26.11.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3209-1
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 26.11.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3209-1
Kuchga kirish sanasi
26.11.2020
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сон «Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 декабрдаги 565-мҳ-сон «Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3209, 2019 йил 30 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12. 2019 й., 10/20/3209/0022-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.