Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022 16.05.2018 йилдаги 366-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.05.2018 йилдаги 366-сон
Kuchga kirish sanasi
21.05.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 сентябрдаги 505-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш масалаларини ҳал этишга комплекс ёндашишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг овқатланиши тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ошхоналар ходимлари сонини, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш, табиий камайиш нормалари доирасида нобудгарчиликларни энг кам даражага келтириш, таомлар турларини хилма-хиллаштириш ва овқат тайёрлаш сифатини яхшилаш ҳамда бўлинмалар самарадорлигини ошириш имконини берадиган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг шартларида овқатланишни ташкил этишни биринчи навбатда бўлинмаларда, ҳарбий қисмларда, кичик мутахассисларни тайёрлаш ўқув марказларида ва ҳарбий даволаш муассасаларида жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг бўйича умумий овқатланиш корхоналари (кейинги ўринларда аутсорсер деб аталади) хизматларига ҳақ тўлаш аутсорсернинг барча харажатларини (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган 20 фоизгача устама ҳақ ҳисобга олинган ҳолда шартнома тузилиши санасида озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги ўртача бозор нархлари бўйича бир овқатланувчига тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов нол ставка бўйича белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркибга овқат тайёрлаш учун аутсорсер томонидан истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар қиймати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсингнинг кўрсатилган хизматлари учун нархлар (шартномалар бўйича), қоидага кўра, кўпи билан бир ойда бир мартда қайта кўриб чиқилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг бўйича шартномалар тузиш умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий ва логистик базага эга бўлган талабгорларга устунлик берилган ҳолда энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария қоидаларига, гигиения нормалари ва нормативларига, шунингдек, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга тўлиқ мувофиқ бўлиши керак бўлган овқат тайёрлаш ва маҳсулотлар сифатини назорат қилиш зарурат бўлганда вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари жалб этилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг тизимига ўтиш муносабати билан тежалган пул маблағларини биринчи навбатда ҳарбий хизматчиларнинг овқатланиши шарт-шароитларини яхшилашга йўналтирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нархларнинг асоссиз ўсиб кетишига ва овқат сифатининг ёмонлашишига йўл қўймаслик устидан қатъий назоратни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг сўрови бўйича озиқ-овқатларга амалдаги ўртача бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам тақдим этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бевосита фермер хўжаликларидан, улгуржи савдо ташкилотлари ва уларнинг вакилларидан сотиб олинишида аутсорсерларга ҳар томонлама ёрдам берилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Тошматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 16 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
366-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2018 й., 09/18/366/1236-сон)