Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.1995 19.11.1992 йилдаги 546-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.11.1992 йилдаги 546-сон
Kuchga kirish sanasi
19.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.1995
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришни яхшилаш тўғрисида»ги 1995 йил 13 июндаги 219-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини янада ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш, шу мақсадда республика давлат идоралари, корхоналари ва ташкилотларининг хорижий фирмалар билан ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, халқаро иқтисодий ва молия ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг хорижий фирмалар ва ишбилармонлар ишлари бўйича консультантлар эксперт гуруҳи негизида 10 кишидан иборат ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий фаолият ҳақидаги, чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонунларни ва бошқа ҳужжатларни ижро этиш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва республика Ҳукуматининг қарорлари бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, маҳаллий бошқарув ва ҳокимият органларининг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш, корхона, тармоқ ва ҳудудларнинг аниқ муаммоларини ҳал этиш бўйича лойиҳалар ва битимларни рўёбга чиқариш мақсадида уларнинг чет эллик шериклар билан алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар лойиҳалари ва дастурларини маблағ билан таъминлаш ҳақида Европа ҳамжамияти комиссияси, Жаҳон банки, Европа Тиклаш ва тараққиёт банки, Халқаро валюта фонди ва бошқа молия идоралар томонидан тақдим этилаётган таклифларни таҳлил этиш, умумлаштириш ва республика Ҳукуматига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг республикага техникавий ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини танлаш бўйича таклифлар, кўрсатилаётган техникавий ва бошқа ёрдамнинг кўлами ва самарадорлиги ҳақида маълумотлар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўн кун муддат ичида ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими тўғрисидаги Низом белгиланган тартибда тасдиқлансин, уни кадрлар билан тўлдириш, жойлаштириш ва моддий-техника таъминоти масалалари ҳал этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 19 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
546-сон