Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 14.03.1992 йилдаги 130-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.03.1992 йилдаги 130-сон
Kuchga kirish sanasi
14.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮРИДИК ТАЪЛИМНИ ҚАЙТА ҚУРИШНИНГ КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада юридик таълим даражасини ошириш, халқ хўжалигини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ҳуқуқий давлатни шакллантиришда фаол иштирок этишга, фуқароларнинг ҳуқуқларини ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қодир бўлган юқори малакали мутахассислар-ҳуқуқшунослар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги республиканинг юрист кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиб, 1992/93-ўқув йилларида ўқув юртларига қабул қилиш режаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент юридик техникумини Тошкент юридик колледжига айлантириш ва уни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда колледж тўғрисидаги Низомни, унинг тузилишини, ягона режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, мутахассисликлар рўйхатини аниқласин ҳамда белгиланган тартибда унинг ўқув-моддий базасини ривожлантиришни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 1992 йилдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикадаги айрим мавжуд мактаб-интернатларда ўрганилаётган ихтисослашув билан бир қаторда таълимнинг юридик ихтисосини киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта умумий таълим мактабларининг юқори синфларида ўқувчиларнинг Совет ҳуқуқи асослари билан бир қаторда хорижий давлатларнинг конституциялари ва бошқаларни ўрганишини назарда тутувчи «ҳуқуқшунослик» факультатив ўқув фанини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда, дарслик ва ўқув қўлланмалари тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги республика юристлар уюшмаси билан биргаликда ва чет эл илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) олий ва ўрта юридик ўқув юртлари, юридик факультетлар, дорилфунунларнинг бўлинмалари ўқув режалари ва дастурларини қайта ишлаб чиқсинлар, бунда, хусусан, ҳозирги замон шароитида ҳуқуқшунос мутахассисларни шакллантиришда асос бўлувчи фанлар рўйхатини қайта кўриб чиқсинлар ва мана шу асосда уларнинг умуминсоний ва ахлоқий-этик тайёргарликларини тубдан қайта қуришни таъминласинлар. Талабаларнинг фалсафа, социология, сиёсатшунослик, руҳиятшуносликнинг муҳим муаммоларини, чет тилларни, давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихини, сиёсий ҳуқуқшуносликни ва ҳозирги замон ҳуқуқ тизимларини, давлат, маъмурий, фуқаролик ҳуқуқларини, халқаро ҳуқуқ ва унинг асосий соҳаларини, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини, бозор муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни, менеджмент ва маркетингни, ҳуқуқий ахборот ва кибернетикани, ҳуқуқнинг ҳуқуқшунос мутахассислар тайёрлашнинг ҳозирги замон жаҳон даражасини белгиловчи ва замонавий ҳуқуқий тафаккурни шакллантиришнинг асосида турувчи молия, солиқ, экология ва бошқа жадал ривожланаётган соҳаларини ўрганишларига эътибор кучайтирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) олий ва ўрта юридик ўқув юртлари талабалари, ўқувчиларининг ўқув ва ишлаб чиқариш тажрибаси, ёш мутахассисларнинг диплом ёқлагандан кейин стажировкадан ўтишлари тартиби ва мазмунини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Юрист кадрларга бўлган эҳтиёжни янада яхшироқ аниқлаш ва уларнинг билим ва тажрибаларидан унумлироқ фойдаланиш, бозорга ўтиш шароитида юридик таълимни ривожлантириш масалаларини илмий асосда ҳал этиш, юридик кадрлар тайёрлашни режалаштиришда давлат бошқаруви маҳаллий органлари ва юридик ўқув юртларининг ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1992 йилда республика давлат бошқарув органларида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ва халқ хўжалигидаги олий ва ўрта юридик маълумотга эга бўлишни талаб этадиган, шунингдек, вазифаси мутахассислик маълумоти билан бирга юридик тайёргарликка ҳам эга бўлишни тақозо этадиган лавозимлар рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 1992 йилда давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, халқ хўжалигидаги ҳуқуқий хизматларнинг келажакда ва жорий йилда юристларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашнинг норматив-услубий асосларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси республика статистика ишлари (давлат буюртмаси) режасида Адлия вазирлиги билан биргаликда юридик кадрларга бўлган талабни илмий асосда режалаштириш ва улардан оқилона фойдаланиш учун республикадаги олий ва ўрта юридик маълумотли мутахассисларнинг сони ва ҳаракати, уларнинг ихтисослаштирилиши, фаолият соҳалари бўйича тақсимланиши, ижтимоий-демографик ва бошқа маълумотлар тўғрисида тўла ахборот беришга имкон берувчи статистик ҳисоботни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Юридик ўқув юртларини илмий-педагогик кадрлар билан таъминлашнинг вужудга келган тизимини тубдан қайта қуришни амалга ошириш зарур деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий юридик ўқув юртларини илмий-педагогик кадрлар билан мустаҳкамлаб, улар сонини нормативлар билан белгиланган миқдорга мувофиқ келтириш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юристлар тайёрловчи, энг аввало, халқ хўжалиги учун юристлар тайёрловчи, олий ўқув юртларига профессор-ўқитувчилар таркибининг белгиланган нормативлардан ташқари сонини шартномалар бўйича мутахассислар тайёрлаш қийматига тегишли харажатларни қўшиб аниқлаш ҳуқуқини берсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчиларни кўпроқ шартнома асосида, шу жумладан, чет эллардан ҳам валютасиз алмаштириш бўйича, ҳам юристлар тайёрлаш учун, корхона, муассаса ва ташкилотлардан тушадиган валюталар ҳисобига таклиф этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хориждаги юридик ўқув юртларига, ўзаро манфаатли асосда ёш ўқитувчиларни ва аспирантларни, шунингдек, интернатурада таълим олаётган шахсларни ва педагоглик фаолиятига мойиллиги бўлган яхшироқ тайёргарлик кўрган юқори курс талабаларини шогирдликка (стажировкага) жўнатиш тажрибасини жорий қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Фанлар академияси аспирантура ва докторантурада давлат, фуқаролик ва молия ҳуқуқи, табиат муҳофазаси, сиёсий ҳуқуқшунослик, ҳуқуқий ахборот, халқаро хусусий ҳуқуқ, бозор муносабатларини, ташқи иқтисодий фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, шунингдек, ҳуқуқшунослик фанининг бошқа муҳим йўналишлари бўйича илмий-педагогик кадрларни нисбатан илгарироқ тайёрлашни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик олий ўқув юртларининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Фалсафа ва ҳуқуқ институти билан алоқаларини кучайтириш чораларини кўрсин, шу жумладан, вақтинчалик илмий жамоалар тузиб, унга илмий, педагогик ва тажрибали ходимларни, аспирантлар ва талабаларни жалб этиб, ўқув жараёнида олинган натижалардан тезкорлик билан фойдаланишни таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик фанини ривожлантириш учун муҳим тадқиқотларга ажратиладиган маблағларни кўпайтириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсинлар ва ҳал қилсинлар, илмий ишлар режаларини ҳуқуқшуносликнинг муҳим муаммоларини тизимли тадқиқ қилишда юридик фаннинг орқада қолаётганини бартараф этиш зарурлигидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик таълимни такомиллаштиришни молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида 1992 йилнинг охиригача қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ўқув юртларини криминалистика, ҳисоблаш ва бошқа хил техника турлари, ўқитишнинг техник воситалари билан қуроллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, кодекслар, қонунчилик актлари тўпламлари, қонунчилик бўйича шарҳлар ва бошқа норматив маълумотнома адабиётлари чоп этишни кўпайтириш, «Ўзбекистон» нашриёти мавзуларида «Давлат ва ҳуқуқ» бўлимини ажратиб кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«юридик адабиётлар» дўконини очиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 14 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130-сон