14.02.2018 йилдаги ПҚ-3528-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.02.2018 йилдаги ПҚ-3528-сон
Kuchga kirish sanasi
15.02.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат тартибини сақлаш, авваламбор, вояга етмаган ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг бузғунчи таҳдидларни барвақт аниқлаш бўйича якдил ҳаракатларни, уларни ҳамкорликда ва сифатли бартараф этилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларининг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини келгусида ташкил этишнинг устувор йўналишлари деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, тараққий этаётган пойтахт хавфсизлигининг гарови сифатида ҳаракатлар якдиллиги асосида барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг амалий механизмини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, «Жаҳолатга қарши маърифат» эзгу ғояси асосида ҳар бир маҳалла кесимида диний-экстремистик хусусиятга эга бўлган ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва шарт-шароитларини барвақт аниқлаш ва бартараф этишга, биринчи навбатда, экстремистик оқим мафкураси таъсири остига тушиб қолган шахсларни тузатишга алоҳида эътибор қаратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, прокуратура органлари томонидан кундалик асосда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, шу жумладан, иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, аниқланган қонунбузарликлар, сунъий тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, аҳолига энг яқин бўлган жойларда куч ва воситалар фаолиятини бевосита бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг амалдаги тузилмасини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан, Тошкент шаҳар ички ишлар органлари шахсий таркибининг интеллектуал ва касбий даражасини ошириш, уларга қўшимча тадбир ва ишлардаги иштироки туфайли ортиқча вазифалар юкланишини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматлар ўртасидаги вазифаларнинг аниқ чегараларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчидан, жиноятларга чоралар кўриш ва уларни фош этишда, биринчи навбатда, тезкорлик ва мувофиқлашган ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси имкониятларидан кенг фойдаланишга йўналтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тошкент шаҳридаги туман ички ишлар бошқармалари (бўлими) негизида туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — секторлар) ҳудудлари доирасида куч ва воситаларни мақсадли тақсимлаган ҳолда ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда — мувофиқлаштириш бошқармалари) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштириш бошқармаларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш ва ташкил этиш, секторларга бўлиш тамойили асосида туман ҳудуди доирасида реал вужудга келган тезкор ва криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда мавжуд куч ва воситаларни тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ билан манзилли мулоқотни, фуқароларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашишни, секторларга бириктирилган давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан узвий ҳамкорликни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши, жамоат тартиби самарали сақланиши, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва олди олиниши, содир этилаётган жиноятларга тезкор чоралар кўрилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент шаҳридаги шаҳар ички ишлар бўлимлари ички ишлар бўлимлари сифатида қайта ташкил этилсин ва улар зиммасига секторлар ҳудудларида жамоат тартиби сақланиши, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни амалга ошириш учун жавобгарлик юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар бўлимлари раҳбарларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган ҳудуд доирасида ички ишлар бўлими зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўл остидагилар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, бириктирилган патруль-пост хизмати нарядларининг кундалик дислокациясини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган ҳудуддаги тезкор ва криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда ички ишлар бўлими куч ва воситаларини жойлаштиришни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидаги лавозимлар киритилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартдаги ПҚ-4639-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2020 й., 07/20/4639/0345-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи — профилактика инспекторлари ва пробация хизматининг, энг аввало, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги самарали фаолиятини ташкил этиш, ушбу йўналишда барча соҳавий хизматларнинг ўзаро мувофиқлашган ҳамкорлигини таъминлаш учун жавобгар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси — жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида катта амалий иш тажрибасига ҳамда ушбу органлар тизимида обрў ва ҳурматга эга бўлган ички ишлар органларининг пенсионерлари орасидан жамоатчилик асосида жамланади ва унга тўланаётган пенсиясининг 30 фоизи миқдорида бюджет маблағлари ҳисобидан ойлик устама ҳақ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагича тартиб ўрнатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи:
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ўн кунда Тошкент шаҳар аҳолиси билан пойтахт ички ишлар органлари фаолияти масалалари бўйича маҳаллий телеканаллар эфирларида махсус кўрсатувларни бериб бориш орқали очиқ мулоқотни ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президентига пойтахтда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқлари ҳар чоракда Тошкент шаҳри туманлари халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида ҳисобот берадилар, бунда улар томонидан юклатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар танқидий рухда муҳокама қилинади, уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, шунингдек, эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги тўғрисида тавсиялар қабул қилинади;
