Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 01.12.1993 йилдаги 583-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 01.12.1993 йилдаги 583-сон
Kuchga kirish sanasi
01.12.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕСПУБЛИКА «МАҲАЛЛА» ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИНГ
ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳалла» хайрия жамғармасининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида тутган ўрнининг ошиб бораётганлигини эътиборга олиб ҳамда унинг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, концернлари, корхоналари, хўжаликлари ва ташкилотлари «Маҳалла» хайрия жамғармаси ҳамда унинг қуйи бўғинларига мунтазам равишда моддий-молиявий ва амалий ёрдам кўрсатишлари зарурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маҳаллалар ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига тегишли маҳаллаларда маданий ва маърифий, ободончилик ишларини амалга ошириш, анъанавий миллий байрамларни ўтказишда, шунингдек, оқсоқолларнинг таклифлари асосида кам даромадли ва боқувчисини йўқотган оилалар ва ёлғиз қолган кишиларга моддий-маънавий ёрдам бериб бориш чора-тадбирларини кўриш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Маҳаллий саноат» корпорацияси (В. Чжен), «Ўзбексавдо» Уюшмаси (М. Усмонов), «Ўзбекбирлашув» (Г. Волков), «Ўзмаишийуюшма» (3. Собиров) 1994 йилдан бошлаб «Маҳалла» хайрия жамғармаси ҳамда унинг қуйи бўлимлари буюртмаларига мувофиқ маҳалла гузарлари, чойхоналари учун зарур бўлган хўжалик ва уй-рўзғор анжомларини имтиёзли нархларда ажратишни назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшартномасавдо» уюшмаси (Т. Шарипов), «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» қўмитаси (Р.Хусанов) «Маҳалла» хайрия жамғармаси тасарруфидаги кичик корхоналарни зарур бўлган дастгоҳлар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё маҳсулотлари ва тайёр маҳсулотлар билан таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг Акмал Икромов тумани «Бекобод» маҳалласидаги Тошкент бош кийимлар фабрикаси 3-цехини республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси балансига ўтказиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Э.Боқибоев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳалла» хайрия жамғармасини иқтисодий, молиявий ва хўжалик фаолиятини янада мустаҳкамлаш учун 1994 йилда республика давлат бюджетидан 1 млрд сўм миқдорида маблағ ажратсин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жамғарманинг маблағларидан унинг устав вазифаларига қатъий мувофиқ мақсадли равишда ишлатилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатишни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ бош бошқармаси (Ш.Гатаулин) билан биргаликда «Маҳалла» хайрия жамғармасининг тасарруфидаги ишлаб чиқариш ҳамда савдо корхоналарини солиқлар ва бож тўловларини озод қилиш масаласи бўйича 10 кун муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (У.Абдуғаниев) республика ҳудудидан ташқарига ноқонуний равишда олиб чиқиб кетишда мусодара қилинган товарлар ва маҳсулотларни «Маҳалла» хайрия жамғармаси дўконлари орқали аҳолига сотишни ташкил етиш ҳақида шаҳар ва туман ҳокимликлари билан келишган ҳолда икки ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А.Фозилбеков)га Республика маҳалла маданият маркази учун бино ажратиш, Шойхонтоҳур туманидаги «Исломобод» маҳалла маданий марказини республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси балансига ўтказиш масаласини ҳал этиш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) ва Адлия вазирлиги (А.Мардиев)га жойларда ҳуқуқ-тартибот масалалари юзасидан доимий халқ билан мулоқотда бўлиб, маҳалла фаоллари билан иш юритишни ташкил этиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига 1994-1995 йилларда ҳар бир маҳаллага замонавий ва миллий лойиҳалар асосида гузарлар қурилишини ташкил қилишда ва бу ишда давлат корхона ва ташкилотларини, давлат тасарруфида бўлмаган кооператив, кичик корхона ва юридик шахслар томонидан бериладиган хайрия маблағларидан унумли фойдаланиш, шунингдек, жамғарма фаолияти учун кичик корхона ҳамда дўконлар очишга жой ажратиб бериш, аҳоли томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини қабул қилиш пунктларини очишга амалий ёрдам бериш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар ва туман ҳокимликлари ўз ҳудудларидаги идоралар раҳбарлари иштирокида маҳалла оқсоқоллари ҳамда аҳоли билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб, улар томонидан билдирилган фикр, мулоҳаза ва таклифлар асосида ижтимоий муаммоларни ҳал этиш дастурини белгиласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси (Ш.Темуров)га:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазирлиги (Ж.Йўлдошев) билан биргаликда бир ой муддат ичида «Оила-мактаб-маҳалла» дастурини ишлаб чиқиш, жойлардаги педагогик жамоалар ва маҳалла ва фаолларининг асосий эътиборларини унинг ижросига қаратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ишлари вазирлиги (Э.Ҳайитбоев) билан биргаликда туман ва шаҳарлардаги қишлоқ, мавзе, маҳаллаларда маданий маърифий ишларни янада жонлантириш, ёшлар ўртасида миллий истиқлол мафкурасига асосланган дўстлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, ҳалоллик, жонкуярлик туйғуларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ш.Каримов) билан биргаликда маҳалла ва мавзеларда аҳоли саломатлигини, экологик муҳитни яхшилаш, соғлом авлодни камол топтириш ишларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон — ватаним, маҳаллам — уйим» шиори остида осойишталикни сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш ишларида маъмурий органлар амалий ёрдам бериш, фуқаролар ўртасида байналминал дўстликни янада мустаҳкамлаш вазифалари юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси (Ш.Яҳёев)га, республика ва вилоят газеталар таҳририятларига «Маҳалла» хайрия жамғармасининг фаолиятини мунтазам равишда кенг ёритиб бориш ва тарғиб қилиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 1 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
583-сон