06.05.1995 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 140
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қоидалари, 06.05.1995 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 140
Kuchga kirish sanasi
06.05.1995
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ташқи иқтисодий алоқалар
вазирлиги
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Маданият ишлари
вазирлиги
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Молия вазирлиги
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Адлия вазирлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспонатларни (кўргазма нусхаларини) хорижга олиб чиқиш ҳамда хорижда музей фонди, жамоат ва шахсий тўпламларнинг кўргазмаларини ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 6 майда 140-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Қоида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика музейлари фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 23 декабрь 1994 йил 618-сонли қарорини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кўргазмалар ва алоҳида экспонатлар чет элга Ўзбекистон Республикаси ва чет эл мамлакатлари ўртасидаги маданий ҳамкорлик битимлари асосида жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кўргазмалар ва алоҳида экспонатларни музейлар ва бошқа ташкилотлар ўзаро алмашуви, фақатгина кўргазмани ташкил этаётган музей ва идоранинг юқори ташкилотга буйруғи асосида манфаатдор томонларнинг тегишли шартномалар асосида кўргазмани ўтказиш шароитлари, унинг тўлалигига ва зарарланмаслигига кафолат берувчи, маданий ёдгорликларни ўз вақтида қайтариш шартлари юридик расмийлаштирилган ҳолдагина амалга ошиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кўргазмалар ўтказиш ҳақидаги шартномаларни тузишда ўз вазияти, иштирокидан мақсади, ўзаро фойдали иқтисодий ҳисоб-китоб ва келажак режаларини ҳисобга олиш лозим. Шартномада экспонатларни жўнатиш каталог (экспонат тартибининг рўйхати) маълумотлари ва бошқа ҳужжатларни олиш аниқ вақти, суғурта қилиш ва олиб бориш шартлари белгиланади. Шартномани бузишнинг мумкин бўлган шартлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тижорат асосида олиб борилаётган кўргазмалар шартномасида намойишлар залининг майдони ҳақини тўлаш шартлари кўрсатилади. Экспонатлардан фойдаланиш ва асбоб-анжомлар, мутахассисларни жалб этиш, қайта тиклаш ишлари ва бошқалар учун ҳақ тўлаш шартлари белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хорижда санъат асарларини сотиш масаласи бўйича аввалдан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан келишилади. Сотувдан тушган маблағ бюджетга тўловлар ва кўргазма ташкилотчиларининг воситачилик ҳақи тўлангач, қолгани санъат асарининг эгасига берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бадиий кўргазмаларни алмашишга эгалик ҳуқуқи, ички ва ташқи бозорда санъат асарларини сотиш, уларни назорат қилиш ва авайлаб сақлаш, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан олиб борилади. Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан узвий алоқада олиб борилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хорижий кўргазма таркибига киритилган барча музей бойликлари мажбурий суғурта қилиниши шарт. Суғурта қилиш кўргазмани жўнатишдан олдин ташкилотлар бири томонидан тузилган шартномага биноан ва мавжуд халқаро меъёрлар (нормалар)га биноан ўтказилади. Экспонатларнинг суғуртаси кўргазма давомида ўз кучини сақлаши, уларни жўнатиш, сақлаш, намойиш ва йиғув ишлари, кўргазманинг доимий сақланадиган жойига қайтарилгунча бўлган муддатда бўлиши мумкин бўлган зарарларни қоплашни таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кўргазмада иштирок этадиган экспонатларни кўргазма ташкилотчилари томонидан ишлаб чиқилган ва юқори ташкилотлар билан келишилган концепцияга биноан танлаб олинади. Экспонатларни музей фондидан тавсия этиш нормалари кўргазма концепциясига мувофиқ аниқланади, кўрсатилган кўргазма майдони эътиборга олинади ва шартномада кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Экспонатларни танлаб олишда асосий эътибор асарларнинг яхши сақланиш ҳолатини аниқ текширилганлиги ҳамда ҳолатини ҳужжатлаштириш ва ҳужжатларининг тўғрилигига катта эътибор бериш керак. Чет элга жўнатилиши лозим бўлган алоҳида қимматга эга бўлган экспонатларни аниқлаш учун махсус комиссия тузилади. Унинг таркиби музей муҳофизлари, олимлар, таъмирчилар каби малакали мутахассислардан иборат бўлади, баъзи вазиятларда заруриятга қараб ўзларининг ёзма хулосалари билан ренгенологлар иштирок этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ноёб экспонат ҳисобланган, маданият ва тарихий ёдгорликлар, чет эл кўргазмалари учун олиб кетишга рухсат этилмайдиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг нодир тарихий маданият ёдгорликлари рўйхатида тасдиқланган тарихий, илмий, бадиий ёки маданий қимматга эга бўлган экспонатларни кўргазма таркибига киритиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кўргазма бадиий бойликлари иқлим шароитлари, музей ва кўргазма хоналарининг тартиби, ташиб олиб бориш технологияси, музей экспонатларининг тўлалиги қоидаларига жавоб бермайдиган, музей мутахассислари томонидан ўрганилмаган ёки шубҳа туғдирадиган мамлакатларга кўргазмани юборишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда кўргазма ўтказиш шартномасида ўзбекистонлик малакали мутахассисларнинг кўргазма шароитлари билан олдиндан танишиши қайд этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қимматли бадиий санъат асарларини чет элларда кетма-кет 2-3 жойда намойиш этиш мақсадга мувофиқ эмас. Экспонатларни чет элда узоқ вақт кўргазмаларга қўйилган ҳолларда кўргазма ўтказиш шартномасида республикадан таъмирчи ва бошқа мутахассисларнинг асарларни текшириш учун кўргазма ўтказиладиган жойларга боришлари кўзда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Чет элда кўргазмага қўйилган бадиий қимматли асарлар ва бошқа маданий ёдгорликлар чет эл кўргазмалари таркибига кўргазмаларни охирги марта ўтказилган муддатидан 2-3 йил ўтгач киргизилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Маданий ва тарихий бойликларни жамоат ёки якка тартибда ташкилотлар, ёки биродарлашган шаҳарлар ўртасидаги бевосита кўргазма алмашиш ҳолларида, кўргазма таркибига киргизишда Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги билан олдиндан келишиш кўзда тутилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Чет элга жўнатилаётган кўргазмаларни, кўргазма ўтказилаётган томондан зарур бўлган миқдордаги малакали мутахассислар кузатиб бориши керак. Уларнинг зиммасига шартнома шартларини таъминлашни назорат қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яхши сақланишини таъминлаш, ишонарли жойлаш, ташиб олиб бориш, кўргазма намойиш этиш ва санъат ёдгорликларни республикага ўз вақтида қайтариб олиб келиш ишлари юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Музей раҳбариятининг масъулиятлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг, шунингдек, кўргазмани бошқа ерга кузатиб борувчи шахсларнинг масъулиятлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан ифодаланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Республикадан ташқарига маданий бойликларни олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан зарур ҳужжатлар вазирликлар, чет элга кўргазмани йўлловчи идора ва ташкилотлар томонидан тавсия қилингандан сўнггина рухсат этилади. Рухсатномани Маданият ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Давлат солиқ қўмитасининг 1 февраль 1995 йилдаги «Ўзбекистон Республикасига маданий ёдгорликларни олиб келиш ва вақтинча олиб чиқиб кетишни назорат қилишнинг тартиби ҳақида» ги Йўриқномага кўра кўргазма жўнатилишидан аввал 10 кундан кам бўлмаган муддатда расмийлаштирилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистондан маданий ёдгорликлар кўргазмасини чет элларга олиб чиқишга кўргазмани жўнатиш ишларини ҳам ҳисобга олган муддатда рухсат этилади. Кўргазма муддати узайтирилиши мумкин бўлган ҳолда, шуни тасдиқловчи зарурий ҳужжатлар берилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Маданий ёдгорликларни олиб чиқиб кетишда божхона органларининг назорат пунктларида рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Жўнатиш олдидан кўргазма юклари тегишли ҳужжатлар томонидан, кўргазмани жўнатувчи мамлакат ва қабул қилувчи мамлакат ҳудудида амал қилувчи қоидаларга биноан баённома расмийлаштирилади. Божхона юк баённомасига экспонатлар рўйхати илова сифатида барча керакли ҳужжатлар қўшиб берилади ва экспонатларнинг баҳоси, оғирлиги кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Кўргазма экспонатларини жойлаш, жойидан-жойига ташиб олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги тасдиқлаган музей бойликларини рўйхатга олиш ва сақлаш йўриқномаси билан белгиланган қоидалар бўйича бажарилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Чет элга юборилаётган музей бойликларини яхши сақланиши мақсадида кўргазма экспонатларини божхона томонидан текшириш ва жойлаш, жўнатувчи музей ҳудудида албатта кўргазмани кузатиб борувчи, сақловчи ва қайта тикловчилар иштирокида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Нодир санъат асарлари ва бошқа маданий тарихий ёдгорликларни олиб бориш қўриқловчилар билан бажарилади. Керак бўлган ҳолларда бунинг учун Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Темир йўл орқали маданий бойликларни ташиб олиб бориш фақатгина йўловчи поезди тезлигида бажарилади. Автотранспортда кўргазма юкларини ташиганда махсус усти ёпиқ, экспонат жойлашган яшикларни маҳкамлаб қўювчи мосламалар билан жиҳозланган машиналарда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Кўргазма юкларини қабул қилиб олиш вақтида экспонат солинган мосламалар, қутилар, тамғасига диққат билан эътибор бериш керак. Юк жойлашувининг бузилганлиги, юкнинг етишмаслиги, ҳақиқий оғирлигининг йўл ҳужжатларида кўрсатилганидан фарқ қилиши, экспонатларга зарар етганлиги маълум бўлганда транспорт мутахассислари иштирокида акт тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Вақтинча олиб чиқиб кетилган музей бойликлари республикага қайтариб олиб келингандан кейин, кўргазмани чет элга жўнатган масъул ташкилот томонидан тайинланган махсус комиссия текширувидан ўтиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси чет элларга ушбу қоида ва бошқа амалдаги йўриқномаларни бузган ҳолда олиб чиқиб кетиш оқибати Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган жавобгарликка тортилади.