Зарафшон туманлараро иқтисодий суди судья А.Б. Хамидов раислигида, суд мажлиси котиби Г. Тоғаеванинг котиблигида, Навоий шаҳар прокурорининг даъвогар «Universal making» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «Qizilqumqurilish-Zarafshon» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А. Рахмонов (04.08.2020 йилдаги 1-сонли ишончнома), жавобгар вакили Б. Эшпулатов (04.08.2020 йилдаги 77-сонли ишончномага асосан) иштирокида Навоий вилоят иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, аниқлади:
Навоий шаҳар прокурори «Universal making» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Qizilqumqurilish-Zarafshon» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 25.000.000 сўм асосий қарз ва 12.500.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Белгиланган тартибда огоҳлантирилган Навоий шаҳар прокурори вакили суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни Навоий шаҳар прокурори ёки унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида ўзаро келишув битими тузилганлигини маълум қилиб, суддан уни тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ушбу низо ўзаро келишув йўли билан ҳал қилинганлигини билдириб, суддан келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг важларини муҳокама қилиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни, мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Тарафлар ўртасида тузилган ва судга тақдим этилган 2020 йил 5 август кунидаги келишув битимига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 18.100.000 сўм эканлиги ва ушбу асосий қарздорлик суммаси жавобгар томонидан тан олиниб, мазкур қарздорлик суммасини 2020 йилнинг 5 август санасига қадар тўлиқ тўлаб беришни ўз зиммасига олиши, жавобгар «Qizilqumqurilish-Zarafshon» масъулияти чекланган жамияти томонидан 18.100.000 сўм қарздорлик 2020 йилнинг 5 август кунига қадар тўлаб бериш бўйича тарафлар ўзаро келишувга эришганлиги сабабли даъвогар «Universal making» масъулияти чекланган жамияти жавобгарга нисбатан берилган даъво талабларидан тўлиқ воз кечиши, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган барча суд харажатларини тўлашни жавобгар «Qizilqumqurilish-Zarafshon» масъулияти чекланган жамияти ўзининг зиммасига олиши, 18.100.000 сўм қарздорлик 2020 йилнинг 5 августга қадар тўлаб берилмаган тақдирда даъвогар томонидан мазкур қарздорлик суммасини ундириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиниши ва ушбу шартларда ижро варақаси бериш учун асос бўлиши белгиланган.
Келишув битими даъвогар раҳбари С. Толлиев ва жавобгар раҳбари С.Тураев томонидан имзоланган ва тарафларнинг муҳри билан тасдиқланган.
ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
ИПК 132-моддаси тўртинчи қисмига кўра, келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига кўра, келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги 2009 йил 18 декабрдаги 204-сон қарорида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, тарафлар ўртасида 2020 йил 5 август куни тузилган келишув битими қонун ҳужжатлари талабларига хилоф эмаслиги, бошқа шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги боис келишув битимини тасдиқлашни, даъвогарнинг даъво талабидан воз кечганлигини қабул қилишни ва мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ суд ҳужжатини қабул қилиши назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимига кўра, барча суд харажатларини тўлашни жавобгар ўз зиммасига олган.
Шу боис, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, хусусан жавобгардан 750.000 сўм давлат божини республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига, олдиндан тўланган 17.840 сўм почта харажатларини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 131, 132-моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди:
Даъвогар «Universal making» масъулияти чекланган жамияти билан жавобгар «Qizilqumqurilish-Zarafshon» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 5 август куни тузилган, жавобгар 18.100.000 сўм асосий қарздорлик суммасини тан олиб, мазкур қарздорлик суммасини 2020 йилнинг 5 август санасига қадар тўлиқ тўлаб беришни ўз зиммасига олиши, жавобгар «Qizilqumqurilish-Zarafshon» масъулияти чекланган жамияти томонидан 18.100.000 сўм қарздорлик 2020 йилнинг 5 августга қадар тўлаб бериш бўйича тарафлар ўзаро келишувга эришганлиги сабабли даъвогар «Universal making» масъулияти чекланган жамияти жавобгарга нисбатан берилган даъво талабларидан тўлиқ воз кечиши, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган барча суд харажатларини тўлашни жавобгар «Qizilqumqurilish-Zarafshon» масъулияти чекланган жамияти ўзининг зиммасига олиши, 18.100.000 сўм қарздорлик 2020 йилнинг 5 август кунига қадар тўлаб берилмаган тақдирда даъвогар томонидан мазкур қарздорлик суммасини ундириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиниши ва ушбу шартларда ижро варақаси бериш учун асос бўлиши тўғрисидаги келишув битими иш юритишга қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
Тарафларга келишув битимининг унда белгиланган тартиб ва муддатларда ижро этилмаслиги суд томонидан манфаатдор тарафнинг аризаси бўйича ижро варақаси бериш учун асос бўлиши тушунтирилсин.
Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 750.000 сўм давлат божи;
олдиндан тўланган 17.840 сўм почта харажатлари «Universal making» масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундирилсин.