«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» ва «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек, телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш, радиочастота спектри, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларидан оқилона фойдаланишни, ахборот хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
давлат бошқаруви органлари ҳамда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ва тарқатиш, телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш ва телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан оқилона фойдаланиш бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириш;
телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини лицензиялаш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш соҳасидаги фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензияларни) расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
радиочастота спектри ҳамда телевидение ва радиоэшиттириш эфир вақтидан бехатар ва оқилона фойдаланиш, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни, Ватанимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
идоралараро норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини, келишиб олинишини ва тасдиқланишини, шунингдек, қонун ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш;
радиочастоталардан тўғри ва оқилона фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш, телерадиоэшиттириш ва ахборотлар узатиш техника воситаларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ахборотларни тарқатиш учун суиистеъмолликлар қилинишини бартараф этиш шароитларини яратиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия)лар бериш ва уларни қайтариб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат бошқаруви органларидан, ташкилотлар ва корхоналардан Комиссия ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ахборотлар олиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ телевидение ва радиоэшиттиришларини тарқатиш бўйича чеклашлар белгилаш ҳуқуқи берилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
5. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг жорий ишларини таъминлаш учун унинг ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, «Ўзтелерадио» мутахассисларидан иборат 5 кишилик доимий ишловчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Коммуникациялар комплекси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси бир ҳафта муддатда, тасдиқланган штатлар жадвали доирасида, гуруҳ фаолият кўрсатаётган даврда унинг харажатларини таъминлаган ҳолда, ишчи гуруҳни юқори малакали мутахассислар билан бутласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқармаси ишчи гуруҳни Вазирлар Маҳкамаси биносига жойлаштирсин, зарур алоқа воситалари билан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиядан беради ва уларни қайтариб олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги — белгиланган тартибда телерадиодастурлар яратиш, шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва улар ягона давлат реестрига киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва «Ўзтелерадио» компанияси телерадиодастурларни тайёрлашда ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Давлат алоқа инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ва уларни чет эллардан олиб келиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар.
7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар электр алоқасини, шу жумладан, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолиятини фақат Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарори асосида бериладиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосида амалга оширадилар.
Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси телевидение ва радио дастурларини яратиш, шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш), телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш билан шуғулланувчи барча хўжалик юритувчи субъектларни, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларни жорий йилнинг 1 октябригача қайта рўйхатдан ўтказсин. Белгиланган муддатда қайта рўйхатдан ўтмаган хўжалик юритувчи субъектлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ телевидение ва радиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар ва тугатиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2001 йил 1 январдан бошлаб телерадиодастурларни тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш учун лицензиялар беш йил муддатга берилади.
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда)
8. Белгилансинки, юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар 1999 йил 1 январгача Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигида рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказилиши керак.
Кўрсатиб ўтилган муддатда рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказилмаган тақдирда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш ноқонуний ҳисобланади ҳамда ушбу воситалар ва қурилмалар эгаларига нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий таъсир чоралари кўрилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш), телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартиби 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати ўрнатиш бўйича Давлат алоқа инспекцияси тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ва уларни чет эллардан олиб келиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 ноябрдаги 453-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 158-модда)
10. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси раиси (Л. Ахметов) бир ой муддатда Комиссиянинг иш режаси, доимий ишловчи ишчи гуруҳ тўғрисида низом ишлаб чиқилишини ташкил этсин ва тасдиқласин, Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан алоқа соҳасидаги норматив ҳужжатлар, давлат, тармоқ стандартлари ва кўрсатилаётган хизматлар сифати талабларини бузганлик учун жазо чоралари қўллаш юзасидан таклифлар киритсин.
11. Коммуникациялар комплекси (Л. Ахметов) икки ой муддатда Олий Мажлисга киритиш учун «Радиочастота спектри тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва айримларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорларидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л. А. Ахметов ва А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
1. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси дейилади) давлат бошқарув органларининг, мулкчилик шакллардан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборотларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш, радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш, телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.
2. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, халқаро битимлар ва шартномаларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
4. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
5. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун унинг ҳузурида 5 кишидан иборат доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ ташкил этилади.
