Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 йил, № 31–33, 371-модда; 1993 йил, № 5, 235-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда) 28-моддаси чиқариб ташлансин.
II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда):
1) 1-моддасининг биринчи қисмидаги «жамоа, ижара корхоналарига, хўжалик жамиятлари ва ширкатларига» деган сўзлар «хўжалик ширкатлари ва жамиятларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
давлат мол-мулкини танлов йўли билан ва ким ошди савдосида давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга сотиш шаклида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин»;
1-бандининг биринчи қисмидаги «Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Буюртма оммавий мулк объектларини тасарруф этувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади»;
5) 14-моддасининг 2-бандидаги, 15-моддасининг 1-бандидаги ва 17-моддасининг 2-бандидаги «Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 149-модда):
1) 2-моддасининг биринчи қисмидаги «бошқа шу билан боғлиқ профессионал хизматлар кўрсатиш» деган сўзлар «ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланадиган бошқа шахслар аудиторлик ташкилотларининг муассислари бўла олмайдилар»;
5) 16-моддасининг «б» банди «айни бир пайтнинг ўзида» деган сўзлардан олдин «шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш ҳамда молиявий ҳисоботлар тузиш учун жавобгар бўладиган шахс» деган сўзлар билан тўлдирилсин»;
«махсус ваколатли давлат органининг лицензия бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги аниқланганда;
«аудиторлик фаолиятини амалга ошираётганда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузганлик»;
«аудиторларнинг таълим дастурларини ва аудиторлик малака сертификатини олиш ҳуқуқига доир малака имтиҳонларини топшириш тартибини ишлаб чиқишда».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)
V. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда) 144-моддасининг биринчи қисмидаги «Ғайриқонуний рад этиш» деган сўзлар «асоссиз рад этиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда):
«Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни содир этиш»;
ўзбекча матнининг тўртинчи қисми санкциясидаги «олти ойгача» деган сўзлар «олти ой» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг санкциясидаги «беш бараваридан етти бараваригача» деган сўзлар «етти бараваридан ўн бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг санкциясидаги «етти бараваридан ўн икки бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай ашё бўлган нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти суд ижрочилари ҳудудий бўлимлари туман (шаҳар) бўлинмаларининг суд ижрочиси томонидан ижро этилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 178-модда) 16-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Конституциявий суднинг судьяси Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилигисиз жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши, шунингдек ҳибсга олиниши мумкин эмас».
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда):
«Марказий банк ўз балансида акс эттирилган мол-мулкка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилишга ҳақли»;
«банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарни назорат қилиш, қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш»;
«Марказий банкнинг чет эл валютаси курсининг ёки қимматбаҳо металлар қийматининг ўзгариши натижасида олтин-валюта резервларини қайта баҳолашдан ҳосил бўладиган реализация қилинмаган даромадлари ва харажатлари олтин-валюта резервларига оид операциялар бўйича қайта баҳолаш фондига киради»;
иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
бешинчи қисмидаги «фондлар ва мажбурий резервлар» деган сўзлар «аниқ мақсадга йўналтирилган резервлар ва фондлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«банклар учун иқтисодий нормативларни ва кредит уюшмалари ҳамда гаровхоналар учун молиявий операциялар ўтказиш қоидаларини тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилишини кўриб чиқади;
банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва уларни чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолияти, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш лицензияланишини амалга оширади»;
Марказий банк Ўзбекистон Республикасидаги пул-кредит, молия, валюта ва нарх муносабатлари ҳолатидан келиб чиқиб, битта ёки бир қанча монетар кўрсаткичлар ўзгаришларининг аниқ мақсадли мўлжалларини белгилаши мумкин»;
7) 30-моддаси биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «уч ойгача бўлган муддатга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 31-моддаси «Миллий хавфсизлик хизмати» деган сўзлардан кейин «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
биринчи қисмидаги «расмий пул бирлигини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 39-моддасининг биринчи қисмидаги «улар ўрнига албатта тенг ҳажмдаги банкнот ва тангалар чиқарган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
11) 46-моддаси «пул маблағларини» деган сўзлардан кейин «ва валюта қимматликларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Кредитлар ҳукуматга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган миқдорда ушбу Қонун 30-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ва бир йил ичида қиймати тўланадиган активлар гаровга қўйилиши шарти билан берилади»;
«VIII. Банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни тартибга солиш ҳамда назорат қилиш»;
Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади.
