3. Ушбу Конвенция кучга кирган санадан бошлаб беш йил ўтгач, Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан қуйида келадиган 31-модда қоидаларига биноан маъруза тайёрланаётганида, мазкур Маъмурий кенгаш зўраки ёки мажбурий меҳнатнинг барча шаклларини кейинги ўтиш даврига узайтирмай бекор қилиш имкониятини ҳамда бу масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.
2. Шу билан бирга, мазкур ҳокимият юқори маҳаллий ҳокимият органларига зўраки ёки мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳуқуқини бериши мумкин, агар бу меҳнаткашларнинг одатдаги тураржойларидан кўчирилишига олиб келмаса. Мазкур ҳокимият, шунингдек, ушбу Конвенциянинг 23-моддасида кўзда тутилган тартиб-қоидаларда белгиланган шартлар асосида ва муддатда, юқори маҳаллий ҳокимият органларига маъмурият амалдорларининг ўз вазифаларини бажариш пайтида кўчишини енгиллаштириш мақсади учун ва маъмурият юкларини ташиш мақсади учун меҳнаткашларнинг одатдаги турар-жойларидан кўчирилишига олиб келувчи зўраки ёки мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳуқуқини беришлари мумкин.
Ушбу Конвенциянинг 10-моддасида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, зўраки ёки мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳуқуқига эга ҳокимият органи шу меҳнат шаклини кўллашга рухсат беришдан аввал қуйидагиларга олдиндан ишонч ҳосил қилади:
2. Мазкур модда 1-бандининг «с» кичик бандида кўрсатилган мақсадларда ушбу Конвенциянинг
23-моддасида кўзда тутилган қоидалар доимий аҳолининг катта ёшли меҳнатга лаёқатли эркаклар улушини белгилайди, бироқ улар айни пайтда зўраки ёки мажбурий меҳнатга шундай шарт билан жалб қилиниши лозимки, бу улуш ҳеч бир ҳолда мазкур аҳолининг 25 фоизидан ошмаслиги керак. Мазкур улушни белгилашда ваколатли ҳокимият органи аҳоли зичлигини, шу аҳолининг ижтимоий ва жисмоний ривожини, йил фаслини ва шу шахслар томонидан уларнинг турар-жойларида ва уларнинг номидан бажарилиши керак бўлган ишларни ҳисобга олади ва умуман мазкур жамоа нормал турмушининг иқтисодий ва ижтимоий эҳтиёжларини эътиборда тутиши лозим.
1. Ушбу Конвенциянинг 10-моддасида кўзда тутилган зўраки ва мажбурий ишлардан ташқари, барча шаклдаги зўраки ёки мажбурий меҳнат учун, меҳнатга жалб қилинган ёки ёлланган ҳудудда шундай турдаги ишларга нисбатан қўлланилаётган миқдордан кам бўлмаган миқдорда, юқори миқдор қандай бўлишидан қатъий назар, нақд пулда ҳақ тўланади.
2. Аввалги банднинг «с», «
d» ва
«е» кичик бандларида гап борадиган максимумни аниқлашда ваколатли ҳокимият органлари бу масалага тааллуқли барча тегишли омилларни, шу жумладан, меҳнаткашлар жалб қилинаётган аҳолининг жисмоний лаёқатини, меҳнаткашлар томонидан босиб ўтилиши лозим бўлган йўналиш хусусиятини, шунингдек, иқлим шароитини ҳисобга олади.