Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи фақат:
1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
(1-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1129-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 03/26/1129/0375-сон)
1941—1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
(1-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-238-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 553-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар;
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 февралдаги ЎРҚ-1041-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 03/25/1041/0209-сон)
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 октябрдаги ЎРҚ-977-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/977/0831-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳамда уларга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахс учун сақлаб қолинсин.
(1-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1129-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 03/26/1129/0375-сон)
2. Қуйидаги қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 29-модда) 52-моддаси тўртинчи қисмининг;
1993 йил 7 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган «Соғлом авлод учун» ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 257-модда) 4-моддаси биринчи қисми учинчи хатбошисининг ва 5-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисининг;
1994 йил 5 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 113-модда) 6-моддаси иккинчи қисмининг;
1995 йил 24 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари фаолиятининг таъминоти тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 4, 30-модда) 9-моддаси биринчи қисмининг;
1995 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 114-модда) 27-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларининг шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишга доир қисмлари.
3. Ушбу Қонун матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 30 август,
278-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 141-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 533-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 19.10.2024 й., 03/24/977/0831-сон; 03.03.2025 й., 03/25/1041/0209-сон; 17.04.2026 й., 03/26/1129/0375-сон)