11.11.2025 йилдаги ЎРҚ-1095-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 11.11.2025 йилдаги ЎРҚ-1095-сон
Kuchga kirish sanasi
12.11.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 17 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 1 августда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш, миграцияси соҳасида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга миграция соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш, ушбу соҳадаги хизмат кўрсатиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солиш, уларнинг масъулиятини кучайтириш, шунингдек иш берувчилар ва ходимларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ҳамда «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг ваколатларини аниқлаштиришга, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини кенгайтиришга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлигини белгилашга ҳамда иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, миграция хизматларини рақамлаштириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали хусусий сектор иштирокини рағбатлантиришга, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга, ташкилотларда иш унумдорлигини оширишга ва ходимларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 501-модда иккинчи қисмининг диспозициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 245-модданинг учинчи қисмидаги «ушбу Кодекс» деган сўзлар «ушбу Кодекс 501-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 255-модданинг биринчи қисмидаги «501» рақами чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қуйидаги мазмундаги 2551-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2551-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига ушбу Кодекснинг 501-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ва унинг ўринбосарлари ҳақлидир».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ЎРҚ-501-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 10, 677-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 8, 489-модда, № 10, 595-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, 10-сонга илова; 2024 йил, № 2, 105-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларга ёзма шаклда билдириш берилиб, унда хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мурожаат қилиш учун хусусий бандлик агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг почта манзиллари ва алоқа боғлаш учун телефон рақамлари кўрсатилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги тўртинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун хусусий бандлик агентликлари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари миқдоридаги маблағлар уларни лицензиянинг амал қилиш даврига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг розилигисиз сарфламаслик ва маблағлар сарфланган тақдирда, белгиланган муддатларда уларнинг ўрнини тўлдириш шарти билан тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлар хусусий бандлик агентликлари қонун талаблари асосида фаолият кўрсатишининг кафолати бўлиб хизмат қилади ҳамда хусусий бандлик агентликларининг фаолияти натижасида бошқа шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш таъминоти сифатида тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва хусусий бандлик агентликлари ўртасида тузилган шартнома асосида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий бандлик агентликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг асосланган талабномаси бўйича тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағларни Миграция жамғармасига ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий бандлик агентликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг асосланган талабномаси белгиланган муддатда ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, тижорат банклари асосланган талабномада қайд этилган суммани депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлардан Миграция жамғармаси ҳисобварағига кейинги иш кунидан кечиктирмай ўтказиб беради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 14-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ишга жойлаштириш соҳасидаги ахборот ва маслаҳат хизматларини хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатади. Ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг умумий қиймати тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлар миқдоридан ошмаслиги керак. Хусусий бандлик агентликлари томонидан ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги янги шартномаларни тузишга фақат улар илгари тузилган шартномаларни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлар доирасида бажарганидан кейин йўл қўйилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҳақ тўлаш миқдори ва шартлари. Бунда иш қидираётган шахс томонидан хусусий бандлик агентлигига тўланадиган маблағларнинг банкдаги махсус депозитга қўйилиши тўғрисидаги қоида хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузиладиган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг мажбурий шарти ҳисобланади. Хусусий бандлик агентлиги шартнома шартларини бажарганидан кейин махсус депозитдаги маблағлар хусусий бандлик агентлигининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хусусий бандлик агентлиги томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 151-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шу жумладан хусусий бандлик агентлигининг ҳамда чет эллик иш берувчиларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун иш қидираётган шахс олдида солидар жавобгар эканлигини»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 16-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ва чет тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларини белгиланган тартибда ташкил қилиш, шунингдек ушбу жараёнга чет эллик иш берувчиларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захира қилинадиган маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинадиган фоиз даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиши»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«хусусий бандлик агентлиги, шунингдек унинг филиаллари ва (ёки) ваколатхоналари ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигини етти иш куни ичида хабардор қилиши»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаши шарт. Бунда суғурта суммаси миқдори хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома суммасига ҳамда Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахснинг Ўзбекистон Республикасига қайтиш харажатларига мутаносиб миқдорда белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хусусий бандлик агентлиги ўзи томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлаштирилган шахсларнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар чет эллик иш берувчи талаб қилинган ижтимоий ва маиший шарт-шароитларни, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини таъминламаса ёки фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлашишига тўсқинлик қиладиган бошқа муаммолар юзага келса, хусусий бандлик агентлиги ушбу фуқарони бошқа чет эллик иш берувчида ишга жойлаштириш бўйича шошилинч чоралар кўриши ёки унинг Ўзбекистон Республикасига қайтарилишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятлар хусусий бандлик агентлиги томонидан бажарилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги фуқарони Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасига қайтариш чораларини кўради ва кейинчалик ушбу харажатларнинг ўрни хусусий бандлик агентлигининг тижорат банклари депозитларида захирага жойлаштирилган маблағлари ҳисобидан қопланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«хусусий бандлик агентликлари фаолиятини очиқ, шаффоф ва тизимли баҳолаш мезонларини белгилайди ҳамда уларнинг рейтингини тузади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хусусий бандлик агентликлари томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг текширувларини (молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш тартибида ўтказилади. Хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) 21-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи қисмининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги бешинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«хусусий бандлик агентлигининг таъсисчилари ва (ёки) раҳбарлари таркибида фирибгарлик, одам савдоси, терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар мавжуд эмаслиги, шунингдек ушбу жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар билан хусусий бандлик агентликлари томонидан меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияловчи орган белгилаган тартибда уч йилда камида бир марта юридик шахс ходимлари томонидан малака сертификатини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан хусусий ёки ижарага олинган бинога эга бўлиш, тегишли моддий-техника базасидан ва бошқа воситалардан фойдаланиш, шунингдек бинонинг ёнғин хавфсизлиги талабларига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия даъвогари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари миқдоридаги маблағларни лицензиянинг амал қилиш даврига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг розилигисиз сарфламаслик ва маблағлар сарфланган тақдирда, белгиланган муддатларда уларнинг ўрнини тўлдириш шарти билан тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича хусусий бандлик агентликларининг ўз мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаш бўйича амалдаги суғурта шартномалари ва суғурта полисларига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий бандлик агентликларининг хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларида белгиланган мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатлар ўрнини тижорат банклари депозитларида захирага жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг асосланган талабномасига асосан қоплаш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) 24-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) 28-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) 29-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда; 2021 йил, № 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда, 10-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 818-модда, № 9, 958, 968-моддалар, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 5, 648-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги (бундан буён матнда Миграция агентлиги деб юритилади)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисмидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн тўққизинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн саккизинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 99 ва 100-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«99-модда. Миграция жамғармаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция жамғармаси юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Миграция жамғармасига ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берганлик учун йиғимларнинг бир қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари, ҳомийлик ёрдами, грант маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция жамғармасига маблағлар тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушишини таъминлаш устидан назорат қилиш, шунингдек маблағларнинг шаклланиши ва келиб тушишини прогноз қилиш бўйича ҳисобни юритиш ҳамда ҳисобот тузиш Миграция агентлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Миграция агентлигининг зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100-модда. Миграция жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция жамғармаси маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга ва таҳқирланишга дучор бўлган, меҳнатга оид ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, шунингдек уларга моддий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат миграциясида бўлган даврда жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага учраган, оғир касалликка чалинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатиш, башарти ушбу хизматлар қийматини уларнинг ўз маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобидан тўлаш имкони бўлмаган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида майиб бўлган ёки оғир тан жароҳати олган фуқароларни олиб келиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аввал уюшган ҳолда танлаш доирасида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишга юборилган ва борган мамлакатнинг қонунчилигини бузганлиги учун чиқариб юборилган (депортация қилинган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, тўланган маблағлар ўрнини кейинчалик мазкур шахслар ҳисобидан қоплаш, шунингдек чет эллик иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шароитлар билан таъминланмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширган даврда фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотининг ўрнини қоплаш учун суғурта компанияларига субсидиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни (ёшларни) чет тилларга ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази, унинг филиаллари ҳамда кетиш олдидан мослаштириш марказлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек малакали чет эл педагог кадрларини маҳаллий таълим ташкилотларига жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга тайёрлаш ва чет тилларга ўқитиш, шунингдек уларнинг малакасини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва уюшган ҳолда танлаш доирасида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, шунингдек хорижга кетишга йўл чиптасини харид қилиш учун компенсация тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган давлатларга уюшган ҳолда танлаш доирасида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларининг ўрнини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалаларига доир ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция агентлигининг чет элдаги ваколатхоналарини ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иш билан таъминланганлик ҳолатини улар ишга жойлашган жойларга борган ҳолда мониторинг қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция агентлиги ходимларини хорижий давлатларга узоқ муддатли хизмат сафарларига юбориш ва унинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этилган шахслар фаолиятини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган телефон орқали қўнғироқларни қабул қилиш маркази фаолиятини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат мигрантлари учун вақтинча бўлиб турган мамлакатлари ва у ердаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш, ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиш ҳамда пул ўтказмаларини амалга ошириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини берувчи мобил илова яратиш ва уни келгусида техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқувчи ва мамлакатимиз ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини берувчи Ягона идоралараро электрон маълумотлар базасини яратиш ҳамда уни келгусида техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшган ҳолда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқароларга ўн миллион сўмгача микрокредитлар ажратиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инглиз, корейс, немис ва япон тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилар сони энг кўп бўлган касбий таълим ташкилотларининг ва касбий кўникмалар марказларининг эллик нафар чет тили фани ўқитувчисига эллик миллион сўмдан субсидия бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда назарда тутилган бошқа харажатларни молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг ҳар бир йўналишига доир харажатларнинг лимитлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошисидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошисидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 103-модданинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар «Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи қисмидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Миграция агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Миграция агентлиги томонидан Хориждаги иш берувчилар реестри юритилиб, у Миграция агентлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фуқароларнинг хусусий бандлик агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасига қайтарилиши таъминланмаган тақдирда, Миграция агентлиги фуқароларнинг мазкур хусусий бандлик агентлигининг тижорат банклари депозитига захирага жойлаштирилган маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасига қайтарилишини таъминлаш бўйича чоралар кўради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) 105-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Миграция агентлиги»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) 107-модданинг иккинчи қисмидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) 108-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Меҳнат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси билан биргаликда ҳар чоракда юқори малакали ва малакали мутахассисларнинг даромадларидан тўланган солиқлар суммаларини текшириш амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи қисмидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи қисмидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўнинчи қисмидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) 112-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-798-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, 10-сонга илова; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 7, 627-модда, № 9, 964-модда; 2025 йил, № 2, 193-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 190-модданинг биринчи қисмидаги «ва йилига бир юз йигирма соатдан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 262-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Иш вақтидан ташқари ишнинг бир кундаги биринчи икки соати учун камида бир ярим ҳисса миқдорида, икки соатдан ортиқ қисми учун камида икки ҳисса миқдорида (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда — ҳар бир соати учун камида икки ҳисса миқдорида) ҳақ тўланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 11 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-1095-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)