LexUZ шарҳи
Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 21 майдаги ЎРҚ-383-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани (Абу Даби, 2014 йил 11 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонуни билан ратификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг жиноий ишларни тергов қилиш ва судда кўришда самарадорлигини ошириш ҳамда жиноятчиликка қарши янада самарали тарзда курашиш истагини билдириб,
жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда кенг кўламда ҳамкорлик қилиш заруриятини тан олган ҳолда, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1. Мазкур Шартнома бўйича Томонлар бир-бирларига жиноий ишлар бўйича кенг кўламда ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
2. Ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги сўровлар Марказий органга дипломатик каналлар орқали жўнатилиши лозим. Шошилинч ҳолатларда сўровлар бевосита Марказий органга юборилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўровларнинг нусхалари имкон қадар қисқа вақтда дипломатик каналлар орқали ҳам юборилиши ҳамда Марказий органлар сўровларни тезда ижро этишни ташкил қилиши лозим.
4. Томонлардан бири ўз Марказий органини ўзгартирган тақдирда, у бундай ўзгаришлар тўғрисида бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилади.
Томонлар мазкур Шартномани амалга ошириш билан боғлиқ ўз давлатларининг амалдаги қонунчилиги ва суд амалиётига оид ахборотларни алмашишлари мумкин.
1. Томонлар ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ, жиноят ишлари юзасидан тергов қилиш, жиноий таъқиб қилиш ва ишни судда кўришда бир-бирларига ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
a) сўралаётган Томон қонунчилигига мувофиқ шахслардан кўрсатув ёки аризалар олиш, шу жумладан, видеоконференция ёки телевизион алоқалар орқали;
g) мазкур Шартнома доирасида сўралаётган Томоннинг қонунчилигига зид бўлмаган ҳамкорликнинг бошқа шакллари.
b) сўровни бажариш сўралаётган Томоннинг суверенитети, хавфсизлиги, жамоат тартиби ёки бошқа муҳим манфаатларига путур етказиши мумкин бўлса;
f) агар жиноий иш Томонлардан бирининг қонунчилигида белгиланган ҳар қандай асосларга кўра тугатилган бўлса;
g) агар ҳуқуқий ёрдам сўралаётган Томоннинг қонунчилигига зид келиши мумкин бўлган мажбурлов чоралари кўрилишини талаб этса;
i) сўров билан боғлиқ жиноят юзасидан сўралаётган Томон ҳудудида унинг юрисдикцияси доирасида тергов ёки суд муҳокамаси олиб борилаётган бўлса ёхуд узил-кесил қарор қабул қилинган бўлса.
2. Ушбу модда қоидаларига мувофиқ ёрдам кўрсатишни рад этишдан аввал сўралаётган Томон зарур деб ҳисоблаган шартларда ёрдам кўрсатиш мумкинлигини аниқлаш мақсадида сўраётган Томон билан маслаҳатлашиши лозим. Агар сўраётган Томон бундай шартларда ёрдам кўрсатилишига рози бўлса, мазкур шартларга амал қилинади.
3. Агар сўралаётган Томон мазкур модда қоидаларига мувофиқ ёрдам кўрсатишни рад этса, бунинг сабаблари тўғрисида сўраётган Томонни хабардор қилади.
1. Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўров ёзма шаклда бўлиши лозим, шошилинч ҳолатларда сўралаётган Томон факс ёки электрон почта орқали сўровни қабул қилиши мумкин. Бундай ҳолда, башарти Томонлар ўзгача тарзда келишиб олмаган бўлсалар, сўров йигирма (20) кун ичида ёзма шаклда тасдиқланиши лозим.
