Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда, 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда) 8-моддаси учинчи бандининг олтинчи хатбошиси «имтиёзлар бериш» деган сўзлардан олдин «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонунига асосан 2021 йил 21 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
V. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда) 31-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари ҳисобланади».
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда) 21-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
VII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон)
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда):
Божхона назоратини четлаб ёки Божхона назоратидан яшириб ёхуд Божхона ҳужжатлари ва воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш:
б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан;
Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
мол-мулк мусодара қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда):
2) 405-моддаси матнидаги «етти суткада» деган сўзлар «ўн беш суткада» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Назорат инстанцияси суди жиноят ишини назорат тартибда кўриб, кассация ажримини, агар кейин суд ажримлари қарорлари чиқарилган бўлса, уларни ҳам бекор қилади ва ишни янгидан кассация тартибида кўриб чиқишга ўтказади»;
X. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Ахборотномаси 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда):
«сотилаётган ашёларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима сабаб бўлади»;
Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш,—
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишларнинг белгиланган тартибини бузиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
5) 245-моддасининг биринчи қисми «175-моддасининг бешинчи қисми» деган сўзлардан кейин «1751-моддасида» деган сўзлар билан, «186» рақамидан кейин «1861» деган, «241» рақамидан кейин эса «2411» деган рақамлар билан тўлдирилсин;
6) 261-моддасининг биринчи қисмидаги «65-моддасининг биринчи қисмида (қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 65-моддасининг иккинчи қисмида, 68-моддасида (ҳисоботни бузиб кўрсатиш, ердан фойдаланганлик тўғрисида ахборот тақдим этишдан бош тортиш ёки нотўғри ахборот тақдим этиш бундан мустасно), 69-моддасида (қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бундан мустасно)» деган сўзлар «65-моддасининг иккинчи қисмида (қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ер ресурслари давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 65-моддасида (ерларни ишлаб чиқариш ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерлари, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув фонди ерлари бундан мустасно), 69-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ер ресурслари давлат қўмитаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваригача миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлари ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақнинг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваригача миқдорда жарима солишга».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XI бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон)
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда):
«Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради»;
«қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда»;
тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, — бундай ишларда иштирок этган даврида».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда) 38-моддаси:
«Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинснинг ўзгартирилиши каби воқеа ва фактлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фуқаролик ҳолати ҳужжатларида уларга тегишли ўзгартишлар киритиш йўли билан ифодаланади»;
учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
олтинчи қисмидаги «фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан суд қарори асосида» деган сўзлар «фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларидаги ёзувларда жиддий тафовутлар бўлса — суд қарори асосида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XIV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 январдаги ЎРҚ-517-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2019 й., 03/19/517/2497-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-II-сон Қонунига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда)
XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 106-модда) қуйидаги мазмундаги 21-модда билан тўлдирилсин:
табиий монополиялар — товар бозоридаги шундай ҳолатки, унда технологик хусусиятларга қўра ишлаб чиқариш харажатлари ортиб кетиши муносабати билан муайян турдаги товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган талабни қондиришнинг рақобатга асосланган шароитини яратиб бўлмайди ёки бундай шароитни яратиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас;
табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитида товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш (реализация қилиш) билан машғул хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс)»
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(ХVII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
XVIII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон)
XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Эл-юрт ҳурмати» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 163-модда) билан тасдиқланган «Эл-юрт ҳурмати» ордени тавсифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эл-юрт ҳурмати» ордени 1 микрон қалинликдаги тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади, у икки ёнбағридан нурлар таралган саккиз қиррали юлдуз шаклига эга. Юлдузнинг бурчаклари орасида зангори рангдаги шаффоф эмаль қопланган тарам бўлиб таралаётган нур тутамлари жойлашган. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учларининг ораси 57 миллиметр. Нурлар жо бўлган айлананинг диаметри — 52 миллиметр.
Орденнинг марказида Регистон майдони тасвирланган. Унинг ортида рангли эмаль юритилган водийлар ва тоғлар, улар узра эса зангори осмон фонида чиқаётган қуёш акс эттирилган.
Майдон тасвирининг атрофи қизил рангдаги эмаль тўлдирилган ботиқ айлана билан ўралган. Юқорида, оқ фонда «EL-YURT HURMATI» сўзлари, айлананинг пастки қисмида — яшил шаффоф эмаль қопланган дафна шохлари жойлашган. Тасвир ва ёзувнинг атрофи қизил рангдаги эмаль тўлдирилган ботиқ айлана билан ўралган.
Орденнинг орқа томонида, пастки қисмида унинг тартиб рақами 2 миллиметр катталикдаги шрифт билан ёзилган.
Орден Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги муҳайяр лента сирилган қадағичга илмоқча ва ҳалқа ёрдамида уланади».