12.11.2026 йилдаги 619-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.11.2026 йилдаги 619-сон
Kuchga kirish sanasi
13.11.2026
Ҳужжат 13.11.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болаларга нодавлат таълим хизматлари кўрсатишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 4 августдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш, алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун таълим имкониятларини кенгайтириш, уларга сифатли таълим хизматларидан фойдаланишда тенг шароитлар яратиш ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини ушбу йўналишда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга нодавлат таълим ташкилотлари томонидан коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатларини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болаларга умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш учун нодавлат таълим ташкилотлари томонидан коррекцион синфни ташкил этиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга нодавлат таълим ташкилотлари томонидан коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) Таълим ва илм-фан вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларида коррекцион синфларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррекцион синфлар ташкил этиладиган бино ва хоналарга қўйиладиган талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррекцион синфларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитишда фойдаланиладиган ассистив (ёрдамчи) жиҳозлар, воситалар ва техник ускуналар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Таълим ва илм-фан вазирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ташкил этилган коррекцион синфларга алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болаларни «erp.maktab.uz» электрон тизими орқали қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ташкил этилган коррекцион синфларга қабул қилинган алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болаларнинг ўзлаштириши бўйича маълумотларни «e-maktab» рақамли таълим платформаси орқали юритиш имкониятини яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Таълим жараёнларини бошқариш» модулида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 15 ноябрга қадар нодавлат таълим ташкилоти томонидан коррекцион синф ташкил этиш учун мурожаат қилиш, коррекцион синф ташкил этиш юзасидан битим тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 25 ноябрга қадар нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ташкил этилган коррекцион синф ҳақидаги маълумотларни акс эттириш, уларни бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 декабрга қадар нодавлат таълим ташкилотларига умумий ўрта таълим хизматлари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш имкониятини яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 12 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
619-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сон қарорига
1-ИЛОВА