2. Барча сўровлар, зарур ҳужжатлар ва келгусидаги ёзувлар, агар Томонлар ўзгача тарзда келишиб олмаган бўлсалар, сўралаётган Томон тилига ёки инглиз тилига таржимаси билан бирга тақдим қилиниши, ваколатли органлар томонидан имзоланган ва расмий муҳрланган бўлиши лозим.
a) сўров боғлиқ бўлган иш юзасидан тергов олиб борувчи, жиноий таъқибни амалга оширувчи орган ёки ишни кўрувчи суд номи;
b) иш тафсилотлари, тергов, жиноий таъқиб ёки суд муҳокамаси, шу жумладан ишга оид жиноятлар хусусиятининг тавсифи;
b) ҳужжатлар топширилиши лозим бўлган шахс ва у турган жой тўғрисида маълумот, ушбу шахснинг юритилаётган жиноят ишига алоқадорлиги ҳамда ҳужжатларни топшириш усули;
d) тинтув ўтказилиши лозим бўлган шахс ва хатланиши лозим бўлган ашёлар турган жойнинг аниқ тавсифи;
е) сўралаётган кўрсатув ёки аризалар баёни, шу жумладан, шахсдан сўралиши лозим бўлган саволлар рўйхати;
g) сўраётган Томонда ҳозир бўлиш учун чақирилаётган шахсга тўланадиган тўлов ва харажатлар тўғрисида маълумот;
h) сўровнинг бажарилишини енгиллаштириш учун сўралаётган Томон эътиборини жалб қилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа маълумотлар.
1. Сўралаётган Томон сўровни ваколатли органга ижро қилиш учун топшириш орқали уни бажаради. Ушбу ваколатли орган сўровни ижро этиш учун зарур бўлган барча чораларни кўради. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органи сўровни бажариш учун зарур бўлган чақирув қоғози, тинтув ўтказишга рухсат ёки бошқа ҳар қандай қарор чиқариш ҳуқуқига эга.
2. Сўров сўралаётган Томоннинг қонунчилигига мувофиқ ижро этилади, сўровда кўрсатилган тартибга, башарти у сўралаётган Томон қонунчилигига зид бўлмаса, амал қилинади.
3. Агар сўралаётган Томон сўровнинг бажарилиши мазкур Томонда олиб борилаётган тергов, жиноий таъқиб ёки суд муҳокамасига тўсқинлик қилади деб ҳисобласа ёхуд унинг ижро этилишини зарур шартларга риоя қилинганидан сўнг таъминлаш мумкин деб топса, сўралаётган Томон сўраётган Томон билан маслаҳатлашиб олиши лозим. Агар сўраётган Томон сўралаётган Томон белгилаган шартларда ёрдам кўрсатилишига рози бўлса, мазкур шартларга амал қилинади.
4. Агар сўраётган Томон сўров ва унинг мазмунини сир сақлашни талаб қилса, сўралаётган Томон бунинг учун зарур бўлган барча чоралар кўради. Башарти махфийликни бузмаган ҳолда ушбу сўровни ижро қилишнинг имкони бўлмаса, сўралаётган Томон сўраётган Томонни бу ҳақда хабардор қилади, у эса ўз навбатида сўровни бу ҳолатда ижро этиш ёки этмаслик масаласини ҳал қилади.
5. Сўралаётган Томон сўровни бажариш жараёни юзасидан сўраётган Томоннинг асосли илтимосларига жавоб юбориши лозим.
6. Сўралаётган Томон сўровни ижро этиш натижалари тўғрисида сўраётган Томонни хабардор қилади. Агар сўровнинг бажарилиши рад этилса ёки кечиктирилса, сўралаётган Томон сўраётган Томонни бундай рад этиш ёки кечиктириш сабаблари тўғрисида хабардор қилади.
1. Сўралаётган Томон сўровнинг ижро этилиши билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди, сўраётган Томон эса қуйидагиларни ўз зиммасига олади:
b) шахснинг мазкур Шартноманинг 11 ва 12-моддалари қоидаларига биноан ёки сўраётган Томон эҳтиёжлари учун сўралаётган Томон ҳудудига келиб-кетиши билан боғлиқ тўлов ва харажатлар;
c) видеоконференция ва телевизион алоқаларни ўрнатиш ҳамда ундан фойдаланиш ва бундай ҳаракатларда таржимонни таъминлаш билан боғлиқ харажатлар;
d) мазкур Шартноманинг 12-моддасига мувофиқ қамоқда ушлаб турилган шахсни кўрсатув бериш учун ўтказиш билан боғлиқ харажатлар.
