24.08.2018 йилдаги 24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 24.08.2018 йилдаги 24-сон
Kuchga kirish sanasi
24.08.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганлиги ва тергов-суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судларнинг эътибори шахс унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда белгиланган тартибда исботлангунга ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунга қадар айбсиз ҳисобланиши ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида мустаҳкамланган айбсизлик презумпциясига риоя этиш зарурлигига қаратилсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан суриштирув, терговга қадар текширувни амалга оширувчи ва дастлабки тергов органлари ҳамда суд томонидан ҳар бир жиноят ишини юритишда жиноят-процессуал қонуни нормаларига қатъий амал қилиш шартлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) 11-моддасида белгиланган талабларга, шу жумладан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда, оғишмай риоя этиш муҳим аҳамият касб этади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонун нормаларини аниқ бажаришдан ва унга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра юз берганлигидан қатъий назар, шу йўл билан олинган далилларнинг мақбул эмас (яроқсиз) деб топилишига олиб келади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номақбул далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан ЖПК 82 — 84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Суриштирув, терговга қадар текширувни амалга оширувчи ва дастлабки тергов органлари ҳамда судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, исбот қилиш жараёнида далилларнинг мақбуллиги тўғрисидаги масалани тўғри ҳал этиш муҳим ўрин тутади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далиллар мақбуллигининг шартлари қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
далил тегишли субъект, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли шахс томонидан олинган бўлиши;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фактга оид маълумотлар фақат ЖПК 81-моддасининг иккинчи қисмида қайд этилган манбалардан олинган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга тушунтирилсинки, далиллар мақбуллигига тааллуқли юқорида санаб ўтилган шартлардан бирортасига амал этилмаслиги далилнинг мақбул эмас деб топилишига асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ЖПК 951-моддасига кўра, агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ЖПК талаблари бузилган, шу жумладан қуйидаги ҳолларда олинган бўлса мақбул эмас деб топилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) жиноят процесси иштирокчиларига ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) уларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) йўли билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари, шунингдек таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатнинг мазкур жиноят ишини юритишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан бажарилиши натижасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ЖПК талаблари бузилган ҳолда олинган далил деганда — ЖПК 88, 90, 92 — 94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлмаган ва Қонуннинг бошқа талаблари бузилган ҳолда олинган ҳар қандай фактик маълумотлар тушунилади.
(31-банд Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ЖК 235-моддаси ва 1984 йил 10 декабрдаги «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши Конвенция»нинг 1-моддасига кўра, қийноқлар ҳамда бошқа шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо деганда, мансабдор шахс ёки бошқа расмий шахс томонидан ёхуд расмий ёки бошқа шахс далолатчилиги ёки хабардорлиги ёхуд индамасдан берган розилиги билан бошқа шахс томонидан содир этилган ҳаракат тушунилиб, унинг натижасида қасддан шахсга қуйидаги мақсадларда кучли оғриқ, жисмоний, руҳий ёки психологик азоб етказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ундан ёки учинчи шахсдан ахборот ёки у содир этган ёхуд содир этилишида у гумон қилинаётган ҳаракат бўйича иқрорлик олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уни ёки учинчи шахсни қўрқитиш ёки у ёки бу ҳаракатни содир этишга мажбурлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган усуллар қўлланилганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган ҳолда терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд арз қилувчининг важларини хизмат текшируви ва суд-тиббий ёки бошқа экспертиза тайинлаш йўли билан текшириши шарт.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) деганда, исботлашни амалга ошираётган ёки исботлашда иштирок этиш учун жалб қилинаётган шахслар томонидан ғаразли ёки бошқа паст ниятларда терговга қадар текширув ёки жиноят иши материаллари бўйича ҳужжатларга ёхуд ашёлар ва рақамли далилларга била туриб ёлғон маълумотларни киритишда ва бошқача тарзда бузиб кўрсатишда намоён бўлган ҳаракатлар тушунилиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари, жумладан қуйидаги ҳолларда бузилган ҳисобланади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
процессуал ҳаракатда қонунга кўра ҳимоячи иштироки шарт бўлиб, далил суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суд томонидан унинг иштирокисиз олинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига унинг ҳимояга бўлган ҳуқуқи тушунтирилмаган ёки бу ҳуқуқдан фойдаланиш имконияти амалда таъминланмаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари бузилиши масаласига оид батафсил тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли қарорида берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жиноят иши бўйича процессуал ҳаракат бунга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан қуйидаги ҳолларда далил олишда намоён бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ёзма топшириғисиз ёхуд суднинг ажримисиз терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган томонидан (кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно);
