07.06.2018 йилдаги ПҚ-3777-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 07.06.2018 йилдаги ПҚ-3777-сон
Kuchga kirish sanasi
08.06.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳар бир оила-тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил натижалари жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишлари талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнаткаш халқимизнинг қадимий касб-ҳунар анъаналари, ишбилармонлик салоҳияти оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштириш, экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун катта тажриба ва захира мавжудлигидан далолат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тегишли фаолият турини ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам бериш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касаначилик ва кичик ҳажмда ишлаб чиқарувчи субъектларни (микрофирмаларни) ташкил этиш учун молиявий ёрдам бериш орқали аҳолига қўшимча даромад ишлаб топиш имкониятини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ ва маҳаллаларнинг ихтисослашувини (ҳунармандчилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда мазкур соҳада ижобий натижаларга эришган ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш — мини-кластерлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда оилавий тадбиркорликка кўрсатиладиган хизматлар кўламини тубдан кенгайтириш, тадбиркор оилаларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари савдосини ташкил қилувчи бозор инфратузилмаси объектлари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш орқали аҳоли учун қўшимча иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ҳамда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаб, улар фаолиятини тиклаш ва қонунийлаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларининг ҳар бир оилани ўрганиш натижалари бўйича ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари томонидан ўрганиш натижалари бўйича киритилган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриб бориш, республика миқёсида ҳал этилиши зарур бўлган масалаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идораларга киритиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ва шаҳарларда тадбиркорлик фаолияти ривожланиши учун қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларининг фаолиятини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш ва ҳар ой натижалари бўйича улар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир туман ва шаҳарда Дастурда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари хусусида Дастур координаторларига батафсил ахборот киритиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик билан шуғулланиш иштиёқида бўлган фуқароларни ушбу фаолиятга йўналтириш учун жойларга чиққан ҳолда «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асослари ва унинг маҳаллий шароитларга мос бўлган турлари» мавзусида ўқув машғулотларини ўтказиб, уларга аниқ ҳисоб-китоблар асосида ишлаб чиқилган турли йўналишлардаги тайёр бизнес-режаларни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ва ташқи бозорларни доимий равишда ўрганиб борган ҳолда барқарор ҳамда долзарб талабга эга бўлган маҳсулотларнинг рўйхати ва ҳажми юзасидан маълумотлар базасини шакллантириш, ҳар ойда янгилаб бориш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолига мунтазам равишда етказиб бориш ва йўналишлар бериб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган оилаларга харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий мини-технология ва бошқа ускуналарнинг тақдимотларини ўтказиш ва сотиб олишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолига касаначилик ва кичик ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмаларни ташкил этиш орқали қўшимча даромад топиш имконини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш (шу жумладан, бюджет ташкилотларига) орқали уларнинг фаолиятига кўмаклашиш вазифалари юклатилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларига:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир оила ва хонадонларни хатлов асосида қамраб олган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланиш салоҳияти, истак ва таклифларни синчковлик билан ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиш давомида оилаларнинг тадбиркорлик ғояси ва кўникмаси, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун етарли шароитлари мавжудлигини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳовли ва кўп қаватли хонадонларда яшовчи ҳар бир оиланинг тадбиркорлик салоҳияти ва имкониятларини таҳлил қилиш, яшаш ҳудудининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда уларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишлари учун кенг қамровли йўналишлар бериш ва кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш истагида бўлган шахсларга тижорат банклари томонидан кредитлар ажратиш ишларини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг шахсий томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар бериш, уларни амалга оширишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик билан шуғулланаётган ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган оилаларга янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда айрим сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандлар фаолиятини қайта тиклаш учун тегишли шарт-шароитлар яратилиши ҳамда мавжуд муаммолар ҳал этилишига амалий ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, уни амалга оширишда ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа давлат хизматлари кўрсатилишида тавсиялар ҳамда кўмак бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда камида бир марта тадбиркорликни янги ташкил қилган оилаларга ташриф буюриб, фаолияти давомида юзага келаётган муаммоларни ўрганиб бориш, уларни бартараф этиш ва ажратилган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиш натижалари бўйича ҳудуд ва республика миқёсида ҳал этилиши зарур бўлган масалалар ва таклифларни ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларига киритиб бориш вазифалари юклатилсин.