Марказий банк банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олади, шунингдек банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради, кредит уюшмалари, гаровхоналар фаолиятини ва қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялайди.
Банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, шунингдек банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарга лицензиялар бериш Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришга лицензиялар бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, шунингдек банклар, гаровхоналарга ҳамда қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга лицензиялар бериш ҳақ эвазига амалга оширилади.
Марказий банк Банкларни давлат рўйхатига олиш дафтари, кредит уюшмалари, гаровхоналарга ҳамда қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга берилган лицензиялар реестрини юритади. Берилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши керак»;
банк операцияларини амалга ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва банк статистика ҳисоботини юритиш, йиллик ҳисоботлар тузиш юзасидан банклар учун мажбурий бўлган қоидаларни;
молиявий операцияларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш юзасидан кредит уюшмалари учун мажбурий бўлган қоидаларни;
фаолият ва операцияларни амалга ошириш юзасидан гаровхоналар учун мажбурий бўлган қоидаларни белгилайди.
банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарнинг ҳисоботи ва бошқа ҳужжатларини олиш ва текшириш, уларнинг фаолияти, шу жумладан операциялари тўғрисида ахборот сўраш ҳамда олиш;
банклар ва кредит уюшмаларининг, уларнинг филиаллари ва улар билан узвий боғланган шахсларнинг, шунингдек гаровхоналарнинг фаолиятини текшириш, қоидабузарларга нисбатан санкциялар қўллаш;
банк активлари сифатини тасниф қилиш ва активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар ўрнини қоплаш учун шунга монанд резервлар яратишга доир талабларни белгилаш;
банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарга уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш;
банк акциядорлари устав капиталининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ортиқроқ қисмини сотиб олган тақдирда уларнинг молиявий аҳволи ҳамда обрў-эътибори ҳақида ахборот сўраш ва олиш;
банкларнинг ва улар филиалларининг раҳбарлари, бошқарув аъзолари ҳамда бош бухгалтерларига, кредит уюшмалари ижро органларининг раҳбарларига нисбатан малака талабларини қўйиш ҳуқуқига эга»;
иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси «ёки унинг филиали раҳбарларини» деган сўзлардан кейин «шу жумладан банк кенгаши раҳбарлари ва аъзоларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Кредит уюшмалари, гаровхоналар, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади»;
Марказий банк халқаро ташкилотлар, чет давлатларнинг марказий банклари ҳамда банк назоратининг бошқа органлари билан ҳамкорлик қилади ва ахборот айирбошлайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IX бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(X бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда) 4-моддасининг биринчи қисмидаги иккинчи ва учинчи жумлалар чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 137-модда):
Нашриётларнинг (ноширларнинг) ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишлари мониторинги, шунингдек лицензия талаблари ва шартларига риоя этишлари устидан назорат ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, норматив маълумотномалар, фан ва техникага оид адабиётни нашрга тайёрлаш ва уларни нашр этиш учун лицензия берганлик ҳамда лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божларининг имтиёзли миқдорлари белгиланиши мумкин»;
2) 9-моддасининг бешинчи хатбошиси «ўз маҳсулотини реализация қилиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Ноширлик фаолияти лицензия белгиланган тартибда бекор қилинганда ёки унинг амал қилиши тугатилганда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тугатилади».
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрь ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда):
«Лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади»;
тўртинчи қисмидаги «ишлаб чиқарувчига», «ишлаб чиқарувчи» деган сўзлар тегишли келишикдаги «сотувчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
«Лизинг тўлови лизинг берувчининг лизинг объектини сотиб олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисми, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бошқа харажатлари лизинг олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизинг берувчининг даромадидан иборат бўлади»;
«Мол-мулк етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, муддати кечиктириб етказиб берилган ёки унинг сифати тегишли даражада бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса»;
«Лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда лизинг олувчи илгари бўнак сифатида тўлаган пулларини, лизинг объектидан фойдаланишдан олган фойданинг қийматини чегириб ташлаб, ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли»;
«Лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин»;
тўртинчи қисмидаги «мунтазам тўловларни» деган сўз «лизинг тўловларини» деган сўз билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XIV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
XV. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 228-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда) 33-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«лизингга бериш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган технология ускуналари, ваколатли банкнинг тегишли тасдиғи бўлган тақдирда».
XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 78, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 82-модда):
«5) савдо, товарларни бериш ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига, шунингдек нақд пул тушумининг банкка вақтида топширилишига риоя этилишини текшириш»;
XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда) 195-моддасининг биринчи қисми «шикоят қилиш муддати ўтганидан кейин» деган сўзлардан кейин «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова) 17-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар. Тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 165-модда) 6-моддасининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XX бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)
XXI. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Лизинг тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 108-модда):
«Лизинг (молиявий ижара) ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Бунда лизинг шартномаси қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ бўлиши керак:
лизинг шартномасининг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг саксон фоизидан ортиқ бўлса ёки лизинг объектининг лизинг шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг йигирма фоизидан кам бўлса;
лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг олувчи лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда эвазини тўлаб сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шу ҳуқуқни амалга ошириш кунидаги лизинг объекти қиймати асос бўлади;
лизинг шартномаси амал қиладиган давр учун лизинг тўловларининг умумий суммаси лизинг объекти қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса»;
«Ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас»;
«Лизинг объекти лизинг олувчининг кредити (қарзи) ҳисобидан олинган тақдирда, аниқ лизинг объектига нисбатан лизинг берувчининг кредитори ва лизинг олувчи бир шахс тимсолида иш кўришига йўл қўйилмайди»;
«Лизинг фаолияти лизинг берувчи томонидан ўз маблағлари ва (ёки) жалб этилган маблағлар ҳисобидан лизинг объектининг сотиб олиниши ва уни лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига берилиши борасидаги инвестиция фаолияти туридир»;
мол-мулк лизинг объекти ҳисобланиб, у ҳақда тузиладиган битимлар қонунга мувофиқ нотариал тасдиқланиши талаб қилинадиган ҳолларда нотариал тасдиқланиши лозим»;
«қонун ҳужжатларида ёки лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг олувчидан лизинг объектини талаб қилиб олиш»;
«лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг тўловлари тўлашни кечиктириш, етказиб бериладиган лизинг объектидан воз кечиш ва лизинг шартномасининг бекор қилинишини талаб этиш;
лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, ўзи илгари аванс сифатида тўлаган тўловларни лизинг объектидан фойдаланишдан олинган фойданинг қийматини чегириб ташлаган ҳолда, қайтариб беришни талаб қилиш»;
иккинчи қисми «лизинг тўловлари қолдиғини» деган сўзлардан кейин «лизинг берувчининг қолган даврда оладиган даромадини чегириб ташлаган ҳолда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тугагунга қадар барча лизинг тўловлари лизинг берувчининг лизинг шартномаси муддати тугагунга қадар қолган даврда оладиган даромади чегириб ташланган ҳолда тўланган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтиши мумкин»;
«Лизинг олувчи лизинг берувчининг рухсати билан лизинг шартномаси бўйича ўз ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинчи шахслар фойдасига воз кечиши мумкин»;
«Лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас»;
«Лизинг тўловлари лизинг берувчининг лизинг объектини олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисми, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари лизинг олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизинг берувчининг даромадидан иборат бўлади»;
14) 23-моддасининг номи ва матнидаги «ундириш» деган сўзлар «талаб қилиб олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
XXII. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 210-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда):
«махсус ваколатли органлар — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ваколатларга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги бошқарув ва назоратни амалга оширувчи органлар»;
2) 12-моддасининг биринчи қисмидаги «гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш бўйича махсус ваколатли орган (бундан буён матнда махсус ваколатли орган деб юритилади)» деган сўзлар «махсус ваколатли орган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXIII. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 223-модда):
«гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида кўрсатмалар беради, шунингдек гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги нормалари ва қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолларда хавфлилик даражаси юқори бўлган объектлар жумласига кирувчи гидротехника иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида таклифлар киритади»;
2) 8-моддасининг тўртинчи хатбошиси «хавфлилик даражаси юқори бўлган объектлар жумласига кирувчи» деган сўзлар билан тўлдирилсин»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXIV. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 142-модда):
«Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади»;
«Лицензияланадиган фаолиятни ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги талабларни бузган ҳолда амалга ошириш фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXV. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 11-12, 222-модда; 2002 йил, № 6-7, 105-модда) 1-иловасининг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, реализация қилиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, шунингдек ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланиш».