Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 10.08.2004 йилдаги 380-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.08.2004 йилдаги 380-сон
Kuchga kirish sanasi
10.08.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил ҳосили пахта хом ашёси йиғим-теримини ўтказишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил ҳосили пахта хом ашёси йиғим-теримини ўз вақтида ва уюшқоқлик билан ўтказиш, тузилган контрактация шартномаларининг бажарилишини таъминлаш, етиштирилган пахта хом ашёси йиғим-теримини қисқа муддатларда ўтказганлик учун қишлоқ хўжалиги корхоналарини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон Фармонини бажариш юзасидан пахта толаси учун жаҳон бозорида вужудга келган нархлар конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда бир ҳафта муддатда 2004 йил ҳосили пахта хом ашёси учун харид нархларини белгиласинлар ҳамда харид нархлари прейскурантини ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини пахтачилик хўжаликларига етказсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта хом ашёси етиштиришни кўпайтиришдан манфаатдорлигини рағбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хом ашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 93-сон қарори билан прогнозда белгиланган ҳажмлардан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун жорий ҳисоб-китоблар шартномавий нархлар бўйича, ягона харид нархларидан 20 фоиз ортиқ бўлган нархларда амалга ошириладиган тартиб тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, 2004 йил ҳосилининг ҳам қўлда, ҳам машинада терилган пахта хом ашёси учун тўлов миқдори ўтган йилги ҳосил терими учун тўлов даражасидан камида 15 фоиз юқори бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси пахта хом ашёси терими учун тарифларни белгилашда машина теримини кўпайтиришни рағбатлантиришни назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари технология карталарига мувофиқ пахта хом ашёси етиштириш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек пахта ҳосилдорлигига ҳамда молиявий имкониятларга қараб теримчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган энг кам нархлардан келиб чиқиб, табақалаштирилган ҳолда ҳақ тўланишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзпахтасаноат» ва «Ўзагромашсервис» уюшмалари, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси билан биргаликда 2004 йил пахта ҳосили йиғим-теримининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишига қаратилган комплекс ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар. Шу йилнинг 15 августига қадар бунинг учун зарур бўлган барча моддий-техник база тайёрланишини тугалласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзкимёсаноат» компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ғўзани дефоляция қилишни ўз вақтида ўтказиш учун дефолиантлар билан таъминлашда, техник воситаларни тайёрлашда ва зарур миқдордаги самолётлар ажратишда пахта етиштирувчи хўжаликларга амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсинлар ва уларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари, машина-трактор парклари ҳамда пахта теримида, пахта хом ашёсини транспортда ташиш ва унга ишлов беришда банд бўлган бошқа ташкилотларга кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш учун зарур ҳажмларда узлуксиз етказиб берилишини белгиланган тартибда ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 10 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
380-сон