Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
1995 ЙИЛ ҲОСИЛИДАН ОЛИНГАН ПАХТА ВА БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Пахта ва бошоқли дон экинлари етиштириш ҳамда сотишни кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1995 йил ҳосилидан олинган пахта ва бошоқли дон экинларининг харид нархларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича сўмга қайта ҳисоблаган ҳолда жаҳон нархлари даражасининг 50 фоиз миқдорида (сотиш харажатлари чиқариб ташланган ҳолда) белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасини иқтисодий рағбатлантириш ва эркинлик бериш тўғрисида» 1994 йил 22 августдаги ПФ-937-сон Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 7 февраль,
ПФ-1081-сон