03.10.2019 йилдаги ПФ-5841-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 03.10.2019 йилдаги ПФ-5841-сон
Kuchga kirish sanasi
03.10.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда мамлакатимизда қадимий ва бой тарихимиз, миллий ўзлигимиз, бетакрор қадрият ва анъаналаримиз тимсоли бўлган халқ амалий санъатини ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва шу асосда Ўзбекистоннинг бу соҳадаги улкан салоҳият ва имкониятларини дунёга намоён этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳозирги вақтда ҳунармандчилик санъати халқимиз кундалик ҳаётидан тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Мамлакатимизда ҳар йили мазкур йўналишда юздан зиёд фестиваль ва ярмаркалар, савдо кўргазмалари ва бошқа тадбирлар ўтказилаётгани ҳам шундан далолат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳрисабзда мақом, Термизда бахшичилик санъатига бағишланган халқаро фестиваллар, Бухоро шаҳрида «Ипак ва зираворлар», Марғилонда «Атлас байрами» анжуманлари ўтказиб келинаётгани, уларда дунёнинг кўплаб давлатларидан маданият ва санъат намояндалари, бу йўналишда ўзининг илмий ишлари, амалий фаолияти билан танилган олимлар ва мутахассислар иштирок этаётгани диққатга сазовордир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий йил 10 — 15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида ЮНЕСКО шафелигида биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилгани, Жаҳон ҳунармандлар ташкилоти томонидан ушбу шаҳарга «Жаҳон ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилгани ўзбек халқ амалий санъатининг халқаро миқёсдаги юксак эътирофи бўлди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон халқ амалий санъатини, унинг ажралмас қисми бўлган ўзбек миллий ҳунармандчилигини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган ана шундай эзгу ишлар ушбу бебаҳо бойликни келгуси авлодларга безавол етказиш, бу йўлдаги саъй-ҳаракат ва имкониятларимизни бирлаштиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ана шу омилларнинг барчасини эътиборга олиб ҳамда мамлакатимизда халқ амалий санъатини ривожлантириш, унинг миллий қадриятларимиз давомийлигини сақлаш, уларни кенг тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ўрнини ва аҳамиятини янада ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивалини (кейинги ўринларда — фестиваль) ҳамда фестиваль доирасида «Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусидаги илмий-амалий конференцияни (кейинги ўринларда — Илмий-амалий конференция) ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фестивалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг миллий ҳунармандчилик анъаналарини давом эттириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бой маданий меросини дунё ҳамжамияти ўртасида тарғиб этиш ва шу орқали жаҳондаги турли миллий маданият ва қадриятларни яқинлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати соҳасининг халқаро обрў-эътиборини мустаҳкамлаш, «Қўқон — Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри» брендини кенг тарғиб этиш ҳамда мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон халқ амалий санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ушбу бебаҳо бойликни келгуси авлодларга безавол етказиш ҳамда бу йўлдаги саъй-ҳаракат ва имкониятларни бирлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг замонавий билимлар билан бирга, халқ амалий санъатининг назарий ва амалий жиҳатларини пухта эгаллаши учун кенг имкониятлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) илмий-амалий конференциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳунармандчилик соҳасидаги муаммоларни хорижий олимлар, эксперт ва мутахассислар иштирокида муҳокама қилиш ҳамда бу борада назарий ва амалий тажриба алмашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳунармандчилик йўналишида фойдаланилмаётган имконият ва ресурсларни аниқлаб, соҳани ривожлантириш истиқболларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳунармандчилик соҳасида маданий ва тарихий жиҳатдан чуқур изланишлар олиб бориш, илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва амалга оширилаётган тадқиқотлар натижаларини оммалаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг таклифлари асосида ушбу тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган ташкилий чора-тадбирларни кўзда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фестиваль ва илмий-амалий конференцияни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга муносиб тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича манзилли «йўл харитаси»ни тегишли йил февраль ойида ишлаб чиқиб, амалга ошириш тизимини жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб этиш мақсадида «Мен Қўқонга бораман» шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танловларни ташкил этсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи босқич — туман (шаҳар)лар бўйича фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган йилнинг апрель ойида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган йилнинг июнь ойида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси ва «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган йилнинг февраль ойида ушбу тадбирларнинг мақсад ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган чора-тадбирлар асосида фестиваль ва илмий-амалий конференцияни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб боришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидаги раҳбар ва мутасаддиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов — фестиваль ва илмий-амалий конференцияни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича кўзда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов) — тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва уларни уч ой аввал туристик ташкилотларга тақдим этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ш. Ғаниев) — Қўқон шаҳрида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган майдон ва ҳудудларни талаб даражасида тайёрлашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ш. Ғаниев) — фестиваль ва илмий-амалий конференция қатнашчилари ва меҳмонлар учун меҳмонхоналардан жой ажратиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) — тадбирларнинг тантанали очилиш маросимини ташкилий ва бадиий жиҳатдан ҳар томонлама пухта тайёрлаш учун юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, уста ҳунармандлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорларни кенг жалб этишни таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбеккино» миллий агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда фестивални тарғиб қиладиган қисқа ва тўлиқ метражли ҳужжатли фильмларни ишлаб чиқсин ва уларнинг намойиш этилишини ташкил қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қурилиш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги Марғилон ва Қўқон шаҳарларини 2020 — 2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурда 2021 йилда фестивални юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча зарур инфратузилма объектларини, шу жумладан, замонавий меҳмонхона қурилишини инобатга олсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ҳунарманд» уюшмаси ҳунармандчилик соҳасини янада ривожлантириш борасидаги ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш мақсадида, уч ой муддатда тажрибали ҳунармандларни жалб этган ҳолда, хорижий тажрибани ўрганиб, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида»ги қонунини қабул қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р. Гулямов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 3 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5841-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 06/19/5841/3855-сон)