[
ОКОЗ:
1.
21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5755-сон
Фармонига
мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари
иловага
мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 ноябрь,
ПФ-6112-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПФ-6112-сон
Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3860-сон
Фармони
.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-4116-сон Фармонига 1-илованинг
4-банди
.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-4158-сон Фармонига илованинг
7-банди
.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 06/20/6112/1517-сон)