Ишчи гуруҳ раҳбари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва комиссиянинг масъул котиби ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда «Ўзтелерадио» компанияси маблағлари ҳисобига штатлар жадвали ва жорий харажатлар бўйича тенг улушлар доирасида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
6. Қуйидагилар Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
давлат бошқаруви органларининг ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ҳамда тарқатиш ва телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш, телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқ, ва манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини лицензиялаш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг телерадиоэшиттириш ва телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш соҳасидаги фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензия)ларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
радиочастота спектри ҳамда телевидение ва радиоэшиттириш эфир вақтидан бехатар ва оқилона фойдаланиш, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттириш, Ватанимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлатлар ҳудудида тарқатиш Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига, интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
идоралараро норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва тасдиқланишини, шунингдек, қонун ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш;
радиочастоталардан тўғри ва оқилона фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш, телерадиоэшиттириш, ахборотлар узатиш техника воситаларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ахборотларни тарқатиш учун суиистеъмоллар қилинишини бартараф этиш шароитларини яратиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг уларнинг телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини шакллантириш ва тарқатиш, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш соҳасидаги фаолиятини ташкил қилиш масалалари бўйича, телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш бўйича тегишли давлат бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.
телерадиоэшиттириш ва маълумотларни узатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича асосий талаблар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни ташкил қилади.
тегишли давлат органлари хулосалари асосида телевидение (кабелли, эфир-кабелли телевидение), радиоэшиттириш, электрон-ахборот алоқаси соҳасида фаолият кўрсатувчи тузилмаларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида, электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатишга лицензиялар бериш, уларни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки қайтариб олиш тўғрисида қарорлар чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
телерадиодастурларни тарқатишни, маълумотларни узатиш тармоқлари ва тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шу жумладан, уларни жаҳон ахборот тизимларига интеграциялаш давлат дастурларини экспертизадан ўтказиш ва келишиб олишни ташкил қилади.
лицензия бўйича битимлар шартларининг бажарилишини ҳамда телевидение ва радиоэшиттиришлар ва телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни рўйхатдан ўтказиш тартибини назорат қилишни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
электр алоқаси тармоқлари ва воситалари, радиоэшиттириш ва телевидение фаолият кўрсатишининг ахборот бехатарлигини таъминлаш талабларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастоталарни тартибга солиш ва бошқаришнинг асосий тамойилларини белгилайди.
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни назорат қилиш ишларини ташкил этади.
Почта ва телекоммуникацияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармасининг телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотларни узатиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий давлатлар ва компанияларнинг телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш имкониятини ва мақсадга мувофиқлигини аниқлайди, ҳукуматлараро битимлар ва халқаро шартномалар тузиш бўйича таклифлар киритади.
Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттиришларини тарқатиш ҳамда ахборот тизимларини жаҳон ахборот тармоқларига интеграциялаш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан музокараларда қатнашади.
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг электр алоқасини лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланишни лицензиялаш масалалари бўйича, шунингдек, радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг телерадиоэшиттиришлар радиочастоталари спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
республикада телерадиоэшиттиришларни, маълумотларни узатиш тармоқлари ва тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқади;
Комиссиянинг иш тартиби ва режасини, Комиссия ҳузуридаги доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларга улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, ва улардан фойдаланиш, шунингдек телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия)лар бериш ва қайтариб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат бошқаруви органларидан, ташкилотлар ва корхоналардан Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборотлар олиш;
ўз мажлисларида комиссия аъзоларининг ҳамда вазирликлар ва идоралар масъул вакилларининг ахборотларини эшитиш, тегишли қарорлар қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бехатарлиги даражасини таъминлаш ва ошириш бўйича таклифлар киритиш.
Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларининг давлат бошқаруви органлари ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан «Интернет» тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради;
(9-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги — белгиланган тартибда телерадиодастурлар яратиш, шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва улар ягона давлат реестрига киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва «Ўзтелерадио» компанияси орқали телерадиодастурларни тайёрлаш ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилинишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги орқали телерадиодастурларни тарқатиш бўйича фаолиятнинг ҳамда маълумотларни узатишнинг лицензия битимларига, техникавий нормативлар ва стандартларга мувофиқ амалга оширилишини, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланилишини;
(10-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат алоқа инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ҳамда уларни чет эллардан олиб келиш тартибини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси орқали телерадиомаҳсулотларга муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги орқали телерадиоэшиттиришларни тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тизимларини жаҳон ахборот тармоқларига интеграциялаш масалалари бўйича ҳукуматлараро битимлар ва халқаро шартномаларнинг бажарилишини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Лавозимларнинг номи | Ходимлар сони | Ягона тариф сеткаси бўйича разряд |
1. | Раҳбар | 1 | 15 |
2. | Бош мутахассис | 2 | 12 |
3. | Етакчи мутахассис | 2 | 11 |
Жами: | 5 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Тартиб ҳужжатларни қабул қилиш, уларни экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда телерадиодастурларни тайёрлаш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш билан шуғулланиш фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш, шунингдек, уларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки қайтариб олиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда телерадиодастурларни тайёрлаш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш, шунингдек, уларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки қайтариб олиш тўғрисидаги қарорни Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси эксперт хулосалар ёки давлат бошқаруви тегишли ваколатли органлари тақдимномалари асосида қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлардан, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлардан давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялар олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш, уларни экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлашни Комиссия ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва фаолият турига лицензия олиш учун хўжалик юритувчи субъект Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳга муассис (муассислар) номидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
муассис (муассислар) устави (уставлари)нинг тасдиқланган нусхалари, муассис ёки муассислар томонидан тасдиқланган устав (Низом), таъсис шартномаси;
телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ва тарқатиш, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш воситаларининг техник тавсифномалари, диапазонлари ва радиочастоталар номиналлари кўрсатилган рўйхати;
ариза берувчи томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 миқдорида йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ ҳужжатларнинг тўлиқ пакети мавжуд бўлганда уч кун муддатда уни эксперт хулоса бериш учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига ва «Ўзтелерадио» компаниясига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва «Ўзтелерадио» компанияси икки ҳафта муддатда Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга ҳужжатлар пакети бўйича эксперт хулоса тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
7. Ишчи гуруҳ Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг навбатдаги йиғилишига умумлаштирилган эксперт хулоса ва қарор лойиҳасини киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори ижобий бўлганда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги икки ҳафта муддатда лицензия битимини расмийлаштиради ва фаолият турига лицензия беради, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бир ҳафта муддатда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради ва давлат реестрига киритади.
(8-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Гувоҳнома ва лицензия йиғим ва давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат мавжуд бўлганда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ва фаолият тури билан шуғулланишга берилган лицензияни тўхтатиб қўйиш ва қайтариб олиш Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг назорат қилувчи ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларнинг хулосалари ёки тақдимномалари асосида қабул қилинган қарорига кўра амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг рўйхатдан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш, рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш, лицензияни тўхтатиб қўйиш ва қайтариб олиш тўғрисидаги асосланган қарори уч кун мобайнида хўжалик юритувчи субъектга, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
1. Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат алоқа инспекцияси деб аталади, почта ва телекоммуникациялар соҳасида телекоммуникациялар ва почта алоқаси хизмати кўрсатувчи), шунингдек, телекоммуникациялар ва почта тизимлари ва иншоотларини лойиҳалаштирувчи ва қурувчи, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талаблари, лицензиялар ва хизматлар кўрсатиш шартлари бажарилишини ва уларга риоя қилинишини таъминловчи давлат назорати органи ҳисобланади.
2. Давлат алоқа инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Бутунжаҳон почта уюшмаси Конвенциясига ва Битимига, Электр алоқаси Халқаро Уюшмаси Тавсияларига, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги буйруқлари, қоидалари, йўриқномаларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекциясининг ўзига берилган ваколатлар доирасида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қиладиган қарорлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширувчи барча юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
4. Почта ва телекоммуникациялар ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маблағлар Давлат алоқа инспекциясини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
5. Давлат алоқа инспекциясига Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат алоқа инспекцияси тузилмаси Давлат алоқа инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан келишилади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат инспекцияларини ўз таркибига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат алоқа инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
8. Қуйидагилар устидан давлат назоратини амалга ошириш Давлат алоқа инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, почта ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатувчи барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан почта ва телекоммуникациялар соҳасида амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талаблари, лицензиялар ва сертификатлаштиришнинг белгиланган тартиби бажарилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда почта ва телекоммуникациялар хўжалик субъектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
почта ва телекоммуникациялар тармоғи ахборот бехатарлигини, давлат ҳокимияти ва бошқарув, Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфаатлари хамда Фавқулодда вазиятлар шарт-шароитларида улардан устувор фойдаланишни таъминлаш;
республика ҳудудида фойдаланиладиган почта алоқаси ва телекоммуникациялар тармоқларининг, техник воситалар ва тизимлар параметрларининг, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг радионурланишлари параметрларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги;
радиоэлектрон воситаларнинг сотиб олиниши (берилиши), лойиҳалаштирилиши, қурилиши (ўрнатилиши), Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши ва чет эллардан келтирилишининг, почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва иншоотларида сертификатлаштирилган асбоб-ускуналар қўлланилишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши;
сифат ҳамда почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари томонидан норматив ҳужжатлар, давлат, тармоқ стандартлари ва кўрсатиладиган хизматлар сифати талаблари бузилганлиги учун санкциялар миқдорларини ҳисоблаш тартибига риоя қилиш бўйича ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги.
