25.07.2017 йилдаги 0239-07/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси, 25.07.2017 йилдаги 0239-07/3-сон
Kuchga kirish sanasi
25.07.2017

Вакциналарни турлари

Вакциналар номи, дозалари ва юбориш усуллари

Сақланиш шартлари

Тирик вакциналар

ОПВ (1 доза = оғизга 2 томчи ),

КПК (1 доза = 0,5 мл тери остига),

БЦЖ (1 доза = 0,05 мг ёки 0,1 мл тери ичига)

Рота (ротавирус вакцинаси)

(1 доза=оғизга 1,5 мл)

Фақат ОПВни музлатиш мумкин.

КПК, БЦЖ, РВВ вакциналари +2 °С дан +8 °С гача ҳароратда сақланади,

музлатиш мумкин эмас

Инактивированные

Ўлдирилган

Кўкйўталга қарши (АКДС таркибида бўлади)

Барча ўлдирилган вакциналар, анатоксинлар ва рекомбинант вакциналарни музлатиш ман этилади, сақлаш ҳарорати +2 °С дан +8 °С гача.

Анатоксинлар

АКДС, АДС, АДС-М, АД-М (1 доза = 0,5 мл мушак орасига),

Қоқшолга қарши (0,5 ва 1,0 мл)

Рекомбинант вакциналар

Пентавалент вакциналар

Вирусли гепатит В га қарши (1 доза = 0,5 мл мушак орасига)

Вирусли гепотит В га, кўкйўталга, бўғмага, қоқшолга ва ХИБ-инфекциясига қарши (1 доза = 0,5 мл мушак орасига).

Т/р

Вакцина турлари

Қарши кўрсатмалар

1.

Барча турдаги

вакциналар

Аввалда вакцина дозаси юборилганда кучли аллергик реакциялар ёки асоратлар кузатилган бўлса;

Юқумли ва соматик касалликларнинг ўткир даврида (эмлаш, соғайгандан кейин 3 — 14 кундан кейин ўтказилади);

2.

Барча турдаги тирик вакциналар

Иммун етишмовчилиги ҳолати, дори воситалари иммуносупрессия ҳолатларида ёки химиотерапия ва гормонал терапиядан кейинги иммуносупрессия ҳолатлари, ОИВ инфекцияси;

Ёмон сифатли ўсмалар;

Ҳомиладорлик;

БЦЖ

Чала туғилганлик (вазни 1800 гр дан кам);

Туғруқ даврида бош-мияни оғир жароҳатланиши;

Гемоликвородинамикани 3даражали бузилиши;

ОИВ инфекцияли ва ОИВ инфекциясининг клиникаси намоён бўлган оналардан туғилган болалар;

ВГВ

Вазни 1800 гр дан кам туғилган болалар;

Ачитки замбуругига аллергияси бўлганлар;

ОПВ

Иммунодефицит ҳолатлари;

Ёмон сифатли ўсмалар;

АКДС

Ривожланиб борувчи асаб тизими касалликлари;

Афебрил тутқаноқ бўлганлар;

АДС, АДС-М, АД-М

Умуман тиббий чекловлар йўқ;

КПК

Иммунодефицит ҳолатлари;

Товуқ тухуми оқсилига аллергияси бўлганлар;

Иммуноглобулин юборилгандан сўнг;

Ҳомиладорлик;

ХИБ (Пента)

ВГВ ва АКДС вакциналарига тааллуқли бўлган барча қарши кўрсатмалар;

Ротовирус вакцинаси

Дори воситалари иммуносупрессияси;

Ёмон сифатли ўсмалар;

Вакцинани таркибий қисмларига бўлган ўта сезувчанлик;

Аввалда вакцина юборилганда кузатилган реакциялар;

Ошқозон ичак тизимининг ривожланишидаги етишмовчиликлар (масалан, меккелев дивертикулити);

Бирламчи иммунодефицит ҳолати.

Ҳолатлар:

Анамнезда кўрсатилганда:

Перинаталь энцефалопотия

барқарор неврологик ҳолатлар;

Болалардаги бош-мия фалажлиги (ДЦП), Дауна касаллиги ва бошқалар;

Аллергия, астма, қўтир;

Юракнинг, ўпканинг, буйрак ва жигарнинг сурункали касалликлари;

Анемиялар;

Дисбактериозлар;

Тимус ҳажмини катталашиши;

Туғма пороглар;

Стероидли ва гармонли препаратлар билан даволаш;

Юқумли касалликларни яширин даврлари.