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга нодавлат таълим ташкилотлари томонидан коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатларини субсидиялаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга нодавлат таълим ташкилотлари томонидан коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатларини субсидиялаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом қоидалари коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатлари субсидияланмайдиган нодавлат таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар (кейинги ўринларда — болалар) — жисмоний, ақлий, сенсор (кўриш ва эшитиш), нутқий ёки психик ривожланишида нуқсонлари ёки ўзига хос ривожланиш хусусиятлари мавжуд бўлган ҳамда таълим жараёнида мослаштирилган таълим дастурлари, қўшимча педагогик ва психологик қўллаб-қувватлаш, шунингдек, махсус педагогик шароитларни талаб қиладиган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давомат — боланинг таълим машғулотларида амалда иштирок этган кунлари тўғрисида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) алоҳида ахборот модулида қайд этилган маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррекцион синф — болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини, уларнинг индивидуал таълим эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, мослаштирилган таълим дастурлари ва махсус педагогик шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида нодавлат таълим ташкилоти томонидан ташкил этиладиган синф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррекцион синф ташкил этган ҳолда субсидия маблағлари ҳисобидан умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш тўғрисида битим (кейинги ўринларда — битим) — ушбу Низомда белгиланган шартлар ва миқдорларда субсидия ажратиш учун нодавлат таълим ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма) ўртасида икки ўқув йили муддатига тузиладиган битим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилоти — давлат таълим стандартлари ва талаблари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия — Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотига ушбу Низомда белгиланган шартлар ва миқдорларда ажратиладиган маблағ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таълим жараёнларини бошқариш» ахборот модули (кейинги ўринларда — ахборот модули) — болаларга нодавлат таълим ташкилоти томонидан таълим хизматларини кўрсатиш ва нодавлат таълим ташкилотига субсидия ажратиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга ошириш ҳамда таълим хизматларининг кўрсатилишини бошқариш ва назорат қилишни назарда тутувчи «ЯМИҲ» АТнинг алоҳида модули.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Коррекцион синф ташкил этиш учун ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ахборот модулида нодавлат таълим ташкилоти ва ҳудудий бошқарма ўртасида битим тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Болаларга коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Коррекцион синф ташкил этиш учун битим тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Нодавлат таълим ташкилоти коррекцион синф ташкил этиш мақсадида битим тузиш учун умумий ўрта таълим хизматлари кўрсатиладиган ҳудуддаги ҳудудий бошқармага «ЯМИҲ» АТ орқали қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилотининг СТИРи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун берилган лицензия рақами ва берилган санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим амал қилиши даврида ўқув жараёни ташкил этиладиган бино ёки иншоотга бўлган мулк, ижара ёки бошқа ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (кадастр рақами), унинг манзили, жойлашуви (геолокацияси) ва коррекцион синф учун ажратиладиган майдон (квадрат метр) ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкил этилиши режалаштирилган коррекцион синф сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилоти билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларга киришган махсус педагог ва ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)ларнинг ЖШШИР рақами, уларнинг мутахассислиги (қайта тайёрловдан ўтганлиги) бўйича тегишли намунадаги ҳужжат (диплом, сертификат ва бошқа) рақами ва серияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилотининг тижорат банкдаги ҳисобварағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа учун электрон почта манзили ва (ёки) мобиль телефон рақами.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага тегишли маълумотлар киритилганидан сўнг нодавлат таълим ташкилоти болаларга таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш ва субсидия ажратиш шартлари бўйича оммавий оферта ва аризани Ягона идентификациялаш тизими ёхуд шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули орқали тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда нодавлат таълим ташкилоти «ЯМИҲ» АТга киритиладиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ариза шакллантирилганидан сўнг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «ЯМИҲ» АТда нодавлат таълим ташкилотига шахсий кабинет очилади ва унга ҳамда аризада кўрсатилган электрон почтага аризанинг ID-рақами, қабул қилинган сана ва вақти кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидагилар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Лицензия» ахборот тизими орқали — нодавлат таълим ташкилоти умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эгалиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали — ташкил этиладиган коррекцион синф сонига мувофиқ ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган миқдорда махсус педагог ва ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)лар билан меҳнат шартномаси тузилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олий, ўрта махсус ва касбий (профессионал) таълим ташкилотларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлар базаси» орқали — нодавлат таълим ташкилоти билан меҳнат шартномаси тузган махсус педагог ва ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)ларнинг мутахассислиги бўйича дипломи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилотининг коррекцион синф ташкил этиш учун мулк ҳуқуқи, ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида бино ёки иншооти мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текшириш натижалари бўйича ахборот модули орқали:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган асослардан бири аниқланганда аризани кўриб чиқиш автоматик равишда рад этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган асослар аниқланмаган тақдирда, ариза кўриб чиқиш учун тегишли ҳудудий бошқармага юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳудудий бошқарма ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг ўн иш куни ичида Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекциянинг тегишли ҳудудий бошқармаси