республика ҳудудида жойлашган почта ва телекоммуникациялар тармоқларида лицензиялар шартлари бажарилиши алоқа хизматлари параметрлари ва сифат кўрсаткичларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказади;
почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолиятнинг муайян турини тегишли лицензиясиз амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларни аниқлайди;
почта ва телекоммуникациялар тармоқлари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар лойиҳалаштирилиши, қурилиши ва улардан фойдаланилиши бўйича давлат, тармоқ стандартлари, амалдаги нормалар ва қоидалар бажарилиши устидан назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
почта алоқаси хизматлари ташкил этилишини, почта жўнатмалари ва пул суммалари сақланиши таъминланишини, почта жўнатмалари қабул қилиниши, уларга ишлов берилиши, берилишига риоя қилинишини ва уларнинг белгиланган назорат муддатларида ўтишини текширади;
почта ва телекоммуникациялар соҳасида ўлчаш техникасининг калибрланган воситалари белгилаган тартибда қўлланилишини назорат қилади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ариза ва шикоятларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади;
давлат органлари томонидан тартибга солинадиган тарифлар рўйхатига кирувчи почта ва телекоммуникациялар хизматлари тарифлари қўлланилиши тўғрилигини текширади;
истеъмолчилар учун кўрсатиладиган хизматлар, тарифлар, хизматлар кўрсатиш қоидалари, иш режими ва хўжалик юритувчи субъект ишини тартибга солувчи бошқа ахборот мавжудлигини ва улардан фойдаланиш имкониятини назорат қилади, шунингдек кўрсатилаётган хизматлар ҳажми тўлиқлигини ва муддатларини назорат қилади;
почта ва телекоммуникациялар тармоқлари қурилиши ва реконструкцияси янгидан ишга туширилаётган объектлари фойдаланишга қабул қилиб олиниши бўйича комиссияларда қатнашади;
текширишлар натижалари бўйича аниқланган тартиб бузишлар ҳақида тегишли қарорлар қабул қилади, ёзма кўрсатмалар беради ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилайди, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларини қайтариб олиш тўғрисида таклифлар киритади, тартибни бузишларга доир Давлат алоқа инспекцияси ваколатларига тегишли бўлмаган материалларни давлат назорати тегишли органларига уларнинг ваколатлари бўйича белгиланган тартибда беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан почта ва телекоммуникациялар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилганлиги учун санкциялар ҳисоблаш ва уларнинг миқдорлари тартибига риоя қилинишини назорат қилади, норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари бузилган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларга санкциялар қўллаш тўғрисида белгиланган тартибда ёзма кўрсатмалар беради;
алоқа маҳсулоти сифатига ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, телекоммуникациялар воситалари, радиоэлектрон воситалар радионурланишлари ва юқори частотали қурилмалар параметрларига тегишли давлат ва тармоқ стандартлари, техник шартлар, қоидалар, йўриқномалар, лицензия шартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини қўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар беради;
вазирликлар, идоралар, корхоналар (бирлашмалар), илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялардан почта ва телекоммуникациялар воситалари ва қурилмалари, техник ҳужжатлари, қоидалари, иш нормаларини олади;
ўтказилган назорат натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва тартибни бузишларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни бошқарувнинг тегишли органлари қўриб чиқиши учун киритади;
Ўзбекистон Республикаси давлат органлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида, мулкчилик шакллари ва идоравий қарашлилигидан қатъи назар, республика ҳудудида жойлашган почта ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотларда текширишлар ўтказиш;
почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан почта ва телекоммуникациялар соҳасида норматив ҳужжатлар ва давлат, тармоқ стандартлари талаблари ва кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилган тақдирда уларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
почта ва телекоммуникациялар иш сифатини текшириш учун тегишли хўжалик юритувчи субъектлар мутахассисларини жалб қилиш;
почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатувчи ва талаб этиладиган нормалар, давлат, тармоқ стандартлари ва почта ва телекоммуникацияларнинг кўрсатиладиган хизматлари сифати республика ҳудудида ишлатиладиган телекоммуникациялар воситалари, радиоэлектрон воситалар радионурланишлар ва юқори частотали қурилмалар параметрлари мунтазам равишда бузилишига йўл қўювчи хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим қурилмалари ва технологик участкалари ишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
телерадио қабул қилиб олишига тўсқинлик яратилишига олиб келган радионурланиш нормалари бузилган тақдирда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга берилган рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш;
почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлардан Давлат алоқа инспекцияси ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотлар ва материалларни талаб қилиш.
