10.07.2017 йилдаги 482-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2017 йилдаги 482-сон
Kuchga kirish sanasi
19.07.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек меҳнат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ходимларига меҳнат органлари тизимида узоқ муддат ишлаганлик учун ҳар йилги бир йўла тўланадиган мукофот белгилансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, узоқ муддат ишлаганлик учун ҳар йилги бир йўла тўланадиган мукофотни бериш йил мобайнидаги иш якунларига кўра, Ходимлар меҳнатини рағбатлантириш ва меҳнат органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига унинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан зарур статистик маълумотларни бепул тақдим этилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Вазирлик ҳайъатининг сони ва таркибий рўйхатини икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 20 апрелдаги 117-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 26-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 10 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
482-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 ва 2-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 657-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/39/0608-сон, 13.08.2018 й., 09/18/652/1702-сон, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)