билан биргаликда қуйидагиларни жойига чиққан ҳолда ўрганади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррекцион синф ташкил этиш учун аризада кўрсатилган бино ёки иншоот манзили кадастр органларидан олинган маълумотларга мослигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилотининг коррекцион синф ташкил этиш ҳамда тўсиқсиз муҳит талабларига мос бўлган бино (иншоот)га бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини (белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган мулк ва ижара ҳуқуқи бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррекцион синф белгиланган минимал жиҳозлаш ва мебель билан таъминлаш талабларига мослигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилоти билан меҳнат шартномасини тузган махсус педагог ва ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)ларнинг коррекцион педагогика ва дефектология соҳаси бўйича олий маълумот (сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика ва логопедия мутахассислари)га эга эканлиги ёки тегишли қайта тайёрловдан ўтганлигини тасдиқловчи дипломи нодавлат таълим ташкилоти коррекцион синфининг фаолият турига мослигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси мавжудлигини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аризани кўриб чиқиш якуни бўйича ҳудудий бошқарма томонидан бир иш куни ичида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим тузишни рад этиш асослари аниқланган тақдирда, ахборот модулида битим тузиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим тузишни рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, ахборот модулида битим тузиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ва битим имзоланади. Бунда хулоса ва битим «ЯМИҲ» АТда автоматик равишда нодавлат таълим ташкилотига электрон шаклда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулоса расмийлаштирилгандан сўнг бу ҳақида хабарнома нодавлат таълим ташкилотининг «ЯМИҲ» АТдаги шахсий кабинетига автоматик равишда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидаги асослардан бири аниқланганда битимни тузиш рад этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилотида умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия мавжуд бўлмаса ёки лицензия бекор қилинган ёхуд амал қилиши тўхтатиб турилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррекцион синфни ташкил этиш учун аризада кўрсатилган бино ёки иншоот манзили кадастр органларидан олинган маълумотларга мос бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилоти мулк ҳуқуқи асосида коррекцион синфни ташкил этиш ҳамда тўсиқсиз муҳит талабларига мос бўлган бино ёки иншоотга эга бўлмаганда ёхуд ундан ижара (шу жумладан, бошқа ҳуқуқ) асосида фойдаланиш муддати битимнинг амал қилиш ҳамда ўқув йилининг муддатига мувофиқ бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилоти билан меҳнат шартномасини тузган махсус педагог ва ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)лар коррекцион педагогика ва дефектология соҳаси бўйича олий маълумот (сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика ва логопедия мутахассислари)га эга бўлмаса ёки нодавлат таълим ташкилоти коррекцион синфининг фаолият турига мос келмаса ёхуд тегишли қайта тайёрловдан ўтмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризада кўрсатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 35-банди «б» кичик банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган асослар аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилоти ҳудудий бошқарма томонидан имзоланган битимни белгиланган муддатда имзоламаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра битим тузишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Нодавлат таълим ташкилоти уч иш куни ичида ахборот модули орқали битимни кўриб чиқади ва уни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Битим икки ўқув йили муддатига тузилади ва томонлар тарафидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган пайтдан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Коррекцион синфни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Нодавлат таълим ташкилоти томонидан боланинг алоҳида таълим эҳтиёжлари, функционал имкониятлари ва психофизик хусусиятларидан (эшитишида, кўришида, руҳий ва ақлий ривожланишида, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган) келиб чиқиб, бир хил турдаги нуқсон ёки ривожланиш хусусиятига эга бўлган болалардан иборат коррекцион синф ташкил этишга йўл қўйилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истисно тариқасида, бир ёш тоифасига мансуб ўқувчилар сони уч нафардан кам бўлган тақдирда, ёш фарқи икки йилдан ошмаган икки коррекцион синф ўқувчиларини бир ўқув хонасида биргаликда ўқитишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларга таълим бериш ҳар бир коррекцион синфнинг ўқув дастури ва индивидуал таълим эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда алоҳида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Коррекцион синф бошқа синфлардан ажратилган алоҳида ўқув хонасида ташкил этилади. Ўқув хонаси болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари, функционал имкониятлари ва психофизик хусусиятларидан (эшитишида, кўришида, руҳий ва ақлий ривожланишида, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган) келиб чиқиб зарур махсус таълим воситалари ва жиҳозлари билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Коррекцион синф ёнғин хавфсизлиги қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Нодавлат таълим ташкилотининг ҳар бир коррекцион синфига боланинг алоҳида таълим эҳтиёжлари, функционал имкониятлари ва психофизик хусусиятларидан (эшитишида, кўришида, руҳий ва ақлий ривожланишида, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган), тасдиқланган ўқув режадан келиб чиқиб, махсус педагог ва 1,0 бирликдан ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи) жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда суд қарори ёки тиббий хулоса ёхуд қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланиши тақиқланган шахсларни жалб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Коррекцион синфда махсус педагог ва ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи) таркиби ҳамда уларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган маълумотлар ходимлар ишга қабул қилинган ва ишдан бўшатилган кундан бошлаб бир иш куни ичида нодавлат таълим ташкилоти томонидан ахборот модулига киритилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Нодавлат таълим ташкилоти коррекцион синфда таълим оладиган боланинг индивидуал таълим режасини юритади ва унинг асосида боланинг ривожланишини ўқув йили давомида камида икки марта баҳолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Коррекцион синфни ташкил этган нодавлат таълим ташкилоти билан ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўртасидаги