22.09.2026 йилдаги ПФ-202-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 22.09.2026 йилдаги ПФ-202-сон
Kuchga kirish sanasi
24.09.2026
Ҳужжат 24.09.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика тармоғидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, тармоқда давлат бошқаруви ва хусусий сектор фаолияти чегараларини аниқ белгилаш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари бозорида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) мамлакат энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва тармоқ барқарорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ёқилғи-энергетика тармоғида натижага асосланган бошқарув тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) давлат ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатларни «стратегия — тартибга солиш — назорат — ижро» тамойили асосида ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ёқилғи-энергетика тармоғининг инвестициявий жозибадорлиги ва сармоя киритиш шаффофлигини ошириш ҳамда ушбу йўналишда соғлом рақобат муҳитини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) ёқилғи-энергетика тармоғида рақобатни ривожлантириш ҳамда барча учун тенг ҳуқуқ ва шарт-шароитлар яратиш орқали замонавий экотизимни жорий қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ёқилғи-энергетика тармоғидаги институционал ислоҳотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Энергетика вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари ва истеъмолчиларига шартномавий, хизмат кўрсатиш ва бошқа хўжалик муносабатлари бўйича индивидуал тусдаги рухсатномалар бериш амалиёти бекор қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) зиммасига электр энергияси билан бир қаторда табиий ва суюлтирилган газ таъминотида бозор тамойилларини босқичма-босқич шакллантириш ҳамда тартибга солиш вазифалари юклатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — Инспекция) қоидабузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, хавфларни эрта аниқлашга қаратилган превентив назорат моделига асосланган вазифалар юклатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари тегишлилиги бўйича ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, узатиш, тақсимлаш, етказиб бериш ва сотиш бўйича хўжалик (тижорат) фаолиятини амалга ошириш вазифасини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Энергетика вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигининг янги фаолият йўналишлари 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг қўшимча фаолият йўналишлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Регуляторнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Регулятор ходимларининг умумий чекланган сонини қўшимча 21 та штат бирлигига ошириш. Бунда қўшимча штат бирликларини молиялаштириш 2026 йилда Энергетика бозорини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Вазирлик ҳузуридаги Ёқилғи-энергетика соҳасини ислоҳ қилиш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича лойиҳа офисининг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) ёқилғи-энергетика тармоғида мавжуд ахборот тизимларининг функционал имкониятларини кенгайтириш, бунда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, тармоқнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) рақамли платформалар орқали энергия ресурсларига бўлган талаб ва таклиф прогнозлари, ёқилғи-энергетика баланси, ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш ва янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда тармоқ корхоналарига кўмаклашиш, талаб этиладиган ер майдонларини ажратишда Вазирлик номидан ҳаракат қилиш, лойиҳаларни амалга ошириш ҳолатини мониторинг қилиш ва муаммоларни бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) касбий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда тармоқ корхоналари учун кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, шу жумладан, дуал таълимни жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ёрдамида ёқилғи-энергетика тармоғи ходимларини бошқариш, тармоқ корхоналарида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилишини баҳолаш ва мониторинг қилишни жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ёқилғи-энергетика ресурсларини прогнозлаш ва стратегик режалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлик, Регулятор, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 йил якунига қадар ҳудудлар ва тармоқларнинг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабидан келиб чиқиб, қуйидагиларни кўзда тутувчи 2050 йилга қадар истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш концепциясини тасдиқлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин ҳамда тасдиқланган Концепцияни эълон қилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) ёқилғи-энергетика ресурслари салоҳияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) демографик ўзгаришлар ва ҳудудларнинг ихтисослашуви ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг узоқ муддатли талаб прогнози;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) ёқилғи-энергетика ресурслари диверсификацияси, муқобил энергия манбалари, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия, энергия сақлаш тизимлари ва атом энергетикасини ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) энергия самарадорлигини ошириш, замонавий рақамли ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, юқори самарадор, экологик тоза ва янги авлод энергетика технологияларига босқичма-босқич ўтиш механизмлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) республика истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш орқали энергетика хавфсизлиги ва мустақиллигини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ҳар 5 йилда мазкур Концепцияни янгилаб, тегишли норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) республика истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашни ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш мазкур Фармоннинг 4-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Вазирлик, Регулятор билан биргаликда ҳар йилнинг август ойига қадар тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ҳар йили янгиланадиган ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабнинг уч йиллик прогнозлари (кейинги ўринларда — Талаб прогнозлари) ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) Вазирлик ва Регулятор томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йилнинг сентябрь ойига қадар Талаб прогнозлари асосида ҳар йили янгиланадиган истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича уч йиллик ривожлантириш режасини (кейинги ўринларда — Стратегик режа) тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) Талаб прогнозлари ва Стратегик режа Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йилнинг октябрь ойига қадар тасдиқланади ва эълон қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ёқилғи-энергетика тармоғида истиқболли инвестиция лойиҳалари режасини ишлаб чиқиш ва уларнинг танлов ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш мазкур Фармоннинг 5-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) тасдиқланган Стратегик режа асосида Регулятор ва Вазирлик томонидан ҳар йилнинг ноябрь ойига қадар ҳар бир лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, лойиҳани амалга ошириш тамойиллари ва молиялаштириш манбалари, талаб этиладиган ер участкаси ҳамда инфратузилма тавсифи кўрсатилган ҳолда истиқболли инвестиция лойиҳаларининг уч йиллик режаси (кейинги ўринларда — Инвестиция режаси) Вазирлар Маҳкамасига киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) Инвестиция режаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йилнинг якунига қадар тасдиқланади ва эълон қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) Инвестиция режасидаги лойиҳаларнинг танлов ҳужжатлари тўплами буюртмачи ёки давлат шериги томонидан, шунингдек, маҳаллий ва халқаро лойиҳа институтларини жалб қилган ҳолда тайёрланади ва очиқ эълон қилиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) лойиҳа ташаббускори (амалга оширувчи) қонунчиликда белгиланган тартибда танлов асосида аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) Инвестиция режасига киритилган лойиҳалар учун талаб этиладиган ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) буюртмачи (давлат шериги) Инвестиция режасига кўра инвестицияларни ўзлаштириш, лойиҳаларни белгиланган муддатда амалга ошириш ва ишга туширишга масъул ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш, лойиҳалар доирасида индивидуал хусусиятга эга имтиёзлар ва преференциялар бериш, Инвестиция режасига киритилмаган лойиҳаларни бошлаш қатъий тақиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) объектларни лойиҳа-смета ҳужжатларини параллел равишда ишлаб чиқиш ва молиялаштириш билан бир вақтда қуриш ва реконструкция қилишга (хусусий инвестициялар ҳисобидан қуриладиган объектлар бундан мустасно) рухсат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ёқилғи-энергетика тармоғида молиявий операциялар ва пул оқимларини бошқариш механизмларини ислоҳ қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, 2027 йил 1 июлдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси фаолиятининг шаффофлиги, тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида Ёқилғи-энергетика соҳасида идоралараро тариф комиссиясининг ягона рақамли платформаси (кейинги ўринларда — Рақамли платформа) жорий этилади. Бунда Рақамли платформа орқали:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) фаолияти тартибга солинадиган корхоналар томонидан тариф буюртмалари ҳамда тарифларни ҳисоблаш учун зарур бўлган молиявий, техник ва бошқа маълумотларни электрон шаклда қабул қилиш ва қайта ишлаш таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) тариф ҳисоб-китоблари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тарифларни шакллантириш тартиби асосида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) тариф буюртмалари бўйича маълумотларни автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш, уларнинг истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича йиллик ривожлантириш режасига ва истиқболли инвестиция лойиҳалар режасига мувофиқлигини текшириш имкони яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) тариф буюртмаларини кўриб чиқиш, тузатишлар киритиш, келишиш ва қарор қабул қилиш жараёнлари рақамлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) қабул қилинаётган тариф қарорларининг тартибга солинадиган корхоналар молиявий барқарорлигига ҳамда Давлат бюджетига таъсирини баҳолаш имкони таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) тарифларни давлат томонидан тартибга солиш жараёни бўйича ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилади ҳамда қарор қабул қилиш жараёнининг шаффофлиги таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларидан ҳамда улгуржи қайта сотувчилардан келиб тушадиган пул маблағларини тақсимлаш тартибини шакллантириш, ҳар уч ойда қайта кўриб чиқиш ҳамда мониторингини юритиш тизими автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларидан ҳамда улгуржи қайта сотувчилардан келиб тушадиган пул маблағлари тақсимотидаги иштирокчилар учун маблағлар тақсимоти жараёнининг шаффофлиги таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Рақамли платформани ишлаб чиқишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Регулятор — буюртмачи, «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ — пудратчи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Рақамли платформани ишлаб чиқиш харажатлари «Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш» (iCRAFT) лойиҳаси доирасида Регуляторга рақамлаштириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ёқилғи-энергетика тармоғида кадрлар салоҳиятини тубдан ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бошқарув