11. Давлат алоқа инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорлар бажарилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
1. Ушбу Низом радиоэлектрон воситалар (РЭВ) ва юқори частотали қурилмалар (ЮЧҚ)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартибини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, уюшмалари, концернлари, корхоналари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган (бериладиган), лойиҳаланаётган, қурилаётган (ўрнатилаётган), ишлатиладиган ҳамда чет элдан келтирилаётган радиоэлектрон воситаларга ва юқори частотали қурилмаларга татбиқ этилади.
Ушбу Низомнинг амал қилиши, шунингдек хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарида ўрнатиладиган радиоузатгичларга ҳам татбиқ этилади.
а) телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиб олиш учун мўлжалланган қурилмалар, маиший радиоэлектроника буюмлари, агар бундай қурилмалар ва буюмларни савдо тармоқлари орқали сотишга рухсат берилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ҳукумат алоқа хизмати ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва хавфсизлиги мақсадида фойдаланиладиган ва фойдаланишга мўлжалланган радиоэлектрон воситалар;
2-банднинг «б» кичик бандига Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
Мазкур кичик банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур кичик банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 52-сонли қарори таҳририда)
в) фуқаро авиацияси корхоналари томонидан парвозларни ва ҳавода ҳаракатланиш хизматини радионавигация билан таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган ҳамда фойдаланиш учун мўлжалланган, Халқаро Электр алоқаси Иттифоқи (ХЭИ) тавсияномаларига ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) стандартларига мувофиқ бўлган бортда ва ерда ишлатиладиган радиоэлектрон воситалар;
г) Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйиладиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтиладиган, божхона назоратида бўладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган бутун вақт мобайнида ишлатилмайдиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги турғун радиоэлектрон воситаларни лойиҳалаш ва қуриш (ўрнатиш) фақат Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг ёки у вакил қилган органнинг (бундан кейин матнда Агентлик деб аталади) рухсатномаси мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.
3-банднинг биринчи хатбошига Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Ушбу воситаларни ўрнатиш учун қурилиш ёки майдончаларга ер участкалари танлаш Агентлик билан келишув бўйича, ўрнатилаётган воситаларнинг ушбу ҳудудда ишлатилаётган ва илгари қуришга лойиҳалаштирилган радиоэлектрон воситалар ва электр алоқаси воситалари билан электромагнит жиҳатидан мослиги таъминланишини, шунингдек радиоузатиш ва радиоэлектрон воситалар жойлаштириладиган ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит жиҳатидан мослигини экспертизадан ўтказиш ушбу воситаларни қуриш учун участкадан фойдаланиш мумкинлигини Агентлик билан танлаш ва келишиб олиш жараёнида, лойиҳаловчи ташкилотлар томонидан бажарилади.
4. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни республикада яратиш, модернизациялаш (радионурланишнинг техникавий тавсифларини ўзгартирган ҳолда), кенг кўламда ишлаб чиқариш, чет элдан сотиб олиш, шунингдек радиочастоталардан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш фақат Агентлик томонидан тегишли радиочастоталар ажратилгандан ҳамда техникавий топшириқлар ва техникавий шартлар келишиб олингандан кейин амалга оширилади.
4-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилганлардан ташқари, барча турдаги ва мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш фақат савдо ташкилотлари орқали, Агентликнинг тегишли рухсатномасини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
5-бандга Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
6. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасининг битта вазирлиги, идораси, корхонаси, муассасаси, ташкилоти, фуқароси, хорижий юридик шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан сотиб олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасидаги бошқа вазирликка, идорага, корхонага, муассасага, ташкилотга (шу жумладан битта вазирлик ёки идора ичидаги), фуқарога, хорижий юридик шахсга ва фуқарога, фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун бериш Агентлик рухсатига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Магистрал ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишга фаолиятнинг кўрсатилган турига белгиланган тартибда бериладиган лицензия мавжуд бўлган тақдирда рухсат этилади.
