28.08.2002 йилдаги 305-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.08.2002 йилдаги 305-сон
Kuchga kirish sanasi
28.08.2002
Ҳужжат 20.03.2009 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 3 июлдаги ПФ 3103-сон Фармонининг 6-бандини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 3 июлдаги 241-сон қарорининг 14-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 24-сон, 273-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 32-модда)нинг 1, 2, 3 ва 5-бандларидаги «Қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши учун масъул бўлган давлат бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг номи» устунидаги «Давлат матбуот қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.