LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сонли «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида божхона йиғимлари миллий валюта — «сўм»да, эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудларида — эркин алмаштириладиган валютада ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудида йиғимлар ундиришдан валюта тушумлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган Жаҳон божхона ташкилотига ҳар йилги аъзолик бадали суммаси чиқариб ташланган ҳолда, белгиланган тартибда республика бюджети даромадига ўтказилади.
(1-банднинг учинчи –– бешинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сонли қарори асосида учинчи хатбоши билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 22-сон, 223-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўрсатилган хизматлар учун бож йиғимлари олишни тартибга солиш тўғрисида» 1992 йил 7 августдаги 366-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Божхона йиғими тури | Йиғим ставкаси | |
1. | Қуйидагиларни божхонада расмийлаштирганлик учун: | ||
товарлар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимида расмийлаштирганлик учун, «экспорт», транзит, «давлат фойдасига воз кечиш», «вақтинчалик сақлаш», «божхона ҳудудида қайта ишлаш», «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимлари бундан мустасно | Божхона қийматининг 0,2 фоизи, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3000 АҚШ долларидан ортиқ эмас | ||
товарлар ва транспорт воситаларини «экспорт» божхона режимида расмийлаштирганлик учун | божхона қийматининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам эмас | ||
товарларни «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимида расмийлаштирганлик учун | товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар қийматининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам эмас | ||
товарларни «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимида расмийлаштирганлик учун | товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас | ||
олиб кирилаётган буғдой (ТИФ ТН коди 1001), қанд-шакар (ТИФ ТН коди 1701), қурилаётган ишлаб чиқариш объектлари учун туркумланган асбоб-ускуналарни | божхона қийматининг 0,05 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас | ||
2. | Транзит божхона режимида божхонада расмийлаштирганлик учун: | ||
юкнинг божхона декларациясининг асосий варағи учун | 10 еврога тенг миқдорда | ||
10 еврога тенг миқдорда | 5 еврога тенг миқдорда | ||
3. | Эгаси божхона органи бўлган товарларни божхона омборида сақлаганлик учун, суткалар учун: | ||
дастлабки ўн сутка мобайнида (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) | божхона қийматининг 0,1 фоизи миқдорида | ||
ҳар бир кейинги суткалар учун (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) | божхона қийматининг 0,2 фоизи миқдорида | ||
4. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта транспорт воситасини божхона томонидан қуйидаги масофаларга кузатиб борганлик учун: | ||
200 км. гача | 50 еврога тенг миқдорда | ||
200 км. дан ортиқ | 120 еврога тенг миқдорда | ||
5. | Дастлабки қарор қабул қилганлик учун | 50 еврога тенг миқдорда | |
6. | Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга малака аттестати берганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
7. | Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатининг амал қилишини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
8. | Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатининг амал қилишини тиклаганлик учун | 300 еврога тенг миқдорда | |
15. | Товарларни божхонада қайта ишлашга рухсатнома берганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
17. | Товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга рухсатнома берганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
25. | Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитганлик учун | 100 еврога тенг миқдорда | |
26. | Ходим томонидан товарни белгиланган жойдан ташқарида божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун, битта ходимнинг бир соатлик иши учун «экспорт» божхона режими бундан мустасно: | ||
кундузги (соат 9.00 18.00) иш вақтида | 5 еврога тенг миқдорда | ||
иш вақтидан ташқари пайтларда (соат 18.00 9.00), дам олиш, байрам кунлари | 10 еврога тенг миқдорда | ||
26-1. | Ходим томонидан «экспорт» божхона режимига жойлаштирилаётган товарни белгиланган жойдан ташқарида божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун, битта ходимнинг бир соатлик иши ҳисобидан | энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида | |
27. | Олиб келинаётган транспорт воситалари (шу жумладан, вақтинча олиб келинаётганлар)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига гувоҳномалар берганлик учун: | ||
енгил автомобиллар: | 20 еврога тенг миқдорда | ||
юк автомобиллари, микроавтобуслар ва автобуслар | 25 еврога тенг миқдорда | ||
моторсиз транспорт воситалари (тиркамалар, ярим тиркамалар ва бошқалар) | 10 еврога тенг миқдорда | ||
мотоцикллар, мотороллёрлар, мопедлар | 5 еврога тенг миқдорда | ||
28. | Юридик шахслар томонидан олиб келинаётган нақд чет эл валютасини божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлар | нақд чет эл валютасининг бир туркуми учун 50 еврога тенг миқдорда |
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 декабрдаги 414-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 604-модда)
иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.