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ҳар ойда аҳоли олдида бириктирилган ҳудудларда, ҳар олти ой давомида ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи барча оилаларни қамраб олган ҳолда, улар томонидан жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қабул қилинаётган чоралар юзасидан ҳисобот берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ички ишлар бўлимларининг профилактика инспекторларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат ўташ вақтида агарда бириктирилган ҳудудда тезкор-профилактик хизмат кўрсатилмай қолишига олиб келадиган бўлса, ҳудудни ташлаб кетишга рухсат берилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларга юклатилган вазифаларни бажариш учун, биринчи навбатда, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда республика миқёсида бир-бирларига ижро этилиши мажбурий бўлган, тадбирларни ўтказиш ва маълумот тўплаш бўйича топшириқлар бериш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар бўлимлари бошлиқлари лавозимлари устуворлик асосида профилактика катта инспекторлари орасидан жамланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интизомий жазо чораси сифатида ёхуд бошқа салбий ҳолатларга кўра, ички ишлар органларининг бошқа бўлинмаларидан ўтказилаётган ходимларни Тошкент шаҳри профилактика инспекторлари лавозимларига тайинлашга йўл қўйилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри профилактика инспекторлари лавозим бўйича бириктирилган ҳудуддаги фуқаролар йиғини кенгашлари таркибига киради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги тайинланган Тошкент шаҳри профилактика инспекторларини маҳалла фуқаролар йиғини олдида таништириш мажбурий тартибда туман ҳокими ва прокурори, мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри профилактика инспекторларининг ҳудудлараро ротацияси фақатгина Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 2018 йил 1 апрелдан қуйидагилар амалиётга жорий қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар бўлимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини рейтинг тизимида баҳолашни ўтказиш ва бунда юқори натижаларга эришган ички ишлар бўлимларини, шу жумладан, уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлик учун жазо чораларини назарда тутиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарманинг «102» ягона телефон рақами бўйича келиб тушаётган жиноятлар тўғрисидаги ариза, хабар ва бошқа маълумотларни терговга қадар текширув якунлари бўйича қабул қилинадиган жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар бўлимларида ўтказиладиган йўриқнома беришда профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг кундалик иштирок этиши.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бош бошқарма Матбуот хизмати Бош бошқарма Ахборот мультимедия маркази (кейинги ўринларда — Мультимедия маркази) этиб қайта ташкил этилсин, унга ахборот хизмати мақоми берилсин ҳамда унинг асосий вазифалари этиб ўз ичига қуйидагиларни қамраб олувчи материалларни ижодий ёндашув асосида тайёрлаш ҳамда кунлик эфирга узатишни, шу жумладан, Интернет тармоғига жойлаштиришни таъминлаш белгилансин:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида содир этилган, айниқса, жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноят ва ҳодисалар тўғрисидаги холис маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари иш жараёни ва эришилган натижалар ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари фаолиятини обрўсизлантирадиган ишончсиз ва нотўғри маълумотларга раддия бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мультимедия маркази ходимларига лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма бошлиғига Мультимедия марказига мутахассислар (мухбир, оператор, видеомонтажчи, IT-мутахассис, студия-аппарат мажмуаси муҳандиси ва бошқалар)ни меҳнат бозорининг амалдаги конъюктурасини ҳисобга олиб, тўлов миқдорини белгилаган ҳолда шартнома асосида ишга жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) туманлар секторлари раҳбарлари билан биргаликда бир ҳафталик муддатда ушбу қарорга мувофиқ секторларга ички ишлар бўлимлари бириктирилишини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларнинг тақсимланиши чегаралари қайта кўриб чиқилишини таъминлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар бўлимларини кенгайтириш ва моддий-техник жиҳозлаш, шу жумладан, янги ташкил этилаётганларини жойлаштириш, шунингдек, хизмат ўташнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш учун зарур бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг йирик бозорлари ва савдо мажмуаларида ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ички ишлар бўлимлари ходимларини, биринчи навбатда, профилактика инспекторлари ва тезкор вакилларини мақсадли дастурий таъминот ўрнатилган ва ички ишлар органлари электрон ахборот тизимларининг маълумотлар базаларига уланган хизмат уяли телефонлари (планшетлар) билан босқичма-босқич таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда давлат солиқ хизмати, санитария-эпидемиология назорати, соғлиқни сақлаш ва давлат ветеринария хизмати бўлинмаларининг Тошкент шаҳри бозорлари ва савдо комплексларида хизмат олиб бориш тартибини, уларнинг фаолиятини шартнома асосида ташкил этиш имкониятини назарда тутган ҳолда, тубдан қайта кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда тизимли равишда инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда қуйидагиларни ташкил этсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва ички ишлар бўлимлари бошлиқлари учун уларнинг бошқарув фаолиятидаги маҳоратини оширишга ҳамда ишни замонавий талаблар асосида ташкил этишга қаратилган қисқа муддатли ўқув курслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Тошкент шаҳар ички ишлар органлари профилактика инспекторларини махсус касбий тайёрлаш бўйича икки ойлик курслари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув машғулотларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида катта иш тажрибасига эга бўлган ходимларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профилактика инспекторларига махсус касбий тайёргарлик курсларини ўтаганлиги тўғрисида сертификатлар бериш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус касбий тайёргарлик курслари якунлари бўйича имтиҳонларни қониқарсиз топширган профилактика инспекторларини эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети негизида Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларида энг янги, шу