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига зарур бўлган ҳолатларда Дастурда белгиланган вазифаларни қўшимча молиялаштириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) Дастур доирасида тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларга устувор равишда кафилликлар ва фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари Жамғармага тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этиладиган йўналишларни кенгайтириш юзасидан таклифлар киритиб борсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилаб қўйилсинки, тижорат банклари томонидан кредитлар:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 миллион сўмгача бўлган миқдорда — ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
300 миллион сўмгача бўлган миқдорда — ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Жамғарманинг кафиллиги ва қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
300 миллион сўмдан ортиқ миқдорда — ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини кредитлашда қонун ҳужжатлари доирасида белгиланган таъминот турларига асосан ажратилади.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси бўйича, 2022 йил 1 январдан — тижорат банклари томонидан йиллик 14 фоиз ставкада берилади.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари зиммасига туман ва шаҳарларда кичик тадбиркорлик субъектларининг самарадорлиги юқори, барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларига 300 миллион сўмдан ортиқ миқдорда Дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан кредит ажратишга ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан берилган тавсияга мувофиқ туман (шаҳар) марказларининг қарори асосида қарор қабул қилиш вазифаси юклатилсин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари аъзолари ўз қарори асосида имтиёзли кредит ажратилган лойиҳаларнинг тўлиқ ишга туширилиши ҳамда келгусида ушбу лойиҳаларнинг самарали ишлашини мониторинг қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур координаторлари ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларининг қарорлари асосида кредит ажратилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолатини алоҳида назорат қилиб борсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитларнинг қайтмаслик хатари суғурталанганда суғурта тўловини 4 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгилаш ҳамда суғурталаш шартларини енгиллаштириш чораларини кўрсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда фойдаланилмаётган ер майдонларини инвентаризациядан ўтказиб, белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда бекор қилиниши ҳамда ушбу ер майдонларини Дастур доирасида фаолиятини бошлаётган ва кенгайтираётган тадбиркорлик субъектларига ажратиш юзасидан зарурий чоралар кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва улар фаолиятини қонунийлаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин ва натижаси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мунтазам равишда туман ва шаҳарларда замонавий мини-технологиялар ва бошқа ускуналар сайёр кўргазмаларини ташкил қилиш чораларини кўрсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб намунавий тарзда Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида «Ҳар бир оила — тадбиркор» ҳудудий дастури (кейинги ўринларда — Ҳудудий дастур) амалга оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Андижон вилояти ҳокими (Ш.Қ. Абдураҳмонов) жорий йилнинг 10 июнига қадар мазкур қарорда кўрсатилган ишчи гуруҳларни тузсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳудудий дастурда кўзда тутилган вазифаларни молиявий таъминлаш мақсадларига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан жалб қилинадиган хорижий молия институтлари кредит линияларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур координаторлари мазкур маблағларни туманлар (шаҳарлар) салоҳияти, келиб тушган мурожаатларнинг асосланганлиги, шакллантирилган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлиги ҳамда ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Андижон вилояти тижорат банклари ва туманлар (шаҳарлар) кесимида тақсимласин ҳамда уларга зарур ҳолларда қайта тақсимлаш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (А.К. Мирсоатов) ушбу кредит маблағларини Дастур координаторлари тақсимотига асосан Андижон вилоятида фаолият юритувчи тижорат банкларига йиллик 3 фоиз тўлов шарти билан қайта молиялаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Қ. Абдураҳмонов) манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда наслли қорамол, парранда ва қуёнларни маҳаллий шароитларга мослаштирувчи махсус фермаларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур фермаларга чет элдан маҳсулдорлиги юқори бўлган наслдор қорамол, эчки ва қуён зотларини олиб келиш, кўпайтириш ҳамда вилоятнинг табиий-иқлим шароитларига мос зотларини яратиш, молларни сунъий қочиришнинг илғор технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур фермаларда маҳаллий шароитга мослаштирилган наслдор қорамол, эчки ва қуён зотларининг кўргазмаларини ташкил этиш ва аҳоли хоҳишига асосан уларни танлов асосида мақбул нархларда сотиб олинишига замин яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига махсус фермалардан сотиб олинган чорва моллари, қуён ва паррандаларни боқиш технологияларини батафсил тушунтириш ва келгусида ҳар бир хонадонда мавжуд чорва моллари ва паррандаларни вакцинация қилиш тадбирларини амалга ошириш, аҳолига наслдор молларни сунъий қочириш ва узлуксиз ветеринария хизматлари кўрсатиш тармоғини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сифатли омихта ем ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш борасида лойиҳа ташаббускорларига ҳар томонлама кўмаклашиш, аҳолининг йиллик эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда омихта ем, витаминлар, премикслар, қўшимчалар ҳамда ветеринария препаратларини етказиб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик тадбиркорларни жалб этган ҳолда саноатлашган чорвачилик кластерларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Белгилансинки, республиканинг бошқа ҳудудларида Дастур уни амалга оширишнинг аниқ молиявий манбалари ва ҳисоб-китобларини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартибини ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарор билан белгилаб берилган мақсад ва вазифаларни кенг кўламда ёритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 7 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3777-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 07/18/3777/1325-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон; 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон; 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон; 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)