Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«ЎЗАГРОСУҒУРТА» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК СУҒУРТА КОМПАНИЯСИНИ иқтисодий СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
«Ўзагросуғурта» компанияси томонидан тўланган суғурта тўловлари ҳисобига қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қарзларни ундириб олиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси, унинг дирекцияси ва жойлардаги бўлимлари:
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан банкларнинг кредитлари қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган ва фьючерс контрактлари бўйича маблағлар қайтарилишини суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланган суғурта тўловлари учун қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қарзларни ундириб олиш тўғрисида даъволар билан иқтисодий судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи қўшимчалар киритиш тўғрисида ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 29 апрель,
218-сон