[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимининг
Қарори
Дўстлик туман ҳудудидан ўтувчи М-39 «Алмата — Бишкек — Тошкент — Шаҳрисабз — Термиз» автомобил йўлининг 940 км.нинг ўнг томонига 3.27 (тўхташ тақиқланади) йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида
Дўстлик туман йўллардан фойдаданиш унитар корхонасининг 2020 йид 12 октябрдаги 153-сонли хатининг ижросини таьминлаш мақсадида, Ўзбекистон Рсспубликаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги
Қонунига
асосан қарор қиламан:
1. Дўстлик туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2020 йил 12 октябрдаги 153-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Дўстлик туман ҳудудидан ўтувчи М-39 «Алмата — Бишкек — Тошкент — Шаҳрисабз — Термиз» автомобил йўлининг 940 км.нинг ўнг томонига 3.27 (тўхташ тақиқланади) йўл белгиси ўрнатилсин.
3. Дўстлик туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (О. Тошпўлатов)га ушбу 3.27 (тўхташ тақиқланади) йўл белгисини белгиланган тартибда ўрнатиш ва ўз ҳисобига олиш вазифаси юклатилсин.
4. «Дўстлик ҳаёти» газетаси таҳририяти (Б. Қораев)га, мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
5. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш, туман ҳокимининг ўринбосари Л. Суюнов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким У. УЗАКОВ
Дўстлик ш.,
2020 йил 12 ноябрь,
1026-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2020 й., 11/20/1026/1546-сон)