муносабатлар нодавлат таълим ташкилоти ва ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўртасида тузиладиган субсидия ҳисобидан болага бепул таълим хизматларини кўрсатиш шартномаси билан тартибга солинади. Бунда ушбу шартномада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг коррекцион синфда таълим олиш жараёнини ташкил этишда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги назарда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, субсидия ҳисобидан болага бепул кўрсатиладиган таълим хизматларидан ташқари қўшимча хизматлар кўрсатилиши, шу жумладан, кўпи билан 12 соатгача бўлган иш режими белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Коррекцион синфга болаларни қабул қилиш ва чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг болани алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ёки субсидия маблағлари ҳисобидан умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш мақсадида коррекцион синф ташкил этган нодавлат таълим ташкилотларига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу болани нодавлат таълим ташкилотининг коррекцион синфига қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Нодавлат таълим ташкилотининг коррекцион синфига ўқувчилар ўқув йили давомида қабул қилинади. Бунда болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида нодавлат таълим ташкилотининг коррекцион синфига умумий ўрта таълим ташкилотлари учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Нодавлат таълим ташкилотининг ҳар бир коррекцион синфидаги ўқувчилар сони 12 нафардан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Нодавлат таълим ташкилотининг коррекцион синфида таълим бериш Ўзбекистон Республикасида белгиланган давлат таълим стандартлари ва талабларига мувофиқ Агентлик томонидан ишлаб чиқилган ўқув режа ҳамда дастурларга асосан нодавлат таълим ташкилоти директори томонидан тасдиқланган дарс жадвалига мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Болалар коррекцион синфдан қуйидагилар асосида чиқарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг «ЯМИҲ» АТ орқали тақдим этган коррекцион синфдан чиқариш тўғрисидаги аризаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасида кўрсатилган боланинг коррекцион синфда бўлиш муддатининг тугаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг вафот этиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Болани коррекцион синфдан чиқариш нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади ва бу ҳақида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази)га ахборот модули орқали хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инсон» маркази коррекцион синфдан чиқарилган боланинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан ҳамкорликда уни таълимга жалб этилишини таъминлайди (бола вафот этган ҳолатлар бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Коррекцион синф фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Коррекцион синф фаолиятини бошқариш уни ташкил этган нодавлат таълим ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Коррекцион синфда таълим оладиган болаларнинг давомати ва уларга таълим бериш жараёни ҳамда яратилган шарт-шароитлар ҳудудий бошқарма, «Инсон» маркази ҳамда Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция томонидан белгиланган тартибда ўрганилади ва назорат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилган ўрганиш натижасида боланинг маълумотлари ахборот модулига киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа боланинг фотосурати ушбу ахборот модулига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомати белгиланиб келинаётганлиги аниқланганда, нодавлат таълим ташкилоти мазкур ҳолат такроран содир этилган тақдирда, у билан тузилган битим бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Нодавлат таълим ташкилотида ташкил этилган коррекцион синфдан бола чиқарилганда ёки нодавлат таълим ташкилотида ташкил этилган коррекцион синфда таълим хизмати вақтинча тўхтатиб турилганда ёхуд мазкур Низомнинг 35-бандида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, бола ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг розилиги асосида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки умумий ўрта таълим ташкилотининг инклюзив синфига белгиланган тартибда ўқишга қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Субсидия ажратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Нодавлат таълим ташкилотининг коррекцион синфда болага умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича субсидия ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ тартибда ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Нодавлат таълим ташкилотига субсидия коррекцион синфда таълим олаётган болаларнинг ҳақиқатдаги давоматидан келиб чиқиб, Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Нодавлат таълим ташкилотига коррекцион синфда таълим оладиган ҳар бир бола учун тўлиқ бир ойда Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 11 баравари, вилоятлар маркази ва Нукус шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 9,5 баравари ҳамда бошқа туман (шаҳар)ларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 8,5 баравари миқдорида бола ҳақиқатда коррекцион синфга борган кунига мутаносиб равишда субсидия ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир бола учун ойлик субсидия миқдори ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорини ҳисобот ойидаги иш кунлари сонига бўлиш ва боланинг мазкур ойда коррекцион синфда ҳақиқатда борган кунлари сонига кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Субсидияни ҳисоблаш битим кучга кирган ва коррекцион синфга биринчи бола қабул қилинган кейинги иш кунидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия миқдори нодавлат таълим ташкилоти томонидан белгиланган беш ёки олти кунлик иш ҳафтасида боланинг ҳақиқатдаги давомати асосида ахборот модули томонидан автоматик равишда ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Коррекцион синфга қабул қилинган боланинг ҳақиқий давоматининг ҳисоби ахборот модулида унинг мобиль иловаси ёки махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади ва ҳар ой якуни бўйича автоматик равишда шакллантирилган ҳолда тўлов учун Жамғармага юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биометрик идентификация қилиш жараёни нодавлат таълим ташкилоти раҳбари ёки ходимлари томонидан махсус қурилмалар ёрдамида ушбу ташкилотнинг жойлашуви (геолокацияси) ҳисобга олинган ҳолда, хизмат кўрсатилган кунда белгиланган дарс вақтига мутаносиб равишда соат 08:00 дан 18:20 га қадар бир маротаба амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Субсидиянинг ойлик суммалари автоматик равишда ахборот модулида қайд этилган боланинг давомати асосида ҳисобланади ҳамда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунадаги буюртманома шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда коррекцион синфнинг белгиланган геолокациясига мувофиқ бўлмаган жойда қайд этилган давомат маълумотлари субсидияни ҳисоблашда инобатга олинмайди (техник носозлик ва форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ахборот модулидан интернет тармоғисиз (офлайн режимда) фойдаланилган ҳолларда болалар давомати бўйича қайд этилган маълумотлар нодавлат таълим ташкилоти томонидан кейинги етти иш кунидан кечикмасдан интернет тармоғига уланган ҳолда (онлайн режимда) офлайн режимда киритилган маълумотларни ахборот модулига узатилишини (янгиланишини) таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодавлат таълим ташкилоти ахборот модулига маълумотларни ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатда тақдим этмаганда унга субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ахборот модулида ҳисобланган субсидиянинг тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар шакллантирилади ва Жамғарманинг ғазна ҳисобварағидан икки иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали нодавлат таълим ташкилотининг тижорат банкдаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Нодавлат таълим ташкилоти билан тузилган битим қуйидаги тартибда ва асосларга кўра бекор қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тегишли ҳудудий бошқарма томонидан бир томонлама:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилоти ўз фаолиятини тугатганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилоти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилоти томонидан битим муддатини узайтириш бўйича ушбу Низомнинг 38-бандида белгиланган муддатда ва тартибда ариза берилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган асослардан бири битим тузилгандан кейин юзага келганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳудудий бошқарманинг талабига асосан суд тартибида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилоти томонидан бир боланинг маълумотлари ахборот модулига киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа боланинг фотосурати ушбу ахборот модулига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомати белгиланиб келинаётганлиги такроран аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилоти ушбу Низом ҳамда битимда кўрсатилган бошқа мажбуриятларини мунтазам (бир ўқув йили давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки қўпол (болаларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи ҳолатлар содир этилганда, санитария ҳамда ёнғин хавфсизлиги талаблари жиддий бузилганда) равишда бажармаган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган нодавлат таълим ташкилоти билан такроран битим тузилгандан сўнг у айни асосларга кўра бекор қилинса, ушбу нодавлат таълим ташкилоти билан қайта битим тузилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битим бекор қилинган санадан бошлаб нодавлат таълим ташкилотига субсидия тўлаш тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Нодавлат таълим ташкилотига нотўғри маълумотлар асосида субсидия тўланганлиги аниқланганда, бола учун тегишли молия йилида тўланган барча субсидия суммаси тўлиқ Жамғармага ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот модулига нотўғри маълумотлар киритиш орқали нодавлат таълим ташкилотига асоссиз тўланган субсидия суммаси ҳудудий бошқарманинг талабномаси юборилган кундан эътиборан 10 иш куни ичида нодавлат таълим ташкилоти томонидан Жамғармага ихтиёрий равишда қайтарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган муддатда маблағлар ихтиёрий равишда қайтарилмаган тақдирда, улар ҳудудий бошқарма томонидан суд тартибида мажбурий ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Коррекцион синф ташкил этган нодавлат таълим ташкилоти томонидан ҳудудий бошқарма билан тузилган битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уни бекор қилиш юзасидан ариза ахборот модулига электрон шаклда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Битим муддати нодавлат таълим ташкилотининг амалдаги битим муддати тугашидан камида уч ой олдин, бироқ олти ойдан эрта бўлмаган муддатда ахборот модули орқали электрон шаклда берган аризаси бўйича тарафлар ўртасида тузилган битимга қўшимча келишув асосида узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Битимни бекор қилиш тўғрисидаги ариза ахборот модули орқали электрон шаклда берилади. Бунда аризага электрон рақамли имзо қўйилган битимни бекор қилиш бўйича қўшимча келишув илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Битимни бекор қилиш тўғрисидаги ариза уч иш куни ичида кўриб чиқилади ва натижаси ахборот модулида электрон тарзда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Нодавлат таълим ташкилоти ахборот модулига ўзи томонидан киритилган маълумотларнинг тўғрилиги, тўлиқлиги ва ҳақиқатга мувофиқлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Техник ёки бошқа сабабларга кўра ҳисобот ойида ахборот модулида субсидиянинг ортиқча ёки кам ҳисобланганлиги аниқланганда, ҳисобот ойидан кейинги ойда ушбу субсидия тегишли суммалар қўшилган ёки камайтирилган ҳолда ахборот тизим орқали электрон тартибда ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари натижасида нодавлат таълим ташкилоти томонидан боланинг давоматини ахборот модулига киритишнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, ойлик давоматни белгилаш учун ахборот модулида қайд этилган боланинг сўнгги 5 иш кунидаги ўртача давомат кўрсаткичи асосида ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда нодавлат таълим ташкилоти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари юз берганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан бериладиган сертификат (бошқа қонуний кучга эга бўлган ҳужжат)ни ҳудудий бошқармага тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Техник носозлик сабабли ахборот модулининг мобиль иловаси ёки махсус қурилмалар ёрдамида болани биометрик идентификация қилиш имкони бўлмаган ҳолларда, нодавлат таълим ташкилоти мазкур ҳолат юзасидан бир соат ичида ўша ҳудуддаги «Инсон» марказини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда боланинг уч кундан ортиқ бўлмаган муддатдаги давомати «Инсон» маркази томонидан тўлдириладиган боланинг қатнови далолатномаси асосида кейинги иш кунидан кечикмасдан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Коррекцион синфда таълим олаётган болалар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан)дан субсидия ҳисобидан болага бепул кўрсатиладиган таълим хизматлари учун (субсидия ҳисобидан болага бепул кўрсатиладиган таълим хизматларидан ташқари қўшимча хизматлар бундан мустасно) ҳақ ундиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга нодавлат таълим ташкилотлари томонидан коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатларини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