самарадорлиги агентлиги 2026 йил якунига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Вазирлик, Регулятор ва Инспекция билан биргаликда марказий аппарат, тизим корхона ва ташкилотларининг ходимлари учун ёқилғи-энергетика, муқобил энергия манбалари, энергетик режалаштириш, диспетчерлик, маълумотлар таҳлили (дата анализ) ва бошқа йўналишлар бўйича илғор хорижий давлатларда стажировкаларни ташкил этсин. Бунда стажировка дастурининг аниқ мақсад ва натижаларга йўналтирилганлигига алоҳида эътибор қаратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Вазирлик ва ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари билан биргаликда номзодларни юқори ва ўрта бўғин раҳбарлик лавозимига тайинлашдан олдин ҳамда бир йилда бир марта юқори ва ўрта бўғин раҳбарларини шахсий-профессионал диагностикадан ўтказиш механизмини йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлик 2030 йилга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Регулятор, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, Атом энергияси агентлиги ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда ёқилғи-энергетика тармоғида нуфузли хорижий университетларда таълим оладиган талабалар сонини босқичма-босқич йиллик 50 нафарга етказиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ёқилғи-энергетика тармоғида кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича жами 50 миллион долларга тенг грант маблағларини жалб қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ёқилғи-энергетика тармоғини ислоҳ қилиш, норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва тармоқни рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлик, Регулятор манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж,А. Қўчқоров ва энергетика вазири Ш.Х. Ходжаев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Р. Нарматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 22 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-202-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетика вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини ва ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарорлигини таъминлаш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларини ривожлантириш, шунингдек, истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ёқилғи-энергетика тармоғининг стратегик ривожланиш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларининг ишлаб чиқарилиши ва истеъмолини диверсификация қилиш режаларини ишлаб чиқиш ва улар ижросини мониторинг қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ёқилғи-энергетика тармоғини техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва сертификатлаштириш, шу жумладан, янги технологиялар ва халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ёқилғи-энергетика тармоғининг рақамли экотизимини яратиш, сунъий интеллект ёрдамида жараёнларни мунтазам таҳлил ва мониторинг қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ёқилғи-энергетика тармоғида муҳандис-техник ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ёқилғи-энергетика соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий-техникавий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигининг янги фаолият йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида бозор тамойилларини босқичма-босқич ташкил қилишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ бозорларида рақобатни қўллаб-қувватлаш, бозорнинг жозибадорлигини ҳамда талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ бозорларининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқ ва шаффофликни таъминловчи қонун-қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ бозорлари иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш, уларнинг лицензия шартларига амал қилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашдаги технологик йўқотишларнинг рухсат этилган меъёрларини тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бозор конъюнктураси ва энергия ресурсларига бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишни режалаштириш ҳамда инфратузилмани яратишга қаратилган узоқ муддатли инвестиция сиёсатини шакллантиришда ва амалга оширишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 2028 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) тартибга солинадиган тарифлар ва тўловларни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хизматлар сифати устидан мониторингни амалга ошириш ҳамда истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқишнинг самарали тизимини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг қўшимча фаолият йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қоидабузарликларни аниқлаш ва жазолашга йўналтирилган амалиёт билан бирга услубий кўмак кўрсатиш, қоидабузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, хавфларни эрта аниқлаш амалиётини жорий қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хавфларни олдиндан баҳолаш, қоидабузарликлар сабабларини таҳлил қилиш ва уларни бартараф этишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ёқилғи энергетика тармоғидаги корхоналар ва истеъмолчилар учун қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларни содда, очиқ ва тушунарли шаклда эълон қилиш ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларини доимий амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Назорат тадбирларини хавф даражасига асосланган ёндашув орқали ташкил этиш, огоҳлантириш ва камчиликларни ихтиёрий бартараф этиш учун муддат бериш амалиётини қўллаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Энергетика объектларини авариялар содир бўлиши, техник ҳолати ҳамда қонунчилик ва техник қоидалар талабларига риоя этиш кўрсаткичлари бўйича ҳар йили рейтинг баҳолашни амалга ошириш ҳамда очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида эълон қилиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашни ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати


