20.12.2018 йилдаги ПҚ-4069-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.12.2018 йилдаги ПҚ-4069-сон
Kuchga kirish sanasi
21.12.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий йил мобайнида мамлакатимизнинг ташқи иқтисодий соҳасида ташқи савдо ҳажми ва экспортни тизимли равишда жадал оширишга қаратилган таркибий ўзгаришлар амалга оширилди, хусусан, валюта сиёсати либераллаштирилди, маъмурий тўсиқлар бартараф этилди, экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари учун нархларни шакллантириш ва тўловнинг бозор механизми жорий қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахсларга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш имконияти берилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлиги устидан мунтазам равишда олиб борилаётган мониторинг ташқи савдо ва экспортнинг умумий ижобий динамикасига қарамасдан улар ҳажмларининг реал ўсиш суръатлари иқтисодиётни модернизация қилиш суръатларига мувофиқ эмаслигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи навбатда рақобатбардош афзалликларга эга бўлган тармоқларда бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликларнинг сақланиб қолаётганлиги экспорт ҳажмларининг салмоқли ўсишини таъминлашга тўсқинлик қилмоқда. Жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, ишлаб чиқариш қувватларидан ва кенг турдаги хом ашё, шунингдек, меҳнат ресурслари мавжуд бўлган ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминловчи афзалликлардан тўлиқ ҳажмда фойдаланилмаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари ривожланмаяпти, экспортолди ва экспортни молиялаштириш механизмлари мавжуд эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, узоқ муддатли барқарор ташқи бозорларни шакллантириш ва хорижда ташқи савдо инфратузилмасини яратишга етарли даражада эътибор қаратилмаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, ҳар хил хизмат турлари экспортини ташкил қилиш ва илгари суриш бўйича тизимли ишлар мавжуд эмас, уларни кўрсатиш учун зарур инфратузилма ривожланмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини тубдан ошириш, экспортбоп маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш, ташқи савдо мувозанатини таъминлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тадбиркорлик субъектларига қуйидагиларда ҳар томонлама кўмаклашиш Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори қўшилган қийматга эга экспортбоп рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, хизматлар (туристик, тиббий, таълим, транспорт, қурилиш ва бошқалар) экспорти ҳажмини кескин ошириш ҳамда уларни кўрсатиш учун тегишли инфратузилмани жадал барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришда ҳамкорларни излаш ҳамда ташкилотлар ва корхоналар билан шартномалар тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банкнинг Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) экспорт фаолиятига ахборот-таҳлилий кўмаклашиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини амалга оширишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг, нарх шаклланиши, транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ҳамда божхона маъмуриятчилиги (шу жумладан, хориждаги) масалалари, «ягона дарча» тамойили асосида ташқи бозорларга кириш шароитлари бўйича экспорт қилувчиларга ва уларнинг чет элдаги ҳамкорларига ахборот ва маслаҳат кўмагини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий харидорни излашга ва экспорт шартномасини тузишга қадар музокаралар жараёнига, шу жумладан уларнинг лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика вазирликлари ва идоралари, вилоятлар ҳамда туман ҳокимликлари билан миллий маҳсулотларни чет элга экспорт қилиш, экспорт қилувчиларни экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар, мавжуд имтиёзлар ва преференциялар, ваколатли давлат органларининг вазифалари ва функциялари тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашда тизимли ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда ахборот-маслаҳат марказлари тармоғини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий экспорт қилувчилар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар базасини таъминлаш орқали электрон ташқи савдо майдончаларини юритиш, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига етакчи халқаро электрон тижорат майдончаларига кириш учун ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончли сифатли маҳсулот етказиб берувчи сифатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳалоллигини исботлаш учун, шу жумладан ҳар йили «Made in Uzbekistan» миллий кўргазмасини, тармоқ ва минтақавий товарлар кўргазмалари ва савдо ярмаркаларини ўтказиш, халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш йўли орқали ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда илгари суриш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт қилишни бошлаётганлар учун ўқув семинарлари ва тренинглар, тадбиркорлар учун хорижий мамлакатларга ташқи савдо масалалари бўйича савдо миссиялари ташкил этиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш қисмида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт қилувчи корхоналарни молиявий ресурслар билан таъминлаш, нохомашё экспорт ҳажми, миллий экспорт қилувчилар ва уларнинг маҳсулотларини сотиб оладиган мамлакатлар сонини оширишга кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазма-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш;
(2-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 ноябрдаги ПФ-198-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2023 й., 06/23/198/0868-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий маҳсулотларни хорижий ваколатли органлар томонидан расмийлаштирилиши орқали стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг ҳам республикадаги, ҳам хориждаги халқаро тизимларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида экспорт қилувчи корхоналарга мақсадли молиявий ёрдам кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизини, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларини қисман қоплаб бериш;
(2-банднинг «б» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 ноябрдаги ПФ-198-сонли Фармонига асосан бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2023 й., 06/23/198/0868-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий қўллаб-қувватлаш ва миллий экспортни суғурталашнинг замонавий механизмларини муваффақиятли қўллаган хорижий мамлакатлар тажрибасини инобатга олиб, шу жумладан халқаро молиявий институтларни жалб қилган ҳолда экспортолди ва экспортни молиялаштириш, экспорт кредитлари ва таваккалчилигини суғурталаш механизмларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдони молиялаштириш учун халқаро ва хорижий молия институтларининг қарзлари ва имтиёзли кредитларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа комплекс молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига экспорт кредитлари ва операцияларини суғурталаш вазифасини юклаш ва уни Ташқи савдо вазирлигига ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирини «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг раиси этиб сайлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари қошида савдо ваколатхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 15 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги маблағни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратишни кўзда тутсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг фаолиятини ташкил этиш бўйича унинг самарали фаолият кўрсатиши доирасидаги тадбирларни молиялаштириш манбаларини, шунингдек, экспортчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва экспорт жараёнида хатарларни суғурталаш механизмлари, экспортчиларни камситувчи чоралар, тариф ва нотариф тўсиқлардан ҳимоя қилишни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банкининг устав капиталини минимал талаб этилган даражага кўтариш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 20 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4069-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 07/18/4069/2353-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 21.11.2023 й., 06/23/198/0868-сон)