Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.1997 25.08.1994 йилдаги 435-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.08.1994 йилдаги 435-сон
Kuchga kirish sanasi
25.08.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.1997
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАХТА ТОЛАСИ РЕСУРСЛАРИДАН КОМПЛЕКС ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 апрелдаги 203-сонли «Пахтани қайта ишловчи корхоналарни қуришга доир таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қайд қиладики, республиканинг бир қатор ҳудудларида пахтани қайта ишлаш корхоналари зарур даражада техник-иқтисодий асослашларсиз, пахта толасини пухта қайта ишлашга, илғор технологияларни қўлланишга, республиканинг экспорт потенциалини оширишга йўналтирилган қурилишларнинг комплекслилигини таъминламасдан барпо этилмоқда. Умуман республика бўйича пахта толаси балансини зарурий ҳисобга олишга риоя қилинмаяпти. Бу кўп жиҳатдан кўрсатиб ўтилган масалаларни ишлаб чиқишга масъул бўлган бош ташкилотнинг йўқлиги билан боғлиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оқибат натижада бу республиканинг энг муҳим бойлиги бўлган пахта толасидан фойдаланиш самарадорлигининг пасайишига олиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта толасидан фойдаланишда зарурий мувофиқлаштиришни ва балансланганликни таъминлаш, уни қайта ишлашнинг комплекслилигини ва пухталигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Пахтани қайта ишлаш саноатида ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш, пахта толасини қайта ишлашнинг комплекслилигини ва пухталигини таъминлаш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш, шунингдек, пахтани қайта ишлаш корхоналари қурилиши лойиҳаларини мустақил экспертизадан ўтказишни амалга ошириш бўйича бош ташкилот вазифаси «Ўзмашсаноат» уюшмасининг «Ўзенгсанлойиҳа» лойиҳалаш институти (4-ДЛИ)га юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзенгсанлойиҳа» лойиҳалаш институти (4-ДЛИ)га, барпо этилаётган корхонанинг мулкчиликнинг шаклидан ёки идоравий бўйсунишидан, шунингдек, маблағ билан таъминланиш, манбаларидан қатъи назар, пахтани қайта ишлаш корхоналарини қуриш, қайта қуриш, техника билан қайта жиҳозлаш масалалари бўйича комплекс хулосаларни уларнинг техник-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқиш ва беришни амалга ошириш юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазирнинг Биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков, Бош вазир ўринбосарлари Ю.Ф.Пайгин, Б.С.Ҳамидов ўртоқлар «Ўзенгсанлойиҳа» лойиҳалаш институти (4-ДЛИ) тузилмасида тегишли бўлинмаларни ташкил этиш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Пахта толасидан фойдаланиш балансларини ишлаб чиқиш ва назорат қилиш бўйича махсус Комиссия иловага* мувофиқ тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссияга қуйидагилар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта толасини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш, шу жумладан, МДҲ мамлакатларига ҳамда экспортга чиқариш балансларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта толасини қайта ишлаш корхоналарини жойлаштириш масалаларини кўриб чиқиш, шунингдек, бош ташкилот — «Ўзенгсанлойиҳа» лойиҳалаш институти (4-ДЛИ) хулосалари асосида рухсатномалар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта толасини қайта ишлаш корхоналарини қуриш фақат кўрсатиб ўтилган Комиссия рухсати билан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта толасини қайта ишлаш объектларини қуриш ва қайта қуришни банклар томонидан маблағ билан таъминлаш юқорида қайд этилган Комиссиянинг рухсатномаси ҳамда объектни юқорида қайд этилган Комиссиянинг рухсатномаси ҳамда объектни қуришнинг (қайта қуриш ёки техника билан қайта жиҳозлашнинг) техник-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлилиги тўғрисида бош ташкилот — «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) томонидан бериладиган хулоса мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган тартиб бузилган тақдирда лойиҳалаш, қуриш бўйича барча харажатлар, шунингдек, тузилган шартномалар бўйича жарима санкциялари шахсан мазкур корхоналарни қуриш тўғрисида қарор қабул қилган шахслардан ундириб олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзенгсанлойиҳа» лойиҳалаш институти (4-ДЛИ) манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда, хом ашёдан комплекс фойдаланиш, ишлаб чиқариш қувватларини самарали банд этиш, республиканинг экспорт потенциалини ошириш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, республикада пахтани пухта қайта ишлашнинг бутун технологик циклини қамраб олувчи корхоналарни жойлаштириш, лойиҳалаш ва қуриш ишларини ташкил қилиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.М.Муталов ва Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Б.М.Мустафоев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 25 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
435-сон