LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сонли «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 30 апрелдаги 608-I-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРнинг васийлик ва ҳомийлик органлари тўғрисидаги, шунингдек болаларни тарбияга бериш (патронат) тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1970 йил 19 январдаги 20-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1970 й., 1-сон, 7-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Меҳнаткашлар депутатлари район, шаҳар Совети ижроия комитети ҳузуридаги гражданларнинг ёшини белгилаш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1976 йил 9 июлдаги 393-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1976 й., 7-сон, 42-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР халқ депутатлари район, шаҳар, шаҳардаги район Советлари ижроия комитетларининг ЗАГС бўлимлари ва посёлка, қишлоқ ҳамда овул Советлари ижроия комитетлари томонидан гражданлик ҳолати актларини қайд қилиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1982 йил 16 декабрдаги 803-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й., 12-сон, 46-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларининг янги фуқаролик урф-одатларини жорий этишга доир ишларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1989 йил 26 июлдаги 239-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д. М. Ғуломова зиммасига юклансин.
1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари* ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига**, ФҲДЁ органларида иш юритиш тартиби ҳақидаги йўриқномага ва ФҲДЁ органлари фаолиятига тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
2. ФҲДЁ органларининг фаолиятига умумий раҳбарлик, ФҲДЁ органларини ташкил этиш, қўшиб юбориш, тугатиш, қайта ташкил этиш ва улар фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Адлия вазирлиги ФҲДЁ органларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги консуллик муассасаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳномаларнинг давлат бланкалари билан таъминлайди.
3. ФҲДЁ органлари ва консуллик муассасалари фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзув бланкалари билан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъминланади.
Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар бўлиб, икки нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.
Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар юқорида санаб ўтилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали акс эттирилади.
5. Ўзбекистон Республикасининг чет элда яшовчи фуқароларига нисбатан мазкур Қоидаларнинг 4-бандида кўрсатилган ҳаракатларни Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари амалга оширади.
Консул Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшовчи фуқароларидан, фуқаролик ҳолатларини Ўзбекистон Республикасида қайд эттирган хорижий давлатларнинг фуқароларидан ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан далолатномаларга ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш, далолатнома ёзувларини тиклаш тўғрисида аризаларни тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилиб олади ва ушбу ҳужжатларни ваколатли органларга кўриб чиқиш учун юборади.
Фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд эттириш масаласида консулга мурожаат этган шахслардан бири Ўзбекистон фуқароси, иккинчиси эса чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини қайд этиш, агар бу ёзувни қайд этиш консуллик муассасаси фаолият кўрсатаётган давлатнинг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар ёки битимларга зид бўлмасагина амалга оширилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган шартнома ёки битимда Ўзбекистон Республикаси оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларида кўрсатилмаган бошқача нормалар кўзда тутилган бўлса, унда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
6. Туғилишни ёки ўлимни қайд этишда, шунингдек бу далолатнома ёзувлари бўйича биринчи марта гербли гувоҳномалар беришда консуллик йиғими ундирилмайди.
Бошқа далолатномалар ёзувларини қайд этишда ва такрорий гувоҳномалар (шу жумладан далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш сабабли) беришда консуллик йиғими белгиланган тартибда ундирилади.
агар далолатнома ёзувини қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.
8. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг рад қилиниши бўйича фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишнинг юқори турувчи органига ёки суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
9. Консулнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш масалалари бўйича ҳаракатлари устидан шикоятлар бўйсуниш тартибига кўра кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхонаси бошлиғига ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
10. ФҲДЁ органлари ходимлари, шунингдек консул ўзи, эри ёки хотини ва болалари тўғрисида далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмаслар.
11. Қонун фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоялашни ҳамда давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролар ҳаётидаги муҳим воқеалар — туғилиш, никоҳ тузиш, ўлим ва инсоннинг муҳим субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятларнинг юзага келиши, ўзгариши ва тўхтатишига сабаб бўладиган бошқа ҳолатларнинг ваколатли органларда қайд этилишини белгилайди.
Фуқаролик ҳолатини қайд этиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларини пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилувчи ҳужжат (гербли гувоҳнома) бериш учун асос бўлади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг аҳамияти шундаки, унга асосан ФҲДЁ органи томонидан берилган гувоҳнома, унда кўрсатилган фактнинг тўғрилигини тасдиқловчи шаксиз далил ҳисобланади.
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома боланинг туғилганлигини, унинг ота-онаси ким эканлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир.
Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома — бу никоҳдан ўтган шахсларнинг эр-хотинлигини тасдиқловчи ва улар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келганлигини ифодаловчи ҳужжатдир.
12. Туғилиш ва ўлиш фактларининг ўз вақтида қайд этилишини таъминлаш масъулияти туман ва шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимлари зиммасига юкланади.
13. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш туман ва шаҳарларда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан амалга оширилади, туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, оталикни белгилаш эса шаҳарча, қишлоқ ва овулларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) томонидан ҳам қайд этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш борасидаги ҳаракатлари ўзлари турадиган ҳудудлардаги тегишли фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг назорати остида бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш консул томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ (Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, 203-модда) амалга оширилади.
Консул вақтинча бўлмаганда фуқаролик ҳолати далолатномалари консул томонидан тайинланган консулликнинг мансабдор шахси томонидан қайд этилади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари бўлмаган хорижий давлатларда фуқаролик ҳолати далолатномалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган бошқа хорижий давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан қайд этилади.
14. Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги ФҲДЁ органида амалга оширилиши лозим.
Ота-онанинг истагига кўра ФҲДЁ органи боланинг туғилганлигини қайд этишни тантанали вазиятда ўтказиши мумкин.
Бола туғилганлиги тўғрисидаги ариза ота-онаси ёки улардан бири, алоҳида ҳолларда эса қариндошлари, қўшнилари, тиббиёт муассасалари маъмурияти, ички ишлар ёки васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан берилиши мумкин.
Агар туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ариза белгиланган муддатдан ўтказилиб берилган бўлса, туғилиш туғилганлик тўғрисидаги далолатномаларни қайд этиш жорий рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади, бола тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, далолатнома ёзуви тартиб рақами, санаси боланинг ҳақиқий туғилган йилидаги ҳамда шу йилги юритилган Алфавит дафтарларга ёзиб қўйилади.
Бундай ҳолларда заруратга қараб, ФҲДЁ органи туғилиш ҳақидаги ҳужжатга қўшимча равишда бошқа ҳужжатлар талаб қилиши мумкин.
17. 16 ёшдан ошган, туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш йўқолган далолатнома ёзувларини тиклаш тартиби ва қоидаларига кўра амалга оширилади.
18. Туғилганликни қайд этиш учун: тиббиёт муассасасининг бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаси, ота-оналарининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маълумотнома тиббиёт муассасаси мансабдор шахси томонидан имзоланади ва гербли муҳри билан тасдиқланади.
Туғруқхоналардан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш унинг шу онадан туғилганлигига гувоҳлик берувчилар имзолаган ва участка шифокори ёки фельдшерининг имзоси билан тасдиқланган далолатнома асосида амалга оширилади.
Ота-оналардан бирининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган алоҳида ҳолларда ФҲДЁ органи туғилганликни қайд этишни рад қилиши мумкин эмас. Бунда ҳужжатлари бўлмаган ота ёки она ҳақида маълумотлар никоҳ ёки аввалги болаларининг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувлари асосида кўрсатилади.
Ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасаси маъмуриятининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг аризаларига асосан амалга оширилади.
19. Ота-онаси никоҳда бўлган боланинг туғилиши тўғрисидаги далолатномани ёзиш шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида амалга оширилади.
Бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилгандан кейин 300 кундан кўп вақт ўтмаган бўлса отаси тўғрисидаги маълумотлар худди шундай тартибда ёзилади.
Бундай ҳолларда ариза берувчи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қароридан кўчирма (нусха) ёки никоҳни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қароридан кўчирма (нусха) ёки отаси ўлими ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилиши керак. Далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида никоҳдан ажралиш ёки ўлимнинг қайд этилган жойи ва санаси, далолатнома ёзувининг тартиб рақами, қарорни чиқарган суднинг номи ва қарорнинг санаси кўрсатилади.
20. Агар ота-оналари ўртасида никоҳ қайд этилмаган бўлса (туғилишни қайд этишда онаси иштирок этмаган тақдирда) боланинг отаси ҳақидаги ёзув онанинг нотариал ёки тиббий муассаса томонидан тасдиқланган аризаси бўйича амалга оширилади.
21. Боланинг туғилганлигини қайд этишда унга фамилия ота-онасининг келишувига кўра ота ёки онанинг фамилияси, боболаридан бирининг ёхуд отанинг исми бўйича берилади. Келишув бўлмаган тақдирда низолар васийлик ва ҳомийлик органи, консуллик округида эса консул томонидан ҳал этилади.
22. Болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Болага қўшалоқ исм беришга йўл қўйилади (Саидаҳмадхўжа, Тўхтамуроджон, Гулираъно, Мирзаолим, Мирзо Улуғбек, Роза-Мария).
23. Боланинг ота исми унинг отасининг исмига кўра берилади. Агар отасининг исми қисқартирилиб, эркалаган ҳолда, имло хатолар билан ёзилган бўлса, у ҳолда ота исми тўғри, тўлиқ ёзилади.
Отаси ҳақида маълумотлар туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви ва гувоҳномада ёзувлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзгартиришсиз ёзилади.
24. Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилгач, ариза берувчига туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳамда суғурта кассасига топшириш учун маълумотнома берилади.
25. Ота-онасининг паспортларига боласи тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, ота исми, жинси, туғилган вақти ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Эгизак (иккита ва ундан ортиқ) болалар туғилганда уларнинг ҳар бири учун туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома тақдим этилиши керак, улар асосида туғилганлик ҳақида алоҳида-алоҳида далолатнома ёзувлари, тартиб рақамлари каср чизиғи орқали (масалан, Пўлатова Зуҳра Асад қизи — д/ё 545/546, Пўлатов Ҳасан Асад ўғли — д/ё 546/545) ёзилган ҳолда, қайд этилиб, уларнинг ҳар бирига туғилганлик ҳақида алоҳида гербли гувоҳномалар берилади.
27. Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ички ишлар бўлими, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасасининг аризасига биноан амалга оширилади. Болани топиб олган шахс бу ҳақда йигирма тўрт соат ичида ушбу тумандаги ички ишлар бўлимига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши керак.
28. Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ҳақидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) ички ишлар бўлими ёки васийлик ва ҳомийлик органининг боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайтдаги ҳолати тўғрисидаги далолатномаси;
б) тиббий муассасанинг топиб олинган ёки ташлаб кетилган боланинг ёши ва жинсини тасдиқловчи маълумотномаси.
29. Унинг ота-онасининг фамилияси, исми ва миллати тўғрисидаги маълумотлар боланинг туғилиши ҳақидаги далолатнома ёзувига мазкур Қоидаларнинг 27-бандида санаб ўтилган органларнинг кўрсатмалари асосида киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва боланинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади.
«Белгилар учун» устунига «Бола топилган» ёки «Ташлаб кетилган» деб ёзилади ва ота-онаси ҳақидаги маълумотлар кимнинг кўрсатмасига асосан ёзилганлиги кўрсатилади.
30. Ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, шунингдек ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлиги ва ўлимини қайд этиш тиббий муассаса аризасига биноан шу ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан 24 соат ичида амалга оширилади.
Ўлик туғилган болани қайд этиш перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома асосида фақат туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувларини рўйхатдан ўтказиш дафтарида амалга оширилади ва туғилганлик тўғрисидаги Алфавит дафтарига киритилади.
Агар бола туғилгандан кейин вафот этса, ҳатто у бир неча дақиқа яшаса ҳам, туғилиши ҳамда ўлими ҳақидаги иккита ёзувдан иборат далолатномалар тузилади.
Бундай ҳолларда туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзуви туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома асосида, ўлганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви эса перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида амалга оширилади. Бунда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида онаси тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ келтирилади, «Белгилар учун» устунида эса ўлганлиги қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. Бундай ҳолларда боланинг туғилганлиги ҳақида (ўлик туғилганда ҳам) суғурта кассасига ва қабристон учун маълумотнома берилади. Зарур ҳолларда ота-онасининг илтимосига кўра (тирик туғилиб, сўнг вафот этган бола учун) ўлими ҳақида гувоҳнома берилиши мумкин.
31. Боланинг отаси билан никоҳда бўлмаган она вафот этган тақдирда, шунингдек онанинг яшаш жойи номаълум бўлганда ва оталикни белгилаш ҳақидаги ариза берилмаганда боланинг туғилишини қайд этиш мазкур Қоидаларнинг 27-бандида санаб ўтилган органларнинг аризаси бўйича амалга оширилади.
32. Ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ҳақидаги маълумотлар суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида кўрсатилади, далолатнома ёзувида ота-она ҳақидаги маълумотлар чизиб ташланмайди ва ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмайди.
Бундай ҳолларда оталик-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган шахсларга болаларининг туғилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.
33. Суднинг ота-оналик ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарорига асосан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига «Ота-оналик ҳуқуқлари тикланди» деган белги қўйилади.
34. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилган отаси ҳақидаги маълумотлар ҳар қандай ҳолда ҳам фақат суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.
35. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, туғилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланиши мумкин бўлган боланинг туғилганлигини қайд этиш бола туғилган ёки унинг ота-онаси доимий ёки вақтинча яшаб турган ўша консуллик округидаги консул томонидан амалга оширилади.
36. Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ёки сув кемасида туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш ҳаво кемаси ерга қўнган жойда ёки сув кемаси портга етиб келгач жойда консуллик муассасалари томонидан амалга оширилади.
Бу ҳолда боланинг туғилганлигини қайд этиш ҳаво кемаси командири ёки денгиз кемаси капитани ва гувоҳлар иштирокида тузилган далолатнома асосида амалга оширилади.
37. Туғилганликни консуллик муассасасида қайд этишда ота-онасининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатларга бола ҳақидаги маълумотлар: фамилияси, исми, ота исми, туғилган куни, ойи ва йили ёзилади, боланинг фотосурати ёпиштирилади, улар консуллик муассасаси мансабдор шахсининг имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
38. Агар Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет элда туғилган ва унинг туғилганлиги консуллик муассасаси томонидан қайд этилмаган тақдирда, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви ота-онанинг ёки улардан бирининг Ўзбекистон Республикасида яшаб турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиши мумкин.
39. Туғилишни қайд этишнинг барча ҳолларида бола туғилган маъмурий ҳудуд унинг туғилган жойи сифатида ёзилади.
40. Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, унда унинг ота-онаси ёки қонуний вакили) томонидан ФҲДЁ органига биргаликда берилган аризаси асосида амалга оширилади.
41. Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига берилади.
43. Алоҳида ҳолларда оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ота-онасининг ёки улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органига бола туғилмасдан олдин ҳам берилиши мумкин.
Бундай ҳолларда бола туғилгунга қадар унинг туғилган вақти ва исми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмайди.