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишни белгиланган тартибда ўз юритувига қабул қилмаган ёки тергов (суриштирувчилар) гуруҳига киритилмаган терговчи (суриштирувчи) томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖПК 76-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши лозим бўлган шахс томонидан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Далил, агар у номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган, жумладан, қонунда назарда тутилмаган манбадан, масалан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган тезкор-қидирув тадбири давомида олинган далиллар мақбул эмас деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Далил у ЖПК талаблари бузилган тарзда, жумладан, қуйидаги ҳолларда олинган бўлса ҳам мақбул эмас деб топилади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тергов ҳаракати қонунда назарда тутилган ҳолларда прокурор ёки суднинг розилиги олинмасдан ўтказилган бўлса (кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда ЖПК 1581-моддаси тартибида ўтказилган тинтувни ҳамда ЖПК 169-моддаси тартибида телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни қонунга хилоф равишда амалга оширилган деб топса, уларни амалга ошириш давомида олинган барча далиллар ЖПКнинг 951-моддасига мувофиқ номақбул деб топилади;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тергов ҳаракатида холис сифатида иш бўйича манфаатдор шахс, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ёки уларга жамоатчилик асосида кўмаклашувчи бошқа шахслар ҳамда вояга етмаган шахслар иштирок этган бўлса;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) эксперт хулосаси экспертиза тайинлаш вақтида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳуқуқлари бузилган ҳолда, шунингдек, эксперт рад этилиши шарт бўлган ҳолда олинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг яқин қариндошлари ЖПК 116-моддаси талабларига хилоф равишда ўз розилигисиз гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига тегишли ҳолатлар юзасидан сўроқ қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) гумон қилинувчи, айбланувчининг суриштирув ва дастлабки тергов даврида гувоҳ сифатида сўроқ қилинганда берган кўрсатувлари суд мажлисида бошқа далиллар билан тасдиқланмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) жабрланувчи, гувоҳнинг фараз, тахмин, миш-мишларга асосланган кўрсатувлари, шунингдек, жабрланувчи, гувоҳ ўзининг хабардорлиги манбасини айтиб бера олмаган ёки айтишни хоҳламаган ҳолларда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) сўроқ юритилаётган тилни (алфавитни) билмайдиган ёки етарлича билмайдиган, шунингдек, кар ёки соқовлиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёхуд уларнинг вакиллари, гувоҳ, эксперт, мутахассиснинг кўрсатувлари таржимон (мутахассис) иштирокисиз, соқов, кар, кўр, жисмоний нуқсони ёки руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг кўрсатувлари таржимон (мутахассис) ҳамда ҳимоячи иштирокисиз олинган бўлса;
(9-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ кўрсатувлари қонуний вакилининг, гумон қилинувчи, айбланувчи кўрсатувлари ҳимоячи ва қонуний вакилининг (ЖПК 549-550-моддаси), зарур ҳолларда эса, педагог ёки психологнинг иштирокисиз олинган бўлса (ЖПК 554-моддаси);
(9-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида сўроқ қилиниши мумкин бўлмаган шахсларнинг кўрсатувлари (ЖПК 115-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) далилларни қайд этишнинг процессуал формаси бузилган бўлса:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тергов ҳаракатлари ва суд терговида иштирок этувчи шахсларга оид маълумотлар йўқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тергов ҳаракатлари ва суд терговида иштирок этувчи шахсларга ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тушунтирилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тергов ҳаракатлари бошланган ҳамда тугалланган вақтнинг кўрсатилмаганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамли (электрон) ташувчи жисмлардаги электрон маълумотлар мутахассис иштирокисиз олиб қўйилганлиги ёки кўздан кечирилганлиги;
(9-банд «к» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖПК 90 — 93-моддаларида назарда тутилган бошқа, жумладан ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тарзидаги, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш тарзидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда қайд этилиши шартлиги тўғрисидаги талаблар бажарилмаганлиги;
(9-банднинг «к» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) дахлсизлик ҳуқуқи бузилган ҳолда ушлаб турилган, уй қамоғи ёки қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган ёки жиноий жавобгарликка тортилган шахсдан иқрорлик кўрсатуви олинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тўпланган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) махсус қабулхоналар, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслардан қонунга хилоф усулларда олинган бўлса;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарорига асосан «н» кичик банд билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) ЖПК 1871-моддаси талаблари бузилган ҳолда ўтказилган бўлса.