 

1-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Вазирлик,

Регулятор, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

Истеъмолчиларнинг тармоқлар ва ҳудудлар кесимидаги ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабининг уч йиллик прогнозларини ишлаб чиқиш

Ҳар йилнинг август ойига қадар


 

2-босқич

Вазирлик,

Регулятор,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича уч йиллик ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Ҳар йилнинг август ойига қадар


 

3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича уч йиллик ривожлантириш режасининг тасдиқланишини таъминлаш, эълон қилиш ва ижрога қаратиш

Ҳар йилнинг октябрь ойига қадар


 

4-босқич

Вазирлик,

Регулятор,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича уч йиллик ривожлантириш режасининг бажарилишини мониторинг қилиш

Доимий

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика тармоғида истиқболли инвестиция лойиҳалари режасини ишлаб чиқиш уларнинг танлов ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати


 

1-босқич

Регулятор ва Вазирлик

Ёқилғи-энергетика тармоғида истиқболли инвестиция лойиҳалари режасини (кейинги ўринларда — Инвестиция режаси) ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Ҳар йилнинг ноябрь ойига қадар


 

2-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Инвестиция режасини тасдиқлаш, эълон қилиш ва ижрога қаратиш

Ҳар йилнинг якунига қадар


 

3-босқич

Буюртмачи (давлат шериги),

лойиҳалаштириш институтлари

Инвестиция режасидаги лойиҳаларнинг танлов ҳужжатлари тўпламини (танлов иштирокчиларига қўйиладиган малака талаблари, лойиҳанинг техник кўрсаткичлари, лойиҳани бошлашда рухсат этиш билан боғлиқ ҳужжатлар ва бошқаларни) тайёрлаш ва очиқ эълон қилиб бориш

Инвестиция режасига асосан


 

4-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

Инвестиция режасига киритилган лойиҳалар учун талаб этиладиган ер участкаларини тегишлилиги бўйича маҳаллий ҳокимликлар захирасига қайтариш ва лойиҳаолди ҳужжатларига мувофиқ Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш

Инвестиция режасига асосан


 

5-босқич

Буюртмачи

(давлат шериги)

Лойиҳа ташаббускорини (амалга оширувчини) қонунчиликда белгиланган тартибда тендер асосида аниқлаш

Инвестиция режасига асосан


 

6-босқич

Буюртмачи

(давлат шериги)

Инвестиция режасига кўра инвестицияларни ўзлаштириш, лойиҳаларни белгиланган муддатда амалга ошириш ва ишга туширилишини таъминлаш

Инвестиция режасига асосан

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: маҳаллий ташкилот ҳамда корхоналарнинг ўз маблағлари ва кредитлари асосида амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика тармоғини ислоҳ қилиш, норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва тармоқни рақамлаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ёқилғи-энергетика тармоғида институционал ислоҳотларни амалга ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат органлари ва ташкилотлари функцияларини мақбуллаштириш.

1. Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат органлари ва ташкилотлари функцияларини таҳлил қилиш, такрорланувчи ва ортиқча функцияларни аниқлаш ва мақбуллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Бир ой муддатда

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Мустафаев),

Ўзэнергоинспекция

(Исоқжонов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

2. Ёқилғи-энергетика тармоғидаги давлат органлари ва ташкилотларининг функция ва вазифаларини ўзгартириш ҳамда уларнинг низомларига ўзгартиришлар киритиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Уч ой муддатда

2.

Вазирлик ва идораларнинг табиий ва суюлтирилган газ бозорларини тартибга солиш ваколатларини Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигига ўтказиш.

