19.12.2020 йилдаги 36-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 19.12.2020 йилдаги 36-сон
Kuchga kirish sanasi
19.12.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиётида мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, судлар томонидан мазкур масалага доир қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, иқтисодий ишлар бўйича суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун деб юритилади) 3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўлов тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи бошқа мажбурий тўловлар қаторида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришнинг таркибий қисмини ташкил этиши туфайли, судлар иқтисодий ишлар бўйича давлат божи ундиришга доир қонун талабларига сўзсиз риоя этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тушунтирилсинки, иқтисодий ишлар бўйича давлат божи қуйидагилардан ундирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) судларга бериладиган даъво аризаларидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) юридик ва жисмоний шахсларни, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан;
(3-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида ишга киришиш ҳақидаги аризалардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги аризалардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61) арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги аризалардан;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарорига асосан 61-кичик банд билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) чет давлат судининг, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризалардан;
(3-банднинг 7-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан:
(3-банднинг 8-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иқтисодий судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги ажримлар устидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ажримлар устидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г1) арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича ажримлар устидан;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарорига асосан «г1» кичик банд билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) чет давлат судининг, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ажримлар устидан;
(3-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) суд ҳужжатларининг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг 10-кичик банди Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, давлат божи даъво миқдорини кўпайтириш ва суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалардан ҳам ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ҳужжатларидан фотонусха кўчириш учун давлат божи ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иқтисодий ишлар бўйича давлат божини тўлаш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 12-боби ва «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат божи даъво аризаси (ариза), шикоят судга берилгунга қадар тўланади, агар қонунда бошқача белгиланмаган бўлса (масалан, тўловчи давлат божини тўлашдан озод қилинган ёки суд давлат божи тўлашни кечиктирган бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи нақд пулсиз шаклда тўланганлиги факти банкнинг тўлов қабул қилинганлиги тўғрисидаги белгиси бўлган тўлов топшириқномаси билан тасдиқланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи нақд пул шаклида тўланганлиги факти банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция билан тасдиқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар муайян судда кўрилиши керак бўлган бир нечта даъво аризалари (аризалар) бўйича давлат божи битта тўлов топшириқномаси билан тўланган бўлса, тўлов топшириқномаси ишлардан бирига илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қолган ишларга судья томонидан тўлов топшириқномаси санаси ва рақами кўрсатилган ҳамда тўлов топшириқномаси қўшиб қўйилган ишга ҳавола қилинган ҳолда давлат божи тўланганлиги тўғрисида белги қўйилади (маълумотнома тузилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қоида почта харажатларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Иш кўриш учун бир иқтисодий суддан бошқа иқтисодий судга ИПК 39-моддасига асосан ўтказилганда, аввал тўланган давлат божи ва почта харажатлари ишни кўриш якуни бўйича инобатга олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 152-моддасининг учинчи қисми мазмунига биноан, судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки маъмурий суддан даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари келиб тушганда давлат божи кам тўланганлиги аниқланса, судья даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида даъвогарни (аризачини) ажрим орқали хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ортиқ бўлмаган муддат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур кўрсатма белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда, судья даъво аризаси (ариза) ва унга илова қилинган ҳужжатларни ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига асосан қайтаради.