2. Агар сўровни ижро этиш мобайнида кўзда тутилмаган харажатлар келиб чиқиши аён бўлса, Томонлар сўров ижросини давом эттириш шартларини аниқлаштириш мақсадида маслаҳатлашишлари лозим.
1. Сўралаётган Томон сўраётган Томондан ушбу Шартномага мувофиқ олинган ҳар қандай ахборот ёки далиллардан сўралаётган Томоннинг олдиндан олинган розилигисиз сўровда кўзда тутилгандан бошқа тергов, жиноий таъқиб ёки суд муҳокамасида фойдаланмасликни талаб қилиши мумкин. Башарти сўралаётган Томон буни талаб қилса, сўраётган Томон ушбу шартларга риоя этиши лозим.
2. Сўралаётган Томон ушбу Шартнома бўйича тақдим этилган ахборот ёки далилларнинг сир сақланишини ёки улардан фақат ўзи белгилаб берган шартларда фойдаланишни талаб қилиш мумкин. Агар сўралаётган Томон буни талаб қилса, сўраётган Томон ушбу шартларга риоя этиши лозим.
3. Ахборот ёки далиллар сўраётган Томонда ушбу модданинг 1 ва 2-бандларига зид бўлмаган тартибда ҳаммага маълум қилинган бўлса, улар исталган мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
1. Мазкур Шартномага биноан сўралаётган Томон ҳудудидаги далиллар олиниши талаб этилаётган шахс ушбу Томон миллий қонунчилигига мувофиқ, зарурат туғилганда ҳозир бўлишга ва кўрсатув беришга ёки ашёларни, жумладан, ҳужжат ва ёзувларни тақдим этишга мажбур қилинади.
2. Сўралаётган Томон ўз қонунчилигида белгиланган тартибда, сўровни ижро этишда унда кўрсатилган шахсларнинг ҳозир бўлишига рухсат бериши мумкин.
3. Агар мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахс сўраётган Томон қонунчилигига биноан дахлсизлиги, лаёқатсизлиги ёки имтиёзи тўғрисида даъво қилса, сўралаётган Томон кўрсатув ёки далилларни олишдан олдин сўраётган Томонни мазкур даъвони ҳал қилиш учун хабардор қилади.
4. Сўралаётган Томон ҳудудида тақдим қилинган ёки мазкур моддага мувофиқ сўраётган Томоннинг сўрови бўйича олинган кўрсатувларга тегишли бўлган далиллар сўралаётган Томон қонунчилигига биноан тасдиқланиши лозим.
1. Сўралаётган Томон сўраётган Томонни умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган ҳужжат ва ёзувларнинг нусхалари билан таъминлайди.
2. Сўралаётган Томон сўраётган Томонни ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ҳужжат ва ёзувларнинг нусхалари билан таъминлаши мумкин, миллий хавфсизликка тааллуқли бўлган ҳужжат ва ёзувлар бундан мустасно.
1. Агар сўраётган Томон сўралаётган Томондаги шахсни кўрсатувлар бериш учун сўраётган Томонда ҳозир бўлишини талаб этса, сўралаётган Томон мазкур шахсни унинг хоҳишига кўра кўрсатув бериш учун таклиф қилиши лозим. Сўралаётган Томон сўраётган Томонни бу борада кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилади.
2. Сўраётган Томон шахсга қопланадиган харажатлар доирасини аниқлаши лозим. Ҳозир бўлишга розилик берган шахс сўраётган Томондан бу харажатларни қоплаш учун аванс сўраши мумкин. Бу аванс сўраётган Томоннинг элчихонаси ёки консуллик муассасаси томонидан таъминланиши мумкин.
3. Мазкур модда қоидаларига асосан ҳозир бўлган шахс сўраётган Томон ҳудудида сўралаётган Томон ҳудудини тарк этгунига қадар содир этган ҳар қандай қилмиши учун ёки чиқарилган ҳукмлар асосида ҳозир бўлиши учун чақирилиши, қамоққа олиниши ёхуд шахсий эркинликнинг бошқача тарзда чекланишига дучор этилиши, шунингдек ўз кўрсатувлари учун жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас.