1. Электр энергияси ҳамда табиий ва суюлтирилган газ бозорларини иқтисодий тартибга солиш соҳасида Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ваколатларини кенгайтириш, қўшимча функция ва вазифалар юклашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Бир ой муддатда

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Мустафаев),

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев)

2. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Уч ой муддатда

3.

Ўзэнергоинспекцияга қоидабузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, хавфларни эрта аниқлашга қаратилган «превентив назорат модели»га асосланган қўшимча вазифаларни юклаш.

1. Ўзэнергоинспекцияга қоидабузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, хавфларни эрта аниқлашга қаратилган «превентив назорат модели»га асосланган қўшимча вазифаларни юклаш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Бир ой муддатда

Ўзэнергоинспекция

(Исоқжонов),

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Мустафаев),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

2. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Уч ой муддатда

4.

Халқаро молия институтлари билан ислоҳотларни мувофиқлаштириш.

Жаҳон банки, ОТБ, ЕТТБ, XMK ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бозор модели, тариф сиёсати, клиринг ва маълумотлар базаси бўйича техник кўмак дастурларини жалб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Мустафаев)

5.

Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мазкур Фармондан келиб чиқиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Уч ой муддатда

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш.

3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Белгиланган тартибда

6.

Ёқилғи-энергетика ресурслари бозорларида рақобат ва камситмаслик тамойилларини таъминлаш бўйича қоидаларни ишлаб чиқиш.

1. Халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда ёқилғи-энергетика тармоғининг ҳар бир йўналиши бўйича бозорни тартибга солувчи қоидаларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил апрель

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Мустафаев),

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

(Турахужаев)

2. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2027 йил июнь

7.

Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат хизматларини, шу жумладан, техник шартларни бериш ва келишиш жараёнларини соддалаштириш.

1. Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат хизматларини, шу жумладан, техник шартларни бериш ва келишишни тўлиқ проактив шаклга ўтказиш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Уч ой муддатда

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

Ўзэнергоинспекция

(Исоқжонов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

2. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Белгиланган тартибда

8.

«Яшил энергия» МЧЖни ислоҳ қилиш ҳамда унинг фаолиятидан олинадиган даромадларни энергия самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш.

1. «Яшил энергия» МЧЖ устав капиталидаги Энергетика вазирлигининг улушини Энергия самарадорлиги миллий агентлигига баланс қийматида ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

Бир ҳафта муддатда

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Муродов),

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Мустафаев),

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги

(Бадриддинов),

«Яшил энергия» МЧЖ

(Насретдинов)

2. «Яшил энергия» МЧЖ устав капиталидаги тижорат банклари ҳамда уларга тегишли шўъба корхоналарининг улушларини Энергия самарадорлиги миллий агентлигига бозор қийматида баҳоланган қийматда мос равишда давлат улуши бўйича келгусида ҳисобланадиган дивидендлар ҳисобидан чегириш орқали реализация қилиш ҳамда мазкур шўъба корхоналари томонидан тижорат банкларига тўланадиган дивидендлар эвазига топшириш.

Бир ой муддатда

3. 2027 йилдан бошлаб «Яшил энергия» МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши бўйича олинадиган дивидендларни республикада амалга ошириладиган энергия самарадорлиги тадбирларини молиялаштиришга йўналтириш.

Доимий

II. Ёқилғи-энергетика ресурсларини прогнозлаш ва стратегик режалаштириш

9.

2050 йилга қадар истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш.

1. 2050 йилга қадар истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича республика ишчи гуруҳини тузиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Икки ҳафта муддатда

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Мустафаев),

Ўзэнергоинспекция

(Исоқжонов)

2. 2050 йилга қадар ҳудудлар ва тармоқларнинг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабини аниқлаш.

2026 йил октябрь

3. 2050 йилга қадар истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

4. Концепцияни тасдиқлаш бўйича тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

10.

Ёқилғи энергетика тармоғини 2035 йилгача рақамли трансформация қилиш стратегиясини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш:

ёқилғи-энергетика тармоғини рақамли трансформация қилиш;

соҳанинг ягона рақамли архитектураси ва ягона маълумотлар платформасини шакллантириш;

сунъий интеллект ва илғор рақамли технологияларни жорий қилиш;

тармоқ кўрсаткичларини онлайн прогнозлаш, мониторинг қилиш, риск-менежмент тизимини жорий этиш.

