Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020 17.01.2018 йилдаги 31-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.01.2018 йилдаги 31-сон
Kuchga kirish sanasi
19.01.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун йиғим, шунингдек, банк рўйхатдан ўтказилганлиги ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлик учун йиғим миқдори ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури бўйича лицензияловчи органнинг ушбу аризани кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин. Лицензия даъвогарларининг аризаларини кўриб чиққанлик учун йиғим суммалари лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун йиғим базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк рўйхатдан ўтказилганлиги ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун давлат божи банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, банк рўйхатдан ўтказилганлиги ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун тўланган давлат божи маблағлари суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади ва уч кун муддатда тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 17 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 09/18/31/0596-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)