Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг
қарори
Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 ва 25-моддаларига асосан қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармонида 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги инобатга олинсин.
2. Сурхондарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор расман эълон қилингандан кейин кучга киради.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М. Файзиев зиммасига юклатилсин.
Сурхондарё вилояти ҳокими Т. БОБОЛОВ
Термиз ш.,
2021 йил 6 июль,
VI-29-26-8-0-К/21-сон