45. Агар оталик боланинг туғилганлиги қайд этилгандан сўнг белгиланса оталикни белгилаш ҳақидаги аризага ёки суднинг ушбу масала юзасидан қарорига боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси илова қилинади.
46. Оталикни белгилашда ота-оналардан бири иштирок этмаган тақдирда унинг аризадаги имзоси қонун билан белгиланган тартибда (тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, нотариус, ҳарбий қисм, жазони ўташ муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан) тасдиқланади.
47. Онаси вафот этганда, у суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилганда, унинг яшаш жойини белгилашнинг имкони бўлмаганда вояга етмаган болага нисбатан оталикни белгилаш васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан отасининг аризасига асосан амалга оширилиши мумкин.
ички ишлар органларининг 6 ойдан ортиқ муддат давомида онаси ҳақидаги маълумотларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинади.
48. Агар боланинг отаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш тўғрисидаги аризани унинг номидан васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан унинг ҳомийси бериши мумкин.
49. Ота-онанинг биргаликдаги аризаси бўлмаган тақдирда оталик (агар отаси ёки онаси вояга етмаган бўлса) ота-оналардан бири ёки васийлик ва ҳомийлик органининг даъво аризаси бўйича суд тартибида белгиланиши мумкин.
Боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар суд қарорига асосан киритилади. Бу ҳолда ФҲДЁ органига қонуний кучга кирган суд қарори ва боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.
50. Боланинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ФҲДЁ органи ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларида уларнинг доимий яшаш жойи кўрсатилмаган ҳолларда ҳам оталикни белгилашни рад қила олмайди.
51. Оталикни белгилаш ҳақидаги ариза махсус шаклда бўлиши ва унда кўрсатилган барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бўлиши лозим. Ариза ФҲДЁ органида имзоланади, ундаги маълумотлар аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан солиштириб кўрилади. Ҳар бир ариза унинг тушган кунида рўйхатга олинади.
52. 10 ёшга тўлган болага нисбатан оталик унинг розилиги билан белгиланади. Бунда боланинг розилиги ота-онаси томонидан берилган аризада унинг шахсий имзоси билан ифодаланади.
ФҲДЁ органи оталикни белгилаш ҳақидаги ариза асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Агар оталик белгиланган шахс никоҳ тузган бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи никоҳ тузилганлиги ва болаларининг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувларига, тегишли ўзгартиришлар киритади, шунингдек оталикнинг белгиланганлиги ҳақида маълумотнома беради. Агар кўрсатилган далолатнома ёзувлари бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, у ҳолда ўзгартиришлар киритиш масаласи мазкур ёзувларни қайд этган ФҲДЁ органида манфаатдор шахснинг аризасига кўра ҳал этилади. Бунда аризага оталик белгиланган шахснинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидан нусха (киритилган ўзгартиришлар билан) илова қилинади. Айни бир вақтда ички ишлар бўлимига ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига оталик белгиланганлиги муносабати билан киритилган ўзгартиришлар тўғрисида хабарнома юборилади.
53. Оталик, боланинг отаси бошқа аёл билан қонуний никоҳда турганлигидан қатъи назар, белгиланади. Шу сабабли оталикни белгилашда унинг хотинининг розилиги талаб этилмайди.
54. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги аризага асосан киритилган бўлса, у ҳолда ота ҳақидаги маълумотлар суд тартибида бекор қилинмай туриб, бошқа шахс томонидан бу болага нисбатан оталик белгиланиши мумкин эмас.
55. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқолган бўлса, у ҳолда туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви тиклангандан сўнггина оталик белгиланиши мумкин.
56. Агар туғилганликни қайд этиш ва оталикни белгилаш айни бир вақтда амалга оширилса, у ҳолда болага фамилия ота-онанинг келишуви бўйича бир йўла берилади, отаси ҳақидаги маълумотлар берилган аризага биноан ёзилади. Бунда ёлғиз она аризаси талаб қилинмайди.
57. Оталикни белгилашдаги барча ҳолларда боланинг ота исми отанинг исми бўйича ўзгартирилади (ёзилади).
Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувида илгари кўрсатилган ота исми боланинг отаси деб ёзилган шахс исми билан тўғри келмаса, у ҳолда ФҲДЁ органи оталикни белгилашни рад этишга ва ота-онасидан бу масала бўйича тушунтириш хати талаб қилишга ҳақли эмас.
58. Агар ота-онанинг никоҳи боланинг туғилганлиги қайд этилгандан кейин қайд этилган бўлса, ушбу никоҳ туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига боланинг отаси ҳақидаги маълумотни ёзиш учун асос бўлолмайди.
Бунда боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар оталикни белгилаш ҳақидаги аризага мувофиқ киритилади.
59. Оталикни белгилаш ҳақидаги аризага асосан ФҲДЁ органи боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотларни шу куниёқ киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома беради.
60. Агар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи аризадаги маълумотларни аризачиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан солиштириб, имзоларини тасдиқлайди ва туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига ижро учун жўнатади.
ФҲДЁ органи туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига берилган аризага мувофиқ зарур ўзгартиришларни киритади, туғилганлиги ҳақидаги янги гувоҳномани жўнатади ва далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига ўзгартиришлар киритиш учун ФҲДЁнинг юқори архивига хабарнома юборади.
61. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви МДҲ давлатларида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёки ушбу масала бўйича суд қарори (рус тилидаги таржимаси билан), туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан бирга тегишли ФҲДЁ органига юборилади.
62. 16 ёшгача бўлган болага оталикни белгилашда далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш қоидалари қўлланилиши мумкин, яъни боланинг фақат фамилияси ва ота исми эмас, балки исми ҳам ўзгартирилиши мумкин.
Боланинг янги фамилияси ва исми боланинг туғилган йилида юритилган туғилганлик ҳақидаги Алфавит дафтарига зарурий тартибда киритилади.
63. Фарзандликка олиш ҳақида ўзгартиришлар киритиш туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органида, фарзандликка олинган боланинг туғилган жойи ўзгартирилганда эса фарзандликка олувчилар яшайдиган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
65. Ҳоким қарори келиб тушган вақтига кўра махсус дафтарда қайд этилади ва алоҳида йиғмажилдга хронологик тартибда тикиб қўйилади.
66. ФҲДЁ органи хоким қарори ва фарзандликка олувчиларнинг ҳужжатлари асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришларни киритади, туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳнома ва зарур бўлганда фарзандликка олинганлиги ҳақида маълумотнома беради.
67. Фарзандликка олинган боланинг фамилияси ва исми туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган йилда юритилган Алфавит дафтарига киритилади.
68. Агар фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, ФҲДЁ органи фарзандликка олувчилар ҳақидаги маълумотларни, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ва хоким қарорини ўша ФҲДЁ органига юборади.
ФҲДЁ органи қабул қилинган ҳужжатлар асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришларни киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома беради.
Агар ҳоким қарорида 10 ёшгача бўлган боланинг туғилган жойи (вилоятдан ташқари, лекин республика доирасида) ўзгартирилган бўлса, у ҳолда фарзандликка олувчининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида туғилганлик ҳақидаги мавжуд гувоҳнома асосида тикланган далолатнома ёзувини қайд этишни амалга оширади ва ҳоким қарорига мувофиқ зарур ўзгартиришлар киритади.
Бола ҳақидаги аввалги ва сўнгги маълумотлар боланинг туғилган йилида ва жорий йилда юритилган Алфавит дафтарига киритилади.
69. Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижий фуқаролар томонидан фарзандликка олинганда тегишли ҳужжатлар ФҲДЁ органига васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тақдим этилади.
70. Фарзандликка олишни сир сақлаш мақсадида фарзандликка олиш учун ҳужжатлар фарзандликка олувчиларнинг адвокатлари томонидан тақдим этилиши мумкин.
71. Агар фарзандликка олиш суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилса ёки бекор қилинса у ҳолда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига: «Фарзандликка олиш ______________ туман (шаҳар) судининг ____ йил _________ ой __ кундаги қарори билан бекор қилинди (ҳақиқий эмас деб топилди)» деб ёзилади ва далолатнома ёзувидаги дастлабки маълумотлар қайта тикланади ҳамда туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳнома берилади.
72. ФҲДЁ органи далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.
73. Оила кодексининг 14 ва 15-моддаларига мувофиқ, никоҳланувчиларнинг ўзаро розиликлари ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари никоҳ тузишнинг асосий шартлари ҳисобланади.
Айрим ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан никоҳ ёши кўпи билан 1 йилга камайтирилиши мумкин.
74. Никоҳ никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрисида улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат этган кундан бир ой ўтгач қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахсларнинг никоҳини қайд этиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.
(74-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарорига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 136-модда)
75. Алоҳида ҳолларда, истисно тариқасида (агар ота-онаси ва никоҳ тузаётган ёшлар Ўзбекистон Республикасининг турли вилоят ёки туман (шаҳар)ларида яшаб турган бўлсалар) отаси ёки онасининг ёзма аризасига кўра никоҳ ота-онасининг ёки улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида ҳам қайд этилиши мумкин.
76. ФҲДЁ органи мудири узрли сабаблар бўлганда, аризачиларнинг илтимосларига кўра бир ойлик муддатни қисқартириши мумкин.
Бунда узрли сабабларни тасдиқловчи — болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари, тиббиёт муассасасининг келиннинг ҳомиладорлиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисидаги ва шу каби ҳужжатлар кўрсатилади.
77. Никоҳни қайд этиш муддатини узайтириш никоҳ тузувчиларнинг биргаликдаги аризаларига биноан кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда етарли асослар бўлган тақдирда, шунингдек ФҲДЁ органининг ташаббуси билан ушбу муддат уч ойгача узайтирилиши мумкин.
78. Белгиланган шаклдаги ариза никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тўлдирилади ва барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоблар берилиши керак. Ариза аниқ, тушунарли дастхат билан ёзилиши керак.
79. ФҲДЁ органи аризани қабул қилаётганда никоҳланувчиларга никоҳ тузиш тартиби ва шартларини, келгусидаги эр-хотин ва ота-она сифатида вужудга келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши ва бир-бирининг саломатликлари тўғрисида ва оилавий аҳволи тўғрисида хабардор эканликларига ишонч ҳосил қилиши керак.
Никоҳланувчилар никоҳ тузишга монеълик қиладиган ҳолатларни яшириш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилади.
80. Агар никоҳ тузувчи шахсларнинг оталик белгиланмаган биргаликдаги болалари бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи уларга оталикни белгилаш тартибини тушунтириши лозим.
81. Қонун никоҳланувчи шахслардан ҳатто биттаси илгари қайд этилган никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузилишини тақиқлаши сабабли аризани қабул қилиш вақтида ФҲДЁ органи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича аризачиларнинг қонуний никоҳда туриш-турмаслигини текшириб кўриши керак.
Илгари никоҳда бўлган шахс ФҲДЁ органига аввалги никоҳи бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак. Бу — никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки суд қарори, эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёхуд суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги қарори бўлиши мумкин.
насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.
83. ФҲДЁ органи никоҳни қайд этиш вақтини белгилаётганда никоҳдан ўтувчилардан уни тантанали вазиятда ўтказилишига розилигини аниқлаши лозим. Тантанали никоҳ фақат никоҳ тузувчиларнинг хоҳишларига кўра ўтказилади. Никоҳланувчиларнинг истакларига биноан никоҳ уларнинг қариндошлари, танишлари иштирокида қайд этилади. Никоҳни қайд этишда гувоҳларнинг сони икки кишидан ортиқ бўлмаслиги керак.
84. Никоҳга кириш ҳақидаги аризани беришда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар: паспорт, ҳарбий билет, офицер ёки прапоршчикнинг шахсий гувоҳномаси кўрсатилиши керак.
85. Агар никоҳ тузишни хоҳловчи ҳарбий хизматчи никоҳга кириш ҳақидаги аризани хизматни ўтаётган жойида берса, тегишли ҳарбий қисм ёки муассаса жойлашган манзил ҳарбий хизматчининг яшаш жойи ҳисобланади.
86. Агар бирон-бир сабаб билан никоҳ тузувчиларнинг иккаласи айни бир вақтда келиши имконияти бўлмаса, у ҳолда ФҲДЁ органига аризани улардан бири бериши мумкин. Бу ҳолда кела олмаган шахснинг имзоси белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
88. Никоҳни қайд этиш фақат никоҳланувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади. ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида уларнинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Никоҳнинг ишончнома бўйича ёки вакил орқали, шунингдек тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома бўлмаганда қайд этилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органлари ходимлари никоҳни қайд этиш вақтида уларга маълум бўлган шифокорлик сирларидан иборат бўлган маълумотларни ошкор этганлиги учун жавоб берадилар.
(88-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 136-модда)
89. Никоҳланувчилардан бири бетоблиги сабабли ФҲДЁ органига кела олмаган истисно ҳолларда никоҳ шифохонада, уйда ёки бошқа тегишли жойда никоҳланувчи иккала шахснинг иштирокида амалга оширилади. Далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида бу ҳақда тегишлича ёзиб қўйилади.
90. Агар ФҲДЁ органига ушбу Қоидаларнинг 82-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги ҳақида ариза тушган бўлса, никоҳни қайд этиш бошқа муддатга қолдирилади. Бунда аризачига белгиланган муддатда зарур далилларни тақдим этиш тавсия қилинади. ФҲДЁ органи манфаатдор шахснинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан зарур текширув ўтказиши мумкин. Никоҳни қайд этиш вақти кейинга сурилганлиги ҳақида аризачилар хабардор қилинади. Никоҳни қайд этишга тўсиқ бўлувчи қонуний ҳолатлар мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи уни қайд этишни рад қилади. Агар мазкур маълумотлар тасдиқланмаса, у ҳолда никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади. Юқорида қайд этилган ҳолатларни текшириш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
91. Никоҳни қайд этишда никоҳланувчилар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.
92. Эр ва хотиннинг паспортларига ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларига штамп қўйилади ва никоҳнинг тузилган вақти ва жойи, далолатнома ёзуви рақами, эр (хотин)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили ёзиб қўйилади.
93. Никоҳланувчилардан бири эр ёки хотиннинг фамилиясини қабул қилмоқчи бўлса, унда паспортини алмаштириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади.
Ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчининг никоҳ қайд этилганлиги сабабли фамилияси ўзгартирилганда ФҲДЁ органи 7 кун муддатда бу ҳақда ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи рўйхатда турган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.
95. Никоҳ тузишнинг белгиланган қоидалари бузилганда, шунингдек ғаразли мақсадни кўзлаб тузилган никоҳ суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилади.
Суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори асосида ФҲДЁ органи никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига бу ҳақда белги қўяди ва ФҲДЁнинг юқори архивига хабарнома юборади.
Собиқ эр ёки хотиннинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларига суд томонидан худди шундай белгилар қўйилади. Никоҳ суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда никоҳ ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.
96. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ва Ўзбекистон фуқароси ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.
Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилиниши лозим.
Ўзбекистон фуқароси билан никоҳга кирган МДҲ мамлакатлари фуқароларининг, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатига никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилади.
97. Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг никоҳини қайд этиш ўша давлат қонунчилигига асосан унинг ваколатли органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида ушбу Қоидаларга асосан амалга оширилади.
98. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳини қайд этиш, агар никоҳни қайд этиш консуллик муассасаси жойлашган ўша давлатнинг қонунлари билан тан олинганда, шунингдек ўша давлат ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган битим ёки бу халқаро шартномаларга мувофиқ ҳоллардагина консул томонидан амалга оширилади.
99. Бошқа давлатда яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси билан мазкур давлатнинг тегишли органларида никоҳни қайд эттирмоқчи бўлган ўша давлат фуқаросининг илтимосига кўра, консул никоҳни қайд этувчи ўша давлат органларига тақдим этиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси никоҳда турмаслиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.
Агар консуллик муассасасида никоҳланувчи шахснинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар бўлмаган ҳолларда консул бу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан олади.
100. Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
101. Маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс, никоҳга кириш ҳақидаги махсус шаклдаги аризанинг ўзига тааллуқли қисмини тўлдириб ўзи доимий яшаётган ёки жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органига топширади. ФҲДЁ органи аризада келтирилган маълумотларни ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан солиштиради, аризада қайд этилган маълумотларнинг тўғрилигини ва аризачининг имзосини тасдиқлайди ва унга аризани қайтаради. Шундан сўнг маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс бу аризани маҳкумга бериши учун жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига топширади.
102. Маҳкум билан никоҳга кириш ҳақидаги аризани олгандан кейин, жазони ижро этиш муассаса маъмурияти уни тегишли жойини тўлдириш учун маҳкумга тақдим этади. Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти тўлдирилган аризадаги маълумотларни маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги маълумотлар билан солиштиради, уларнинг ҳақиқийлигини ва имзосини тасдиқлайди ва аризани жазони ижро этиш муассасаси жойлашган мазкур ҳудуддаги ФҲДЁ органига юборади.
Агар маҳкумнинг шахсий йиғмажилдида унинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар тўлиқ бўлмаса, кам ёки ноаниқ бўлса, у ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти бу маълумотларни тегишли ташкилотлар ва муассасалар орқали уларни талаб қилиб олиш ёки аниқлаш чораларини кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жазони ўташ муассасалари маъмурияти судланганларни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан белгиланган тартибда ўтказади.
(102-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарорига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 136-модда)
103. Маҳкум билан никоҳни қайд этиш ФҲДЁ органи билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан белгиланган бинода никоҳга кирувчиларнинг иштирокида амалга оширилади.
104. Маҳкум билан никоҳга кирувчи шахсга ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.
105. Маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги анкетасига ФҲДЁ органи томонидан штамп босилади, эр ёки хотиннинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, ФҲДЁ органининг номи ва никоҳ тузилган сана ва далолатнома ёзуви рақами ёзиб қўйилади. Худди шундай маълумотлар эр-хотинларнинг паспортларига ҳам киритилади.
106. Судгача эҳтиёт чораси сифатида қамоқда ушлаб турилган шахслар билан никоҳни қайд этиш тергов ишини олиб бораётган мансабдор шахс ёки орган рухсати билан шу ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан тергов изолятори (қамоқхона)да амалга оширилади.
107. Мазкур Қоидаларнинг 106-бандида кўрсатилган ҳолатда никоҳга кириш ҳақидаги аризага ва никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига қайд этишга рухсат берган мансабдор шахснинг имзоси қўйилади.
108. Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ ФҲДЁ органи мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинлардан никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани қабул қилади.
109. Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки эр-хотин яшаб турган жойдаги ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.
Аризани қабул қилишда аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатда вояга етмаган фарзандлари тўғрисида белги бор-йўқлиги текширилиши лозим.
110. Агар никоҳдан ажралишга эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлгани ҳолда умумий мулк ҳақида ёки меҳнатга лаёқатсиз, муҳтож эр ёки хотиннинг таъминоти ҳақида низолар бўлса, у ҳолда никоҳдан ажратиш суд тартибида ҳал этилади.
111. Никоҳдан ажратишни қайд этиш эр-хотиннинг ёки улардан бирининг иштирокида никоҳдан ажратиш ҳақида ФҲДЁ органига ариза берганларидан кейин уч ой ўтгач амалга оширилади ва собиқ эр-хотинларнинг ҳар бирига никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилади.
112. Эр ёки хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиши тўғрисидаги истаги никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризасида кўрсатилиши керак.
Никоҳдан ажратиш қайд этилганидан сўнг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага унинг тугатилганлиги ҳақида белги қўйилади ва у аризачиларга қайтарилади.
113. Никоҳдан ажратишни қайд этишда, эр ва хотиннинг ўзаро келишувига кўра, уларнинг биридан ёки иккаласидан белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
Эр ёки хотиндан бирининг иштирокида никоҳдан ажратишни қайд этишда давлат божи тўлиқ миқдорда ундирилади.
суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари бор-йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади.
эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори;
эр (хотин)нинг уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга ўртада болалари ва мол-мулки юзасидан низоси йўқлиги тўғрисидаги розилиги.
Болалари тўғрисида, биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр(хотин)га таъминоти учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.
115. Содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони озодликдан маҳрум этиш жойида ўтаётган шахс билан никоҳдан ажралишни хоҳловчи эр(хотин) ўз аризасида судланган шахснинг жазони ўтаётган жойни кўрсатиши лозим.
Аризани қабул қилган ФҲДЁ органи шу куниёқ бу тўғрида жазони ижро этиш муассасасига хабарнома жўнатади. Муассаса маъмурияти хабарномани олгач, 2 ҳафта мобайнида маҳкумнинг аризачи билан ўртада болалар ва мол-мулк тўғрисида низоси йўқлиги ҳақида ёзма равишда билдиришномасини тасдиқлаб ФҲДЁ органига жўнатади.
Маҳкумнинг никоҳдан ажратишга розилиги олингач ва ўртада болалар ва мол-мулк юзасидан низолари йўқ бўлганда, ФҲДЁ органи ариза берувчи иштирокида никоҳдан ажратишни қайд этади.
116. Ўзаро болалари ва мулкий низолари бўлмаган ва 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган шахсларни никоҳдан ажратиш эр-хотиннинг ўзаро розилигига кўра умумий қоидалар асосида ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.
117. Суднинг эр-хотиндан бирининг бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисидаги қарори бўйича никоҳдан ажратиш эр ёки хотиндан бирининг турар жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
118. Суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган шахс қайтиб келганда унинг мурожаати бўйича ФҲДЁ органи унга ҳам никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
119. Оила кодексининг 47-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд қарори нусхаси никоҳдан ажратилганлик тўғрисидаги гувоҳномага тенглаштирилади.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб, 10 кун ичида суд никоҳ тузилганлиги рўйхатга олинган жойдаги ФҲДЁ органига ушбу қарордан кўчирма юбориши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
120. ФҲДЁ органи суд қарори асосида никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига никоҳ тугатилганлиги ҳақида белги қўяди ва далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига белги қўйиш учун ФҲДЁнинг юқори турувчи тегишли архивига юборади.
Мазкур қоида Оила кодекси амалга киритилгандан кейин, яъни 1998 йил 1 сентябрдан кейин қонуний кучга кирган суд қарорларига нисбатан қўлланилади.
121. Республика судларининг 1998 йил 1 сентябргача қонуний кучга кирган қарорлари бўйича никоҳдан ажратишни қайд этиш, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарорни чиқарган суд жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда никоҳдан ажратишни қайд этишгача ФҲДЁ органи эр ёки хотиндан бирининг никоҳдан ажратилганлиги расмийлаштирилганлигини текширади.
Текширувни суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб, мурожаат этилган кунгача никоҳдан ажратиш тўғрисидаги Алфавит дафтари бўйича ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви (никоҳ бекор қилинганлиги ҳақида белги қўйилганлиги ёки йўқлиги) бўйича ўтказилади.
Агар никоҳдан ажратиш ФҲДЁ органида томонлардан бирининг аризасига кўра қайд этилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзуви иккинчи томон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади ва никоҳдан ажратганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
122. МДҲ мамлакатлари суди томонидан қонуний кучга кирган қарор асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан тузилган никоҳни бекор қилиш (қарор қачон чиққанидан қатъи назар) агар давлатлараро битимда бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, аризачининг турар жойидаги ФҲДЁ органида қайд этилади.
123. Ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойи ёки ўлим содир бўлган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
124. Ўлимни қайд этиш тўғрисидаги ариза ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома берилган вақтдан бошлаб 3 кундан кечикмай берилиши керак.
Ўлимни қайд эттириш тўғрисида марҳумнинг қариндошлари ёки яқин кишилари, шунингдек тиббий муассаса маъмурияти мурожаат этишлари мумкин, улар ўлим тўғрисида тиббий гувоҳнома ва марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этадилар.
125. Ўлимни қайд этишда тақдим этилган тиббий гувоҳнома далолатнома ёзуви иккинчи нусхаси чап томонининг юқори қисмига қистириб қўйилади.
126. Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўлимини қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.
127. Чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўлимини қайд этиш марҳум яшаб турган ёки ўлим содир бўлган жойдаги консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.
Агар ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойидан бошқа округда амалга оширилса, у ҳолда ўлимни қайд этган консуллик муассасаси марҳум ҳисобда турган консуллик муассасасига унинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўлган санаси, шунингдек ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами ва ўлим қайд этилган сана кўрсатилган хабарнома юборади.
128. Агар ўлимни қайд этишда марҳумнинг ҳомийсиз қолган вояга етмаган болалари борлиги маълум бўлса, у ҳолда консул шу куннинг ўзидаёқ бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасига хабар беради.
129. Ўлим қайд этилгандан кейин марҳумнинг ҳужжатлари дипломатик почта орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармасига жўнатилади.
Марҳумнинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг йўқлиги ўлимни қайд этиш учун тўсиқ бўла олмайди, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси хабардор қилинади.
130. Жазони ижро этиш муассасаларида вафот этган шахсларнинг ўлимини қайд этиш мазкур муассаса маъмуриятининг хабарига кўра, вафот этган кишининг озодликдан маҳрум қилингунга қадар доимий яшаган жойидаги ёки жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
131. Суднинг фуқарони ўлган деб эълон қилиш тўғрисидаги қарори билан ўлимни қайд этиш ёки ўлими қонунда белгиланган муддатларда қайд этилмаган шахсларнинг ўлими умумий асосларда қайд этилади. Бундай ҳолда марҳум ҳақидаги маълумотлар ўлим қайд этилган йилдаги ва ўлим содир бўлган йилдаги Алфавит дафтарларига киритилади.
132. Ўлимни қайд этишда марҳумнинг паспорти, ҳарбий билети, 16 ёшгача вафот этганларнинг эса туғилганлик ҳақида гувоҳномаси тақдим қилинади. Бунда ФҲДЁ органи ходими (консул) ҳужжатларнинг биринчи саҳифасига ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами ва санасини ёзади.
Вафот этганларнинг паспортлари ва 50 ёшгача вафот этганларнинг ҳарбий билетлари ҳар ойда бир марта, рўйхат бўйича ИИБ ва мудофаа ишлари бўлимига топширилади, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар эса ҳар чоракда бир марта, далолатнома асосида йўқ қилинади.
Агар ўлимни қайд этишда вафот этган шахснинг паспорти ва ҳарбий билети тақдим қилинмаган бўлса, у ҳолда бу ҳақда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида кўрсатилади.
133. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилгандан сўнг ўлим ҳақида гербли гувоҳнома ёзилади ва аризачига тақдим этилади. Айни бир вақтда суғурта кассасига ва қабристонга тақдим этиш учун тегишли шаклдаги маълумотномалар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
134. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайта тиклаш туман, шаҳар судларининг қарорига кўра амалга оширилади. Агар суд қарорида марҳумнинг ўлган санаси кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда суд қарори кучга кирган сана марҳумнинг ўлган куни ҳисобланади.
135. Темир йўл ёки автомобиль транспортида содир бўлган ўлимни қайд этиш ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномага асосан яқинроқ жойдаги ФҲДЁ органи ёки марҳумнинг доимий яшаган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Ҳаво ёки денгиз кемасида содир бўлган ўлимни қайд этиш ҳаво кемаси қўнган жойдаги ёки денгиз кемаси тўхтаган портдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилиши мумкин.
136. Шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этиш соғлиқни сақлаш тизими тиббий муассасасининг ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномасига асосан шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Бундай ҳолларда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидаги барча маълумотлар ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома асосида кўрсатилади ва фақат қабристонга тақдим этиш учун маълумотнома берилади.
Ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома фақат далолатнома ёзувидаги етишмайдиган маълумотлар тўлдирилгандан кейингина берилади.
137. ФҲДЁ органи қўшимча тиббий маълумотнома ёки мурданинг таниб олинганлиги тўғрисидаги прокуратура хабарномасини олгач, далолатнома ёзувига етишмайдиган маълумотларни киритади ва далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига зарур ўзгартиришлар киритиш учун ФҲДЁнинг юқори архивига хабарнома жўнатади.
138. Оила кодексининг 230-моддасига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклаш деганда илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида йўқолган ёзувларни қайта тиклаб қўйиш тушунилади.
139. Туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажратиш ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.
Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.
Ёзувни тиклашдан манфаатдор тарафлар ўртасида низо бўлса ёзувни тиклаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан амалга оширилади.
140. Далолатнома ёзувининг иккала нусхаси ҳам йўқолган ҳолларда далолатнома ёзувини тиклаш 16 ёшга тўлган фуқаронинг шахсий аризасига кўра унинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Далолатнома ёзувларини тиклаш уларни тиклаш учун асос бўлган барча ҳолатлар ФҲДЁ органи томонидан аниқланганидан кейингина амалга оширилади.
141. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
шаҳар (Тошкент), вилоят, республика (Қорақалпоғистон)* ФҲДЁ архивининг ариза берувчининг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ҳақидаги маълумотномаси;
ота-оналарининг ҳужжатлари бўлмаганда, ака-укалари, опа-сингилларининг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувлари нусхалари;
142. Ариза қабул қилишда ариза берувчи ёлғон кўрсатмалар берганлиги учун жавобгарлиги ҳақида ФҲДЁ органи томонидан огоҳлантирилади.
143. Туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзувида аризачининг туғилган йили: паспорти, ҳарбий билети ва бошқа мавжуд ҳужжатларига асосан кўрсатилади.
Агар тақдим этилган ҳужжатларда ариза берувчининг фақат туғилган йили кўрсатилиб, туғилган куни ва ойи кўрсатилмаган бўлса, унинг туғилган санаси ўша йилнинг 1 июли деб ҳисобланади.
144. Тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилганидан сўнг ФҲДЁ органи мудири томонидан хулоса тузилади ва унинг асосида туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви қайд этилади ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилади.