(5.1-банд Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шуни назарда тутиш лозимки, тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдори даъвогар (аризачи) судга мурожаат қилаётган талабининг турига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир нечта мустақил талаблардан иборат бўлган даъво аризаларидан (аризалардан) давлат божи ҳар бир талаб бўйича, ушбу талаб учун белгиланган тегишли ставкалар бўйича алоҳида ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 139-моддасига кўра, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга тушунтирилсинки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза бўйича тўланадиган (ундириладиган) давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган ҳолда эса, тўланадиган давлат божининг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.1. Судларнинг эътибори, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 17-моддаси саккизинчи қисмининг мазмунига биноан, агар мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, даъво қиймати чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори даъво аризаси тақдим этилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланиши ва ундирилишига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қоида суд қарорлари устидан шикоят беришда ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.2. Судларга тушунтирилсинки, даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилган тақдирда, давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ҳамда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Неустойка миқдори иқтисодий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан камайтирилганда, даъвогарнинг давлат божи бўйича харажатлари, неустойкани камайтирмасдан ундирилиши лозим бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан қопланади, агар даъвогар давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса, давлат божи жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса) юқорида белгиланган миқдорда давлат даромадига ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.3. Иқтисодий судга мурожаат қилишда кичик тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланган бўлиб, даъво талаблари қаноатлантирилганда, агар жавобгар давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса, ишни кўриш натижаси бўйича ундан ундириладиган давлат божининг миқдори даъвогар томонидан тўлаб чиқилган сумма билан чегараланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан кичик тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талаблари қаноатлантирилган ёки рад этилган тақдирда давлат божи тарафлардан умумий асосларда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иқтисодий судга мурожаат қилишда кичик тадбиркорлик субъектига давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилган бўлса, давлат божи ишни кўриш натижаси бўйича тегишли тарафдан қонунда белгиланган ставкада ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.4. Корпоратив низолар бўйича таъсисчини ёки бир нечта таъсисчиларни жамият иштирокчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги даъволар бўйича давлат божи номулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган миқдорда битта талаб деб баҳоланган ҳолда тўланади ёки ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.5. Судларнинг эътибори ИПК 149-моддасининг мазмунига кўра, даъвонинг баҳоси даъво аризасида кўрсатилиши лозимлигидан келиб чиқиб, мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш, мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъво аризасига даъво (мулк)нинг қийматини баҳосини (мулкнинг қийматини) тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиниши лозимлигига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулк ҳуқуқи, мол-мулкни талаб қилиб олиш билан боғлиқ низолар бўйича мулкнинг қиймати аниқ бўлмаган тақдирда суд ишни кўриш давомида давлат божи тўғри ундирилишини таъминлаш мақсадида мавжуд ҳужжатлар асосида мулкнинг қийматини аниқлаш чорасини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мавжуд ҳужжатлар асосида мулкнинг қийматини аниқлаш имкони бўлмаса, буни аниқлаш суднинг ажримига асосан баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилади ва баҳолаш харажатлари даъвогарнинг зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинчалик, бу харажатлар ИПКнинг 118-моддасига биноан тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкнинг қиймати аниқ эмаслиги белгиланган миқдордаги давлат божини ундирмаслик учун асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.6. Номулкий хусусиятдаги даъво аризаларидан (аризалардан), тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан, шартномани тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилишдан келиб чиқадиган низо бўйича давлат божи уни бериш кунида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қоида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органи ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан шахслар манфаатида тақдим этилган даъволар бўйича ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу тоифадаги ишлар бўйича апелляция, кассация ёки тафтиш шикоятлари билан мурожаат қилинганда давлат божи даъво аризаси (ариза) берилган кунда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий суд томонидан суд ҳужжатларининг дубликатларини ва ишдан бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини бериш учун давлат божи уни тўлаш кунида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.
