Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3079-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги ПФ-3079-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар мазкур Фармон қабул қилинган санада ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган тасдиқномага эга бўлган шахсларга, улар пенсия ёшига етганда татбиқ этилади.
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтагани тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган шахслар рўйхати 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни:
Олдинги таҳрирга қаранг.
санаторий-курортга ҳар йилги бепул йўлланмалар билан таъминлаш, тиббий маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда ишлаётганлар учун иш жойи бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобига, ишламаётганлар учун эса бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари орқали давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
LexUZ шарҳи
2-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 234-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
2-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
бепул протез-ортопедия буюмлари (тишни протезлашдан ташқари) ва эшитиш аппаратлари билан таъминлаш белгиланган тартибда берилган тиббий хулосаларга биноан амалга оширилади.
3. Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногирон шахсларга соғломлаштириш учун ҳар йили бир йўла бериладиган моддий ёрдам:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишламаётган ногиронларга — яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан;
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги радиациядан зарар кўрган собиқ ҳарбий хизматчилардаги ривожланган касалликлар сабабларини ва уларнинг профессионал характерини аниқлаш методини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Шу асосда ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларнинг пенсия ёши суриштириб аниқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларнинг имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси шаклини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда ушбу гувоҳномаларнинг туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари орқали берилишини амалга оширсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 387-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 28 февралдаги 71-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 12-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга» сўзларидан кейин «ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногирон ходимларга» сўзлари қўшилсин.