145. Собиқ Иттифоқ республикаларидан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш ҳақида тушган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини қайд этади ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома жўнатади.
146. Никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архивининг никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги ҳақидаги маълумотномаси;
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, сўнгра никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувлари дафтарида охирги далолатнома ёзувининг рақами такрорий равишда «Т» ҳарфи қўйган ҳолда ёзилади ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.
Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномада «никоҳландилар» графасида тикланаётган далолатнома ёзувининг биринчи қайд этилган санаси, «тегишли далолатнома ёзуви қайд этилди» устунида никоҳ тузилганлиги ҳақида тикланиб тузилган далолатнома ёзуви рақами ва санаси кўрсатилади.
147. Никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архивининг никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги ҳақида маълумотномаси;
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувлари дафтарида охирги далолатнома ёзуви тартиб рақами такрорий равишда «Т» ҳарфи ёзиб қўйилади ва никоҳдан ажратиш ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.
Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гербли гувоҳноманинг «бу ҳақда ажратиш тўғрисидаги далолатномаларни қайд қилиш дафтарида» устунида никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг дастлабки санаси, қавс ичида эса — тикланган далолатнома ёзувининг рақами ва санаси ёзиб қўйилади.
148. Далолатнома ёзувларини тиклаш учун етарли асослар бўлмаганда ФҲДЁ органи ариза берувчига рад қилинганлик ҳақидаги асосланган хулосасини беради. Ушбу хулоса билан аризачи масалани моҳиятига кўра ҳал этиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.
149. Далолатнома ёзувини тиклаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан барча зарурий ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилиши зарур.
151. Ўзбекистон фуқароларининг хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган фуқаролик ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг гербли гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин.
152. Ҳужжатларни алмаштириш фуқароларнинг ёзма аризаларига кўра доимий яшаш жойларидаги ФҲДЁ органлари томонидан ушбу ҳужжатлар ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида легализация қилинган таржималари асосида, ҳужжатнинг берилган вақти ва жойини кўрсатган ҳолда ва тикланган далолатнома ёзувларини қайд этиш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
153. Алмаштириш пайтида топширилган ва чет эл ваколатли муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар ва уларнинг легализация қилинган таржималари тикланган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари билан ушбу ёзувни қайд этган ФҲДЁ органи архивида 75 йил сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
154. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда, ушбу далолатнома ёзувлари сақланаётган жойдаги, агар улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлса, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
ФҲДЁ органининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
155. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
а) «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси асосида тарихий ва миллий анъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, отасининг исмини ёздириш истаги бўлганда;
г) ота-онанинг ўзаро келишувига кўра (шунингдек ота-она никоҳдан ажратилганда) ёки ҳоким қарорига кўра вояга етмаган боланинг фамилияси ўзгартирилганда;
е) никоҳда турмаган она томонидан боланинг отаси ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш ҳақида ариза берилганда (бола 16 ёшга етгунга қадар);
ж) ота-онасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгартирилиши муносабати билан вояга етмаган боланинг фамилияси ва отасининг исми ўзгартирилганда;
з) имло хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ёзилмай қолганда;
и) 16 ёшга тўлмаган боланинг исми ва фамилияси ўзгартирилганда, агар исми ва фамилияси ота-онасининг хоҳиши ҳисобга олинмаган ҳолда берилган бўлса;
к) агар далолатнома ёзувида исми қисқартириб ёки эркалатиш шаклида ёзилган бўлса, шунингдек бошқа зарур ҳолларда.
156. Далолатнома ёзувлари Ўзбекистондан ташқарида бўлган, шунингдек никоҳ тўғрисида ва ўлим тўғрисида, ака-укалар ва опа-сингилларнинг туғилганлиги тўғрисидаги ва бошқа далолатнома ёзувларида тафовутлар бўлган ҳоллардан ташқари, юқорида келтирилган барча ҳолатларда далолатнома ёзувлари тузилган жойи бўйича ариза берилган кунидаёқ хулоса тузилмай тузатишлар киритилади.
157. Ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги аризага ариза берувчининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (паспортнинг нусхаси (ксеронусхаси), далолатнома ёзувлари нусхалари илова қилинади. Улар билан бирга йиғмажилдга ўзгартирилиши лозим бўлган гувоҳномаларнинг асл нусхаси тикиб қўйилади.
158. Агар ўзгартириш киритиладиган далолатнома ёзуви республикадан ташқарида бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи хулоса тузади ёки (давлатлараро келишув мавжуд бўлса) ариза берувчининг аризадаги имзосини тасдиқлайди ва йиғмажилдни (аризани) далолатнома ёзуви тузилган жойдаги ФҲДЁ органига ижро этиш учун юборади.
Хулосага кўра далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритилиши зарур бўлган ҳолларда, ариза унга илова қилинган барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилиши керак.
159. Далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги хулоса 3 нусхада тузилади, улардан бири йиғмажилдга тикилади, иккинчиси ФҲДЁ органида қолади, учинчи нусхаси ариза берувчига берилади.
160. Далолатнома ёзувига ўзгартириш киритган ФҲДЁ органи далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига тегишли ўзгартириш киритиш учун бу ҳақда ФҲДЁ архивини шу куннинг ўзидаёқ хабардор қилади.
161. Ариза берувчининг фамилияси, исми ўзгартирилганда тегишли Алфавит дафтарларига ўзгартиришлар киритилади.
162. Ариза берувчининг хоҳишига биноан ФҲДЁ органи далолатнома ёзувига ўзгартириш киритилганлиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.
163. Шахснинг туғилиш далолатнома ёзувида унинг жинсини ўзгартириш тиббиёт муассасасининг хулосаси бўйича амалга оширилади.
164. Мазкур Қоидаларнинг 155-банди «б» ва «в» қисмларидан ташқари барча ҳолларда ўзгартиришлар киритилганлиги учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
165. Ўзбекистон Республикасининг чет элда турувчи фуқароларининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризалари ушбу Қоидалар билан белгиланган тартибда консуллик муассасалари томонидан кўриб чиқилади.
166. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи 16 ёшга тўлгач турар жойдаги ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.
Агар 16 ёшга тўлган шахс паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, унда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви нусхаси илова қилинади.
хоҳишга қараб никоҳгача бўлган фамилияга (никоҳда турган даврида ҳам, никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам) қайтишда;
оилада бир хил фамилияда бўлиш истаги пайдо бўлганда (агар никоҳ тузиш пайтида эр-хотин умумий фамилияни танламаган бўлса);
б) агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса — никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
в) агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;
д) агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;
169. Ўзгартиришлар киритилиши учун зарур бўлган далолатнома ёзувлари йўқолган тақдирда, фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш улар тикланганидан кейин амалга оширилади.
171. ФҲДЁ бўлими мудири тақдим этилган ҳужжатлар асосида, зарур ҳолларда эса бошқа ФҲДЁ органларидан ўзининг талаби бўйича керакли далолатнома ёзувлари нусхаларини олганда йиғилган ҳужжатларни йиғмажилдга тикади ва тегишли текширув ўтказиш учун ички ишлар бўлимига жўнатади.
172. Ички ишлар бўлими тақдим қилинган ҳужжатларни 30 кун мобайнида ўрганиб чиқади, ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириши хусусида асосланган хулоса тузади ва ФҲДЁ органига тақдим қилади.
173. Ички ишлар бўлимининг хулосасини олгандан кейин ФҲДЁ органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ёки рад қилиш тўғрисида асосланган хулоса тузади.
174. Фамилия, исм, ота исми ўзгарганлиги тўғрисида ички ишлар бўлимига 7 кун мобайнида, агар ариза берувчи ҳарбий хизматга мажбур бўлса, мудофаа ишлари бўлимига хабарнома юборилади.
175. Хулоса асосида туғилганлик тўғрисида, никоҳни қайд этиш ёки никоҳдан ажратиш тўғрисида, болаларининг туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувларига тегишли ўзгартиришлар киритилади ва янги гувоҳнома берилади. Эски гувоҳномалар йиғмажилдга тикиб қўйилади.
176. Агар ўзгартириш киритиш талаб этиладиган далолатнома ёзуви бошқа жойда бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш тўғрисида хабарнома юборади.
177. ФҲДЁ органи хабарномага биноан далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритади ва янги гувоҳномани тўлдиради ва уни ариза берувчига топшириш учун унинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органига юборади, шунингдек далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига ана шундай ўзгартиришларни киритиш учун тегишли ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.
178. Ўзаро қонуний никоҳда турган эр ёки хотиндан бирининг фамилияси ўзгартирилиши иккинчисининг ҳам фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди.
Ота-оналар ёки улардан бирининг фамилиясини ўзгартирганлиги уларнинг вояга етган болаларининг фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди.
Ота-оналардан ҳар иккаласининг фамилияси ўзгартирилиши 16 ёшга тўлмаган болалар фамилиясининг ҳам ўзгартирилишига сабаб бўлади.
Агар ота-онадан бири фамилиясини ўзгартирса, уларнинг вояга етмаган болаларининг фамилиясини ўзгартириш масаласи ота-оналарнинг келишувига биноан, бундай келишув бўлмаганда эса васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
180. Агар никоҳга кириш пайтида ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясини сақлаб қолган шахс кейинчалик эрининг фамилиясини қабул қилса, шунингдек, никоҳга кириш пайтида қабул қилган фамилиясини никоҳгача бўлган фамилиясига ўзгартирса, у ҳолда ўзгартириш фақат никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилади.
Агар никоҳдан ажратилгандан кейин никоҳдаги фамилиясини сақлаб қолган шахс уни никоҳгача бўлган фамилиясига ўзгартирса, у ҳолда ўзгартириш фақат никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилади.
181. 16 ёшга тўлган шахслар томонидан фамилияси, исми, ота исми ўзгартирилган барча ҳолларда ўзгартириш фақат туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг «бола тўғрисида маълумотлар» устунига киритилади.
182. Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшовчи фуқароларининг аризалари консул томонидан кўриб чиқилади. Аризага мазкур Қоидаларнинг 167-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Зарур ҳолларда консул аризачининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ва ўзгартириш киритилиши лозим бўлган далолатнома ёзувларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали тегишли органлардан талаб қилиб олади.
Йиғилган ҳужжатлар асосида консул Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг ёки ариза берувчи яшаб турган давлатнинг ваколатли органларидан ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартиришига рухсат берилганлиги ҳақидаги хулосани олиши зарур.
Ушбу хулоса асосида консул фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ҳақида асосланган хулоса тузади ва уни йиғмажилд билан бирга ўзгартириш киритилиши лозим бўлган далолатнома ёзуви сақланиб турган ФҲДЁ органига юборади.
185. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 233-моддасига мувофиқ, агар ФҲДЁ органи томонидан икки ва ундан ортиқ бир хил ёзувлар борлиги аниқланса, тикланган ёзувлар улар тузилган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан бекор қилиниши мумкин.
Агар топилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларида фамилия, исм, ота исми, туғилган сана, ота-она тўғрисидаги маълумотларда жиддий фарқ бўлса, тикланган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари суднинг қарори билан бекор қилинади.
186. Далолатнома ёзувини бекор қилиш тўғрисидаги суднинг қарорини олгач бекор қилинган ёзувни тузган ФҲДЁ органи унинг диагонали бўйлаб чизиқ тортиб, бу ҳақда белги қўяди ва аризачига маълумотнома беради.
187. ФҲДЁ органи юқори турувчи шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архивига ва дастлабки далолатнома ёзуви тузилган жойдаги ФҲДЁ органига далолатнома ёзувларининг бекор қилинганлиги тўғрисида хабарномалар юборади.
ФҲДЁ архиви хабарномани олиши билан тегишли далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига бекор қилинганлиги ҳақида белги қўяди, ФҲДЁ органи эса ариза берувчига далолатноманинг дастлабки ёзувига мувофиқ такрорий гувоҳнома беради (юборади).
188. Собиқ Иттифоқ республикаларидан келган ҳужжатлар бўйича ёзувларни бекор қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари хулосаси бўйича ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади, ёзувни бекор қилиш бўйича ҳужжатлар эса шу ФҲДЁ органида сақланади.
Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳар бир тури ҳар йилнинг 1 январидан 31 декабригача тартиб билан кетма-кет рақамланади.
190. Далолатнома ёзувларининг барча устунлари тўлиқ, хатосиз ва қисқартиришларсиз (умумий қабул қилинганларидан ташқари) тўлдирилиши керак.
191. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари паспорт асосида, у бўлмаган тақдирда — шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида тўлдирилади.
Чет эл фуқароларига нисбатан далолатнома ёзувлари қайд этилаётганда миллатидан ташқари қайси давлат фуқароси эканлиги ҳам кўрсатилади. Миллати ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда фуқаролиги тўғрисидаги маълумот ёзилади.
192. «Туғилган жойи» ва «Ўлган жойи» устунларида республика, вилоят, шаҳар ва туман, қишлоқларда эса қишлоқ номи кўрсатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
194. Қаерда ва ким бўлиб ишлайди устунида корхона, муассаса ва ташкилотнинг тўлиқ номи ҳамда лавозими кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
196. «Тақдим этилган ҳужжатлар» устунида ҳужжатнинг номи, серияси ва тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилганлиги кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
197. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг «Ўлим сабаби» устунида унинг сабаби ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома 8-бандининг «в» қисми асосида кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
198. Ўлик туғилган бола тўғрисида ўлими ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиришда унинг 1-устунига она фамилияси ёзилади, 14 — 18-устунлари тиббий гувоҳномага биноан тўлдирилади. 2, 3-устунлар ва 11 — 19-устунларининг ота ҳақида маълумотлар кўрсатиладиган қисми тўлдирилмайди ва уларга чизиқча қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
199. Тирик туғилиб, ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган болага нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви мазкур Қоидаларнинг 198-бандида кўрсатилганидек тўлдирилади.
Ўлим ҳақида далолатнома ёзувининг 1, 4, 5 — 15-устунлари перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома бўйича тўлдирилади, 2-3-устунлари эса очиқ қолдирилиб, чизиқча қўйилади.
200. Перинатал ўлим ва бир ёшгача ўлган боланинг ўлими ҳақидаги далолатнома ёзувидаги «миллати», «манзили», «оилавий аҳволи», «иш жойи», «маълумоти» деб аталувчи 5, 10 — 13-устунлар билан она тўғрисидаги маълумотлар асосида тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
202. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзуви асосида тегишли гербли гувоҳномалар давлат тилида тўлдирилади ва ариза берувчига топширилади.
203. Гербли гувоҳномаларни бериш учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган герб йиғими ундирилади.
204. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси сақланаётган ФҲДЁ органи манфаатдор шахсларнинг аризаларига кўра ва тегишли далолатнома ёзувлари асосида такрорий гувоҳномалар беради.