8. Республика ҳудудида фойдаланишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни (шу жумладан турли хил асбоб-ускуналарга ва транспорт воситаларига бутловчи буюмларни чет элдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Агентлик рухсатига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни хорижий давлатлар ваколатхоналари ҳамда хорижий фирмалар, банклар ва ташкилотлар ваколатхоналари ва делегациялари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Агентлик томонидан тегишли вазирликлар ва идораларнинг илтимосномалари бўйича берилган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган рухсатномага биноан, Ўзбекистон Республикасида белгиланган шартларда қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан амалга оширилади.
9-банднинг биринчи хатбошига Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Ҳаваскорлик радио алоқаси бўйича расмий мусобақаларда фойдаланиш учун мўлжалланган радиоэлектрон воситаларни хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Агентликнинг «Ватанпарвар» Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи ташкилотлар Марказий кенгаши илтимосномаси бўйича берилган рухсатномага биноан, Ўзбекистон Республикасида белгиланган шартларда қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан амалга оширилади.
10. Расмий спорт мусобақаларида, шунингдек кўргазма ва ярмаркаларда фойдаланиш учун чет элга вақтинчалик олиб кетилган радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб олиб келиш ушбу воситалар ва қурилмаларни олиб кетиш вақтида уларни қайтариб олиб келиш тўғрисида божхона органига берилган мажбуриятлар асосида амалга оширилади.
11. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Агентликнинг рухсатномасисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш тақиқланади, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган воситалар ва қурилмалар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлатиш бевосита Агентлик рухсатномаси бўйича, хорижий фирмалар, банклар, ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ишлатиш эса вазирликлар ва идораларнинг тегишли хизматлари орқали амалга оширилади.
12-бандга Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
13. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарида ўрнатиладиган радиоузатгичларни ишлатиш Агентлик рухсатномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, фуқаролари, хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан тегишли рухсатномасиз тайёрланган ёки сотиб олинган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар иш қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик тўғрисида кўриб чиқилгунгача мусодара қилинади.
15. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар ишининг давлат назорати белгиланган тартибда Агентлик томонидан амалга оширилади. Агентликнинг ваколатли мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, фуқаролари, хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар фойдаланишида бўлган радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни тўсқинликсиз кириб кўриш ҳуқуқига эгадирлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари Агентликнинг мансабдор шахсларига уларнинг ушбу Низом билан белгиланган вазифаларини муваффақиятли бажариши учун зарур бўлган ҳар томонлама ёрдамни кўрсатишга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирликлар ва идоралар ушбу Низом талабларининг ўз тасарруфларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат автомобиль назорати автотранспорт воситаларини даврий техник кўриклардан ўтказишда автомобиллардаги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат автомобиль назоратининг назоратида бўлган бошқа транспорт воситаларидаги радиоэлектрон қурилмаларнинг ўрнатилишига Агентлик рухсатномалари мавжудлигини назорат қилади.
18-бандга Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
19. Ички ишлар, божхона ва солиқ органлари ушбу Низом билан белгиланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни келтириш ва ундан олиб кетиш, тайёрлаш, сотиш, сотиб олиш ва ишлатиш тартибига риоя қилинишида Агентликка белгиланган тартибда зарур ёрдам кўрсатадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни ушлаш, мусодара қилиш, сақлаш ва мусодара қилинганларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 ноябрдаги 453-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 158-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига 1а, 4 ва 4а-иловалардан Электрмагнит мослиги маркази» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 и., 8-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомдаги:
«Мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқлар стандартлари талабларини, почта ва телекоммуникациялар соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун санкциялар шаклида, монополияга қарши қонунчиликни бузганлик учун солинадиган иқтисодий санкциялар ва жарималардан бошқа, ундириладиган маблағлар»;
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқлари ва узоқ аҳоли яшаш жойлари телекоммуникация инфратузилмасини қайта жиҳозлаш ва уни янада ривожлантиришни мақсадли маблағ билан таъминлаш».
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 16 январдаги 13-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1991 й., 1-сон, 3-модда)га илова;
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 августдаги 379-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 8-сон, 25-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 сентябрдаги 406-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 9-сон 27-модда)га илова;
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 6-модда)га илованинг 5-банди 6, 7-хатбошилари.