( 6.1 — 6.6-бандлар Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисига кўра, қарши даъво аризаларидан, шунингдек учинчи шахсларнинг ишга мустақил талаблар билан кириш ҳақидаги аризаларидан давлат божи умумий асосларда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга киришган даъвогар (аризачи)нинг ҳуқуқий ворисидан давлат божи, агар у муқаддам тўланмаган бўлса, умумий асосларда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Даъво аризаси (ариза) бир неча шахс томонидан биргаликда тақдим этилганда, давлат божи мазкур турдаги талаб учун белгиланган миқдордан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлаштирилган бир ёки бир неча талаблар суд томонидан алоҳида иш юритишга ажратилганда, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва қайтарилмайди. У алоҳида ажратилган иш юритиш бўйича ҳисобга олинади, бу ҳақда судья томонидан тегишли маълумотнома тузилади ва иш материалларига қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Суд томонидан кўрмасдан қолдирилган даъво аризаси (ариза) такроран берилганда давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъво аризаси (ариза) кўрмасдан қолдирилганлиги муносабати билан давлат божи қайтарилиши керак бўлса-ю, лекин қайтарилмаса, агар давлат божи бюджетга ўтказилган кундан эътиборан фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ даъво муддати тугамаган бўлса, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат такроран берилган аризага илова қилиниши мумкин («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг бешинчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур норма қайтарилишига сабаб бўлган камчиликлари бартараф этилиб қайта топширилган даъво аризаларига (аризаларга) нисбатан ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Судга давлат божи тўланмаган даъво аризаси (ариза) келиб тушганда, судья қонун бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслар рўйхатига даъвогар (аризачи) кириши ёки кирмаслигини текшириши шарт («Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси). Агар даъвогар (аризачи) қонунга кўра, давлат божини тўлашдан озод қилинмаган бўлса ва аризада уни тўлашни кечиктириш ҳақида илтимоснома мавжуд бўлмаса, шунингдек почта харажатлари тўланмаганда, судья тўланиши лозим бўлган давлат божи, почта харажатлари суммасини ҳамда ушбу камчилик бартараф қилингандан сўнг даъвогар (аризачи)нинг умумий тартибда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқини кўрсатган ҳолда даъво аризасини (аризани) қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради (ИПК 155-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун бўйича судья давлат божини тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этиш ҳуқуқига эга эмаслигини назарда тутиш лозим. Бироқ, даъвогар (аризачи)нинг, хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахснинг мулкий аҳволидан келиб чиқиб, судья давлат божини тўлашни кечиктириш масаласини ҳал қилишга ҳақли («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг йигирма еттинчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсдан давлат фойдасига ундириладиган давлат божини кечиктириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга пул маблағлари бўлмаганлигини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни текшириши лозим. Пул маблағларининг бўлмаганлиги тўғрисидаги банкнинг тасдиғи судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана билан қайд этилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Судларга тушунтирилсинки, давлат божини қайтариш асослари «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида назарда тутилган бўлиб, унинг маъносига кўра, давлат божи қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми, бошқа ҳолларда эса тўлиқ ҳажмда қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ортиқча тўланган суммаларни қайтариш суднинг ҳужжати асосида амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, иқтисодий ишни кўриш билан боғлиқ чиқимларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
далилларни жойида кўздан кечириш билан боғлиқ бўлган харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд тайинлаган экспертизани ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд хабарномаларини ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори суд чиқимларини тўлашдан озод этиш қонунда назарда тутилмаганлигига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Суд чиқимларининг тараф (тарафлар) томонидан олдиндан киритилмаганлиги гувоҳни, экспертни, мутахассисни чақириш, жойига бориб кўздан кечириш ҳақида қилинган илтимосномани, агар бу тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона аниқлаш учун зарур бўлса, қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда ишни кўриш билан боғлиқ сарф қилинган чиқимлар, ИПК 118-моддасида белгиланган қоидалар бўйича суд ҳужжати қабул қилинаётганда ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тушунтирилсинки, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 570-сонли «Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан белгиланган.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Умумий қоидага кўра, иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ИПК 118-моддаси билан тартибга солинади. Шу сабабли суд муҳокамаси жараёнида суд (судья) суд харажатлари билан боғлиқ ҳолатларни текшириши, бу ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида тегишли хулосалар қилиши ва, нафақат ундирувга бўлган ҳуқуқни, балки иш бўйича тарафдан (тарафлардан) ундирилиши лозим бўлган аниқ суммани белгилаши ҳамда шу суммани ҳал қилув қарорининг (ажримнинг, қарорнинг) хулоса қисмида кўрсатиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16.1. Шуни назарда тутиш лозимки, Олий суднинг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни ўрганиш давомида юридик аҳамиятга молик бўлган бир қатор ҳаракатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунга кўра, агар, давлат божи олдиндан тўланмаган бўлса, тафтиш тартибидаги шикоят Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказиш рад этилганда давлат божи умумий асосларда ундирилиши лозим.