Алоҳида ҳолларда (далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси йўқолганда, иккинчи нусха бўйича гувоҳнома олиш қулай бўлганда) Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ФҲДЁ архивлари далолатнома ёзувининг биринчи ва иккинчи нусхаларининг айнан бир хиллигини текширгандан сўнг туғилганлик, никоҳ, ўлим ва никоҳдан ажралганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берадилар.
205. Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахснинг ўзига, унинг ота-оналарига ёки қонунда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозлари асосида бошқа шахсларга берилади.
Никоҳдан ажратилганда никоҳ ҳақидаги такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарур ҳолларда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги маълумотнома берилиши мумкин.
206. Болаларга ва муомалага лаёқатсиз шахсларга такрорий гувоҳномалар уларнинг ота-оналари (фарзандликка олганлар), васийлари, ҳомийлари, болаларни ижтимоий ҳимоялаш муассасаси маъмуриятларининг аризалари бўйича берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
207. Такрорий гувоҳнома олиш тўғрисидаги аризада ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исми, манзили, шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, гувоҳнома сўралаётган шахснинг фамилияси, исми, ота исми, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома сўралганда эр-хотиннинг фамилиялари, исмлари ва ота исмлари, далолатнома ёзуви қачон ва қайси ФҲДЁ органи томонидан қайд этилганлиги ва такрорий гувоҳнома қандай сабабга кўра талаб қилинаётганлиги кўрсатилиши керак.
208. Такрорий гувоҳнома олишни хоҳловчи шахс далолатнома ёзувларини қайд этган ФҲДЁ органига бевосита ёки ўзи яшаб турган жойдаги ФҲДЁ органи орқали мурожаат этиши мумкин.
Яшаш жойидаги ФҲДЁ органи орқали такрорий гувоҳнома бериш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат этилганда аризани қабул қилган ФҲДЁ органи уни далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига ижро учун жўнатади.
Ариза берувчи далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органига мурожаат этганда такрорий гувоҳнома шу куниёқ берилади.
Почта орқали келиб тушган такрорий гувоҳнома сўралган аризалар шу куни ижро этилади ва илова хат билан биргаликда шаҳар (туман) ФҲДЁ органига жўнатилади ва бир вақтнинг ўзида ариза берувчига гувоҳнома жўнатилгани ҳақида хабарнома юборилади.
Агар такрорий гувоҳнома сўраб мурожаат этилган ФҲДЁ органида тегишли далолатнома ёзуви йўқ бўлса, ФҲДЁ органи аризани ва далолатнома ёзуви йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архивига тегишли текширув ўтказиш ва такрорий гувоҳнома бериш учун жўнатади.
209. Шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архиви аризани олиши билан дастлабки ва тикланган далолатнома ёзувларини текширади ва такрорий гувоҳномани юборади.
210. Такрорий гувоҳнома бериш ҳақида ариза тушганда текшириш аризада кўрсатилган йил бўйича, агар мазкур йилда бўлмаса, ўтган ва кейинги 3 йиллар бўйича ўтказилади.
212. Далолатнома ёзувининг баъзи устунлари тўлдирилмаган бўлса, у ҳолда гувоҳномада чизиқлар қўйилади.
213. Такрорий гувоҳномалар берилганлиги учун давлат божи ва (ўлим ҳақидаги гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими ундирилади.
214. Фуқароларнинг (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) аризалари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа манфаатдор органларнинг ёзма сўровномаларига кўра далолатнома ёзувларидан нусхалар ёки улардан кўчирмалар берилиши мумкин.
Зарур ҳолларда ҳокимлик, мудофаа ишлари бўлими, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот органларининг вакиллари маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадида адлия бошқармаларининг рухсати билан далолатнома ёзувларидан айрим маълумотларни кўчирма қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
215. ФҲДЁ органлари архивлари тегишли туман, шаҳар ҳудудида тузилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхаларидан иборат бўлган дафтарлардан ташкил топади.
216. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органлари қайд этган далолатнома ёзувларининг биринчи ва иккинчи нусхаларини ҳар ойнинг 2-кунидан кечикмай ФҲДЁ органига топширишлари шарт.
217. ФҲДЁ органлари архивида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари ва статистика органлари орқали шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архивига қабул қилинган далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхалари китоб шаклида тикилади, архив фонди ҳисобига олинади ва Алфавит дафтарларига киритилади.
218. ФҲДЁ органлари архиви учун алоҳида хона бўлмаганда далолатнома ёзувлари дафтарлари иш хоналарида темир шкафларда сақланиши мумкин.
219. ФҲДЁ органлари архивлари, китоб шкафлари ишдан ташқари вақтда ФҲДЁ органининг масъул ходими томонидан муҳрлаб қўйилиши керак.
220. ФҲДЁ органлари архивларида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари дафтарларини сақлаш учун зарур шароитларни яратиш, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармаларига юкланади.
221. ФҲДЁ органларидан келиб тушган хабарномалар асосида далолатнома ёзувларига киритилган барча ўзгартиришлар тўғрисидаги белгилар шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архиви мансабдор шахсининг имзоси билан тасдиқланиши ва гербли муҳр билан муҳрланиши шарт.
222. Жўнатилаётган хабарномалар ФҲДЁ органидан чиқаётган хат ва хабарномалар дафтарида рўйхатдан ўтказилиши шарт.
223. ФҲДЁ органи архивида далолатнома ёзувлари дафтарларининг тўла сақланиши учун жавобгарлик ФҲДЁ органи мудири ёки архив учун масъул ходимга юклатилади.
224. Шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архивлари фонди тегишли равишда улар ҳудудидаги ФҲДЁ органларида қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаларидан ташкил топади.
225. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ФҲДЁ архивида, иккинчи нусхалари эса Тошкент вилоят адлия бошқармаси ФҲДЁ архивида сақланади.
226. Айрим туманлар (ўзини ўзи бошқариш органлари)дан олинган, тартиб рақамлари ва турлари бўйича тахланган далолатнома ёзувларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика органларидаги иккинчи нусхалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармалари ФҲДЁ архивига далолатнома асосида, ҳар йилнинг январь ойининг 20 кунигача топширилиши керак.
227. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармалари ФҲДЁ архивларида ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномалар далолатнома ёзувлари билан бирга тикилиб қўйилади.
228. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ФҲДЁ органи архивларини фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини китоб шаклида тикиш учун зарур бўлган маблағлар билан таъминлайди.
229. ФҲДЁ органлари архивлари келувчилар учун хона, иш хонаси ҳамда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари дафтарлари сақланадиган хоналарга эга бўлишлари керак.
Архив учун ажратилган хона темир стеллажлар ёки темир жавонлар билан жиҳозланган бўлиши, унинг эшиклари ва деразаларига темир панжаралар ўрнатилиши керак.
230. Архивга бегона кишиларнинг кириши, далолатнома ёзувлари билан танишиши, улардан нусхалар, фотонусхалар олиши, уларга далолатнома ёзувлари дафтарларининг берилиши қатъиян ман этилади.
231. ФҲДЁ органи архивларида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари уларнинг тузилган кунидан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади. Бу муддат тугагач, далолатнома ёзувлари дафтарлари тегишли равишда шаҳар, вилоят ва республика ФҲДЁ архивларига топширилади.
232. Шаҳар, вилоят ва республика ФҲДЁ архивлари ўз навбатида далолатнома ёзувларининг ҳар иккала нусхаларини бир-бири билан солиштириб, зарурий ўзгартиришлар, тузатишлар, қўшимчалар ва белгилар киритадилар, фойдаланишга яроқсиз ҳолдаги далолатнома ёзувларини алмаштирадилар, белгиланган тартибда расмийлаштирадилар ва доимий сақлаш учун Марказий давлат архивига топширади.
233. Шаҳар, вилоят республика ФҲДЁ архивларида қолган далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхалари муддати ўтганлиги сабабли, далолатнома бўйича ёқиш йўли билан йўқ қилинади.
Сақлаш муддатлари ўтганлиги сабабли далолатнома ёзувлари дафтарларини йўқ қилиш ҳақидаги далолатнома Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бошлиқлари томонидан тасдиқланиши керак.
234. ФҲДЁ органлари туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига доир 97-шакл бўйича ҳисоботларни ҳар ойнинг 5-кунидан кечиктирмай Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармаларига топширишлари керак.
235. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органлари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувларининг ҳар иккала нусхаси 97-шакл бўйича 2 нусхада тузилган ҳисобот билан кейинги ойнинг 2-кунидан кечиктирмай ФҲДЁ органига топширилади. Ҳисоботнинг иккинчи нусхаси ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органларида сақланади.
236. ФҲДЁ органларида қайд этилган далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхасига тиббий муассасалар томонидан берилган ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар илова қилинади.
237. Адлия бошқармаси далолатнома ёзувларининг тўғрилигини текширади ва текшириш пайтида нотўғри ёки ноаниқ тўлдирилган далолатнома ёзувлари аниқланганда, уларни тегишли ФҲДЁ органига уч кун муддатда тузатиш учун қайтаради.
Адлия бошқармаси далолатнома ёзувларини ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай давлат статистика органига топширади.
238. Давлат статистика органи ўтган йилда топширилган далолатнома ёзувларини кейинги йилнинг 1 июлидан кечиктирмай вилоят ФҲДЁ архивига топшириши керак.
239. 97-шаклдаги ҳисобот ведомости тўрт нусхада тузилади. Улардан иккитаси далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаси билан адлия бошқармасига, учинчи нусхаси туман, шаҳар давлат статистика органига топширилади, тўртинчиси эса ФҲДЁ органида қолади.
240. ФҲДЁ органлари ҳар чоракдан кейинги ойнинг 5-кунигача адлия бошқармасига далолатнома ёзувлари бўйича 22-шаклдаги, гербли гувоҳномалар бўйича эса 1-шаклдаги 1-чорак, ярим йиллик, 9 ойлик ва йиллик ҳисоботларни топширишлари керак.
241. Адлия бошқармалари ФҲДЁ органларидан олинган 1 ва 22-шакллар бўйича ҳисоботларни умумлаштиради ва ҳар чорак ўтиши билан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Адлия вазирлигига топшириши керак.
242. Адлия бошқармалари йиллик ҳисоботларни янги йил январь ойининг 10-кунидан кечиктирмай Адлия вазирлигига топшириши керак.
243. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари Адлия вазирлигига янги йил январь ойининг 10-кунидан кечиктирмай топширилиши керак.
244. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари асосида тартиб рақами ва серияси бўлган, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг муҳри ва мансабдор шахснинг имзоси қўйилган гербли гувоҳномалар берилади.
245. ФҲДЁ органларида гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши ва уларнинг сақланиши учун жавобгар уларнинг мудирлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида эса — уларнинг раислари ҳисобланади.
246. Агар гербли гувоҳномаларнинг сақланиши учун жавобгар шахс узрли сабабларга кўра бўлмаганда, у ҳолда гербли гувоҳномалар далолатнома бўйича унинг вазифасини вақтинча ижро этаётган мансабдор шахсга топширилади.
247. Гербли гувоҳномаларнинг камчилиги, нуқсонлари, йўқолганлиги ва ўғирланганлиги аниқланганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига махсус хабар жўнатилади.
Гербли гувоҳномалар йўқолган ҳар бир ҳолатда адлия бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилиши ва айбдор шахсларга нисбатан қаттиқ чоралар қўлланилиши лозим.
Гербли гувоҳномаларни сарфлашда уларнинг рақамлари ёзилишида кетма-кетлик қоидасини бузиш, дафтардаги ёзувларни чизиш ва ўчириш қатъиян ман этилади. Ушбу дафтарларга киритилган ҳар бир тузатиш изоҳланиши шарт.
250. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг ФҲДЁ органлари фаолиятини ҳар 2 йилда камида 1 марта комплекс текширишдан ўтказиши керак.
251. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармалари ўзларига қарашли ФҲДЁ органлари фаолиятини бир йилда камида 1 марта текширувдан ўтказишлари керак.
252. Туман, шаҳар ФҲДЁ бўлимлари фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари бўйича ўзларига ҳисоб берувчи ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органлари фаолиятини бир йилда камида бир марта текширувдан ўтказиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига биноан васийлик ёки ҳомийлик ота-она вафот этганда, улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда, ота-она муомалага лаёқатсиз деб топилганда, улар касал бўлганда, ота-она узоқ муддат бўлмаганда, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан, ота-она тарбиялаш, даволаш муассасалари ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасадаги ўзининг боласини олишдан бош тортганда, болалар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда, шунингдек, вояга етган, суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан уларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш мақсадида, шунингдек, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун белгиланади.
2. Саломатлиги ёмонлиги сабабли мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган, муомалага лаёқатли шахсларнинг илтимосларига биноан, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун уларга нисбатан ҳомийлик белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан — соғлиқни сақлаш бўлимларига;
в) соғлиғи ёмонлиги сабабли ҳомий тайинлашга муҳтож бўлган муомалага лаёқатли шахсларга нисбатан — ижтимоий таъминот бўлимларига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган фуқароларига ва соғлиғи туфайли ўз ҳуқуқини мустақил равишда амалга ошира олмайдиган, ва ўз мажбуриятини бажара олмайдиган Ўзбекистон Республикасининг вояга етган фуқароларига нисбатан васийлик ва ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари зиммасига юкланади.
6. Васийлик ва ҳомийлик органларидан ташқари бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
7. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига биноан васийлик ва ҳомийлик органлари қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар:
а) ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайдилар, уларни ҳисобга олади ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳар бир ҳолатидан келиб чиқиб, болаларни жойлаштириш шаклларини танлайдилар (149-модда);
в) туман, шаҳар ҳокимига вояга етмаган болаларни фарзандликка олиш юзасидан тавсияномалар тайёрлайдилар (151-модда);
г) болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида келишув тузадилар ва уни бекор қиладилар (195, 196-моддалар);
васийликдаги шахсга қарашли бўлган мол-мулкни тақсимлаш, уни бир йилдан ортиқ муддатга гаровга қўйиш ёки ижарага беришга;
е) васийликдаги ва ҳомийликдаги шахснинг таъминоти учун маблағлар етарли бўлмаган ҳолларда, унинг таъминоти учун нафақа тайинлайдилар (186-модда);
ж) васий ёки ҳомийдан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни инсофсизлик ёки эътиборсизлик билан бажариши натижасида васийликдаги шахсга етказилган мулкий зарарни тўлашни талаб қиладилар (191- модда);
з) ҳомийни ҳомийлик қилишдан озод қиладилар, васий ва ҳомийни ўз мажбуриятларини бажаришдан четлатадилар (187, 188-моддалар);
к) фарзандликка олиш сирининг сақланишини таъминлайдилар, фарзандликка олган ва фарзандликка олишни истовчи шахсларнинг, фарзандликка олинганларнинг, шунингдек, васийлик ва ҳомийликка эҳтиёжи бор вояга етмаганларнинг, васий ва ҳомий бўлишни ҳамда болаларни тарбияга олишни истовчи шахсларнинг, васийликка ва ҳомийликка ҳамда тарбияга олинган вояга етмаганларнинг, васийлар ва ҳомийларнинг ҳисобини юритадилар;
л) белгиланган тартибда фарзандликка олишни бекор қилиш ёки (фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш учун судга ҳужжатлар тайёрлайдилар;
м) давлат муассасалари (интернатлар)га юборилган вояга етмаган болаларнинг ҳисобини олиб боради ва уларга оид ҳужжатлар тайёрлайди;
н) ота-оналар ўртасида пайдо бўладиган боланинг исми ва (ёки) фамилиясига алоқадор келишмовчиликларни, шунингдек болаларнинг таълим ва тарбиясига тааллуқли масалаларни ҳал қиладилар (69, 75-моддалар);
о) васий ва ҳомий мажбуриятларининг бажарилиши ва ҳуқуқларининг амалга оширилиши устидан йилда камида 2 марта назоратни амалга оширадилар, оилага тарбияга берилган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини кузатиб борадилар ва бу ҳақда тегишли маълумотномалар тузадилар (182, 200-моддалар);
п) суд қарорига асосан бедарак йўқолган деб топилган фуқаронинг мулкини ишончли бошқариб турувчи шахсни аниқлайдилар ва у билан шартнома тузадилар (Фуқаролик кодексининг 34-моддаси);
р) ота-оналар ва болалар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган ҳолларда болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил тайинлайдилар (74-модда);
с) белгиланган тартибда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида даъво тақдим этадилар, судларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки уларнинг ҳуқуқини чеклаш тўғрисида, шунингдек, ота-оналик ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда иштирок этадилар (80, 82, 83 моддалар);
т) вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қиладилар (эмансипация) (Фуқаролик кодексининг 28-моддаси);
8. Васийлик ва ҳомийлик органлари васийлик ва ҳомийлик вазифаларини амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қиладилар ва уларни манфаатдор муассасаларга, ташкилотларга ва шахсларга эълон қиладилар.
