Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2019 29.07.2016 йилдаги 12-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори, 29.07.2016 йилдаги 12-сон
Kuchga kirish sanasi
29.07.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани қабул қилишни рад этиш, аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишни тугатиш билан боғлиқ Процессуал нормаларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани қабул қилишни рад этиш, аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишни тугатиш билан боғлиқ процессуал нормаларни қўллашда айрим масалалар юзага келганлиги муносабати билан қонун нормаларини суд амалиётида аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига асосан ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаат Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда, илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда судга бевосита қабулда топширилиши, почта алоқа хизмати ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар аризани қабул қилишни рад этиш, аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишни тугатишда процессуал ҳуқуқ нормаларини аниқ ва бир хилда қўллашга алоҳида эътибор қаратишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аризани қабул қилишни рад этиш ва фуқаролик иши юзасидан иш юритишни тугатишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 152, 100-моддаларида кўрсатилган асосларга риоя қилиш лозимлигига, шу билан бирга ушбу асослар ҳам тугал эмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, Оила кодексининг 39-моддасида хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмаслиги белгиланган. Бундай ҳолатларда суд аризани қабул қилишни рад этиши, агар ариза қабул қилинган тақдирда иш юритишни тугатиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қонун нормаларида белгиланган қоидалар нафақат даъво аризаларга нисбатан, балки алоҳида тартибда иш юритиш, давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аризани қабул қилишни рад этиш масаласи судья томонидан ариза келиб тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида асослантирилган ажрим чиқариш орқали ҳал қилинади ва у дарҳол, алоҳида ҳолларда эса, ажрим чиқарилган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида мурожаат қилувчи шахсга топширилади ёки алоқа бўлими ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иш судга тааллуқли бўлмаса, судья ажримда аризачи қайси органга мурожаат қилиши лозимлигини ёки иш қўзғатишга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни қандай бартараф этишини кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьянинг Фуқаролик процессуал кодексининг 152-моддаси 5 — 7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани қабул қилишни рад этиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф қилингач, шу иш бўйича судга умумий тартибда ариза билан такроран мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг айнан ўша тарафлар ўртасида, айнан бир предмет тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан қабул қилиниб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёхуд даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилиш ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжудлиги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар ушбу масалани ҳал қилишда илгари қабул қилинган ва қонуний кучда бўлган суд қарори айнан ўша тарафлар ўртасида, айнан бир предмет тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича қабул қилинганлигига, шунингдек, кўрсатилган ҳолатларнинг барчаси мавжуд бўлиши аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўлишига эътибор қаратишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар даъво асоси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво предмети деганда, даъвогарнинг талаби йўналтирилган, суд қарори қабул қилиниши сўралаётган субъектив-ҳуқуқ ҳамда кўриб ҳал қилиниши лозим бўлган моддий-ҳуқуқий низо тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Судларга жавобгардан даврий тўловлар (алиментлар, соғлиққа шикаст етказилганда кўрилган зарарни қоплаш ёки фуқаро вафот этганлиги билан боғлиқ тўловлар ва ҳоказолар) ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг тўловлар миқдори ёки муддатини белгилашга таъсир этувчи ҳолатлар жиддий равишда ўзгарган бўлса, бундай асос билан ҳар бир тараф Фуқаролик процессуал кодексининг 217-моддаси 3-қисмига мувофиқ янгидан ариза бериш йўли билан тўловларнинг миқдори ва муддатини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳал қилув қарори чиқарилгунга қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун даъвогарга нисбатан қарши даъво тақдим этишга ҳақли бўлиб, бунда қарши даъво умумий қоидаларга риоя қилинган ҳолда берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар жавобгар томонидан келтирилган қарши даъвони қабул қилишда Фуқаролик процессуал кодексининг 247-моддаси талабидан қатъи назар, аризани қабул қилиш учун ушбу Кодекснинг 152-моддасида кўрсатилган асослар монелик қилмаслиги ва ариза Фуқаролик процессуал кодексининг 149-150-моддалари талабларига риоя қилинган ҳолда берилганлигига эътибор қаратишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фуқаролик процессуал кодексининг 97-моддаси 1 ва 2-бандларига мувофиқ, муомалага лаёқатсиз шахс, шунингдек, иш юритишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилган ариза кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган деганда, руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган, шунингдек, суд томонидан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс томонидан берилган ариза тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза манфаатдор шахс номидан аризани иш юритишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилган деганда, бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахс (ишончли вакил)га учинчи шахслар олдида берилган ваколатлар доирасида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома мавжуд бўлмаган шахс томонидан берилган ариза тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аризани кўрмасдан қолдиришда Фуқаролик процессуал кодексининг 97-моддасида кўрсатилган асосларга риоя қилиш лозимлиги, лекин бу асослар ҳам тугал эмаслиги судларга тушунтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 282-моддаси талабига кўра, алоҳида тартибда юритиладиган ишни кўриш вақтида агар судга тааллуқли ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиқса, суд аризани кўрмасдан қолдириб, ишда иштирок