Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.02.1998 йилдаги 81-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 26.02.1998 йилдаги 81-сон
Kuchga kirish sanasi
26.02.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА «ДЭУ-ТОШКЕНТ» БИЗНЕС- МАРКАЗИ ҚУРИЛИШИ ЛОЙИҲАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Бизнес марказ қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича «ДЭУ-Тошкент» Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 27 июндаги 329-сон қарорини бажариш юзасидан лойиҳанинг кенгайтирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «ДЭУ-Тошкент» қўшма корхонаси муассисларининг устав жамғармасини 58,065 млн. АҚШ долларигача кўпайтириш тўғрисидаги битими маъқуллансин, қатнашчилар улушлари қуйидагича тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Инвестициялар бош бошқармаси улуши 40 фоиз — 23,226 млн. АҚШ доллари қиймати 12,834 млн. АҚШ доллари бўлган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи, қиймати 8,536 млн. АҚШ доллари бўлган умумий фойдаланишдаги ҳисоблаш марказининг қурилиши тугалланмаган биноси ва қиймати 1,856 млн. АҚШ доллари бўлган Ш. Рашидов кўчасидаги 6-уйда жойлашган уч қаватли бино;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ДЭУ» корпорацияси улуши 60 фоиз — 34,839 млн АҚШ доллари (пул бадали);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тошкент молия-қурилиш корпорацияси томонидан умумий фойдаланишдаги ҳисоблаш марказининг қурилиши тугалланмаган биноси Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилишига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав жамғармасини шакллантириш учун «ДЭУ» корпорацияси томонидан тўғридан-тўғри 4,936 млн АҚШ доллари тўланганлиги, Ўзбекистон томонидан мулкий бадал сифатида 23,226 млн АҚШ доллари миқдорида улуш қўшилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа қиймати 286,339 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бизнес-марказ қурилишини маблағ билан таъминлаш қўшма корхона муассислари маблағлари ва «ДЭУ» корпорацияси кафолати остида «ДЭУ-Тошкент» қўшма корхонаси томонидан жалб қилинадиган 152,279 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий банкларнинг тўғридан-тўғри кредитлари, шунингдек ижара шартларида Бизнес-марказ майдонларидан келажакда фойдаланувчилар билан фючерс битишувлар ҳисобига амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бизнес-марказ қурилиши 2001 йилнинг биринчи ярим йиллигида тўлиқ тугалланган ҳолда босқичма-босқич фойдаланишга топширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири «ДЭУ» корпорацисига 60,912 млн. АҚШ долларига, уни қўшма корхоналар томонидан жалб қилинадиган кредит ресурслари суммасидан Ўзбекистонлик муассис улушининг 40 фоизига тенг суммага Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини беришга вакил қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 1999 йил ва кейинги йиллар инвестиция дастурини шакллантиришда ташқи муҳандислик коммуникациларини олиб келишни таъминлаш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «ДЭУ-Тошкент» Бизнес-маркази техник-иқтисодий асосланишини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси «ДЭУ-Тошкент» қўшма корхонаси учун асбоб-ускуналар контейнерлари ўз вақтида ва узлуксиз қабул қилинишини, сақлаб турилишини ва жўнатилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Бизнес-марказ қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича «ДЭУ-Тошкент» Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 27 июндаги 329-сон қарорининг 2, 3, 5-бандлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 июлдаги 254-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 26 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81-сон