Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.11.1992 йилдаги 551-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 23.11.1992 йилдаги 551-сон
Kuchga kirish sanasi
23.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШНИНГ КЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш ва бозор муносабатлари шароитларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни бундан буён ҳам таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент шаҳридаги Акмал Икромов, Миробод, Ҳамза ноҳиялари ҳокимликларининг, «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбарларининг эътибори уй-жойларни хусусийлаштиришнинг боришини суст назорат қилганликларига, ушбу ишни ташкил этишда сусткашликка йўл қўйганликларига қаратилсин ҳамда уларга Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» 1992 йил 13 августдаги 378-сон қарорини бажариш юзасидан қисқа муддатларда чора-тадбирлар кўриш юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Уй-жойларни қуриш смета қийматининг анча қимматлашганлиги муносабати билан 1992 йилда фойдаланишга топширилган уйлар (алоҳида уйлар, коттежларга, квартираларни хусусийлаштириш кейинчалик қарзларни 20 йил давомида узиш шарти билан квартира қийматининг 10 фоизи миқдорида дастлабки пай бадали тўланган ҳолда амалга оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 1993 йил 1 январгача хусусийлаштирилган 1992 йилда қурилган уйлардаги квартиралар қиймати бир йўла тўланаётганда уй-жой қийматининг 20 фоизи миқдорида камайтирилган тарздаги имтиёз беришга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда квартираларни сотиб олишга ва ижарага олишнинг ижара шартларига ўтишга қодир бўлмаган меҳнатга лаёқатсиз ёлғиз кекса шахслар эгаллаб келган давлат уй-жой фондини келгусида сақлаш ва фойдаланиш Тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзининг уй-жойини 1993 йил 1 январгача хусусийлаштирган Тошкент шаҳри аҳолиси иморат солиғи тўлашдан икки йил муддатга озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Улуғ Ватан уруши меҳнат фронти қатнашчиларига, фашист концлагерларининг собиқ маҳбусларига, Ленинград қамалида бўлганларга уй-жойларни бепул хусусийлаштириш бўйича имтиёз берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бузилган хусусий уй-жойлар ўрнига пул компенсацияси тўланмасдан Тошкент шаҳри аҳолиси томонидан олинган давлат уй-жойи фуқароларга бепул шахсий мулк қилиб берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1989—91 йилларда бузилган хусусий уй-жой ўрнига 1992 йилда давлат квартираси (алоҳида уй, коттеж) олган ёки оладиган фуқароларга, улар тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этишган тақдирда, уй-жойларни хусусийлаштириш учун (1991 йилдаги нархларда) имтиёзли ҳуқуқ берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аукцион савдолар ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддат ичида зарур жой ажратсин, Коммунал мулк ва хусусийлаштириш Бош бошқармаси кўчмас мулк савдоси бўйича универсал марказ ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уй-жойларни имтиёзли шартларда хусусийлаштириш бўйича асосий қоидаларни ва Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни тушунтиришда барча оммавий ахборот воситаларидан ва аҳоли билан бевосита алоқада бўлиш усулларидан фойдалансинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ К. Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин, қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил декабрь ойида, кейинчалик йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 23 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
551-сон