05.06.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 985-1
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи, 05.06.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 985-1
Kuchga kirish sanasi
07.06.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан 2000 йил 18 октябрда 32-4-176-сон билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалик корхоналарининг оила (жамоа) пудратларида ва бошқа ички хўжалик бўлинмаларида чек дафтарчаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 985, 2000 йил 25 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 22-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.