(9-банднинг «о» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тушунтирилсинки, жиноят тўғрисидаги ариза, хабар билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), электрон маълумотлар, фотосуратлар, аудио-, видеоёзувлар фақат ушбу материалларни тақдим этган шахслар, иш қўзғатилгандан кейин сўроқ қилинган ва тақдим этилган ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), электрон маълумотлар ким томонидан, қачон, қаерда, қандай ҳолатларда топилганлиги ёки фотосурат, аудио-, видеоёзувлар амалга оширилганлиги аниқланган ҳолдагина мақбул далил сифатида фойдаланилиши мумкин. Тақдим этилган предметлар (нарсалар), электрон маълумотларни мақбул далил деб топишнинг зарур шарти уларни кўздан кечириш тўғрисидаги баённома тузилганидан сўнг чиқариладиган, предметлар (нарсалар), электрон маълумотларни ишга ашёвий, ёзма ва рақамли далил сифатида қўшиш тўғрисидаги қарор (ажрим)нинг мавжудлиги ҳисобланади. Зарур ҳолларда ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), электрон маълумотлар, фотосуратлар, аудио-, видеоёзувларни ашёвий, ёзма ва рақамли далил сифатида ишга қўшиш масаласини ҳал этиш учун тегишли экспертиза тайинланиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. ЖПК 26-моддасига мувофиқ жиноят ишини мазмунан кўриб чиқаётган суд далилларни бевосита текшириши: гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилиши, фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқариши шарт.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шундан келиб чиқиб, гувоҳ, жабрланувчининг, агар уларнинг судга келмаганлиги сабаблари аниқланмаган ёки улар судга узрсиз сабабга кўра келмаган бўлса, судда ўқиб эшиттирилган кўрсатувлари мақбул далил сифатида фойдаланилишига йўл қўйилмайди, башарти суд уларни судга келишини таъминлаш юзасидан қонунда назарда тутилган чораларни кўрмаган, манфаатдор тараф эса, уларнинг кўрсатувлари ўқиб эшиттирилишига эътироз билдирган бўлса (ЖПК 261, 262-моддалари). Мазкур қоида гувоҳ, жабрланувчини объектив сабабларга кўра (масалан, вафот этганлиги, бедарак йўқолганлиги, суд мажлисида сўроқ қилишга тўсқинлик қилувчи оғир касаллик, турар жойини аниқлаш имкони йўқлиги, мамлакат ҳудудидан четга доимий яшаш учун, узоқ ёки номуайян муддатга чиқиб кетганлиги, кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилганлиги ва ҳ.к.) судга келишини таъминлаш имконияти бўлмаган ҳолларга татбиқ этилмайди.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Суриштирув, терговга қадар текширувни амалга оширувчи ва дастлабки тергов органлари ҳамда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, тўплаш пайтида йўл қўйилган қонун бузилиши сабабли мақбул эмас деб топилган айрим далиллардан исбот қилишда тегишли процессуал ҳаракатлар белгиланган талабларга амал қилган ҳолда ўтказилгандан сўнг фойдаланилиши мумкин (масалан, тергов ёки суд ҳаракати ўтказиш баённомаларида айрим маълумотлар ёки бандларнинг йўқлиги, башарти бу камчиликни холислар, ушбу ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларини, зарур ҳолларда эса, суриштирувчи ёки терговчини сўроқ қилиш орқали бартараф қилиш имконияти бўлса ва ҳ.к.).