1. Соҳада рақамлаштириш бўйича амалга оширилган лойиҳалар ва мавжуд ахборот тизимлари хатловини ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил октябрь

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари

2. Ёқилғи энергетика тармоғини 2035 йилгача рақамли трансформация қилиш стратегиясини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Белгиланган тартибда

III. Энергетика тизимида молиявий операциялар ва пул оқимларини бошқариш механизмларини ислоҳ қилиш

11.

Электр энергиясининг улгуржи бозорида «ягона улгуржи нарх» механизмларини жорий этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

1. Электр энергиясининг улгуржи бозорида «ягона улгуржи нарх» механизмларини жорий этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ва асосли таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Икки ой муддатда

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Мустафаев),

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев)

2. Ўрганишлар ижобий натижа берса, «ягона улгуржи нарх» механизмларини жорий қилиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Регулятор ва Энергетика вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқлаш.

2026 йил декабрь

12.

Электр энергиясининг улгуржи савдо операциялари учун мўлжалланган савдо платформасини ишлаб чиқиш.

1. Электр энергияси бозори концепцияси ва қоидалари талабларидан келиб чиққан ҳолда электр энергиясининг улгуржи савдо операциялари учун мўлжалланган савдо платформасини яратиш бўйича техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Техник топшириқ

2026 йил ноябрь

«Ўзэнергосотиш» АЖ

(Обиджонов),

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

2. Техник топшириқ лойиҳасини белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

Белгиланган тартибда

3. «UZINFOCOM» МЧЖ билан савдо платформасини ишлаб чиқиш бўйича тегишли шартномаларни имзолаш.

2026 йил декабрь

4. Савдо платформасини синов тариқасида ишга тушириш.

2027 йил апрель

IV. Истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлашда қулайликлар яратиш

13.

Табиий газ ва электр энергияси истеъмолчилари учун оммавий оферта шартномасини жорий қилиш.

1. Табиий газ ва электр энергияси истеъмолчилари учун намунавий оммавий оферта шартномасини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

(Исакулов),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Ходжаев),

Ўзэнергоинспекция

(Исоқжонов),

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

(Турахужаев)

2. Намунавий оммавий оферта шартномасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

3. Тасдиқланган намунавий оферта шартномасини Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш.

4. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг мобиль иловасида ҳар бир истеъмолчининг электр таъминотидаги узилишлари тарихини юритиш.

2027 йил январь

14.

Электр таъминотидаги узилишлар белгиланган муддатларда бартараф этилмаганлиги учун истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизмини жорий қилиш.

1. Электр таъминотидаги узилишлар белгиланган муддатларда бартараф этилмаганлиги учун истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизми бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Мустафаев),

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

(Турахужаев)

2. Ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Белгиланган тартибда

15.

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш бўйича чора-тадбирларни жадаллаштириш.

1. Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш учун тажрибали консультантларни жалб қилиш мақсадида халқаро молия институтлари билан музокаралар ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил ноябрь

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Мустафаев),

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги

(Бадриддинов)

2. Халқаро молия институтларининг техник кўмагида тажрибали консультантларни жалб қилиш.

2026 йил декабрь

3. Жалб қилинган консультантлар билан бирга табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш концепциясини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш:

электрлаштириладиган истеъмолчилар, шунингдек, табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ва иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланиб келаётган истеъмолчилар учун электр энергиясининг имтиёзли тарифларини белгилаш;

электрлаштириш натижасида алмаштириладиган энергия самарадорлиги юқори бўлган маиший техникаларни сотиб олишда қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш.

2027 йил февраль

4. Тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2027 йил апрель

V. Ёқилғи-энергетика тармоғидаги кадрлар салоҳиятини ошириш

16.

Ёқилғи-энергетика тармоғида кадрлар салоҳиятини ошириш.

1. Ёқилғи-энергетика тармоғида кадрларни бозор механизмларига ўтиш, рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини қўллаш, дата-анализ (маълумотлар таҳлили) ва бошқа йўналишлар бўйича малакасини ошириш режасини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

Бир ой муддатда

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

Ўзэнергоинспекция

(Исоқжонов),

Бошқарув самарадорлиги агентлиги

(Хусаинов),

ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари

2. Режага асосан илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида ривожланган давлатларга стажировкалар ташкил қилиш.