4. Агар сўраётган Томонда ҳозир бўлган шахс унинг ҳудудини тарк этиш учун эркинлиги ва имкониятларга эга бўлиб, бундан буён ҳозир бўлишига зарурат йўқлиги тўғрисида хабар олган кундан бошлаб ўттиз (30) кун ичида тарк этмаса ёки тарк этиб, ихтиёрий равишда қайтиб келса, бошқа жиноятлар учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Мазкур муддат шахс ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ҳудудни тарк эта олмаган даврни қамраб олмайди.
1. Сўралаётган Томонда қамоқда сақланаётган шахс ўзининг ва сўралаётган Томоннинг розилиги билан мазкур Шартномага мувофиқ сўраётган Томонда кўрсатув бериш учун вақтинча ўтказилиши мумкин.
a) сўраётган Томон ўтказилган шахсни қамоқда сақлаб туради, башарти сўралаётган Томон бошқача рухсат бермаган бўлса;
b) сўраётган Томон қамоқда сақлаб турилган шахсни ўтказилган вақтдан бошлаб олтмиш (60) кун ичида сўралаётган Томонга қайтариши лозим;
c) ўтказилган шахс сўраётган Томонда қамоқда сақлаб турилган давр унинг сўралаётган Томонда белгиланган жазони ўташ муддатига қўшилади.
3. Сўралаётган Томон ўтказилган шахснинг ҳукм билан тайинланган жазо муддати тугаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра бундан кейин қамоқда ушлаб туриш зарурияти йўқлиги тўғрисида сўраётган Томонга хабар қилади. Бу ҳолатда сўраётган Томон шахсни озод қилади ва унга нисбатан мазкур Шартнома 11-моддасининг 4-банди қоидалари қўлланилади.
1. Сўралаётган Томон сўраётган Томонда ҳозир бўлиши талаб қилинган қамоқда сақлаб турилган шахсни ўз ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш учун рухсат бериши мумкин.
1. Сўралаётган Томон сўраётган Томоннинг мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ юборган ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровига тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган ҳар қандай ҳужжатларни самарали тарзда топшириш учун барча чоралар кўради.
2. Сўраётган Томон шахсни ўз органида ҳозир бўлишини талаб қилувчи ҳужжатни топшириш тўғрисидаги сўровни ушбу шахс ҳозир бўлиши керак бўлган муддатдан олтмиш (60) кун олдин юборади.
3. Сўралаётган Томон сўровда кўрсатилган тартибда ҳужжатларни топширганлигини тасдиқловчи хабарномани қайтариши лозим.
4. Чақирувга биноан келмаган шахс сўралаётган Томоннинг қонунчилигига мувофиқ бирор бир жазога тортилиши ёки мажбурий чораларга дучор қилиниши мумкин эмас.
1. Сўралаётган Томон ўз қонунчилигига мувофиқ сўраётган Томонда тергов қилинаётган жиноятга алоқадор ҳар қандай ашёларни топиш учун тинтув ўтказиш, хатлаш ёки топшириш тўғрисидаги сўровни бажариши ҳамда ушбу ашёларни топшириши лозим.
2. Сўралаётган Томон сўраётган Томондан топширадиган ашёларга нисбатан учинчи шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган шартларга рози бўлишни талаб қилиши мумкин.
3. Сўралаётган Томон сўраётган Томонни у талаб қилиши мумкин бўлган ҳар қандай тинтув натижалари, хатлаш жойи ва ҳолатлари ҳамда олиб қўйилган ашёларнинг келгусида сақланишига доир маълумотлар билан таъминлаши лозим.
4. Сўраётган Томон хатланиб, унга топширилган ашёларга доир сўралаётган Томон белгилаган ҳар қандай шартларга амал қилиши лозим.
Сўраётган Томон, агар сўралаётган Томон буни талаб қилса, мазкур Шартномага мувофиқ сўровни бажариш мақсадида унга тақдим этилган ашёларни, шу жумладан, ҳужжатлар ва ёзувларни қайтариб беради.
1. Агар Томонлардан бирига бошқа Томон ҳудудида жойлашган ва мусодара қилиниши мумкин бўлган ёки мазкур Томоннинг қонунчилигига мувофиқ бошқача тарзда хатланиши мумкин бўлган жиноий даромадлар, жиноят предметлари ва қуроллари маълум бўлса, у бу ҳақда бошқа Томонни хабардор қилиши мумкин. Агар мазкур бошқа Томон бунга нисбатан юрисдикцияга эга бўлса, у олинган маълумотни қарор қабул қилиш учун ўзининг ваколатли органларига тақдим этиши мумкин ва бу органлар қонунчиликка асосан қарор қабул қилиб, кўрилган чоралар тўғрисида бошқа Томонни хабардор қилиши лозим.
2. Ҳар бир Томон бошқа Томонга жиноий даромадлар, жиноят предметлари ва қуролларини мусодара қилиш, жабрланувчиларга жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплаш ва товон ундиришда ўз қонунчилиги йўл қўядиган даражада ёрдам беради.
3. Жиноий даромадлар, жиноят предметлари ва қуролларини сақлаётган Томон ўз қонунчилигига мувофиқ уларни тасарруф этади. Томонлардан ҳар бири мазкур мулкнинг ҳаммасини ёки бир қисмини ёхуд уни сотишдан олинган фойдани бошқа Томонга ўз қонунчилиги рухсат берган даражада ва мазкур Томон лозим деб топган шартларда топшириши мумкин.
1. Агар сўралаётган Томон сўраётган Томондан талон-торож қилинган давлат мулки бўлган активларни хатласа ёки мусодара қилса, сўралаётган Томон хатланган ёки мусодара қилинган активларни уларнинг легаллаштирилганлиги ёки легаллаштирилмаганлигидан қатъи назар, асосли харажатларни чиқариб ташлаган ҳолда сўраётган Томонга қайтариб беради.
1. Агар бир Томон ихтиёрида давлат активи ҳисобланмаган, мусодара қилинган мулк бўлса ва мазкур Томон (сақловчи Томон) бошқа Томонни (ҳамкорлик қилувчи Томон) бунга ҳамкорлик қилган деб ҳисобласа, сақловчи Томон ўз ихтиёрига кўра ва ўз қонунчилигига мувофиқ ушбу активлар ёки уларга тенглаштирилган маблағларни ҳамкорлик қилувчи Томон билан тақсимлаб олиши мумкин.
2. Агар алоҳида ҳолатларда Томонлар бошқача тарзда келишиб олмаган бўлса, активларни тақсимлаш тўғрисидаги сўров мусодара қилиш бўйича якуний қарор кучга киргандан сўнг бир йил ичида юборилиши лозим.
3. Агар Томонлар бошқача тарзда келишиб олмаган бўлса, сақловчи Томон мазкур модда қоидаларига мувофиқ ҳар қандай суммани топширишда ундан фойдаланиш шартларини белгиламаслиги лозим, шу жумладан, ҳамкорлик қилувчи Томондан бошқа давлат, ташкилот ёки жисмоний шахс билан ушбу маблағни бўлишишни талаб қилмаслиги лозим.
Ушбу Шартнома Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмайди.
Ушбу Шартномани талқин қилиш ва қўллашда юзага келадиган барча низолар бўйича Томонларнинг Марказий органлари ўзаро келишувга эришишмаса, улар дипломатик каналлар орқали маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилинади.
3. Ушбу Шартнома Томонларнинг ўзаро келишувига асосан ўзгартирилиши мумкин, бундай ҳолатларда мазкур модда қоидалари қўлланилади.
4. Ҳар бир Томон исталган вақтда дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориш билан Шартноманинг амал қилишини тугатиши мумкин. Шартноманинг амал қилиши бундай хабарнома берилган санадан бошлаб олти (6) ойдан сўнг тугайди. Бироқ хабарнома берилишидан олдин бошланган процессуал ҳаракатлар улар якунлангунига қадар ушбу Шартнома билан тартибга солинишда давом этади.
Тегишли тартибда ўз давлатлари томонидан ваколатланган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, ушбу Шартномани имзоладилар.