Коррекцион синф ташкил этиш учун битим тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Нодавлат таълим ташкилоти

Коррекцион синф ташкил этиш мақсадида битим тузиш учун тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) орқали электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Заруратдан келиб чиқиб

2-босқич

«ЯМИҲ» АТ

1. Нодавлат таълим ташкилотига аризада кўрсатилган электрон почта ва «ЯМИҲ» АТдаги шахсий кабинетига аризанинг ID-рақами, қабул қилинган сана ва вақти кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

2. Қуйидагилар идоралараро электрон алмашинув орқали автоматик тарзда текширилади:

«Лицензия» ахборот тизими орқали — нодавлат таълим ташкилотининг умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эгалиги;

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали — ташкил этиладиган коррекцион синф сонига мувофиқ миқдорда махсус педагог ва ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)лар билан меҳнат шартномаси тузилгани;

«Олий, ўрта махсус ва касбий (профессионал) таълим ташкилотларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлар базаси» орқали — талабгор билан меҳнат шартномаси тузган махсус педагог ва ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)ларнинг мутахассислиги бўйича дипломи;

талабгорда коррекцион синф ташкил этиш учун мулк ҳуқуқи асосида ёки муддати битимнинг амал қилиш муддати ҳамда ўқув йили давомийлигидан кам бўлмаган ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида бино ёки иншоот мавжудлиги.

3. Текшириш натижалари бўйича ахборот модули орқали аризани рад этиш асослари мавжуд бўлмаганда, ариза кўриб чиқиш учун тегишли ҳудудий бошқармага юборилади.

Ариза шакллантирилганидан сўнг

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

1. Ижтимоий инспекциянинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.