жумладан, «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексидан самарали фойдаланиш имконини берувчи ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган махсус ўқув дастурлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма бошлиғига — амалий бошқарув қарорларини қабул қилиш, таҳлил фаолиятини сифатли ташкил қилиш, мувофиқлаштириш бошқармалари иши самарадорлигини тизимли баҳолаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қабул қилинадиган чоралар назорати учун;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқларига — зиммаларига юклатилган бошқарув ва мувофиқлаштириш функцияларини сифатли ва тўлиқ амалга ошириш, куч ва воситаларни, шу жумладан, бириктирилган туман ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматларини мақсадли тақсимлаш ва фойдаланиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар бўлимлари бошлиқларига — энг аввало, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси соҳасида кўрилаётган чораларнинг якуний натижалари, қўл остидаги шахсий таркиб билан самарали тарбиявий ишларни олиб бориш, уларнинг олдига вазифаларни тўғри қўйиш ва зиммасига юклатилган хизмат вазифаларининг кундалик бажарилиши устидан таъсирчан назорат учун шахсий масъулият юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга кадар илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида «Жамоат тартибини сақлашда фуқароларнинг иштироки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда бир ой муддатда қуйидаги чораларни кўрсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарманинг «102» ягона телефон рақами бўйича келиб тушаётган жиноятлар тўғрисидаги ариза, хабар ва бошқа маълумотларни терговга қадар текшириш якунлари бўйича қабул қилинадиган жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази томонидан шакллантириладиган жиноятчилик соҳасидаги статистик ҳисобот шаклларини ўзгартириш ва уларда аниқланадиган латент жиноятларга ҳамда жиноятлар хусусиятлари ва уларни содир этиш жойи, шу жумладан маҳалла ҳудуди кесимида ҳисобга олишга дифференциал ёндашувни назарда тутиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг, шунингдек, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг куйидагилар тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг туманларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тадбиркорликни ривожлантириш ва муаммоли оилалар билан ишлаш устидан назорат қилиш жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда — жамоатчилик кенгашлари)ни тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик кенгашлари таркибини Тошкент шаҳри туманлари халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари раислигида маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, фан, маданият ва санъат вакиллари, машҳур спортчилар ва бошқа жамоатчилик вакиллари ҳисобидан шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик кенгашларини маҳаллалар ва Тошкент шаҳри туманлари халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сонига мутаносиб равишда секторларга бириктириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига бир ой муддатда жамоатчилик кенгашлари ишини ташкил қилиш тартиби, ваколатлари, уларнинг фаолиятини баҳолаш механизмлари ва мезонларни белгилаб берувчи Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тадбиркорликни ривожлантириш ва муаммоли оилалар билан ишлаш устидан назорат қилиш жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ва уларнинг ички ишлар бўлимлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда ҳар бир соҳавий хизматнинг аниқ вазифа ва функцияларини, шунингдек бошқарма ва бўлимлар бошлиқларининг ҳар бир ўринбосари ваколатлари ва жавобгарлигининг аниқ доирасини белгиласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда ички ишлар бўлимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чоралар самарадорлигини рейтинг тизимида баҳолаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда ички ишлар бўлимларининг секторлараро ва туманлараро, шу жумладан, республиканинг бошқа минтақаларидаги ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича уйғунлашган механизмни назарда тутувчи тартибни белгиласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Тошкент шаҳар патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари нарядларининг ягона дислокациясини ички ишлар бўлимлари фаолият юритишини ҳисобга олган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Илмий-амалий тадқиқотлар маркази томонидан Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари фаолиятини мақсадли ўрганиб, улар ишини ташкил этиш бўйича илмий асослантирилган аниқ таклифлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳрида транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхтаб туриш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритсин, бунда ҳайдовчиси бўлмаганда ҳам нотўғри тўхтаб туриш ҳолатини қайд этиш ва баённомалар тузилиши назарда тутилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пиёдаларда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш маданиятини юксалтириш, шу жумладан, комплекс тушунтириш ишларини ўтказиш ва уларни ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш орқали таъсирчан чораларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда мувофиқлаштириш бошқармалари ва ички ишлар бўлимлари ходимларини босқичма-босқич табель ўқотар қуроли ўрнига қўллашнинг қатъий тартиби ва шартларини белгилаган ҳолда электрошок воситалари билан таъминлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Бош бошқарма Ахборот мультимедиа марказини жойлаштириш, уни замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек кенг қамровли Интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Белгилансинки, ушбу қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мазкур қарор билан жорий этилаётган тизими самарадорлиги юзасидан тизимли мониторингни амалга оширсин ҳамда 2018 йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бундай амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 14 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3528-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 07/18/3528/0698-сон, 30.05.2019 й., 06/19/5732/3212-сон; 17.03.2020 й., 07/20/4639/0345-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)