этувчи шахсларга умумий тартибда даъво тақдим этишни таклиф қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунга кўра, судларнинг эътибори аризани кўрмасдан қолдириш асослари Фуқаролик процессуал кодексининг 97-моддасидан ташқари қонуннинг бошқа махсус нормалари билан ҳам белгиланганлигига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аризани Фуқаролик процессуал кодексининг 97-моддаси 4 ва 5-бандлари асосида кўрмасдан қолдиришда ишда тарафларга суд чақирув қоғози топширилганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд бўлиб, улар суд мажлисига узрли сабабларга кўра кела олмаганликларини тасдиқловчи далиллар тақдим қилмаган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Судларга тушунтирилсинки, аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими асослантирилиши ва шунингдек, ариза процессуал қонуннинг қайси нормасига мувофиқ кўрмасдан қолдирилганлиги аниқ кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўрмасдан қолдирилиши, ишнинг мазмунан ҳал этилишига тўсқинлик қилиши сабабли унга асос қилиб келтирилган ҳолатларни бартараф этиш йўллари суд томонидан ажримда кўрсатилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг манфаатдор шахс яна судга умумий тартибда ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тарафлар суд мажлисига узрли сабабларга кўра кела олмаганликларини тасдиқловчи далилларни тақдим этса, даъвогар ёки жавобгарнинг илтимосномаси (аризаси)га биноан, суд Фуқаролик процессуал кодексининг 97-моддаси 4 ва 5-бандларига асосан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида чиқарган ўз ажримини шу кодекснинг 99-моддасига кўра бекор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур илтимоснома (ариза) келиб тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида суд томонидан тарафлар иштирокида суд мажлисида кўриб чиқилади. Тарафлардан бирининг суд мажлисига келмаганлиги илтимоснома (ариза)ни мазмунан ҳал қилишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ажрими ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги сабабли ажрим устидан хусусий шикоят ёки хусусий протест келтирилиши қонунда назарда тутилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга тушунтирилсинки, аризани кўрмасдан қолдиришга фақат Фуқаролик процессуал кодексининг 97-моддаси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган асосларга кўра йўл қўйилади. Ариза суд томонидан асоссиз кўрмасдан қолдирилган ҳар қандай ҳолатга юқори суд тегишли муносабат билдириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Судлар иш юритишни тугатишда Фуқаролик процессуал кодексининг 100-моддасида белгиланган асосларга қатъий амал қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар фуқаролик иши қўзғатилган бўлиб, суд муҳокамаси вақтида иш судга тааллуқли эмаслиги аниқланса, суд мазкур масалада тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда, алоҳида ажрим билан иш юритишни тугатиб, унда аризачига қайси органга мурожаат қилиши лозимлигини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжудлиги сабабли иш юритиш тугатилганда, суд ажримида ушбу асослар бўйича иккинчи марта мурожаат қилишга йўл қўйилмаслиги етарлича асослантирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар арз қилган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул қилган ҳамда тарафлар келишув битими тузган бўлсалар, уни тасдиқлашда судлар Фуқаролик процессуал кодексининг 40-моддаси 4-5-қисмлари ва 180-моддаси талабларига қатъий риоя қилишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажрим нусхаси ишда иштирок этаётган тарафларга дарҳол, алоҳида ҳолларда эса, қабул қилинган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида топширилиши, алоқа бўлими орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни судда кўришга тайёрлаш вақтида жавобгар даъвогарнинг талабларини тан олиши ва бу тан олиш суд томонидан қабул қилиниши асоси бўйича иш юритишни тугатишда ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд бўлмаслиги ҳамда ишга жалб қилинмаган бошқа шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни 11-моддаси 1-қисмига асосан ҳакамлик битими мавжуд бўлган тақдирда, низо ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топширилиши мумкин. Агар тарафлар ўртасида ушбу низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш ҳақида ҳакамлик битими мавжудлиги аниқланса, ҳакамлик судига ариза топширилган-топширилмаганлигидан қатъи назар, суд иш юритишни тугатиб тарафларга ҳакамлик судига мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлардан бирининг вафотидан сўнг Фуқаролик процессуал кодексининг 43-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлмай, низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса, иш юритиш тугатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Фуқаролик процессуал кодексининг 152 ва 97-моддалари асосида аризани қабул қилишни рад этиш ёки аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими манфаатдор шахсларнинг хусусий шикоятлари (протестлари)га мувофиқ бекор қилинган тақдирда, иш мазмунан ҳал қилинмаганлигини инобатга олган ҳолда, илгари ажрим чиқарган судья ишни қайтадан кўриши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Судлар иш юритишни тугатиш ҳақидаги масалани муҳокама қилиш билан биргаликда даъвони таъминлаш чораларини бекор қилишга ҳам эътибор қаратишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани қабул қилишни рад этиш, аризани кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масалаларини ҳал қилиш билан биргаликда Фуқаролик процессуал кодексининг 108-моддаси 1-қисми 2 — 5-бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, аризачига тўланган давлат божи тўлиқ қайтарилиши таъминланиши шарт. Давлат божини қайтариш масаласини ҳал қилишда Солиқ кодексининг 342-моддаси талабларига риоя қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Фуқаролик ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар аризани қабул қилишни рад этиш, аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишни тугатиш билан боғлиқ процессуал нормаларни тўғри қўллашни таъминлаш учун вақти-вақти билан умумлаштиришлар ўтказиб, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўриб боришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий суд раиси Ш. ГАЗИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум котиби, Олий суд судьяси Д. КАМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 29 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-сон