01.03.1993 йилдаги 114-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.03.1993 йилдаги 114-сон
Kuchga kirish sanasi
01.03.1993
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси шуни қайд қиладики, давлат уй-жон фондини хусусийлаштириш масалалари бўйича республикада, шу жумладан, Тошкент шаҳрида олиб борилаётган ишлар ижобий натижалар бермоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ана шу давр ичида Тошкент шаҳри аҳолисидан квартираларни хусусийлаштириш тўғрисида 252,1 мингта ариза тушди, бу маҳаллий Кенгашлар уйларидаги квартиралар умумий сонининг 99 фоизини ташкил этади. 218 минг квартира фуқароларга шахсий мулк қилиб берилди, улардан 92,9 мингтаси текин берилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш бўйича Тошкент шаҳридаги ижобий тажрибани ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республикада давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш масалалари шу йил 13 февралда вилоятларнинг ҳокимликлари, вазирликлар ва идораларнинг вакиллари кенгашида кўриб чиқилганлиги ва маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш бўйича Тошкент шаҳри тажрибаси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида жорий этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/124/0203-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги тасдиқланган низомга мувофиқ 1993 йилда хусусийлаштирилган квартираларга эга бўлган маҳаллий Кенгашлар уй-жой фондининг умумий фойдаланиладиган жойларини ва уй атрофини сақлаш учун етишмаётган маблағларини назарда тутсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш учун масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклатилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш бўйича аниқ ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқсин, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун дарҳол чора-тадбирлар кўрсин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилаётган ва давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини бузишда айбдор бўлган шахсларни қаттиқ жавобгарликка тортсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хусусийлаштирилаётган уй-жойни сотиб олиш учун фуқаролар ва юридик шахсларга кредит бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани икки ҳафта муддат ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Пул компенсацияси тўланмасдан бузилган шахсий уй-жойларнинг ўрнига олинган давлат квартиралари шахсий мулк ҳуқуқи билан фуқароларга текинга берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улуғ Ватан уруши меҳнат фронтида қатнашганларга, фашистлар концлагерларининг собиқ маҳбусларига, Ленинград шаҳрида қамалда бўлганларга уй-жойни текин хусусийлаштириш бўйича имтиёзлар берилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 20 майдаги 241-сон қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1989–1991 йилларда бузилган шахсий уй-жойлар ўрнига давлат квартиралари (алоҳида уйлар, коттежлар) олган ёки оладиган фуқароларга, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, уй-жойларни хусусийлаштиришда имтиёзли ҳуқуқ (1991 йилдаги нархлар бўйича) берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» республика Олий Кенгашининг Қонуни қабул қилингунга қадар 1993 йилда хусусийлаштирилган давлат уй-жой фондини, шу жумладан, Тошкент шаҳрида, сотиш ва сотиб олишни тўхтатиб туриш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари икки ҳафта муддат ичида уй-жойларни хусусийлаштириш жараёни билан боғлиқ бўлган ишларни ташкил этиш бўйича вилоятлар ва идораларнинг тегишли бўлинмалари раҳбарлари билан семинар-кенгаш ўтказсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Оммавий ахборот воситалари республикада давлат уй-жойларини хусусийлаштириш қандай бораётганлигини мунтазам ёритиб борсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил август ва декабрь ойларида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 1 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/124/0203-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/124/0203-сон)