27.11.2025 йилдаги ЎРҚ-1098-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 27.11.2025 йилдаги ЎРҚ-1098-сон
Kuchga kirish sanasi
01.03.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг муомаласига доир талабларни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 24 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 30 апрелда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда аҳоли ўртасида, айниқса болалар ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шу жумладан тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ва истеъмол қилинишини чеклаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга кейинги йилларда тамаки ва никотин маҳсулотларининг янги турларини, хусусан, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни ва улар учун суюқликларни мамлакатимизга қонунга хилоф равишда олиб кириш ҳамда муомалага киритиш ҳоллари кўпайган бўлиб, бу эса ушбу маҳсулотлар аҳоли ўртасида, айниқса болалар ва ёшлар орасида истеъмол қилинишининг ортишига олиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан тамаки маҳсулотларининг, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларининг, шу жумладан электрон сигареталарнинг ва улар учун суюқликларнинг муомаласини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқлаш, уларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, шунингдек тамакини қиздириш тизимларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш учун жавобгарлик белгилаш зарурияти юзага келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни ва улар учун суюқликларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек олиб кириш ва олиб чиқиш учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Бунда ушбу ҳаракатларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган тақдирда, мазкур шахс жавобгарликдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек тамакини қиздириш тизимларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ва ишлаб чиқариш учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида никотин етказиб беришнинг электрон тизимларининг, шу жумладан электрон сигареталарнинг ва улар учун суюқликларнинг айланишига доир тақиқ белгиланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга, миллат генофондини сақлашга, атроф муҳитни тамаки ва никотин маҳсулотларининг янги турларидан муҳофаза қилишга хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186, № 12, 1280, 1287-моддалар) 1861-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1861-модда. Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини қиздириш тизимларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини қиздириш тизимларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни ишлаб чиқариш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кўп миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жуда кўп миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатларни содир этишга ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик қилиш, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни топширса, жавобгарликдан озод қилинади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар) 1861-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1861-модда. Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини қиздириш тизимларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни олиш ёки сақлаш, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этиш, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 24 майда қабул қилинган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ЎРҚ-844-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 5, 322-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 1-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган талаблар ушбу Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ айланиши тақиқланган тамаки маҳсулотларига, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларига, шу жумладан электрон сигареталарга нисбатан татбиқ этилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 3-модданинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг улгуржи савдоси — алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини (бундан ушбу Қонун 37-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида айланиши тақиқланган маҳсулотлар ва мосламалар мустасно) кейинчалик сотиш учун етказиб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг чакана савдоси — алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини (бундан ушбу Қонун 37-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида айланиши тақиқланган маҳсулотлар ва мосламалар мустасно) мазкур маҳсулотлардан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз истеъмолчига реализация қилиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари — электр токи (аккумулятор) ёрдамида никотинли ёки никотинсиз суюқликни (картрижларда, резервуарларда ва бошқа контейнерларда) қиздирадиган ҳамда истеъмолчи томонидан нафас орқали ютиладиган аэрозоль (буғ, тутун) ҳосил қиладиган, кўп марта ишлатиладиган мосламалар, шу жумладан алоҳида ёки бирга сотилишидан қатъи назар, бундай мослама билан бирга фойдаланиш учун тайёрланган ҳар қандай буюм ёки қисм (бундан тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий буюмлар мустасно)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи қисми чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 37-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таркибидаги никотин ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун зарарли бўлган бошқа моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражаларидан ошадиган тамаки маҳсулотларининг, шунингдек санитария-эпидемиология талаблари белгиланмаган тамаки маҳсулотларининг айланиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагиларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини, шу жумладан таркибида никотин мавжуд бўлган чекилмайдиган маҳсулотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибида никотин ёки унинг ҳосилалари, шу жумладан никотин тузлари, эритмалари, никотинли суюқликлар ёки таркибида никотинли геллар мавжуд бўлган, лекин тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлмаган чекиладиган маҳсулотларни (никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинли суюқликларни, электрон сигареталар учун никотинли суюқликларни);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлмаган, лекин никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, шу жумладан электрон сигареталар билан бирга фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотларни (никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинсиз суюқликларни, электрон сигареталар учун никотинсиз суюқликларни);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган тақиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида носвойни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тамаки маҳсулотларига ўхшатиб ишланган товарларни ишлаб чиқариш, олиб кириш, сотиш ва тарқатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг (бундан ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида айланиши тақиқланган маҳсулотлар ва мосламалар мустасно) улгуржи ва чакана савдоси қонунчиликка мувофиқ юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдосига доир фаолият Ваколатли давлат органига мазкур фаолият бошланиши тўғрисида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тамаки маҳсулотларининг чакана савдосига доир фаолият солиқ органларига мазкур фаолият бошланиши тўғрисида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг чакана савдоси фақат тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сақлаш ҳамда реализация қилишнинг тегишли санитария нормалари ва қоидаларига мос келадиган омборхоналари ҳамда ускуналари бўлган кўчмас савдо объектларида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чакана савдо амалга оширилаётганда тамаки маҳсулотларини ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ёйиб қўйиш ва очиқ намойиш этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чакана савдо учун таклиф этилаётган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари тўғрисидаги ахборот сотувчи томонидан харидорлар эътиборига савдо залида сотиладиган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари рўйхатини жойлаштириш орқали етказилади, рўйхатнинг матни оқ фонда бир хил ўлчамдаги қора рангли ҳарфлар билан ёзилади ва рўйхат алфавит тартибида, сотиладиган тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг нархи кўрсатилган ҳолда, бирор-бир график тасвирлар ва расмлардан фойдаланмасдан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас савдо объектларида тамаки маҳсулотларини ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини харидорга намойиш этиш унинг талабига кўра, сотиладиган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари рўйхати билан танишиб чиққанидан кейин амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг чакана савдосига доир фаолият онлайн тарзда фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) виртуал касса тизимларини, шунингдек банк пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини албатта қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан импорт қилинган бундай маҳсулотлар ва мосламаларнинг сотувчиси ҳар бир номдаги маҳсулот бўйича тайёрловчининг ёки етказиб берувчининг имзоси билан тасдиқланган, ҳар бир номдаги маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар бўлган ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказилганлик рақамлари, ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати ҳамда сертификатни берган орган кўрсатилган товар-транспорт ҳужжатларига эга бўлиши керак».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 27 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-1098-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1098/1103-сон)