Ўн иш кунида

2. Аризани кўриб чиқиш якуни бўйича:

битим тузишни рад этиш асослари аниқланган тақдирда, ахборот модулида талабгор томонидан коррекцион синф ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосани расмийлаштиради;

битим тузишни рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, ахборот модулида коррекцион синф ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса расмийлаштиради ва битимни имзолайди. Бунда хулоса ва битим «ЯМИҲ» АТда автоматик равишда нодавлат таълим ташкилотига электрон шаклда юборилади.

Бир иш кунида

3. Хулоса расмийлаштирилгандан сўнг, бу ҳақидаги хабарнома нодавлат таълим ташкилотининг «ЯМИҲ» АТдаги шахсий кабинетига юборилади.

Автоматик равишда

4-босқич

Нодавлат таълим ташкилоти

Битимни ахборот модули орқали кўриб чиқади ва уни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Уч иш кунида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга нодавлат таълим ташкилотлари томонидан коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатларини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга нодавлат таълим ташкилотлари томонидан коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатларини субсидиялаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Нодавлат таълим ташкилоти

1. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Таълим жараёнларини бошқариш» ахборот модули (кейинги ўринларда — ахборот модули)га коррекцион синфга қабул қилинган бола тўғрисидаги маълумотларни киритади.

Бола коррекцион синфга қабул қилинган кунда

2. Ахборот модулида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали коррекцион синфда таълим олаётган болаларнинг давоматини доимий равишда юритади.

Коррекцион синфга қабул қилинган бола тўғрисидаги маълумотлар ахборот модулига киритилгандан сўнг доимий равишда

2-босқич

Ахборот модули

1. Субсидия миқдорини нодавлат таълим ташкилоти томонидан белгиланган беш ёки олти кунлик иш ҳафтасида боланинг ҳақиқатдаги давомати асосида автоматик равишда ҳисоблайди ва ҳар ой якуни бўйича шакллантирилган ҳолда тўлов учун юборади.

Ҳисобот ойи давомида

2. Субсидиянинг тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномасини шакллантиради.

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар

3-босқич

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

Субсидия маблағлари Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасининг ғазна ҳисобварағидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали нодавлат таълим ташкилотининг тижорат банкдаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.

Икки иш кунида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга нодавлат таълим ташкилотлари томонидан коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатларини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НАМУНА

20___ йил __________ ойи учун коррекцион синфга қабул қилинган ҳар бир бола учун субсидия олишга

БУЮРТМАНОМА

Ташкилот номи

___________________________________

Т/р

Бола тўғрисида маълумотлар

Ҳисобот ойида

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами

Ўқув кунлари сони жами

Ҳақиқатда давомат кунлари сони

Субсидиянинг қатъий кунлик миқдори

Бола учун ажратиладиган субсидия суммаси

а

1

2

3

4

5

6

7=5*6

1.

2.

...

ЖАМИ

Х

Х

20___ йил ____________ ойи учун ___________ (сумма сўз билан) субсидия ҳисобланди.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомнинг 32-банди жадвали 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

5. V тур:

Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблар

а) бошланғич инклюзив синфлар

25

30

шундан соғлом болалар

17

22

б) коррекцион синфлар

8

12

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банд «шунингдек,» сўзидан кейин «қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ субсидия маблағлари ҳисобидан умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш мақсадида коррекцион синф ташкил этган нодавлат таълим ташкилотларига,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-банднинг олтинчи хатбошиси «қараб туриш хизматига» сўзларидан кейин «, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ субсидия маблағлари ҳисобидан умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш мақсадида коррекцион синф ташкил этган нодавлат таълим ташкилотига» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида» 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидаги «профессионал» сўзи «касбий» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбошидаги «профессионал таълим муассасалари» сўзлари «касбий таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг Хоразм ва Самарқанд вилояти филиаллари тузилмаси 11-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ва унинг Хоразм ва Самарқанд вилояти филиалларининг намунавий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директорига Марказ ва унинг филиаллари тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи, тўққизинчи ва ўн биринчи хатбошилардаги «профессионал» сўзи «касбий» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн иккинчи хатбошидаги «Марказда» сўзи «Марказ ва унинг филиалларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган талаблар Марказда пуллик асосда ташкил этиладиган курсларга нисбатан татбиқ этилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Эксперт кенгаши

Ўқув-услубий, касбга йўналтириш ва илмий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари

Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари

Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

1

Молия-иқтисод ва маркетингни шакллантириш бўйича бош мутахассис

1

Инновацион дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўлими

3

Бош юрисконсульт

1

Рақамли ва ассистив технологияларни жорий этиш бўлими

2

Ахборот хизмати бўлими

2

Касбга ўқитиш ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш бўлими

5

Бош ҳисобчи

1

Стартаплар, касбий танловлар, олимпиадаларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўлими

3

Инклюзив психология ва коррекцион методикаларни ривожлантириш ҳамда стажировкаларни мувофиқлаштириш бўлими

2

Халқаро алоқалар ва инклюзив таълимнинг илғор халқаро стандартларини жорий этиш бўйича бош мутахассис

1

Марказнинг Хоразм ва Самарқанд вилояти филиаллари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.

1. Марказ бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 25 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Профессор-ўқитувчилар сони гуруҳлар сони ва ўқув юкламасидан келиб чиқиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчилик ҳужжатларида бошқарув ходимлар учун назарда тутилган нормативлар асосида белгиланади.

4. Марказда эшитишида нуқсони бўлган ҳар 12 нафар ўқувчи учун 1,0 бирлик (ўқувчиларнинг сони 12 нафардан кам бўлганда 0,5 бирлик) сурдотаржимон лавозими киритилади. Сурдотаржимоннинг ойлик маоши касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қуйидаги мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарорига
11-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ҳудудий филиалларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Директор

Касбга ўқитиш ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш бўлими

2

Администратор

1

Стартаплар, касбий танловлар, олимпиадаларни ташкил қилиш

ва ўтказиш бўйича бош мутахассис

1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Марказнинг ҳар бир филиали бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 4 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Филиалларда профессор-ўқитувчилар сони гуруҳлар сони ва ўқув юкламасидан келиб чиқиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчилик ҳужжатларида бошқарув ходимлар учун назарда тутилган нормативлар асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Филиалларда эшитишида нуқсони бўлган ҳар 12 нафар ўқувчи учун 1,0 бирлик (ўқувчиларнинг сони 12 нафардан кам бўлганда 0,5 бирлик) сурдотаржимон лавозими киритилади. Сурдотаржимоннинг ойлик маоши касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Касбга ўқитиш ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш бўлими бошлиғи бир вақтнинг ўзида филиал директори ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«International inclusive hub» таянч инклюзив профессионал таълим маркази ва унинг Хоразм ва Самарқанд вилояти филиалларининг намунавий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИҚДОРЛАРИ

Таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори

Изоҳ

I. Марказ

1.

Директор

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилоти директорининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

2.

Ўқув-услубий, касбга йўналтириш ва илмий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилоти директори ўринбосарининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

3.

Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилоти директори ўринбосарининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

4.

Молия-иқтисод ва маркетингни шакллантириш бўйича мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг 1-гуруҳда келтирилган бош ҳисобчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

5.

6.

Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

9

Ягона тариф сеткаси разряди асосида.

7.

Бош юрисконсульт

14

Ягона тариф сеткаси разряди асосида.

8.

Халқаро алоқалар ва инклюзив таълимнинг илғор халқаро стандартларини жорий этиш бўйича бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Рақамли ва ассистив технологияларни жорий этиш бўлими

9.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг бош ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

10.

Етакчи мутахассис

9

Ягона тариф сеткаси разряди асосида

Ахборот хизмати бўлими

11.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилоти директори ўринбосарининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

12.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Инновацион дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўлими

13.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг бош ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

14.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Касбга ўқитиш ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш бўлими

15.

16.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Стартаплар, касбий танловлар, олимпиадаларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўлими

17.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг бош ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

18.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Инклюзив психология ва коррекцион методикаларни ривожлантириш ҳамда стажировкаларни мувофиқлаштириш бўлими

19.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг бош ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

20.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

II. Филиаллар

Касбга ўқитиш ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш бўлими

1.

Филиал директори — бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг бош ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

2.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Стартаплар, касбий танловлар, олимпиадаларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича бош мутахассис

Педагоглар ва услубчилар

4.

Администратор

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг услубчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Агентлик томонидан таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номи ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имкониятини яратиш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 24 декабрдаги 818-сон қарорининг 3-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «ўрта ва юқори» сўзлари «коррекцион» сўзи билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)