LexUZ шарҳи
Қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларни, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг хизматни ўташ даврида ҳалок бўлиш (вафот этиш), жароҳатланиш (контузия), касалланиш ҳодисаларидан давлат мажбурий суғуртаси жорий этилсин.
Суғурталаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига, Ички ишлар вазирлигига, Миллий хавфсизлик хизматига, Давлат божхона қўмитасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитага бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита суғурталовчилар ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда).
а) суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида ҳалок бўлганда ёки хизмат (ҳарбий йиғинлар)дан бўшагандан сўнг бир йил мобайнида олинган жароҳат(контузия), касалланиш натижасида вафот этганда — унинг меросхўрларига (меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома тақдим этилган тақдирда) республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 7 йиллиги миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) суғурталанган шахс хизматдан бўшагандан кейин бир йил мобайнида унга хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) билан боғлиқ бўлган ногиронлик белгиланганда: I гуруҳ ногиронига — ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тўловларнинг 75 фоизи, II гуруҳ ногиронига — 50 фоизи, III гуруҳ ногиронига — 30 фоизи миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида оғир жароҳатланганда — ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тўловларнинг 20 фоизи ва енгил жароҳатланганда 10 фоизи миқдорида суғурта пули тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи, шу жумладан вакил қилинган суғурталовчининг суғурта ўтказишга ушбу суғурта мукофотлари суммасининг 8 фоизи миқдоридаги харажатлари 2002 йил 31 декабргача амал қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бир суғурта қилинувчига бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи — 2003 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан келишилган ҳолда икки ҳафта муддатда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.1. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирсин.
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни мазкур қарорда белгиланган тартибда 2003 йил 1 январдан бошласин.
4.2. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси 2003 йил 1 февралгача ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатлар рўйхати ва суғурта захиралари воситалари «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига берилишини таъминласин.
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳужжатлар рўйхати ва суғурта захиралари воситаларини қабул қилсин, кейинги ҳар бир йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.