|
1. |
Маджидов Ином Уришевич |
— |
олий ва ўрта махсус таълим вазири |
|
2. |
Саломов Ўктам Рахимович |
— |
олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари |
|
3. |
Бегимкулов Узокбой Шоимкулович |
— |
олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари |
|
4. |
Холмухамедов Муродулло Махмудович |
— |
олий ва ўрта махсус таълим вазирининг касб-ҳунар таълими бўйича ўринбосари |
|
5. |
Абсоатов Юсуф Қодирович |
— |
олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари |
|
6. |
Бузрукхонов Сарвархон Мунаввархонович |
— |
олий ва ўрта махсус таълим вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари |
|
7. |
Умурзаков Уктам Пардаевич |
— |
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти ректори, Республика олий таълим кенгаши раиси |
|
8. |
Холиқов Абдували Жонизоқович |
— |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи |
|
9. |
Базаров Отабек Хасанбаевич |
— |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Маънавий-аҳлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.10.2020 йилдаги 647-сон
Kuchga kirish sanasi
12.10.2020
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
|
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 367-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 9 (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 27 апрелдаги 313-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 12 октябрь,
647-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 09/20/647/1387-сон)