Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИДАГИ МУХТОР ВАКОЛАТХОНАСИНИ ТУЗИШ ТЎFРИСИДА
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат бошлиқлари ва ҳукумат бошлиқлари Кенгашларини ташкилий-техникавий жиҳатдан тайёрлаш ва ўтказиш учун Ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида эришилган аҳдлашувга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги мухтор ваколатхонаси (мухтор вакиллиги) очилсин.
2. Мухтор вакиллик икки кишидан иборат этиб белгилансин.
3. Мухтор вакиллик фаолиятини таъминлашга аҳдлашувда белгиланган республика бадали ҳиссаси тўлансин.
4. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги вакили ўртоқ А. Маҳмудовга республика раҳбарияти топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан ҳукуматлараро битимлар ва шартномаларни имзолаш ваколати берилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 30 март,
154-сон