Режа асосида

3. Стажировкада амалий кўникмаларга устуворлик бериш, олинган тажрибани маҳаллий шароитга мослаштириш ҳамда стажировка якунида тажриба ва билимларни амалиётга жорий этиш режаларини ишлаб чиқиш тизимини йўлга қўйиш.

Режа асосида

4. Стажировка натижадорлиги бўйича доимий равишда мониторинг ва назоратни олиб бориш.

Доимий

5. Режа асосида ҳудудларда тизимли ўқув-семинар ва тренинглар ташкил этиш.

Режа асосида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармонининг 8-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада «28. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

28. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

50

50

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

2

2

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-57-сон қарорининг 11-банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги «Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-166-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 5-банднинг иккинчи — ўн биринчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги иккинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорларни босқичма-босқич ташкил қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотининг улгуржи ва чакана бозорларида рақобатни қўллаб-қувватлаш, бозорнинг жозибадорлигини ҳамда талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорлари иштирокчилари учун тенг ҳуқуқ ва шаффофликни таъминловчи қонун-қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорлари иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш, уларнинг лицензия шартларига амал қилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашдаги технологик йўқотишларнинг рухсат этилган меъёрларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор конъюнктураси ва энергия ресурсларига бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишни режалаштириш ҳамда инфратузилмани яратишга қаратилган узоқ муддатли инвестиция сиёсатини шакллантиришда ва амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2028 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида тартибга солинадиган тарифлар ва тўловларни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2028 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хизматлар сифати устидан мониторингни амалга ошириш ҳамда истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқишнинг самарали тизимини жорий этиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 10-банднинг «г» кичик банди биринчи хатбошисидаги «30» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги «Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-28-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «30» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 3-банднинг учинчи хатбошисида «электр энергетикаси соҳасида» сўзлари «электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти соҳаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 1-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) 1 — 3-бандлардаги «Электр энергиясининг» сўзлари «Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти соҳаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) 4-бандда «Электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорлари» сўзлари «Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти соҳаларидаги бозор» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. 2028 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти соҳаларида тартибга солинадиган тарифлар ва тўловларни белгилаш услубиётларини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашдаги технологик йўқотишларнинг рухсат этилган меъёрларини тасдиқлаш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларни электр энергияси ва табиий газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 319-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) 2-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«намунали истеъмолчи — ЭҲНАТга уланган ва масофадан бошқариш имкониятига эга ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланган, электр энергияси учун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда электр энергиясидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш бўйича қоидабузарликларга йўл қўймаган истеъмолчи (маиший истеъмолчилар ва охирги икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилмаган истеъмолчилар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн биринчи — қирқ учинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — қирқ тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) 78-банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«тунги давр соатларида — белгиланган тариф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ярим тиғиз давр соатларида — белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камаювчи коэффициент қўллаб амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) 84-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«84. ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади. Бунда намунали истеъмолчининг шахсий ҳисобварағидаги маблағ тугаганда электр энергиясини етказиб бериш ЭҲНАТ орқали автоматик равишда тўхтатилади ҳамда маблағ келиб тушгандан сўнг автоматик равишда тикланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) 88-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«88. Электр энергияси учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт, ЭҲНАТга уланган маиший истеъмолчилар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲНАТга уланган маиший истеъмолчилар қарздорлиги мавжуд бўлганда, дастур орқали дарҳол тармоқдан узилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади, намунали истеъмолчилар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунали истеъмолчилар ҳисобот ойи учун шартномада белгиланган электр энергияси қийматининг 15 фоизини ҳисобот ойи бошлангунига қадар олдиндан тўлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот ойининг қолган қисми учун тўловлар истеъмолчи томонидан электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳисобот ойи давомида ихтиёрий равишда қисмларга бўлиб амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчининг шахсий ҳисобварағидаги маблағнинг тугаши ва шу муносабат билан электр энергиясини етказиб беришнинг автоматик тўхтатилиши тўлов интизомининг бузилиши ҳисобланмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунали истеъмолчида муддати ўтган қарздорлик юзага келганда, ЭҲНАТ билан маълумот алмашинуви унинг айби билан бузилганда, ҳисобга олиш ускунаси ишига аралашиш ёки электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланганда, намунавий истеъмолчи мақомини йўқотади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 фоизлик олдиндан тўлов тартибини қўллаш учун белгиланган талабларга истеъмолчи қайта мувофиқ бўлганда, мазкур тартиб кейинги ҳисобот ойидан автоматик равишда тикланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчининг 15 фоизлик олдиндан тўлов тартибидан фойдаланиш ҳуқуқи ЭҲНАТ ва ҳисоб-китоб маълумотлари асосида автоматик равишда аниқланади. Бунда истеъмолчидан алоҳида мурожаат ёки қўшимча келишув тузиш талаб этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади (махсус тартибга кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно). Бунда тадбиркорлик рейтингида «юқори» ва «ўрта» тоифадаги корхоналарга олдиндан тўлов суммасининг 50 фоизини ҳисобот ойининг биринчи санасигача ва қолган қисмини ҳисобот ойининг ўн бешинчи санасигача бўлиб тўлашга рухсат берилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«намунали истеъмолчи — ТГНҲАТга уланган ва масофадан бошқариш имкониятига эга ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланган, табиий газ учун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газдан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш бўйича қоидабузарликларга йўл қўймаган истеъмолчи (маиший истеъмолчилар ва икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилмаган истеъмолчилар бундан мустасно)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йигирма олтинчи — ўттиз саккизинчи хатбошилар тегишинча йигирма еттинчи — ўттиз тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) 63-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электрон шаклда тузилган табиий газни етказиб бериш шартномасини қоғоз шаклида расмийлаштириш ёки такроран қоғоз шаклида тузиш талаб этилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) 107-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) 111-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«111. Истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши шарт, иссиқхона хўжаликлари ва намунали истеъмолчилар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Намунали истеъмолчилар ҳисобот ойи учун шартномада белгиланган табиий газ қийматининг 15 фоизини ҳисобот ойи бошлангунига қадар олдиндан тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот ойининг қолган қисми учун тўловлар истеъмолчи томонидан табиий газга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ҳисобот ойи давомида ихтиёрий равишда қисмларга бўлиб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчининг шахсий ҳисобварағидаги маблағнинг тугаши ва шу муносабат билан табиий газни етказиб беришнинг автоматик тўхтатилиши тўлов интизомининг бузилиши ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Намунали истеъмолчида муддати ўтган қарздорлик юзага келганда, ТГНҲАТ билан маълумот алмашинуви унинг айби билан бузилганда, ҳисобга олиш ускунаси ишига аралашиш ёки табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланганда, намунали истеъмолчи мақомини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 фоизлик олдиндан тўлов тартибини қўллаш учун белгиланган талабларга истеъмолчи қайта мувофиқ бўлганда, мазкур тартиб кейинги ҳисобот ойидан автоматик равишда тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчининг 15 фоизлик олдиндан тўлов тартибидан фойдаланиш ҳуқуқи ТГНҲАТ ва ҳисоб-китоб маълумотлари асосида автоматик равишда аниқланади. Бунда истеъмолчидан алоҳида мурожаат ёки қўшимча келишув тузиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 6 ойида (октябрь — март) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади. Бунда мазкур хатбошидаги қоида тегишли ойда олдинги давр учун қарздорлиги бўлмаган иссиқхона хўжаликларига татбиқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига асосан табиий газни сотишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган истеъмолчилар учун етказиб берилган табиий газ тўловлари алоҳида тарифлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондидаги, юридик шахслар ётоқхоналаридаги, кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар маиший истеъмолчилар учун базавий меъёр бўйича белгиланган тариф асосида амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) 118-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) 119-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«119. Истеъмолчилар ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида беш кун олдин табиий газни етказиб бериш шартномасида кўрсатилган ойлик табиий газ ҳажми қиймати суммасининг 100 фоизи миқдорида газ таъминоти ташкилотининг ҳисобварағига тўловларни олдиндан амалга ошириши шарт, намунали истеъмолчилар ва иссиқхона хўжаликлари бундан мустасно».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2026 й., 06/26/202/0965-сон)