Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 31.12.1993 йилдаги 614-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 31.12.1993 йилдаги 614-сон
Kuchga kirish sanasi
31.12.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ЯХШИЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китоблардаги қийинчиликларни бартараф этиш, корхоналар ва ташкилотларнинг муддати ўтиб кетган ўзаро қарзлари кўпайиб кетишининг олдини олиш, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ҳисоб-китобларнинг аҳволи учун масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки барча давлат корхоналари ва ташкилотлари, шу жумладан, жамоа хўжаликлари иштирокида, хўжаликларнинг молиявий аҳволидан ва уларнинг банклар олдидаги мажбуриятларидан қатъи назар, ҳисоб-китоб тугаллангандан кейин кредит берган ҳолда ўзаро қарздорликнинг 15 январгача бўлган ҳолатига кўра истисно тариқасида 1994 йил 15 январдан 31 январгача республика ички тармоқлараро ҳисоб-китобини ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар тармоқлараро ҳисоб-китобни самарали ўтказиш мақсадида тегишли банк муассасалари картотекасидаги мавжуд тўлов ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ва муқобил текшириш бўйича зарур тайёргарлик ишларини амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 1994 йил 1 февралдан бошлаб ҳисоб-китобларнинг инкасса шакли бекор қилиниб, ҳисоб-китобларнинг тўлов талабномалари-топшириқлар орқали амалга ошириладиган янги шакли жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китоблар фақат корхоналарнинг ҳисоб-китоб, жорий ва бюджет счётларида маблағ бўлган тақдирда тўлов топшириқлари, тўлов талабномалари-топшириқлар, аккредитивлар ва чеклар орқали амалга оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Келган тўлов ҳужжатларининг ҳисобини зарур даражада юритиш ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказиш учун жавобгарлик, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳисоб-китобларнинг умумий аҳволи, ўзларига бўйсунувчи корхоналарда ўз маблағларидан ва қарз маблағлардан қатъий аниқ мақсадларда ва оқилона фойдаланиш учун шахсан жавобгарлик вазирликлар, уюшмалар ва концернларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республика ички тармоқлараро ҳисоб-китобини ўтказиш учун маблағ билан таъминловчи банкларга 900 млрд. сўмгача кредит ресурслари ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамаси халқ хўжалиги комплексларининг раҳбарлари ҳисоб-китобларнинг аҳволини ҳар ойда кўриб чиқсинлар ва ўзларига қарашли ташкилотларда тўлов интизомига риоя қилинишига доир чора-тадбирларни амалга оширсинлар. Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича ишлар қониқарсиз бўлган ҳолларда вазирликлар, уюшмалар, концернлар раҳбарларининг, уларни эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш тўғрисида таклиф киритишгача бўлган маъмурий жавобгарлигини кўриб чиқсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
614-сон