Ҳужжат кучини йўқотган 24.09.2017 05.11.2013 йилдаги 296-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 05.11.2013 йилдаги 296-сон
Kuchga kirish sanasi
11.11.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 24.09.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 сентябрдаги 755-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона архитектура-шаҳарсозлик сиёсати амалга оширилишини, ваколатли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳарсозлик фаолияти соҳасида уларга юкланган вазифалар бажарилишини таъминлаш, аҳоли пунктларини комплекс ривожлантириш юзасидан қабул қилинаётган лойиҳа ечимлари даражаси ва сифатини ошириш, шунингдек қурилиш ишлари сифати устидан зарур назорат ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати ходимларининг умумий сони доирасида ходимлари сони 5 нафар бўлган Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) архитектура соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан амалий назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга доир белгиланган талабларга риоя этилишини, улар томонидан тасдиқланган бош режалар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларини қуриш, реконструкция қилиш ва ободонлаштириш бўйича мақсадли ҳудудий инвестиция дастурлари изчил амалга оширилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ҳамда Аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш комиссияси қарорлари ижро этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини ташкил этиш ва ўтказиш тартибига риоя қилиниши устидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик ҳамда санитария нормалари ва қоидалари талабларига риоя қилиниши ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий қоидаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларини қуришда ва архитектура ечимларини қабул қилишда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўпол равишда бузилишига йўл қўйганлиги учун тегишли мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш, бош режаларни ишлаб чиқишда устувор йўналишларга риоя этилиши юзасидан бош лойиҳалаштириш ташкилотларининг фаолиятини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан белгиланган тартибда рухсат олмасдан лойиҳа-смета ҳужжатларини бир вақтда ишлаб чиққан ва молиялаштирган ҳолда объектларни қуриш ва реконструкция қилишга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни қуриш ва реконструкция қилиш тартибига қўйиладиган техник талабларга риоя қилиниши, буюртмачилар (қурувчилар) томонидан лойиҳалаштириш назорат қилиниши, қурилишнинг сифати устидан техник назорат амалга оширилиши, шунингдек объектни қуриш ва реконструкция қилиш учун шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича муаллифлик назоратининг ҳолатини белгиланган тартибда ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш соҳасида рухсат берувчи тартиботларни амалга оширишнинг белгиланган тартибига ваколатли давлат органлари томонидан риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноқонуний қурилишнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларидан бошқа мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини белгиланган тартибда чеклаш, тўхтатиб қўйиш ёки тақиқлаш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишда замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда илғор технологиялар ва янги конструктив ечимлар қўлланилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш, қурилиш объектларининг юқори сифатини таъминлашга ва уларнинг қийматини пасайтириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан давлат назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий инспекциялари фаолиятини уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши юзасидан ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш объектларини қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва зарур архитектура-қурилиш назорати таъминланиши юзасидан текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш объектларини қабул қилиш далолатномаларини тасдиқлаш юзасидан Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 июлдаги ПҚ-2374-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг штатлар жадвалига ушбу қарорга мувофиқ ўзгартиришлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов бир ой муддатда Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясини чуқур билимларга ҳамда архитектура ва қурилиш соҳасида амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Закиров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х.Бекенов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 5 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
296-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 июлдаги ПҚ-2374-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 590-модда; 2014 й., 17-сон, 196-модда)