9. Васийлик ва ҳомийлик органлари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига, бошқа қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарорларига амал қиладилар.
10. Васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятига раҳбарликни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва жойлардаги давлат ҳокимият органлари амалга оширадилар.
11. Суд томонидан болалар тарбияси тўғрисидаги низолар кўриб чиқилаётганда, боланинг ҳимояси учун ким даъво тақдим қилганлигидан қатъи назар, васийлик ва ҳомийлик органи ишда қатнашишга жалб қилиниши керак.
12. Васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳамда уни ўз тарбиясига беришни талаб қилаётган шахснинг (шахсларнинг) турмуш шароитларини текширувдан ўтказиш ва текшириш далолатномасини ҳамда унга асосланган низо моҳияти бўйича хулосани судга тақдим қилиши шарт.
13. Боланинг ҳаётига ёки унинг соғлиғига бевосита хавф туғилганда васийлик ва ҳомийлик органи болани ота-онадан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан тортиб олишга ҳақлидир. Болани зудлик билан тортиб олиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли далолатномаси асосида амалга оширилади.
14. Бола тортиб олинганда васийлик ва ҳомийлик органи тезда прокурорни хабардор қилиши, болани вақтинча муайян ерга жойлаштириши ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи болани тортиб олиш ҳақидаги далолатномаси чиқарилгандан кейин етти кун мобайнида ота-онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқларини чеклаш ҳақида судга даъво билан мурожаат этиши шарт.
15. Болани тортиб олиш ва уни бошқа шахсга (шахсларга) бериш билан боғлиқ ишлар бўйича суднинг қарорларини мажбурий тартибда ижро этиш албатта васийлик ва ҳомийлик органи ва бола тарбиялашга берилаётган шахс (шахслар) иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.
16. Ота ва оналари ҳақидаги маълумотлар бўлмаган ҳолларда ота ва она ҳақидаги ёзувлар «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»га ва мазкур Низомга биноан васийлик ва ҳомийлик органи кўрсатмаси бўйича ёзиб қўйилади.
Агар ота-оналар турли фамилияларда бўлса, унда ота-онанинг келишувига биноан болага улардан бирининг фамилияси берилади. Ота-онанинг хоҳишига кўра болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра ота ёки она томонидан бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин. Ота-она ўртасида боланинг исми ва (ёки) фамилияси бўйича келишув бўлмаганда, келиб чиққан келишмовчиликлар васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
18. Ота-оналар ўртасида никоҳдан ажралиш ёки никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши болаларнинг фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди. Агар ажралишдан, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганидан кейин ёки ота-онадан бири оталик ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганидан сўнг болани ўз тарбиясига олган ота ёки она унга ўз фамилиясини беришни хоҳласа, бу масалани васийлик ва ҳомийлик органи томонидан боланинг манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда ҳал этилади.
19. Болалар тарбияси ва таълимига тааллуқли барча масалалар болалар манфаатидан келиб чиққан ва уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-она томонидан уларнинг ўзаро келишуви бўйича ҳал этилади. Агар ота-она ўртасида келишувлар бўлмаса, улар (улардан бири) бу келишмовчиликларни ҳал қилиш учун васийлик ва ҳомийлик органига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
20. Ота-она боладан алоҳида яшайдиган ота-она билан ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби тўғрисида ёзма равишда келишув тузишга ҳақлидир. Агар ота-она келиша олмасалар, низо ота-она (ёки улардан бири)нинг талабига биноан суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида ҳал қилинади.
21. Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга бўлади.
Ота-оналар (улардан бири) боланинг яқин қариндошларга у билан кўришиб туришни рад этган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай кўришиб туришларга тўсқинлик қилмасликка мажбур қилиши мумкин.
22. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг аризасига биноан ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи тавсиясига кўра туман, шаҳар ҳокими қарори билан амалга оширилади.
24. Агар бола васийлик ёки ҳомийликда бўлса ва уни фарзандликка олиш учун ота-она розилиги талаб қилинмаса, фарзандликка олиш васий ёки ҳомийнинг розилиги билан амалга оширилади.
25. Васийлик ва ҳомийлик органи Оила кодексининг 168 ва 169-моддаларида белгиланган ҳолларда фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисида ёки фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиши мумкин.
26. Агар даъво васийлик ва ҳомийлик органига нисбатан қилинган бўлса, у бу ҳақда фарзандликка олган шахсга хабар беришга мажбур, фарзандликка олган шахс ишни кўриб чиқишда жавобгар томонида иштирок этишга ҳақлидир.
27. Васийлик ва ҳомийлик органи тутинган ота-оналарни танлашни амалга оширади, улар билан болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисида келишув тузади.
28. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув узрли сабаблар (касаллиги, оилавий ёки мулкий мавқеининг ўзгариши, тарбиясидаги болалар билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқа сабаблар) мавжуд бўлса, болаларнинг тутинган ота-онаси ташаббуси билан, шунингдек, васийлик ва ҳомийлик органларининг ташаббуси билан ёки бола ота-онасига қайтарилган ёхуд бола фарзандликка олинган тақдирда муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин.
Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувни бекор қилишга оид низолар суд тартибида ҳал қилинади.
29. Васийлик ва ҳомийлик органи оилага тарбияга берилган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини кузатиб боради.
30. Вояга етмаган, ўн олти ёшга тўлган шахс агар у меҳнат шартномаси бўйича ишлаб турган ёки ота-онаси, фарзандликка олганлар ёхуд ҳомийнинг розилиги билан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб турган бўлса, тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.
Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига кўра иккала ота-онанинг, фарзандликка олганларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан, ёхуд бундай розилик бўлмаган тақдирда, суд қарори билан амалга оширилади.
31. Васийлик ва ҳомийлик органининг васий ёхуд ҳомийни тайинлаш ёки васий ёхуд ҳомийни бу вазифадан четлатиш тўғрисидаги қарори, шунингдек, васийлик ва ҳомийликнинг бошқа барча масалалари юзасидан манфаатдор шахслар томонидан судга шикоят қилиниши мумкин.
32. Васий ва ҳомийнинг хатти-ҳаракатлари устидан ҳомийнинг турар жойидаги тегишли васийлик ва ҳомийлик органига ёки судга ҳомийликдаги шахснинг ўзи, давлат муассасалари, жамоат бирлашмалари ва бошқа фуқаролар томонидан шикоят қилиниши мумкин.
33. Васийлик ва ҳомийлик органининг қарори ҳамда васий ва ҳомийнинг хатти-ҳаракатлари устидан қилинган шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
34. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган муассасалар (мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим, даволаш ва бошқа муассасалар)нинг мансабдор шахслари ва бошқа фуқаролар бу ҳақда болаларнинг аниқ турган жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига хабар беришлари шарт.
Васийлик ва ҳомийлик органи бундай хабарни олган кундан бошлаб боланинг турмуш шароитини текшириб чиқиши ва бола ота-она ёки қариндошлари қарамоғидан маҳрум бўлганлиги аниқланганда, уни жойлаштириш масаласи ҳал бўлгунга қадар боланинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.
35. Васийлик ва ҳомийлик органи васийлик ва ҳомийлик мажбуриятларининг бевосита бажарилиши учун васий ва ҳомийни тайинлайди.
36. Васий ёки ҳомий тайинлашда унинг шахсий фазилатлари, тегишли мажбуриятларни бажаришга қобилияти, мазкур шахс ва васийлик ва ҳомийликка муҳтож шахс ўртасидаги мавжуд муносабатлар, шунингдек, 10 ёшга тўлган ҳомийликка олинувчининг ўз хоҳиши эътиборга олиниши лозим.
37. Васийлик ва ҳомийлик органларига васийлик ёки ҳомийлик белгилаш зарурати маълум бўлган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирилмасдан васий ёки ҳомий тайинланиши лозим.
38. Васий, ҳомий ва болаларни тарбияга олган шахсларнинг мажбуриятлари бажарилиши ва уларнинг ҳуқуқлари амалга оширилиши устидан назорат васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.
39. Васийлик ва ҳомийликка оид ишларни кўриб чиқишда васийлик ва ҳомийлик органи васий ёки ҳомий бўлишни хоҳловчи шахсларни, васий ва ҳомийларни, ариза берувчиларни, манфаатдор ва ишга алоқадор шахслар (қариндошлар, жамоат бирлашмалари вакиллари, экспертлар, гувоҳлар ва бошқалар)ни ҳамда айрим ҳолларда васийликка ёки ҳомийликка муҳтож шахсларни таклиф қилиши мумкин.
Кўрсатиб ўтилган шахсларнинг келмаганлиги, агар васийлик ва ҳомийлик органи уларнинг иштирокини мажбурий деб ҳисобламаса, ишнинг кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди.
40. Васийлик ва ҳомийлик органлари васий ва ҳомийни улар зиммасига қонун билан юкланган мажбуриятларни лозим даражада бажармаган ҳолларда уларни бу мажбуриятларни бажаришдан четлатади.
41. Васий ёки ҳомий ўз зиммасига юкланган вазифалардан ғаразгўйлик ёки бошқа мақсадларда фойдаланганида, ҳомийликдаги шахсни назоратсиз ва зарур ёрдамсиз қолдирганида, васийлик ва ҳомийлик органи айбдорни қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун зарур чоралар кўриши мумкин.
42. Васийлик ва ҳомийлик органлари васий ёки ҳомийдан ўз зиммасига юкланган вазифаларни инсофсизлик ёки эътиборсизлик билан бажариши натижасида етказилган мулкий зарарни тўлашини талаб қилиши шарт, васийлик ва ҳомийлик тугатилганда эса, васийлик ва ҳомийликда бўлган муомалага лаёқатли шахс ҳам бундай талабни қўйишга ҳақли.
43. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳомийликдаги вояга етмаган шахслар ўз иш ҳақларини, нафақаларини, стипендияларини ва бошқа даромадларини мустақил равишда тасарруф қилишга ҳақлидир. Етарли асослар бўлганда васийлик ва ҳомийлик органи уларнинг бу маблағларни мустақил тасарруф қилиш ҳуқуқини чеклаш ёки бу ҳуқуқдан маҳрум қилиш юзасидан судга мурожаат этиши мумкин, Фуқаролик кодексининг 22-моддасининг иккинчи қисмида ва 28-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
44. Васий ва ҳомийлар васийлик ва ҳомийлик органларига йил тугаши билан келгуси йилнинг бошида (10 январгача) ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкининг сақланиши ва бошқарилиши, уларга тегишли пул маблағлари ва бошқа қимматли буюмларни сақлашнинг аҳволи ҳақида ёзма ҳисобот тақдим қиладилар.
45. Васийлик ва ҳомийлик тугаганида, васий ва ҳомийни ўз мажбуриятини бажаришдан четлатилганда, шунингдек, вояга етган шахсга ҳомийлик қилиш мажбуриятидан озод этилганида васийлик ва ҳомийлик органи мол-мулк, пул маблағларини ва бошқа қимматли буюмларнинг сақланиши чора-тадбирларини кўради.
46. Васийлик ва ҳомийлик бўйича иш юритиш тегишли равишда халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Васийлик ва ҳомийлик ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни таъминлаш, уларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш, шунингдек, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида белгиланади.
2. Васийлик 14 ёшга тўлмаган болаларга ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга, ҳомийлик эса 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларга ва суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги ҳолларда белгиланади:
ота-онаси суд қарори билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганида ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда;
ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан, ота-она тарбия, даволаш муассасалари, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш муассасалардан боласини олишдан бош тортганда, шунингдек, бошқа зарур ҳолларда.
3. Соғлиғининг ёмонлиги сабабли мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли шахсларга нисбатан ҳомийлик шу шахсларнинг илтимосига биноан белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Таълим, даволаш муассасалари, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, турар-жой хўжалиги органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вояга етмаганлар иши бўйича комиссиялар ва бошқа муассасалар, шунингдек, фуқаролар васийлик ва ҳомийлик органларига:
ота-онасининг тарбиясида бўлиши болалар манфаатларига зид бўлганда, шунингдек уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита таҳдид мавжуд бўлган болалар тўғрисида;
ота-онаси б ойдан ортиқ муддат бўлмаган болалар тўғрисида, агарда бу болаларнинг манфаатлари учун зарур бўлса;
ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидан ва бошқа шунга ўхшаш муассасалардан олишдан бош тортган болалар тўғрисида;
соғлиғи туфайли ҳомий тайинланишига муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли шахслар тўғрисида маълумотлар беришга мажбурлар.
5. Васийлик ёки ҳомийлик органлари васийлик ва ҳомийлик бўйича мажбуриятларни бевосита амалга ошириш учун ушбу органларга васийлик ёки ҳомийлик тайинлаш лозимлиги маълум бўлган вақтдан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан васий ёки ҳомий тайинлайди.
6. Васий ёки ҳомий этиб вояга етган ҳар икки жинсдаги фуқаролар уларнинг розилиги билангина, мазкур Низомнинг 36-бандининг I қисмида назарда тутилган ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда, тайинланиши мумкин.
7. Тарбиялаш ва даволаш муассасалари, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва бошқа шунга ўхшаш муассасалар тарбияси ва таъминотида бўлган шахсларга васийлик ёки ҳомийлик белгиланмайди, васий ва ҳомий мажбуриятларини бажариш ушбу муассасаларга юкланади.