Чақалоқлик давридаги сариқлик;

Чала туғилиш;

Чақалоқларни гемолитик касалликлари;

Сепсис;

Оила аъзоларида вакцинадан кейин асоратлар кузатилган бўлса;

Оила аъзоларида аллергия ва тутқаноқ кузатилган бўлса;

Оила аъзоларида оилада эпилепсия билан касалланганлар бўлса;

Оила аъзоларида тасодифан ўлим ҳолати қайд этилган бўлса;

Кўкйўтал, қизамиқ, қизилча, эпид паротит касаллиги билан касалланганлиги ҳужжат асосида тасдиқланмаган бўлса.

Эмлаш хоналари иши устидан раҳбарлик — бош врачнинг буйруғи билан унинг ўринбосари ёки у бўлмаганда бўлим мудири зиммасига юклатилади. Қишлоқ врачлик пунктларида мудир зиммасига юклатилади. Эмлаш хонаси 2 та хонадан: майдони 20 м2 бўлган картатека хонаси ва майдони 12 м2 бўлган эмлаш ўтказиш хоналаридан иборат бўлиши лозим. Эмлаш ўтказиш хонасини девори бутун баландлиги бўйлаб тўлиқ кафель билан ёки бошқа нам ўтказмайдиган материал билан қопланган бўлиши лозим. Поли сув ўтказмайдиган материал билан қопланиши ва паталоги мойли бўёқ билан бўялиши лозим. Эмлаш хонаси иссиқ сув ва совуқ сувга уланган раквина билан жиҳозланган бўлиши керак. Эмлаш хонасида ҳар куни 2 марта «эмлаш хонаси учун» деб махсус белгиланган тозалов анжомлари билан ювувчи воситалар қўллаган холда, иш куни якунида эса дезинфекцияловчи воситалар қўллаган холда тозалов ишлари ўтказилиши лозим. Эмлаш хонасида мукаммал тозалов ҳафтада бир марта ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Эмланиши лозим бўлган контингентлар

Эмлаш турлари

Вакцинация муддатлари

Ревакцинация муддатлари

Куйдирги касаллиги бўйича энзоотик ҳудудларда қуйидаги ишларни бажарувчи шахслар:

қишлоқ хўжалиги, гидромелиоратив, тупроқни қазиш, ташиш билан шуғулланадиганлар, маҳсулотларни тайёрлови билан шуғулланадиганлар, геологик — қидирув экспедиция ходимлари;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари хом ашёлари ва маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, хом ашёларни қайта ишлаш ва ўлган ҳайвонларни кўмиш билан шуғулланадиганлар;

куйдирги касаллигини қўзғатувчиси тирик културалари билан ишлайдиган шахслар.

Куйдиргига қарши

14 ёшдан бошлаб

1 йилдан сўнг

Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан шуғулланадиган шахслар;

ветеринарлар, овчилар, ўрмончилар, қушхона ва зоопарк ходимлари;

қутириш вируси билан ишловчи ходимлар.

Қутиришга қарши

16 ёшдан

Биринчиси бир йилдан сўнг, кейинчалик ҳар уч йилда

ичтерлама касаллиги бўйича касалланиш даражаси юқори бўлган ва ичтерлама бўйича эпидемиологик нохуш микроучасткада яшайдиганлар;

канализация қурилмалари, жиҳозлари ва тармоқларига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган шахслар;

ичтерлама касаллиги бўйича гиперэндемик мамлакатларига ва жойларга борадиган шахслар;

касаллик ўчоғида мулоқотда бўлган шахслар эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ;

ичтерлама қўзғатувчиси тирик културалари билан ишлайдиганлар.

Ичтерламага қарши

3 ёшдан 15 ёшгача вакцина турига қараб

1 ва 3 йилдан кейин вакцина турига қараб

сариқ истима бўйича эпидемиологик нохуш бўлган чет мамлакатлар (Жанубий Африка мамлакатлари) га бораётган шахслар.

Сариқ иситмага қарши

9 йилликдан бошлаб

10 йилда бир марта

бўғма касаллиги ўчоғида мулоқотда бўлганлар, аввалда эмланмаган ва бўғма билан касалланмаган бўлса.