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, мақбул эмас деб топилган айрим далилларни, уларнинг юридик табиатига кўра, тиклашнинг имконияти йўқ (масалан, қонунга мувофиқ розилиги олиниши шарт бўлган ҳолларда жабрланувчини, гувоҳни унинг розилигини олмасдан такроран сўроқ қилиш, шахсни ёки нарсани таниб олиш учун такроран кўрсатиш ва ҳ.к.) бўлиб, бу исбот қилувчи субъектни муайян ҳолатни тасдиқловчи восита сифатида мазкур далилга таяниш ҳуқуқидан маҳрум этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, иш бўйича ҳар қандай қарор қабул қилишда, шу жумладан айблов далолатномаси, айблов хулосаси ва ҳукмда мақбул эмас далилларга асосланиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қўшимча далиллар тўплаш имконияти бўлмаса, суд процессуал қонун талабларига риоя этилган ҳолда тўпланган далиллар мажмуига асосланиб иш бўйича қатъий қарор қабул қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қонун бузилиши оқибатида олинган далил суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан мақбул эмас деб топилиши шарт.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилни мақбул эмас деб топиш тўғрисидаги илтимоснома давлат ва жамоат айбловчилари, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, унинг ҳимоячиси, жамоат ҳимоячиси ёки қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари томонидан ишни судга қадар юритишнинг ҳар қандай босқичида, дастлабки эшитув ва суд мажлисида арз қилиниши мумкин.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суриштирувчи, терговчининг далилни мақбул эмас деб топиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан аризачи мазкур қарор билан таништирилган пайтдан эътиборан икки сутка ичида прокурорга шикоят берилиши мумкин (ЖПК 377-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилни мақбул эмас деб топиш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилишининг рад этилиши бундай илтимосномани такроран, шу жумладан иш суд мажлисида кўрилаётганда арз қилинишига тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга тушунтирилсинки, қонунда қайд этилган далиллар мақбуллиги шартларидан бирортасига риоя этмаслик мазкур далилни мақбул эмас, яъни унинг асосида процессуал қарорлар қабул қилиш учун юридик кучга эга эмас деб топишга асос бўлади (ЖПК 94, 95-моддалари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Шуни назарда тутиш лозимки, қонунда далилларга баҳо бериш жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслари ваколатига тегишли бўлганлиги сабабли, жиноят процессининг бошқа иштирокчилари (жамоат айбловчиси, ҳимоячи, жабрланувчи, айбланувчи ва ҳ.к.) фақат мазкур органларнинг далиллар алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги тўғрисидаги қарор (ажрим)лари устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят бериш йўли билан эътироз билдиришга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қонун бузилиши натижасида олинган далилни мақбул эмас деб топишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ишни судга қадар юритиш босқичида (ЖПК 46-боби), биринчи инстанция суди эса, дастлабки эшитув ёки суд тергови давомида бундай қарор сабабларини кўрсатган ҳолда, уни далиллар мажмуидан чиқариш тўғрисида қарор (ажрим) чиқариши шарт. Далилнинг мақбуллигига оид масала маслаҳатхонасида (алоҳида хонада) келиб чиққан тақдирда, суд далилни мақбул эмас деб топиб, уни далиллар мажмуидан чиқариш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилади ва бу ҳақда ажрим, ҳукмнинг тавсиф қисмида кўрсатади. Бундай ҳолатда қўшимча равишда ажрим чиқариш талаб этилмайди. Апелляция, кассация, тафтиш инстанцияси судининг бу ҳақдаги қарори унинг ҳукми, ажрими (қарори)ни асослантириш қисмида баён этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Судларга тушунтирилсинки, ишни мазмунан кўриш давомида илгари номақбул деб топилган ва чиқариб ташланган далилни мақбул деб топиш масаласи тарафларнинг илтимосномасига асосан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Судлар ҳар бир жиноят иши бўйича суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов олиб бориш, шунингдек, суд муҳокамаси даврида жиноят-процессуал қонунининг исбот қилишнинг умумий шартларига оид талабларига риоя қилинганлигини синчиклаб текширишлари ва йўл қўйилган қонун бузилиши ҳоллари юзасидан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдиришлари, ишда иштирок этаётган бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланган ҳолларда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни прокурорга юборишлари шарт.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 12-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 24 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-сон