LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Мазкур Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (АФМС) Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувларининг ролини ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
профессионал хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузишда ҳал этиладиган махсус ўзига хос масалаларни;
профессионал хизматларни кўрсатиш натижалари тўғрисида аудитор ҳисоботининг мазмунини аниқлашдан иборат.
2. Мазкур стандарт талаблари профессионал хизматлар кўрсатишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
3. Аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларида ва мазкур стандарт билан белгиланган ҳар қандай профессионал хизматларни кўрсатишга ҳақлидир.
4. Профессионал хизматлар аудиторлик ташкилоти билан ушбу хизматлар буюртмачиси ўртасида тузиладиган профессионал хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатилади.
Аудитор шартномани бажараётганда аудитор билан хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) ва зарурат бўлганда исталган учинчи томонлар билан келишилган тартиб-таомилларни (амалларни) ўтказади ва кўрсатилган профессионал хизматлар натижалари тўғрисида асосланган хулосалар билан ҳисобот тақдим этади.
5. Аудитор кўрсатилган профессионал хизматлар натижалари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
6. Хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) кўрсатилган профессионал хизматлар натижалари тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари бўйича ўз хулосаларини чиқаришга ҳақлидир.
7. Ҳисобот, профессионал хизматлар кўрсатиш шартномасининг шартларига мувофиқ ҳажмда ва муддатларда профессионал хизматлар буюртмачисига тақдим этилади.
д) бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режалаштириш, менежмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари бўйича консалтинг хизмати:
техник-иқтисодий асосланмаларни (ТИА) тайёрлаш, инвестиция лойиҳаларини ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва баҳолаш;
унумдорлик ва самарадорликни баҳолаш мақсадларида хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг тартиб-таомиллари ва услубларини таҳлил қилиш;
аудиторлик фаолияти билан боғлиқ соҳада тадқиқотлар, семинарлар, конференциялар, изланишлар ўтказиш ва уларнинг натижаларини, шу жумладан босма кўринишда, тарқатиш;
бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия-хўжалик фаолияти таҳлили ва солиқ солиш бўйича белгиланган тартибда ўқув қўлланмалари, ўқув-услубий материалларни тайёрлаш.
9. Профессионал хизматлар кўрсатишда аудитор амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиши лозим.
10. Профессионал хизматлар кўрсатиш шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайёрланади ва тузилади.
шартномада белгиланган предмет бўйича кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисида ҳисобот тузиш учун зарур бўлган далилларни олиш мақсадида бажариладиган тартиб-таомиллар;
профессионал хизматлар кўрсатиш жараёнида эришилган натижаларни расмийлаштириш тартиби, рўйхати ва шакллари;
12. Профессионал хизматлар кўрсатиш шартномасида келишилган тартиб-таомиллар миқдори ва ҳажми кўрсатилган профессионал хизматлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш учун зарур миқдордаги далилларни олиш учун етарли бўлиши керак.
14. Профессионал хизматларни кўрсатиш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
и) ҳисобот фақат молиявий ахборотнинг муайян элементларига, моддаларига тааллуқли эканлигига ва у хўжалик юритувчи субъектнинг барча молиявий ҳисоботига татбиқ этилмаслигига (имкони бўлган жойларда) кўрсатма;
л) профессионал хизматлар кўрсатган мутахассиснинг (аудиторнинг) фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси (ҳар бир саҳифада).
15. Хўжалик юритувчи субъектга (буюртмачига) кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этилганда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади ва у аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 27-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1017-1, 25.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/1017-1/2818-сон)