Бўғмага қарши

2 ойликдан бошлаб

Эмлаш календарига мувофиқ

қизамиқ ва қизилча ўчоғида мулоқотда бўлганлар, аввалда эмланмаган ва қизамиқ ва қизилча билан касалланмаган бўлса.

Қизамиқ ва қизилчага қарши

6 ойликдан бошлаб

Эмлаш календарига мувофиқ

эпид. паротит ўчоғида мулоқотда бўлганлар, аввалда эмланмаган ва эпид.паротит билан касалланмаган бўлса.

Эпид.паротитга қарши

1 ёшда

Эмлаш календарига мувофиқ

ёши 60 дан юқорилар, сурункали соматик касалликлар билан касалланадиганлар, ўткир респератор касалликлари билан тез-тез касалланадиганлар, мактаб ёшигача бўлган болалар ва аҳолига хизмат кўрсатувчи аҳоли гуруҳи.

Гриппга қарши

6 ойликдан бошлаб

Ҳар йили

«А» ёки «С» серо гуруҳидаги менигококклар келтириб чиқарадиган менигококк инфекцияси ўчоғида бўлган болалар, ўсмирлар ва катта ёшдагилар;

Касалланиш кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 2 марта ортганда, касалланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар (МТМ га қатнайдиган болалар, мактабнинг 1-2 синф ўқувчилари);

Уюшган жамоа ётоқхоналарида яшайдиган ўсмирлар, санитария эпидемиологик нохуш шароитдаги оилавий ётоқхоналарда яшайдиган болалар.

Менингокок инфекциясига қарши

1 ёшдан бошлаб вакцина турига қараб

3 йилдан кейин

оиласида НВ5 Ag ташувчилари ёки сурункали вирусли гепатит «В» касаллиги билан касалланган беморлар бўлса, болалар ва катта ёшдагилар;

болалар уйларида ва интернатларида тарбияланадиган болалар;

мунтазам равишда қон ва унинг перепаратларини оладиганлар ҳамда гемодиализда бўладиганлар ва онкогемотолоик беморлар;

вирусли гепатит «В» вируси билан инфекцияланган биоматериалар билан мулоқотда бўлган шахслар ва ВГ «В» билан касалланган бемор қони билан мулоқотда бўладиган тиббий ходимлар;

донорлик ёки плацентар қондан иммунобиологик препаратлар тайёрлайдиган корхоналарда ишлайдиган шахслар;

тиббиёт олий ўқув юртлари ва коллежи талабалари (биринчи навбатда битирувчилар);

парэнтерал (инъекция йўли билан) наркотик моддалар қабул қилувчилар.

ВГ «В» қарши

Барча ёшдагилар, 0-2-4 ойлик схема бўйича

вирусли гепатит «А» касаллиги бўйича эпидемиологик нохуш касаллик ўчоқларида бўлган шахслар.

ВГ «А» га қарши

2 ёшдан бошлаб

Биринчи дозасидан кейин бир йил ичида

Шол касаллиги билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар.

Шолга қарши

5 ёшгача 2 марта

Эмлаш календарига мувофиқ

Эмланиши лозим бўлган контингентлар

Эмлаш турлари

Вакцина олувчилар ёши

Ревакцинация муддатлари

Аҳоли билан мулоқотга киришувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектлари (Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон почтаси бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, туристик агентликлар, гўзаллик салонлари, автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва мой алмаштириш, ювиш шахобчалари, сартарошхоналар, интернет заллари, тўловларни қабул қилиш пунктлари, риэлторлик хизматлари, реклама хизматлари ва бошқалар) ходимлари;

барча турдаги савдо (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконлари, дорихоналар ва бошқалар) объектлари ходимлари;

спорт мактаблари ҳамда спорт иншоотлари ходимлари;

маданий ҳамда кўнгилочар объектлар ва дам олиш масканлари ходимлари;

меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, хостеллар, отеллар, ётоқхоналар ва кемпинглар ишчи-ходимлари;

йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимлари;

давлат ва нодавлат таълим муассасалари ходимлари;

ҳарбий хизматчилар;

умумий овқатланиш жойлари, жумладан жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш нуқталари, чойхона, тўйхона, кафе ва ресторанларнинг ходимлари, шунингдек, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектлар ходимлари;

коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

алоқа ва телекомуникация объектлари ходимлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Коронавирус инфекцияга қарши

18 ёшдан юқори

Вакцинани қўллашга доир йўриқнома асосида