Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.2019 25.05.2002 йилдаги 181-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 18, 25.05.2002 йилдаги 181-сон
Kuchga kirish sanasi
25.05.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧЕТ ЭЛГА БОРИШ УЧУН РУХСАТ БЕРИШ ЁЗУВИНИНГ ЁПИШТИРИЛАДИГАН СТИКЕРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли «Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг чет элга бориши тартибини такомиллаштириш, шунингдек чет элга боришга рухсат берувчи ёзувларни сохталаштириш фактларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Чет элга вақтинчалик бориш учун рухсат бериш ёзувининг ёпиштириладиган стикери намунаси ҳамда чет элга доимий яшаш учун боришда рухсат бериш ёзувининг ёпиштириладиган стикери намунаси 1-2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин ва 2002 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, чет элга бориш учун паспортдаги илгари расмийлаштирилган белгилар ушбу белгиларда назарда тутилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси уч ой муддатда Ички ишлар вазирлигининг буюртманомасига биноан, чет элга бориш учун рухсат бериш ёзувининг ёпиштириладиган стикерлари бланкаларини зарур миқдорда тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2002 йилда чет элга бориш учун рухсат берадиган ёзувларнинг ёпиштириладиган стикерлари бланкаларини тайёрлаш ва зарур техника воситалари сотиб олиш харажатларини тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2003 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузишда Ички ишлар вазирлигига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири З.А.Алматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 25 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 25 майдаги 181-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари Тартиби II бўлимининг 2-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «унинг паспортига икки йил муддатга чет элга бориш учун амал қиладиган тегишли белги қўядилар» сўзлари «унинг паспортига чет элга вақтинчалик бориш учун икки йил давомида амал қиладиган рухсат бериш ёзуви стикерини ёпиштирадилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Доимий яшаш учун чет элга кетаётган шахсларга ички ишлар органлари уларнинг паспортидаги визалар учун назарда тутилган бетга доимий яшаш учун чет элга боришга рухсат бериш ёзуви стикерини амал қилиш муддатини кўрсатмасдан ёпиштирадилар. Доимий яшаш учун чет элга кетаётган шахслар учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 30 суткагача узайтирилиши мумкин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари Тартибининг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«16. Ички ишлар органлари хорижий фуқаронинг анкета-аризасини 15 сутка мобайнида кўриб чиқадилар ва унинг миллий паспортига чет элга вақтинчалик кетиш учун икки йил мобайнида амал қиладиган рухсат бериш ёзуви стикерини ёпиштирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг анкета-аризасини 15 сутка мобайнида кўриб чиқадилар, шундан кейин унга яшаш учун рухсатнома ўрнига Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси берилади. Ички ишлар органлари расмийлаштирилган гувоҳномага чет элга вақтинчалик бориш учун икки йил мобайнида амал қиладиган рухсат бериш ёзуви стикерини ёпиштирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинчалик бориш учун рухсат бериш ёзуви стикери ёпиштирилгандан кейин икки йиллик муддат мобайнида, ички ишлар органларини хабардор қилган ҳолда, чет элга бир неча марта боришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва чет элга доимий яшаш учун кетишни мўлжаллаётган хорижий фуқароларнинг ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг анкета-аризасини 15 сутка мобайнида кўриб чиқадилар. Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати истисно ҳолларда 30 суткагача узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс чет элга доимий яшаш учун кетаётганда ички ишлар органлари уларнинг ҳужжатларига доимий яшаш учун чет элга боришга рухсат бериш ёзуви стикерини амал қилиш муддатини кўрсатмасдан ёпиштирадилар».
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 10-сон, 80-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)