(16.1-банд Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Давлат божи тўланмаган ҳолда қабул қилинган аризалар (даъво аризалари) юзасидан давлат божи иш якуни бўйича, ариза қабул қилинган пайтда амалда бўлган давлат божи ставкаси бўйича ундирилади. Ушбу қоида суд қарорлари устидан шикоят беришда ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар (аризачи) тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган талаблар миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан давлат даромадига ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божини тўлашдан озод этилган бир ёки бир нечта даъвогар (аризачи) томонидан бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилган даъво аризаси (ариза) тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда, у давлат фойдасига ҳар бир жавобгардан алоҳида қаноатлантирилган талабларга мутаносиб равишда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво аризаси (ариза) қаноатлантирилган ҳолда даъвогар (аризачи)нинг тегишли илтимосномаси мавжуд бўлгандагина, суд харажатлари унинг зиммасига юклатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар)ни қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда, шунингдек даъво кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида назарда тутилган даъвони кўрмасдан қолдириш ёки иш юритиш тугатиш ҳоллари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар мазкур қоида даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилганда ҳам қўлланилиши лозимлигига эътибор қаратишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъво аризасида битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса, ушбу талаб бўйича давлат божи мулкий хусусиятга эга даъво аризалари учун белгиланган ставка бўйича ундирилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тушунтирилсинки, даъвогар (аризачи) арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар (аризачи) ўз талабларидан улар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганлиги оқибатида воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилган ҳолда, давлат божи жавобгардан қаноатлантирилган талабларга мутаносиб равишда давлат даромадига ундирилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга тушунтирилсинки, даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл қўйилмаслиги сабабли бундай ҳолатда иш мазмунан кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича давлат божи умумий асосларда ундирилиши лозим.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. ИПК 189-моддасига кўра, суд харажатлари масаласига доир қўшимча ҳал қилув қарори фақат, бу масала ҳал қилув қарори чиқариш вақтида ечилмаган ҳолдагина чиқарилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Судларга тушунтирилсинки, давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят (протест) берилиши мумкин. Бундай шикоятлар учун давлат божи тўланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатининг фақатгина давлат божига оид қисми шикоят қилинган тақдирда, давлат божи тўланмайди. Бунда судларнинг эътибори апелляция, кассация ва тафтиш шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича низолашилаётган суд ҳужжатининг давлат божидан ташқари қисми ўзгартирилган ёки бекор қилинганда, давлат божини ундириш масаласи ИПКда назарда тутилган умумий тартибда ҳал қилинишига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция, кассация ва тафтиш шикоятлари суд ҳужжатининг бир қисмига нисбатан берилганда давлат божи суд ҳужжатининг низолашилаётган қисмидан келиб чиқиб ҳисобланади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Суд ҳужжати бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун қуйи судга юборилганида, давлат божини тақсимлаш масаласи ишни янгидан кўраётган суд томонидан тўланган давлат божи ва даъво талабларининг қаноатлантирилган миқдори ҳисобга олинган ҳолда ҳал этилади.
(201-банд Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 9-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар суд ҳужжатлари устидан апелляция, кассация ва тафтиш шикояти билан мурожаат қилганда давлат божидан озод этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция, кассация ва тафтиш шикоятидан воз кечилганлиги сабабли, шикоят кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда, тўланган давлат божи қайтарилмайди, агар шикоят беришда давлат божи тўланмаган бўлса, давлат божи шикоят берган шахсдан ундирилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Юқори инстанция судлари иқтисодий ишларни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўриш вақтида қуйи инстанция судлари томонидан суд харажатларини ундиришда йўл қўйилган камчиликларни тузатиш чораларини кўриши лозим.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22.1. ИПК 265-моддасининг иккинчи қисми, 288-моддасининг иккинчи қисми ҳамда 313-моддасининг иккинчи қисмида апелляция, кассация ва тафтиш протестига почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши назарда тутилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори протест асосида кўрилган иш бўйича суд харажати ишни кўриш натижасига кўра, тегишли тарафдан ундирилишига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22.2. Апелляция, кассация ёки тафтиш шикоятидан воз кечилган ва шикоятдан воз кечиш суд томонидан қабул қилинган ҳолда, тегишли суд инстанцияси шикоят бўйича иш юритишни тугатади ва тўланган давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса, шикоят берган шахсдан ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори апелляция, кассация ёки тафтиш шикояти кўрмасдан қолдирилганида тўланган давлат божи қайтарилмаслигига, тўланмаган давлат божи эса, шикоят берган шахсдан ундирилишига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22.3. Қонуний кучга кирган суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган ва иш янгидан кўрилганда, суд инстанциялари учун давлат божини тақсимлаш масаласи ишни янгидан кўраётган иқтисодий суд томонидан тўланган давлат божи ва даъво талабларининг қаноатлантирилган миқдори ҳисобга олинган ҳолда ҳал этилади.
(22.1 — 22.3-бандлар Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 38-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда давлат божи тушумлари ҳисобга олинишини вақти-вақти билан таққослаш ўтказиши, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини амалга ошириши лозим.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 19 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-сон