собиқ фарзандликка олувчилар агар фарзандликка олганлиги Оила кодексининг 169-моддасига мувофиқ бекор қилинган бўлса;
қонун билан зиммаларига юкланган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганликлари ёхуд ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилганликлари учун васийлик ёки ҳомийлик вазифаларидан четлатилганлар;
9. Васий ёки ҳомий бўлишни истовчилардан васий ёки ҳомийликка олишни расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
а) васийликка ёки ҳомийликка олувчиларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги ва уларнинг бирга ёки алоҳида яшаши, оилада фарзандлар бўлса, уларнинг сони ва ёши ва васийлик ёки ҳомийликка олинувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликка олиш асослари кўрсатилган ариза;
ж) васий ва ҳомий бўлишни истовчи шахсларнинг соғлиғи тўғрисидаги врачлик маслаҳат комиссиясининг хулосаси, руҳий ва наркология муассасалари, тери-таносил диспансери маълумотномалари.
10. Васийлик ва ҳомийлик органлари васийликка ёки ҳомийликка берилаётган шахс тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни тайёрлайди:
ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар нусхаси ёки ота-онасининг ёки улардан бирининг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги ҳақида суд қарори;
ота-оналарнинг болаларни тарбиялашдан ва таъминотидан бўйин товлаганлиги ҳақидаги, ота-оналарга қидирув эълон қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар, ички ишлар, даволаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларнинг болаларнинг ота-онасиз қолганлиги тўғрисидаги далолатномалари;
васийлик ва ҳомийлик органининг болани васийлик ёки ҳомийликка олишни хоҳлаётган оиланинг маиший турмуш шароитлари, оила аъзоларининг саломатлиги ва оиланинг бошқа шароитлари тўғрисидаги текширув далолатномаси.
11. Васийлик ёки ҳомийлик васий ёки ҳомий бўлишни хоҳловчи шахсларнинг аризасига биноан туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.
Васийлик ва ҳомийлик васий ёки ҳомий тайинланишга муҳтож бўлган шахс яшаётган жойда, агар шахснинг муайян яшаш жойи бўлмаса, васий ёки ҳомий яшаётган жойда белгиланади.
Васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкини бошқариш, уларга тегишли мол-мулкни бошқаларга ўтказиш, васийлик ва ҳомийликдаги шахсларга тегишли пул ва бошқа қимматли буюмларни сақлаш, мол-мулкни бошқариш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тартиби ва шартлари, шунингдек, васийлик ва ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкини бошқариш ва сақлаш бўйича васий ва ҳомийларнинг ҳисобот бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
13. Васийлар ўз қарамоғидаги шахсларнинг қонуний вакиллари ҳисобланадилар ва улар номидан ҳамда уларнинг манфаатларини кўзлаб барча зарур битимларни тузадилар.
Ҳомийлар ўз қарамоғидаги шахсларга улар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда кўмаклашадилар, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари учинчи шахслар томонидан суиистеъмол этилишидан ҳимоя қиладилар.
Васийлар ва ҳомийлар васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини барча муассасаларда, шу жумладан, судда ҳам алоҳида ишончномасиз ҳимоя қилади.
васийлиги ва ҳомийлигидаги болаларни тарбиялаши, уларнинг таъминоти, саломатлиги, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиши, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши;
ўз қарамоғидаги вояга етмаган болалар билан бирга яшаши шарт. 16 ёшга тўлган ҳомийликдаги боланинг ўз ҳомийсидан алоҳида яшашига, башарти бу унинг тарбиясига ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилинишига салбий таъсир қилмаса, васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан йўл қўйилади.
васийлиги ва ҳомийлигидаги боланинг фикри, шунингдек, васийлик ва ҳомийлик органининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда болани тарбиялаш усулларини мустақил равишда белгилашга;
васийлиги ёки ҳомийлигидаги болани қонуний асослар бўлмасдан туриб, ўз қарамоғида сақлаб турган ҳар қандай шахслардан, шу жумладан, боланинг яқин қариндошларидан суд тартибида қайтариб беришни талаб қилишга ҳақлидирлар.
16. Васий ва ҳомий боланинг ўз ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари билан кўришиб туришига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас, бундай кўришиш бола манфаатларига зид ҳоллар бундан мустаснодир.
17. Васий ёки ҳомий, агар ўз қарамоғидаги шахсни спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ёхуд психотроп моддаларни истеъмол қилиши натижасида муомала лаёқати чекланган деб топилишига асос бўлган ҳолатлар барҳам топса, уни муомалага лаёқатли деб топишни ва васийлик ёки ҳомийлик бекор қилинишини сўраб судга мурожаат этиши шарт.
васийликдаги шахсга қарашли бўлган мол-мулкни тақсимлаш, бир йилдан ортиқ муддатга гаровга қўйиш ёки ижарага беришга;
19. Васий ва ҳомий, уларнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийлик ва ҳомийликдаги шахс билан битимлар тузишга, шунингдек, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан васий ёки ҳомийнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг вакили бўлишга ҳақли эмас.
20. Васийлик ва ҳомийлик вазифалари бепул бажарилади. Васий ва ҳомий ўз васийлиги ёки ҳомийлигидаги шахсга таъминот беришга мажбур эмас.
Васий ва ҳомийнинг ўз васийлиги ёки ҳомийлигидаги шахснинг таъминоти учун қилган харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур шахснинг маблағи ҳисобидан қопланади, бу маблағ етарли бўлмаган тақдирда эса, унинг таъминоти учун васийлик ва ҳомийлик органлари нафақа тайинлаши мумкин.
21. Соғлиғининг ёмонлиги сабабли ҳомий белгиланишига муҳтож бўлган вояга етган шахснинг ҳомийси ўз ҳомийлигидаги шахс талаби билан ҳомийлик мажбуриятидан озод қилиниши лозим. Бундай ҳолда васийлик ва ҳомийлик органлари ҳомий тайинланишига муҳтож шахснинг розилиги билан унга бошқа шахсни ҳомий этиб тайинлаши мумкин.
22. Васий ва ҳомий ҳуқуқларининг амалга оширилиши ҳамда мажбуриятларининг бажарилишини васийлик ва ҳомийлик органлари назорат қилади.
23. Васий ёки ҳомий ўз зиммасига қонун билан юкланган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганида васийлик ва ҳомийлик органлари тавсиясига кўра туман (шаҳар) ҳокими васий ёки ҳомийни бу мажбуриятларни бажаришдан четлатади.
қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганлар учун — уларнинг муомала лаёқати суд томонидан тикланган ҳолларда тугайди.
25. Вояга етмаган бола 14 ёшга тўлганлиги сабабли васийлик тугаганида васий вазифасини бажарувчи шахс махсус тайинланмасдан вояга етмаган боланинг ҳомийси бўлиб қолади.
ҳомийликдаги вояга етган шахснинг соғлиғи яхшиланганлиги туфайли у мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларини бажариш мумкин бўлганда тугайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вояга етмаган болаларни фарзандликка олиш Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
2. Фарзандликка олиш фақат ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болаларга нисбатан, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида йўл қўйилади.
3. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг аризасига ва васийлик ва ҳомийлик органлари тавсиясига кўра туман, шаҳар ҳокими қарори билан амалга оширилади.
4. Фарзандликка олувчилар — болаларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ота-она мажбуриятларини ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган шахслардир.
5. Фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни ва фарзандликка олинувчиларни жойлаштириш бўйича туман, шаҳар ҳокимига тавсиялар тайёрлаш халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган муассасалар (мактабгача тарбия ва умумтаълим муассасалари, даволаш муассасалари ва бошқа муассасалар)нинг мансабдор шахслари ва бошқа фуқаролар бу ҳақда болалар яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларини уч кун муддатда хабардор қилишлари шарт.
Юқорида кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни бошқа ташкилотлар ва муассасаларга, шунингдек фуқароларга қонунда белгиланган ҳоллардан ташқари берилишига йўл қўйилмайди.
ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган;
ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа муассасалардан боласини олишдан бош тортган;
ота-онаси бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган болалар фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар сифатида ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Фарзандликка олишни хоҳловчи шахс яшаш жойидаги халқ таълими бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинадиган боланинг ёши ва жинси кўрсатилган ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фарзандликка олувчи бўлишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси, психиатрия ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари диспансерининг маълумотномалари.
Фарзандликка олувчилар бўлиш имконияти тўғрисида хулоса тайёрлаш учун халқ таълими бўлими болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиш далолатномаси асосида халқ таълими бўлими ариза берилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида уларнинг фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулосани тайёрлайди. Ушбу хулоса ариза берувчиларга берилади ва фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ва ҳомийлик органи салбий хулоса ва унга асосланган фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйишнинг рад этилишини хулоса имзоланган санадан бошлаб 5 кун муддатда ариза берувчининг эътиборига етказади. Айни бир вақтда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
9. Вояга етган эркак ёки аёл фуқаролар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин, қуйидаги шахслар бундан мустасно:
собиқ фарзандликка олувчилар, агар улар фарзандликка олиш бўйича зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганликлари ёки уларни лозим даражада бажармаганликлари, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилганликлари, фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлганликлари, шунингдек сурункали ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганликлари муносабати билан фарзандликка олиш бекор қилинган бўлса;
Фарзандликка олувчи ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ ўн беш ёшдан кам бўлмаслиги шарт, ўгай ота ва ўгай она томонидан фарзандликка олиш ҳоллари бундан мустасно.
10. Васийлик ва ҳомийлик органи тарбиялаш ёки даволаш муассасаларида тарбияланаётган болаларни фарзандликка олишни истовчи шахсларни рўйхатга олади.
Аниқ бир болани (масалан, неваралар, ўгай ўғил ёки ўгай қиз, вафот этган қариндошларининг фарзандлари ва бошқаларни) фарзандликка олувчилар фарзандликка олишни истовчи шахсларнинг умумий рўйхатига олинмайди.
ака-ука, опа-сингилларни улар орасидаги қариндошлик алоқаларини бузмасдан фарзандликка олаётган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Халқ таълими бўлими фуқаролар фарзандликка олувчи номзодлар сифатида ҳисобга қўйилгандан кейин уларга фарзандликка олиш мумкин бўлган бола (болалар) тўғрисидаги ахборотни тақдим этади ва бола (болалар) яшайдиган (турган) жойда болани (болаларни) кўриш учун йўлланма беради.
Агар фарзандликка олишга номзодлар ўз яшаш жойида фарзандликка олиш учун болани танлай олмаса, улар фарзандликка олинадиган бола тўғрисида маълумот олиш учун ўз хоҳишларига кўра бошқа халқ таълими бўлимига ёки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибда бола турган муассасанинг вакили иштирокида болани фарзандликка олишни мустақил тиббий текширувдан ўтказиш учун тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш.
(121 ва 122-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори билан киритилди — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
13. Васийлик ва ҳомийликдаги, давлат болалар муассасалари тарбияси ва таъминотидаги болаларни фарзандликка олиш, ота-онасининг розилиги талаб қилинмайдиган ҳолларда, васий (ҳомий) ёки ушбу муассаса маъмурияти розилиги билан амалга оширилади.
бола эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса хотин (эр)нинг ёзма розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатни тугатган, бир йилдан ошиқ биргаликда яшамаётган ва эр (хотин)нинг турар жойи номаълум бўлса, хотин (эр)нинг ёзма розилиги талаб этилмайди);
ота-онасининг вафот этганлиги ҳақида маълумотнома ёки суднинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги тўғрисида, ота-оналар, муомалага лаёқатсиз ёки лаёқати чекланган, бедарак йўқолган ёки ўлган деб топилганлиги тўғрисидаги қарори;
ота-онанинг болани тарбияси ва таъминотидан воз кечганлиги тўғрисидаги аризаси, ота-онага қидирув эълон қилинганлик ҳақидаги ҳужжатлар, ички ишлар, тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасаларнинг бола ташлаб кетилганлиги ҳақидаги далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Фарзандликка олиш учун бола танлангандан кейин фарзандликка олувчига номзод боланинг яшаш жойи (бола турган жой)даги халқ таълими бўлимига фарзандликка олинаётган боланинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ёши ва жинсини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Ариза билан биргаликда номзоднинг фарзандликка олувчи бўлиши мумкинлиги тўғрисида тегишли халқ таълими бўлими томонидан берилган хулоса тақдим этилади.
Тарбиялаш ёки даволаш муассасаларидан фарзандликка олиш учун берилаётган болага ҳужжатлар тайёрлаш юқоридаги муассасалар маъмурияти томонидан амалга оширилади ва туман, шаҳар халқ таълими бўлимларига кўриб чиқишга берилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори асосида биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари тақдим этилган ҳужжатлар асосида қуйидагиларни эътиборга олган ҳолда туман, шаҳар ҳокимига тавсиянома тайёрлайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
соғлом болалар, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар боланинг соғлиғи тўғрисида фарзандликка олувчини хабардор қилиш шарти билан фарзандликка берилиши мумкин;
фарзандликка олинувчининг соғлиғи ҳақидаги тиббий маълумот педиатр, невропатолог, хирург (ортопед-травматолог), офтальмолог, отоларинголог, логопед томонидан тузилади ва соғлиқни сақлаш тизимида белгиланган тартибда тасдиқланади. Бола бошқа мутахассислар томонидан ҳам текширилади.
фарзандликка олинаётганнинг ота-онасидан боласини фарзандликка бериш учун нотариал тасдиқланган (паспорт маълумотлари кўрсатилган ҳолда) розилиги талаб қилинади;
фарзандликка олинувчининг ота-онаси фарзандини муайян бир шахс томонидан фарзандликка олинишига розилик беришлари ёки фарзандликка беришга розилик билдириб, фарзандликка олувчиларни танлаш ихтиёрини васийлик ва ҳомийлик органига ҳавола қилишлари мумкин;
бола жойлашган тарбиялаш ва даволаш муассасалари маъмурияти боланинг ота-онасидан бошқа шахс томонидан фарзандликка олинишига розилигини олишда фарзандликка олишнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида тушунтириш бериши керак;
туман, шаҳар ҳокимининг фарзандликка олиш ҳақидаги қарори чиқарилгунга қадар ота-она ўз розилигини қайтариб олишга ҳақлидир. Ота-онанинг розилигисиз фарзандликка олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар:
ота-она муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган бўлса;
ота-она бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар ёки даволаш муассасаларидаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган бўлса.
агар фарзандликка олинувчи ўн ёшга тўлган бўлса, унинг фарзандликка олинишга розилиги васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан аниқланади. Боланинг розилиги олинганда унга фарзандликка олишнинг ҳуқуқий оқибатлари (қариндошлари билан кўришиш, мулкий ва бошқа низолар), унинг фамилияси, туғилиш тўғрисидаги ёзувларнинг ўзгариши тушунарли ҳолда болага баён қилиниши шарт;
агар бола фарзандликка олувчиларнинг оиласида тарбияланаётган бўлса ва уларни ўз ота-онаси деб эътироф этиши васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ўтказилган суҳбат мобайнида аниқланган бўлса, фарзандликка олиш фарзандликка олинаётган боланинг розилигисиз амалга оширилиши мумкин.
жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни фарзандликка олиш ҳақидаги фарзандликка олувчиларнинг аризаларида боланинг соғлиги тўғрисида батафсил танишганлиги ҳамда унинг тарбияси ва таъминотини ўз зиммасига олиши ҳақида маълумотлар бўлиши керак;
агар бола эр-хотиннинг ҳар иккаласи томонидан фарзандликка олинмаётган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органи эр-хотиннинг бирининг розилигини олади, оилавий шароитини ўрганади ва туман, шаҳар ҳокимига фарзандликка олиш бола тарбияси ва манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.
16. Фарзандликка олиш тўғрисидаги туман, шаҳар ҳокимининг қарори чиқарилганидан кейин ўн кун ичида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари фарзандликка олинаётганларнинг туғилиши қайд этилган дафтарга зарур ўзгартиришлар киритиши лозим.
Фарзандликка олувчилар боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига унинг ота-онаси деб ёзилиши керак. Зарур ҳолларда боланинг фамилияси, исми, отасининг исмигина эмас, балки туғилган санаси ҳам бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилади.
Агар бола ўн ёшдан ошмаган бўлса, туғилган жойи ҳам Ўзбекистон Республикаси доирасида ўзгартирилиши мумкин.
17. Фарзандликка олинган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар киритилган кун фарзандликка олишнинг вужудга келган вақти ҳисобланади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтаридаги ва бошқа ҳужжатлардаги фарзандликка олувчилар фарзандликка олинганнинг отаси эмаслигини билдирадиган мазмундаги ёзувлар билан таништириш, бу ёзувлардан кўчирмалар ва бошқа маълумотларни фарзандликка олувчиларнинг розилигисиз, улар вафот этган ҳолда, васийлик ва ҳомийлик органининг розилигисиз бериш тақиқланади.
Фарзандликка олувчининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига хилоф равишда фарзандликка олиш сирини ошкор қилган шахслар қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
19. Фарзандликка олинган болалар барча шахсий ва мулкий ҳуқуқларда фарзандликка олувчининг ўз болаларига тенглаштирилади.
Фарзандликка олинганлар ва уларнинг ота-онаси (ота-онасининг қариндошлари) бир-бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳамда мажбуриятларини йўқотадилар.
20. Фарзандликка олиниш вақтида боқувчисини йўқотганлик учун пенсия ёки нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаганлар фарзандликка олинган тақдирда ҳам ана шу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.
фарзандликка олувчи шахс фарзандликка олиш ҳуқуқига эга бўлмаган бўлса, яъни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар, қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар, руҳий ёки наркологик муассасаларда рўйхатда турувчилар, қасддан содир қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинганлар, шунингдек, собиқ фарзандликка олувчилар мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатиб ўтилган асослар бўйича фарзандликка олиши бекор қилинган бўлса.
ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаётган ёки уларни лозим даражада бажармаётган бўлсалар;
Фарзандликка олинувчи ўн саккиз ёшга тўлгандан кейин унинг хулқ-атвори фарзандликка олувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказаётган, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф солаётган бўлса, фарзандликка олиш суд тартибида бекор қилинишига йўл қўйилади.
Суд бошқа асосларга кўра ҳам боланинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда фарзандликка олишни бекор қилишга ҳақлидир.
23. Фарзандликка олишни суд тартибида бекор қилишни унинг ота-онаси, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органлари, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар, шунингдек, ўн олти ёшга тўлган фарзандликка олинган бола талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ва фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Бу тоифадаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган боланинг фикри ҳисобга олинади.
Фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ёки фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин уч кундан кечиктирмай суд шу қарордан кўчирмани боланинг фарзандликка олиниши тўғрисида қарор чиқарган шаҳар, туман ҳокимига ва тегишли фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига юбориши шарт.
25. Суд томонидан фарзандликка олиш ҳақиқий эмас деб топилганда ёки фарзандликка олиш бекор қилинганда фарзандликка олинган бола билан фарзандликка олувчиларнинг (фарзандликка олувчиларнинг қариндошлари) ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари тугатилади ҳамда бола билан унинг ота-онаси (ота-онанинг қариндошлари) ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар тикланади.
Фарзандликка олиш ҳақиқий эмас деб топилганда ёки фарзандликка олиш бекор қилинганда, бола суднинг ҳал қилув қарори билан ота-онасига олиб берилади.
Боланинг ота-онаси йўқ бўлса, шунингдек агар болани ота-онасига бериш унинг манфаатларига зид бўлса, бола васийлик ва ҳомийлик органлари қарамоғига берилади.
Суднинг ҳал қилув қарорида фарзандликка олинган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми сақланиш-сақланмаслиги кўрсатилиши керак.
26. Фарзандликка олинган болаларнинг шахсий ҳужжатлари фарзандликка олишга тавсия тайёрлаб берган туман, шаҳар халқ таълими бўлимларида етмиш беш йил мобайнида сақланади ва уларни фарзандликка олганларнинг яшаш жойидаги халқ таълими бўлимларига ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151 — 167, 237-моддалари ҳамда ушбу Низом талабларига риоя қилиниши лозим.
28. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болаларни фарзандликка олиш Ўзбекистон Республикасида ўз дипломатик ваколатхонаси мавжуд бўлган давлатларнинг фуқаролари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фарзандликка олишни истовчи шахсларни рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади. Бундай фарзандликка олишнинг асосий шарти фарзандликка олиш масаласини кўриб чиқишда фарзандликка олувчиларнинг шахсан иштирок этиши, дипломатик ваколатхонанинг қуйидаги маълумотларни: фарзандликка бола олишни истовчи фуқароларнинг фамилияси, исми, ота исмини, туғилган вақти, турар жойи, моддий аҳволи ҳақидаги маълумотларни, тиббий хулоса, оиланинг ахлоқий-руҳий шарт-шароити, шунингдек, фарзандликка олувчининг ҳар бирига тавсифномаларни ўз ичига олган илтимосномаси ҳисобланади.
(28-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фарзандликка олувчилар фарзандликка олинган болалар балоғатга етгунларига қадар ҳар йили хорижий давлатларнинг тегишли дипломатик ваколатхоналари орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига боланинг психик ва жисмоний ҳолати, унинг яшаш ва тарбияланиш шароитлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар. Ушбу маълумотлар хорижий давлатнинг махсус ваколатли органи ёки болаларни фарзандликка олиш бўйича ташкилот томонидан тасдиқланиши керак.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори асосида учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
29. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олиш фарзандликка олувчи қайси давлатнинг фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилганлиги, агар бола ёки унинг ота-онаси (улардан бири) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан жўнаб кетишдан олдин яшаб турган жойдаги туман, шаҳар ҳокимининг фарзандликка олиш тўғрисидаги рухсатини олдиндан олган бўлсагина, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Консули Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олишни расмийлаштиришга ҳақлидир.
Агар фарзандликка олиш натижасида боланинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар билан белгиланган ҳуқуқлари бузилса, фарзандликка олувчи қайси давлат фуқароси бўлишидан қатъи назар, фарзандликка олишни амалга ошириш мумкин эмас, агар фарзандликка олинган бўлса, у суд тартибида бекор қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Фарзандликка олинган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фарзандликка олинган боланинг яшаш жойидаги халқ таълими бўлими унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат қилади.
Ҳудудида бола фарзандликка олинган халқ таълими бўлими фарзандликка олиш тўғрисида туман, шаҳар ҳокимининг қарори чиққандан кейин 7 кун муддатда фарзандликка олувчи (лар)нинг яшаш жойидаги халқ таълими бўлимига фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши устидан назоратни амалга ошириш учун тегишли ахборотни юбориши шарт. Кўрсатиб ўтилган маълумотларни беришда фарзандликка олиш сир сақланиши керак. Уни ошкор қилишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат тартибида текшириш халқ таълими бўлими вакиллари томонидан, фарзандликка олиш белгилангандан дастлабки 3 йил мобайнида ҳар йили ўтказилади. 3 йил ўтгандан кейин назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлиги халқ таълими бўлими томонидан фарзандликка олувчи (лар) оиласида шаклланаётган аниқ вазиятга мувофиқ якка тартибда белгиланади. Фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат тартибида текшириш фарзандликка олиш сир сақланган ҳолда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Назорат тартибида текшириш натижалари бўйича оилани бориб кўрган халқ таълими бўлими вакили фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши тўғрисида ҳисобот тузади. Ҳисоботда боланинг соғлиғи, ўқиши, унинг руҳий ва хулқ-атвор жиҳатдан камол топиши, ўзига ўзи хизмат қилиш кўникмалари, ташқи кўриниши ва оиладаги ўзаро муносабатлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(X боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори билан қўшилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
1. Болаларни оилага тарбияга олиш Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фарзандликка олган оила ота-оналар қаровисиз қолган болаларни тарбиялаш шаклларидан бири ҳисобланади. Ота-оналар қаровисиз қолган болани (болаларни) тарбия қилиш учун олишни истайдиган фуқаролар (эр-хотин ёки алоҳида фуқаролар) тутинган ота-оналар деб аталади, ушбу оила эса фарзандликка олган оила ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
2. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан, тарбия ва даволаш муассасаларида, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фарзандликка олган оиладаги болаларнинг умумий сони, ўз болалари ва фарзандликка олинган болалар билан биргаликда, қоидага кўра, 8 нафардан ошмаслиги керак.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
3. Болаларни оилага тарбияга олиш ихтиёрий бўлиб, у васийлик ва ҳомийлик органлари билан болани олиш истагини билдирган шахслар ўртасида тузилган махсус шартнома асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.Вояга етган ҳар икки жинсдаги шахслар тутинган ота-она бўлишлари мумкин, қуйидагилар бундан мустасно:
суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланган деб эътироф этилган шахслар;
қонун билан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни лозим даражада бажармагани учун васийлик ёки ҳомийлик вазифаларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;
ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганлиги ёки уларни лозим даражада бажармаганлиги, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилганлиги, фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлганликлари, шунингдек муттасил ичкиликбозликка ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганликлари учун фарзандликка олиш суд томонидан бекор қилинган бўлса, илгари фарзандликка бола олган шахслар;
соғлиғининг ёмонлиги туфайли бола тарбиялаш мажбуриятини бажара олмайдиган шахслар. Қайси касалликка чалинган тақдирда болани тарбияга олиш тақиқланадиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Болани (болаларни) фарзандликка олишни хоҳловчи шахслар ўз яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига тутинган ота-оналар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги илтимос билдирилган аризани берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи тўғрисида тиббий- маслаҳат комиссиясининг хулосаси, психиатрия ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари диспансерининг маълумотномалари;
санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлган мулк ҳуқуқидаги, ижара (ижарага олиш) шартларидаги ёки бошқа асослардаги уй-жой мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.
Васийлик ва ҳомийлик органи ариза берилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида оиланинг турмуш шароитларини, болаларни тарбияга олишни истаганларнинг моддий таъминланганлик ҳолатини текширади, текшириш далолатномасини тузади ва текшириш далолатномаси асосида уларни ҳисобга қўяди. Ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар эътиборига қарор қабул қилинган кунидан бошлаб 5 кун муддатда етказилади. Ҳисобга қўйиш рад этилган тақдирда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳисобда турган шахс васийлик ва ҳомийлик органлари билан келишган ҳолда васийлик ва ҳомийлик органларида ҳисобда турган ва ота-оналар қаровисиз қолган, шу жумладан тарбиялаш ва даволаш муассасаларидаги, шунингдек аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидаги вояга етмаган болаларнинг дастлабки танлаб олинишини амалга оширади»;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
7. Болаларни оилага тарбияга бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ўн ёшга тўлган болаларни фақат уларнинг розилиги билан оилага тарбияга бериш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзаро қариндош бўлган болалар, қоидага кўра, битта оилага берилади, тиббий кўрсаткичлар бўйича ёки бошқа сабабларга кўра улар бирга тарбияланиши мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Болаларни фарзандликка оладиган оилага тарбиялаш учун бериш битим асосида амалга оширилади. Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим васийлик ва ҳомийлик органлари билан тутинган ота-оналар ўртасида тузилади.
Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги намунавий битим Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
9. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувда тутинган ота-она тўғрисида маълумотлар (яшаш жойи, паспорти, оилавий шароити), болани таъминлаш шароитлари, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш, тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, васийлик ва ҳомийлик органларининг тутинган оилага нисбатан мажбуриятлари, шунингдек, бундай келишувни бекор қилиш асослари ва оқибатлари кўрсатилиши керак.
10. Васийлик ва ҳомийлик органи тутинган ота-оналар билан келишув тузилишигача болани тарбияга олаётган оиланинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиши ва ушбу оила аъзолари соғлиғининг аҳволи ҳақида маълумотлар тўплаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Васийлик ва ҳомийлик органлари оилага тарбиялаш учун берилган болаларни ҳар йили бир марта кийим-бош ва пойабзал билан таъминлайдилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
12. Васийлик ва ҳомийлик органлари болани оилага тарбияга олган тутинган ота-онага қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳар ойда нафақа тўлаб туради.
Тутинган ота-онага ҳомийлар, ташкилотлар, идоралар, айрим шахслар томонидан болаларни тарбиялаш мақсадида турли моддий ва маънавий ёрдам берилиши ҳам мумкин.
13. Болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги келишув муддатидан олдин қуйидаги сабаблар бўлганда тутинган ота-онанинг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
Болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги келишув васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан ёки болалар ота-оналарга қайтарилган ёхуд улар фарзандликка олинганда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
14. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувларни тўхтатиш тўғрисидаги низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фарзандликка оладиган оилага тарбиялаш (патронат) учун берилган болаларга қонун ҳужжатларида ота-оналар қаровисиз қолган болалар учун назарда тутилган барча имтиёзлар татбиқ этилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 августдаги 179-сонли қарори асосида бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 347-модда)
16. Оилага тарбияга берилган болалар ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ота-онаси ва қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
17. Оилада ўз манфаатига дахлдор ҳар қандай масала ҳал қилинаётганида бола ўз фикрини билдиришга ҳақлидир.
18. Тутинган ота-она тарбияга олинган болага нисбатан васий ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эгадирлар, яъни ўз қарамоғидаги шахсларнинг қонуний вакиллари ҳисобланадилар ва улар номидан ҳамда уларнинг манфаатларини кўзлаб барча зарур битимларни тузадилар. Улар ўз қарамоғидаги шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда кўмаклашадилар, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари учинчи шахслар томонидан суиистеъмол этилишидан ҳимоя қиладилар.
19. Болаларни тарбияга олган шахслар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа ниятларда, тарбиясидаги болаларга зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек, уларни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, васийлик ва ҳомийлик органлари болаларни тарбияга олган шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатишга ҳақлидир.
20. Васийлик ва ҳомийлик органлари оилага тарбияга берилган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини кузатиб борадилар.