LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 1 ноябрдаги ПФ-1617-сон «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Деҳқончилик-саноат комплексида давлат ва хўжалик бошқаруви вазифаларини фарқлаб қўйишга оид аниқ тадбирларни амалга ошириш, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий мустақиллигини ривожлантириш, бозор муносабатларини жорий этиш учун шарт-шароит яратиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги давлат-кооператив қўмитаси кенгаши ва ҳайъатининг Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги давлат-кооператив қўмитасини Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги жумҳурият вазирлигига айлантириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг Биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабековга янги бўлинмаларни ташкил этиш ва илгари Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги давлат-кооператив қўмитасига кирган бошқа тармоқ бўлинмаларини ўзгартириш тўғрисида таклиф киритиш вазифаси топширилсин.